УММОН ухлаганда яхши!) Yulduzning qo'shnisi
УММОН ухлаганда яхши!)

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 "Юлдузнинг қўшниси" муаллифлик лойихамизнинг илк Улуғбек Қодиров хақида бўлган сонидан , жуда кўпчилик бу лойихамизга қизиқиб қолганини сири, четдан назар, машхурлар хақида муқобил, гувохлик фикри ва   улар хақидаги маълумотларни ноанъанавий тарздаги етказилиши бўлди. 

Эндиликда бу лойихамиз давомланади. 

Бугунги қахрамонларимиз УММОН гурухи!

    Уммон гурухи йигитларининг манзилларини тахминан билар эдикку, лекин аниқ қайси кўчалигини билмасдик.  Ўша кўчалар атрофларида учраган одамлардан Уммончиларнинг манзилини сўраганимизда 2 кўча наридаги махалла бўлсада, айтиб кўрсатиб беришди.  Биз қидираётган уйлар кўчанинг анча ичкарисида экан, сўраб сўраб топдик, жуда кўпчилик қизлар қидириб келишади шекилли, бизни хам мухлислардан деб ўйлашди. (Устимиздан хам кулишди, менимча)))


    Биринчи кирган хонадонимизда, Зохид яшайдиган уйнинг  рўпарасидаги уй эгаларига лойихамиз хақида айтганимизда, улар Уммонни яхши билишмаслиги, лекин Sayyod.com сайти хақида яхши билишлигини, кузатиб боришилигини айтишди ва сайтимиз хақида жуда илиқ фикрлар билдириб ўтишди)

   Яна бир хонадондан Уммон гурухи хақида сўраганимизда, гурухнинг  аъзоси   Жасурнинг амакиси эканликларини айтиб қолишди:

 

   Азиз: (Жасурнинг амакиси) : Хаммаси яхши боллар, ёмон эмас. (уйидагиларга  қараб, "Жасур аканглар хақида гапириб беринглар” дейди) 

 Жасурнинг жияни:  Хаммалари хақида гапирайликми? Яхши, зўр боллар... ухлашганида фақат)))

 Келин:  Улар хаммалиги яхши, мен келин бўлиб тушганман, ўша пайтдан бери умуман ёмон гап эшитмаганман.

  

   Кейинги хонадонга кирганимизда бизни бир аёл кутиб олди. Аввал ўзлари фикр билдириб сўнг "Ойижонимнинг фикрларини олинглар” деб ичкарига олиб кирдилар


 Келин: Яхши боллар. Кўча бошидан бу ерларга киргунигача қанчалик узоқлигини кўрдингларми? Хар доим йўлда келаётганимизда кўриб қолишса, мошинада олиб кириб қўйишади.  Шундан хурсанд бўламиз.

  Қумри опоқи: (Кулиб) Етти қават кўрпачани устида ўтирибман мана. Мен шу махаллага келин бўлиб тушганимга 40 йил бўлди. Шунинг учун шу махалладагиларни беш қўлимдек биламан. Биз шу махаллага маслахатгўй бўлиб қолганмиз. Шу Уммон гурухи йигитларининг тўғрисидаги қўшниси бўламан. Булар нима иш қилишса  хам, тўй хашамлар, совчиликка борса ва бошқаларида биздан маслахат олиб туришади. 

Энди Жасурга келсак, улар ўзи 5 фарзанд, Жасурим ажойиб. Ёшлигидан юмшоққина бола бўлган. Бўйнини эгиб бизларникига кириб келарди. Мени ўғлим хам Маданиятни битирган, рубоб чалар эди. Шунда Жасур чиқиб эшикни ёнида тураверарди эшитиб. Ўғлим рубобини чалиб ашула айтиб ўтирса, Жасур хам албатта шу ерда бўларди. Бир куни Ноила (Жасурнинг онаси) чиқган, "Қумри келинойи, шу ўғлимни нима қилай? Ўғлингизга қизиқяпти, қаерга ўқишга олиб боргансиз? Мен хам ўша ўқишга олиб бораман. Столларни, челакларни тақирлатиб, ашула айтиб ўтиради” деди. Чиқиб ўргансин ўғлим билан дедим. Чиқиб ўғлим билан ўт теришарди, кейин рубобда тинғир тинғир қилиб шу ховлида ўтиришарди ўйнаб. Ховузимиз бор, шу ерда чўмилиб, ухлаб хам қолишарди. Бу болларин худди ўзимни болларимдек котта қилдим хисоб. Хуллас, Жасурбек катта бўлди.

