Бош сахифа » 2011 » Апрель » 12 » Улуғбек Қодировга шам ёқиб кетишди. Машхурларга мухлисАлар тажовузи.
05:08
Улуғбек Қодировга шам ёқиб кетишди. Машхурларга мухлисАлар тажовузи.

«РАФАЭЛЛО СЕВГИ ТИМСОЛИМИ ЁКИ

МАШҲУРЛАРГА ШАРМАНДАЛИК БИЛАН ЁҚИШ МУМКИНМИ?»

 

Ёшлар орасида бирор машҳурга мухлислик, фанатлик каби одатлар аввал ҳам бўлган,  лекин, ҳозирда бу "ҳолат” жуда авж олиб, мода бўлиб кетди менимча))) Ана шундай ҳолатларни концерт ва бошқа тадбирларда ҳам кўриб тураман, лекин бир неча кун аввал содир бўлган реал воқеани кўриб, бир тарафдан кулгим ва бир тарафдан ана шундай ваҳший фанат қизларни тарбия ва қадрига ачиндим, дейишим мумкин.

            Актёр Улуғбек Қодировнинг уйига рўпарама-рўпара уйда яшайдиган дугонамнинг уйига меҳмонга борган эдим. Кечки соат 20.00 лардан ошгач, бирданига бир қизнинг ёқимсиз баритонли овозини эшитиб, ҳайрон бўлиб, дугонам иккимиз деразадан кўчага қарадик. Кўчада, актёрнинг уйи рўпарасида "иболи-ҳаёли” имиджида, юбка кийган, устига панчо ташлаб олган бир қиз, қўлини белига қўйганча, "Улуғбек акааааааааааааааааа” деб, жон куйдириб))) қичқирарди. Овозларига ҳай-ҳай, опера ижро қиляптими дейсиз! Афсуски, "Улуғбек акаси” уйда йўқ шекилли, уй чироқлари ўчиқ ва бечоранинг бу товушига ҳеч ким жавоб бермади.)))

            Унинг "бевақт қичқириши”дан безовта бўлган кексароқ қўшни аёллардан бири ўз деразасини қия очиб: "Қизим, ўшани уйини эшигини бориб тақиллатинг! Қиз бола кечки пайт, бунақа кўчада бақириши яхши эмас.”деди-ю, кутилмаганда қиздан: "Сизни олдингизга келганим йўқ! Сиз уйингизда қ........ ўтиринг!” деган "ширин, чиройли” жавобни эшитиб, бу қизни "одоби”га, ҳайратдан ёқа ушлаб, деразасини ёпди.

Бошқа бир аёл ҳам қизга:- "Уйида ҳеч ким йўққа ўхшайди, чироқлари ўчиқ-ку” – деган эди. Қиз: - "Нимага ҳамманглар аралашаверасизлар? Сизларни уйингизга келганим йўқ!” – деб уришиб берди. Ана одоб......

            Бу "текин тамоша” тахминан 10-15 минутлар чамаси давом этди. Ниҳоят, бечора "операчи” қизни овози бўғилиб қолди шекилли, жим бўлди. Кейин эса, қўл телефонини олиб, кимларгадир (балки ўша Улуғбек акасигами) роса телефон қилди ва асабийлашиб, у ёқдан бу ёққа юрди. Лекин, негадир қўшнилар "маслаҳат”ига кўра, бориб актёрни эшигини чақирмади. Фақат деразасини тақиллатмоқчи бўлди, лекин негадир тақиллатмади ҳам.

            Шундан сўнг, қиз ёнидан бир қути "Рафаэлло” ширинлигини ва яна нимадир олди. Телефонда гаплашган одами маслаҳат бердими ёки у ўша акажонисини машинасини билар эканми? Ўзича актёрни машинаси деб, маҳаллада турган, уни машинаси билан бир хил русумдаги (ранги ҳам бир хил) автомобилни багажи устига ширинлик қутисини қўйиб, қути устига нимадир ёқиб қўйди! Кейин бўлса, тинимсиз равишда, машинани уриб-тепа бошлади! Сигнализация ишласа, актёрни чиқади деб ўйлади шекилли! Лекин, машинани сигнализацияси йўқ эканми, сигнал товуши чиқмади. Буни кўриб, деразадан қараганлар, ҳайрон бўлишди. Баъзилар: - Жиннимисан? Машина устида ҳам олов ёқадими? Ўчир! – дейишса, қиз: "Бу романтика, севгим тимсоли Рафаэлло! Улуғбек акам роса хурсанд бўладилар” деса бўладими? Ўзи у қиз соғми деб ҳам, ўйлаб қолдик))))))

Афсуски, бу машинани эгаси бошқа экан! Машина эгасининг синглиси, уйи деразасидан бошини чиқариб: - Ҳой, бу мени акамни машинаси, ўчир! – деса ҳам, қиз ҳеч ишонмади! Аксинча, бақириб у билан уришди.

