Бош сахифа » 2017 » Июнь » 23 » Умидахондан "Оти юлдузимсан". ФотоВидеорепортаж!
04:34
Умидахондан "Оти юлдузимсан". ФотоВидеорепортаж!


 

22-июнь куни "Нихол" мукофоти совриндори хонанда Умидахон ўзининг "Оти юлдузимсан" деб номланган илк мусиқий тўплами  тақдимотини ўтказди.

 

 

Тақдимот  диск чиқарадиган "Дискавери" корхонасининг дисклар сотуви шахобчаларидан бири, хусусан доимгидек бундай тақдимот ўтказиладиган  "Новомосковская" манзилидаги дўконида бўлиб ўтди. Анчадан бери бу тариқа тақдимот ўтказиш урфга кирган бўлиб, корхонанинг маркетинг стратегиясига асосан  дисклар сотувига ижобий таъсири кўзда тутилган. 

 

 

Нима учун "Оти юлдузимсан" деган саволга оддийгина оти бу номи дегани хам дейилди, креативлигу хатто фалсафани хам яширишган хам деб кўрилди. Бироқ нима учун номи ёзуви альбом номига киритилгани хақида менда хақиқатга яқинроқ фикр бор:

"Дискавери" ходимлари барчаси русийзабон бўлиб (ўзим шахсан бир неча дискаларни чиқаришда иштирок этиб диск чиққунича барча масъул ходимлар иш жараёни билан танишганман) кўпгина дискларни ўзбекча ёзувлар ва тушунчалардаги хатоликлар билан чоп этишлари сир эмас. Бироқ эътироф этиш керакки дискларни улар сифатли тарзда чиқаришади, аммо мана шу ёзувларга хам масъул ходим ёллашса бўларди.

Бу диск чиқишида Умидахоннинг маъмури ва "Дискавери" ходими мулоқотини тасаввур қилиб кўрдим:

 

-Как называется альбом?

-Альбом оти юлдузимсан

-Оти  юлдузимсан?

-Ха, альбом оти юлдузимсан.

-Понятно значит "Оти юлдузимсан"

 

Худди шунақа бўлган бўлса керак а)) . Яхшиям "Альбом оти юлдузимсан ока" дейишмапти)) Бўлмаса Умидахоннинг илк альбоми "Оти юлдузимсан ока" бўлиб чиқармиди))

 

 

Тақдимотга Умидахонни қўллаб - қувватлагани кўпчилик келди. Хамкасбларидан яқинлари хонанда Манзура, Мадина Мумтоз, Дилсўз, Аъло Рахимова, Билолхўжа ва унинг онаси Камола Орипова  ва бошқалар...

Шу кун кўпчилик ўзгариб очилиб, сочилибла кетганини сезилди. 

 

 

Манзура сочларини кестириб янги турмакда ва ўзига ярашган имиджда. 

 

 

Камола Орипова хам  кўркамлашган. 

 

 

Асосийси унга янги кўриниш жуда ярашган. 

 

 

Худди шу фикрларни Мадина Мумтозга хам айтиш мумкин. Янги турмак ва адашмасам пархез натижасида ориқлаган Мадина гўзаллашган. 

 

 

Дилсўз адашмасам оналик бўлиш бўсағасида бўлса керак, ундан табиийлик ва "свежесть" (бетаржима сўз) уфуриб турибди.  Юзларидан нур ёғилиб турибди дегандек))

 

 

Хонанда Аъло Рахимовани эса умуман танимадим (суратда чапдан учинчи жингалаксоч). Балки ўзи асли кам эфирда кўринганигами, негадир Аъло Рахимова деса ёши катта миллий либослардаги ва ўта миллий имидждаги аёл кўз олдимга келганди. Менимча бир маротаба эфирда шундай кўринишда кўрган бўлсам керак. 

Тадбирда эса кўриб турганингиздек  опа джинсы ва майкадалар.  Ярашган. Комат "позволяет" деганде...

 

 

 

Умидахон хам ўзининг доимий хамкори "Gigu design" тарафидан тикилган либосида жудаям бежирим кўринишда ва асосийси ўзига ярашган. 

 

 

Тадбирга у либослар бўйича дизайнери хам ташриф буюриб Умидахонни табриклади.

 

 

Табриклар, тилаклар ва истакларни билдирганлар кўп бўлди хуллас. Кейин эса  Умидахон талабларга биноан мусиқий тўпламдан "Юлдузимсан" ва "Қоч қоч" қўшиғини куйлаб берди. 

 

 

Уёғига одатий фотосессия онлари . 

 

 

"Оти юлдузимсан" мусиқий тўпламга 41та қўшиқ киритилган бўлиб турли йўналишларда. Миллий ва эстрада хамда хориж хонандаларини қўшиғини Умидахон талқинида куйланган турлари. 

Қолган маълумотларни тадбирдан тақдим этилаётган  видеодан билиб оласиз.

 

 

Манзура сўзга чиққан пайт Умидахон билан дугона эканини инстаграмдаги суратлардан билиниши ва нима учун Умидахон билан  хануз дуэт куйланмагани хақида савол берилганида Манзуранинг жавобидаги бир қизиқ фикр эътиборимни тортди....

"Ёшим  ундан катта бўлганига мен етиб келган дардларга Умидаям етиб келиши керак, шунда чиройлик асар Худо хохласа  яралса керак"

Батафсил видеодан кўриб тингларсиз 

 

 

Репортаж ва суратларни Нодира Тўраева тайёрлади.

Видеотасвир эса Шахло Қодировадан. 

 

 

Тадбирдан 16-минутлик видеорепортаж ва интервьюни  ЮТУБда томоша қилмоқ

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 17347 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Umidahon

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!