   Шохрух эса эримнинг амакиларини набираси бўлади. Шохрухни мен яхши билмасдим. Ёшлигида жуда бир хўмрайган бола бўлган. Масалан, амакимни уйику деб кириб юрмасди уйимизга. Жиддий бола эди болалигидан.

   Зохидни яхши билардим. Унинг онасининг исми Лола, Адо деган жойда раққоса бўлиб ишларди. Жа очиққина, яхши аёл. Шуни ўғли шунчалик мусиқага ишқибоз бўлиб етишибти. 15 ─ 16 ёшларида, шу атрофда жар (катта ариқни назарда тутадилар) бор, ўша ерда хамма боллар билан йиғилиб, телефон ўйнаб, гаплашиб ўтиришарди. Асосан шу уччаласини кўп кўрардим. Охири қўшиқ тайёрлаб,  телефонга чиқариб тарқатиб юборишди. Зохиднинг "слухи” жуда кучли чиқди. Секин секин радиоларга, бошқа передачаларга беришди. Шундай қилиб телевидениеларда кўрина бошлашган.

   Буларга гап йўқ. Шўх эмас, бекорга кўчада юрадиган боллардан эмас. Махалла кўйлардаги тўйларда хизматда бўлишади доим. Яқинда Жасурнинг акалари Сарвар ва Санжар уйланишди. Бир бирлигига улфат бўлиб, ёрдам бериб , бир бирига  суянчиқ бўлишади. Уларнинг ота оналарига хам гап йўқ. Оддий мехнаткаш инсонлар. Димоғи йўқ. Машхурлигини сездиришмайди. Хаммаси ахил.

   Ўғлимнинг тўйида куёвнавкаригача шу боллар бош бўлиб туришган. Видеоларда бор, хамма томоша қилишганди, Уммон гурухи йигитлари ўйнаб келишяпти деб (кулади)

   

  Фазилат (Қўшни): Яхши боллар. Хамма билан салом алиги бор. Ёмонлиги йўқ. Мен келин бўлиб тушганимда кичкина болалар бўлиб юришарди. Хурсандмиз шундай юлдуз қўшнимиз борлигидан.

 

  Равшан: (Қўшни):  Шу ерда катта бўлишган. Қийинчилик кўрган боллар, ўзининг кучи билан шу даражага эришишди. Тарбияси яхши.

  

   Яна бир қўшнининг уйига кириб, фикрларини сўраганимизда, аввал рози бўлгандай бўлишдию, кейин эса "Йўқ, шов шув бўлиб кетади” деб, фикрларидан қайтиб қолишди. Қизиқ, нималар хақида гапириб беришмоқчи бўлишган экан а?))))

  

   Ишимизни тугатиб, қайтиб кетаётганимизда, девордаги ёзувларга кўзимиз тушди. 


Sayyod.com сайтининг мазкур  "Юлдузнинг қўшниси" муаллифлик лойихаси , яна қайси юлдузнинг қўшнилари билан сухбатлашишини истардингиз? Изохларда кўрсатинг ва келаси хафта яна ноанъанавий ва четдан хамда жуда самимий хабарлардан воқиф бўласиз. 

 

 Нодира Махмудова ва Шахло Қодировалар тайёрлашди

 

12-Окт-2013 06:45
Бўлим: Yulduzning qo'shnisi | Чоп этди: Sayyod | Тег : Ummon, Yulduzning qo'shnisi
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Дилмурод   (12-Окт-2013 08:11)
Лола ни кушинисига борила

2 Guzal8888   (12-Окт-2013 08:14)
Shox "Zilola" lagerida DJ lik qilardi

3 Your_Prince   (12-Окт-2013 08:49)
хаммани ешлиги шунака утган, бу гурух болларида узига тортадиган жихатлари бумаган экан

4 Kozmunchoq   (12-Окт-2013 08:56)
yulduz usmonovani koshnilaridan intervyu olishingizni judayam hohlardi aaaa nima dedilar