Овози бўғилдими ёки машинани тепиб чарчадими, ниҳоят қиз кетди.

Қиз кетиши билан, машина эгасини синглиси чиқиб, оловни ўчириб қараса, қиз ёқиб кетган нарса ёниб, эриб машина устини расво қилаётган шағам экан! Уни жаҳли чиқиб, шағамни олиб ташлади ва ширинликни ўша ерда ўйнаб юрган кичкина қизчаларга бериб юборди. Ана бўлмасам)))

Бу воқеани кўриб ҳайрон бўлиб турганимда, дугонам "Ҳеч ҳайрон бўлма, бу ҳали бир учи! Бундан баттарлари ҳам бор. Ҳатто, групповой бўлиб келишади, деразасини тақиллатишади, бақиришади” – деди.

Дугонамни онаси: - "Уятсизлар! Ўз қадрини билмайдиган жиннилар! Қиз бола ҳам шунақа бўладими? Ҳозир шу қиз фақат ўзини номини эмас, балки ўзи қатори бошқа қизларни ҳам қадрини ерга уряпти. Қиз бола деган номга иснод! Буни бу ишини кўрганлар, қизлар машҳурлар учун ҳар қандай жинниликка ҳам тайёр деб билашади. Шундай қизни туққан онасига минг лаънат!” деди.

 

Мени ўзимни ишим шоубизнес билан боғлиқ бўлгани учун, аввал ҳам кўпгина машҳурлардан бундай ҳодисаларни эшитган, лекин унчалик аҳамият бермаган эдим. Ўзим гувоҳ бўлгач, уларнинг гаплари эсимга тушиб кетди.

Қани қизлардаги ибо-ҳаё ва ғурур? Наҳотки, ана шу шармандалик билан машҳурларга ёқиш мумкин бўлса? Севги бу реклама эмас, чиқиб ҳамма жойда бақирсанг! Бу ҳолат севги ҳам эмас, ўткинчи ваҳший фанатлик, деярли касаллик менимча. Бу каби "ҳолат”лар чет элда мумкиндир, лекин биз ўзбек қизларида оз бўлса ҳам, уят деган нарса бўлиши керак назаримда! Ўша қизлар эртага бирор хонадонга келин бўлиб боришга лойиқмиканлар? Улар ўзлари машҳурлардан нима исташади? Ахир тушуниб етиш керак машҳур инсон битта, уни севадиганлар кўп. Уларни ҳаммасини у машҳур ҳурмат қилиши мумкин, лекин ҳаммасига ҳам уйлана олмайди-ку.

Жуда кўплаб эркак хонанда ва актёрлардан эшитган бир гапим ёдга келди. Жуда қўпол гап бўлса ҳам, шу гап қиз болаларни оғзидан чиққанига ҳайрон қоласан. Уят бўлса ҳам, бошқа қизларга сабоқ бўлиши учун ёзяпман. Эркак хонандалар ва актёрлар вилоятларга боришганда, деярли жуда кўпларига (албатта ҳар бирини исмини ёзиб ўтирмадим) баъзи (!) қизлар "қизлигимни олинг” деган "таклиф” билан чиқишар экан!

Ана қизларни "нима” истаётганликлари! Эшитиб, одам ҳайратдан ёқа ушлайди.

Бундан ташқари,  машҳурларни уйларини аниқлашиб, уйи олдига бориб бақиришлар, эшигини тақиллатиб, "очмасангиз ўзимни шу ерда ўлдираман” деб қичқиришлар, янада нозик усул, машҳурларга қўнғироқ қилиб, "ҳозир бир дугонам ўзини ўлдиряпти. Сиз ҳозир мана шу жойга уни кўргани келсангиз, ҳаётини сақлаб қолардингиз. У сизни севади, сиз келмасангиз ўзини ўлдиради” деб «мулойим» таҳдид қилишлар, ўзини ёлғондан касалга солиб, машҳурга қўнғироқ қилиб, ялиниб чақиришлар, машҳурларни машинасига ҳар хил севги сўзларини бўёқларда ёзиб кетиш каби аҳмоқона одатлар, қизларни ўзларини ўзлари ерга уришлари, ҳаммага масхара ва шарманда бўлиб, ўзларини хор қилишларидан бошқа нарса эмас, назаримда! Бундан ташқари, энг хавфлиси баъзи қизлар, ўзларини машҳурларни машинаси тагига ташлашгача боришаётган экан!