5 пиёниста   (12-Окт-2013 09:55)
Хамма билан салом алиги бор. Ёмонлиги қўй. Мен келин бўлиб
Источник: шу жойи зур чикибди лекин бору бизлар хам махаллада котта булганмиз хаммадан яхши гап чикиши кийин

6 neytral   (12-Окт-2013 10:02)
fazilat:(qo'shni) yomonligi qo'y bo'p qopti. Asl ma'nosini tushunib oldim. Barbir to'g'ridan to'g'ri o'qiganda boshqa ma'no bervotdi. Shuni tuzatib qo'yila

7 Don   (12-Окт-2013 10:41)
Jasur Umirov

8 Preity   (12-Окт-2013 11:42)
RaYhoN:)

9 BizaRa   (12-Окт-2013 12:02)
mehnatkash, ko'p narsaga o'zini harakati bilan erishgan bollekan... o'zbeklaga xos odamgarchili, soddali borakan asosiysi (fikrlaga qaraganda) 
 
P.S. Bosh saxifada "Описания" da maqolaga "fishka" qilib yozgan malumotla sal "jirniyro"masmikin...?!  aynan negativ fikrlani qo'yish g'alatimasmi?! maqolani ohirigacha o'qishga eringan odam bu ma'lumotladan usha insonla haqda yaxshi fikrga bormasa kere ... na'munali saytladan bittasisila har holda (chetdan qaraganda ustidan kulgande ko'rinvotti)

10 SMQ_TALABA   (12-Окт-2013 12:55)
Munisa Rizayevani qo'shnilaridan surishtiringcha qanaqa qiz ekan?

11 Nilufar_I   (12-Окт-2013 13:21)
Yowligida shoh yomonam asal bola edi, qizla bilan rosa yuzini 4im4ilab ketardik.

12 Misie_Zorro   (12-Окт-2013 13:54)
Ulug'bek Rahmatullaevni uyiga

13 SHohrux   (12-Окт-2013 14:30)
Zohidni Onasini Raqqosa bo'lib ishlardi degan joyini aytmasaxam bo'lardi ularga dushman ekanligi yaqqol bilinib turibti exxx Qumri Opaqiii Yetti qavat ko'rpachani ustida o'tiribman mush

14 Maftuna   (12-Окт-2013 15:22)
Rayhon bilan  happy

15 Elton5555   (12-Окт-2013 15:58)
HURMATLI SARDOR AKA ENDIGI YULDUZNING QO'SHNISI LOYIHASIDA NISHONGA OZODA SAIDZODANI OLISHIZNI ISTARDIM. Negaki uni juda sog'inganmiz. Iltimos, bee'tibor qarameng iltimosimizga. U haqda ko'p bilib eshitishni hohlaymiz, tushunyapsizmi?!

16 Lazizbek   (12-Окт-2013 16:21)
ummon senga omad

17 ttiip   (12-Окт-2013 16:56)
кейинги лойха шахзодани маххалласида бусин

18 Samirchik   (12-Окт-2013 19:28)
Jamshid Abduazimov haqida bosin

19 Elton5555   (12-Окт-2013 19:35)
OZODANING HAYOTI QIZIQTIRADI. KEYINGI SONI OZODAGA BAG'ISHLANSIN!

20 Карина   (12-Окт-2013 19:36)
Эндиги лоихангиз Райхоннинг махаласида болсин ИЛТИМОС!!!

21 Elton5555   (12-Окт-2013 19:37)
OZODA SAIDZODANI NISHONGA OLING. Iltimos SARDOR AKA. Mening ota onam juda yahwi ko'radi shu sanatkorni

22 JaMa   (12-Окт-2013 19:47)
Lola Yuldasheva nikiga borila. Köp muhlisla ham aynan Lola deb taklif bildiriwmoqda

23 Madina   (12-Окт-2013 20:31)
Sardoraka iltimos Ulugbek Rahmatullaevi uyiga borin keyingi safar. Please

24 ttiip   (12-Окт-2013 21:09)
ИИИ ОЗОДА ОПАНИ ХОВЛИСИДА САРДОР АКА ЛОХА ЗОР КУТАМИЗ ДАВОМ ЭТИЛАР

25 Nilufar_I   (12-Окт-2013 21:34)
Jasuriyam, Shohiyam ota onasi oilasidilaga umuman gap yöq!

26 Ganijon   (12-Окт-2013 22:06)
hamaga insof bersin

27 adidas   (12-Окт-2013 22:39)
Shoxrux rep ni quwnilaridan intervyu olizla

28 adidas   (12-Окт-2013 22:43)
Ummon guruhi yigitlari yaxwi bolla ekanligiga ishonaman. Intervyu beryotganidagi javoblari doim sodda samimiy ciqadi. Ulaga omad!!!