Афсуски, бу "ҳолат” эпидемия сингари, 12 ёшдан 24 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳозирда жуда авж олиб, модага айланмоқда назаримда. Илгари ҳам фанатлик бўлган, лекин қизлар ўзларини бу даражада ерга уриб, ўз қадрини оёқ-ости қилиб, шармандаликкача боришмаган бўлишса керак менимча, яна билмадим......

Саида Вахобова  

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 13166 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Ulugbek Qodirov

Нравится
Барча изохлар: 51
1 QALQON   (12-Апр-2011 05:18) [Материал]
Tavba qildim! Haqiqatdan ham, nimalar bo'layapti o'zi!? Hayronman! Bir yo'gda yigitlar yigitligini unutib qo'ybotti, bir tomonda qizlar o'zini isnotga qo'yib mashhurlarni eshigini sanab yuribti... tavba... tavba...tavba. O'zi asrasin! To'g'ri yo'lidan adashtirmasin!

6 Samarkandiy   (12-Апр-2011 07:02) [Материал]
haqiqatda shunaqa qizlar atrofda tiqilib yotibdi,Astafurulloh lekin Sayyodga gap yo`q chunki sarlavhadagi "A.." juda zor chiqqan

2 fazo   (12-Апр-2011 05:38) [Материал]
shunaqa qiladida qizlar k/n erga tegolmay boshqa davlatga turmushga chiqib ketadi....yahshi qiz bo'lsa shunday sih qilarmidi hammasining ildizi tarbiyaga oilaviy muhitga tarqaladi

3 Durdon   (12-Апр-2011 05:57) [Материал]
Astag'firullox!!! Tavba shunchalik o'zini qadrini bilmidigan qizlar!!!

4 Orzu   (12-Апр-2011 05:58) [Материал]
hoy hoy hoy ula bu bechara bolani fanatlari bosa kerede biggrin toba qildim!
hmmm mashxur bolsham onsonmaaas artislayuu sanatkorlagaa....! maqolani sarlovhasini oqib kulgim keludi rosa, kn yozilgan gaplani oqib yuzlarim qizarib keti. Sayodi gaplarigayu vabshe shock boldim.
"Уятсизлар! Ўз қадрини билмайдиган жиннилар! Қиз бола ҳам шунақа бўладими? Ҳозир шу қиз фақат ўзини номини эмас, балки ўзи қатори бошқа қизларни ҳам қадрини ерга уряпти. Қиз бола деган номга иснод! Буни бу ишини кўрганлар, қизлар машҳурлар учун ҳар қандай жинниликка ҳам тайёр деб билашади. Шундай қизни туққан онасига минг лаънат!” деди. Bor xaqiqate shu!
Ha maylin hama oziga ozi jovob beradi, bro uchun kimdur kelib sovob ish qib ketmidi...!
iahqilib yoqasini tishlab qomabtimi anu ulugbeyam biggrin tobaaa

5 Fireball   (12-Апр-2011 06:06) [Материал]
Ажабланманг, бу хам киёматнинг бир аломатлари...

40 Dilnoza   (15-Апр-2011 22:24) [Материал]
Fireball fikringizga qo'shilaman bundan tashqari qiyomatning ko'p belgilari sezilyabdi dunyoda

7 Barca   (12-Апр-2011 09:09) [Материал]
qizlar qizligimni oling deb aytayotgan bo'lsa unda qiyomat yaqin qolibdi ertaga Iso(a.s) tushsalar ham ajablanmasdim

8 Shuhrat79   (12-Апр-2011 10:05) [Материал]
манимча уша кизлигимни олинг деган чучкачаларни кизлигини узи йук булса керак..
ишкилиб саньаткорларимиз уларнинг хийласига учиб колишмасинде..балоларга колишадия.. biggrin biggrin
хатто уша саодат асри даврида хам каттикрок шамол ёки ёгин буп колса киёмат бошланиб колдими деб масжидга югуришар экан..
хозир эса хамма уйига кочади..
Узи инсоф берсин..

9 Sabina   (12-Апр-2011 10:06) [Материал]
Билмадим буни нима деб тушиниш мумкун укиб жуда хам тасирландим гапиришга тилим ожиз

10 Zuxraxon   (12-Апр-2011 10:47) [Материал]
Tavba... o`sha yulduzlar xam xamma kabi bir inson. Bu sharmandaliklardan ko`ra, aqilli iboli-xayoli qizligini ko`rsa yoki eshitsa o`sha yulduzzi o`zi boradi eshiging tagiga. Bu kasallikdan boshqa narsa emas. Bunday qizlarga ollox insofini bersin.