29 newking   (12-Окт-2013 23:26)
munisa rizayevani qo'shnilarinikiga borsangiz yaxwi bo'lardi.

30 LAYLO   (12-Окт-2013 23:39)
Juda bir boshqacha ma'lumotla kutgan edim, kerakmasdi Zohidni oyisini, hatto qayerda raqosaligini aytyaptiye qoyil... Saytda yumi bir haqiqiy yurakdan qushni sifatida fikir bildiradigan UMMONNI QUSHNILARI???

31 Vivace   (12-Окт-2013 23:48)
Mualliflar, namuncha o'zbek tilini buzib ishlatasizlar? Odamning g'ashiga tegadi. Izoh qoldiruvchilarga bu "ruhsat berilgan". Lekin sizlardan o'rnak oladiganlar ko'pku?! JURNALIST nomini bulg'amanglar!

32 Rustam xaliyarov   (13-Окт-2013 01:26)
ummonga gap yoq zor bollar ularga cheksiz omadlar tilab qolaman ummon sen ijoddan toxtAman xali sen bilmiysan seni qanchadan qancha muhlislaring sendan yangi xitlar kutishini senga omad

33 Bahоdir   (13-Окт-2013 02:27)
lola ni qo'shnisidan oliyla

34 bek88   (13-Окт-2013 03:49)
Dilnoza Kubaeyva bilan bo'lishini xoxlardik.

35 Dilijon   (13-Окт-2013 07:44)
Rayhonaaa)

36 Shohi   (13-Окт-2013 09:35)
Lolaning qo'wnilari nima derkin? Men u.n qiziq)

37 Жасур   (13-Окт-2013 12:50)
Lola haqida biliwni istardik...

38 AbduRashid   (13-Окт-2013 13:14)
Rayhonni uyiga pleas!. Chilonzordagi uyiga

39 AbduRashid   (13-Окт-2013 13:16)
Rayhonni uyiga borsalariz 2 yulduzni tarifini ewitasila. Rayhon va Tamara Shakirovani

40 diamond   (13-Окт-2013 13:38)
YULDUZ USMONOVA. ashaddiy muxlis

41 Abdumajid   (13-Окт-2013 15:38)
biza taraflaga ham utiyla faqat mashxur bulish hsartmi

42 Umida   (13-Окт-2013 20:19)
Lola opaga rostanam gap yo. Muomilalari yaxshi man so'rab borganimda Zohidni chaqirib berudila yumshoq o'yinchoq etkanimda rahmat shunchali hurmat qip keganiz uchun qizim duvdila.

43 BotiR TuRkeStan   (13-Окт-2013 21:37)
Shoxrux Rapni Uyiga boringlar Please? mani Iltimosim wu Shu haqida ko'p Ma'lumotlarni bilgim keladi

44 BotiR   (13-Окт-2013 21:40)
Iltimos Shoxrux Rapni Uyiga borilar Wu haqida Ko'p Ma'lumot bilgim keladi

45 НЬЮ ТРЕЙД   (14-Окт-2013 00:12)
"Буйнини эгиб кириб келарди" дейишига нима бор?"Йук булса беролмайди,бор булса куролмайди"...

46 sherzod88   (14-Окт-2013 08:16)
Sevinchni maxallasiga xam utiyizla.

47 GULI_NUR   (14-Окт-2013 11:22)
bash Shohruh özi intervyugayam kam keladi-yuuuuu admin

48 GULI_NUR   (14-Окт-2013 11:25)
1) Shaxzoda
2) Dilnoza Kubayeva
3) Shoxrux
4) Shohruhhon
bösin))))
facepalm

49 axmed   (14-Окт-2013 22:18)
ummong omad

50 Nilufar_I   (14-Окт-2013 22:33)
Qumri opoqi yomonlamadilayu Lolapaniyam, Jasuriyam, maqtadilayu ne unaqa g'alati fikr bildirasila

1-50 51-62
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 16
Мехмонлар: 16
Рўйхатдагилардан: 0