11 Zoyi   (12-Апр-2011 11:00) [Материал]
o tempora, o mores! о времена, о нравы! что творится боже мой, было бы на кого кидаться так, по моему у многих нынешних молодых девушек и парней нет даже элементарных понятий о нравственности и добродетели, и всему виной эти безнравственные и бездуховные фильмы, которые снимают сейчас, они создают в умах молодежи ложные понятия о любви, о межличностных отношениях. Сплошной бардак. У меня просто нет слов.

12 Los-Anjan-is   (12-Апр-2011 11:38) [Материал]
)) МухлисАлар тажовузи.
Шу жойи зур чикибди )) узиз айганде булар яхши кизмас, Алар.

13 Jonni   (12-Апр-2011 12:05) [Материал]
Viloyatga borgandgina emas toshkentni uzidayam nechtasi qisayis qib quya qoling dignalani kurvommiz, jonajon poytaxtimizdan boshlanvotti manimcha hammasi

14 Oybek   (12-Апр-2011 12:47) [Материал]
Ha hozirgi ba`zi qizlardan ehtiyot bulish kerak ,bunaqa qizlarga insof bersin . Ha yana bitta ga manu bu gapni uqib rostanam lol-hayron qoldim "qizligimni siz oling" mish shunaqangi qizlaram bor ekanda Uzb-onda?

15 durdona   (12-Апр-2011 13:12) [Материал]
umuman bolmagan gap ishonish qiyin qizlani gapi viloyatdagi.

16 Milashka   (12-Апр-2011 16:25) [Материал]
fuuu bunaqa qizlar bir tiyinga qimmat uzini hurmat qimaganni kim hurmat qilardi

17 bek   (12-Апр-2011 17:00) [Материал]
keyin shirinliklarni kuchada uynab yurgan qizchalarga berib ubordi , dedimi??? voqea kech soat 8 dan oshgan bulsaham kuchada kichkina qizlar uynab yurgan ekandea .... keyin qayodagi bir isqirt qiz kutarib kegan shirinliklarni birovlani bolasiga tarqatib yuborganini qarang ahmoqni , tashlab yuborish kerak edi, issiq- sovuq qilingan harom shirinlik busachi!!!!

18 Farruhbey   (12-Апр-2011 18:08) [Материал]
Alloh hammamizga insof bersin ilohi omin...

19 zeboshka   (12-Апр-2011 18:49) [Материал]
tavba tavba

20 zeboshka   (12-Апр-2011 18:56) [Материал]
boshqa davlatga turmushga chiqqan qizlani nima aloqasi bor silaga nima yomonlik qildi boshqa davlatga turmushga chiqqanla tinch qo'yila iltimos bundan battarini qilib uzbekka tegyotgan qizlayam ozemas tavba qildim

21 Everything will be OK   (12-Апр-2011 20:40) [Материал]
КАШМАР!!!!!

22 kudrat   (12-Апр-2011 21:34) [Материал]
menimcha bu qiz erga tekkisi kelib qolgan bo'lsa kerak bo'me ketyabdi shekillik

23 NOZI   (12-Апр-2011 22:35) [Материал]
эээ, астагфируллох. йигит эътибор килиши учун узини курсатиш эмас, аксинча сипорок булиши кераклигини у кизларга хеч ким ургатмаганаканда

24 firuza   (13-Апр-2011 01:27) [Материал]
u qiz ruhiy kasal yoki suyuqayoq sharmanda qiz bolsa kere keyin uzlarini predlagat qilishgacha borgan bolsalar qiyomat naqt ostananing oldida turipdiyu ichgariga qirish uchun tovba qildim nimalar bolyapdi bularni oqib yalgon emasu 100 kara ASTOQFURİLLOH DEPMAN

25 Feruza   (13-Апр-2011 01:30) [Материал]
SALOM SARDOR AKA. TOVBA QILDIM ASTAGFURILLOH. MEN HAM QIZ USTIRAYAPM,OLLOH UZI ASRASIN. QIZLARJON ILTIMOS BU BEGUBORLIKKA HECH NARSA TENG EMAS. HAR DOIM SHUNAQA BIROR NARSA UQISAM FARZANDIM HAQQIDA UYLANIB QOLAMAN. KELING BU BEAQIL QIZLARDA AQIL YUQ DESAK, QIZLIGIMNI OLING DEB ILTIMOS QILISHGANDA USHA AHMAQ ERKAKLARNI KUZ OLDIGA UZ QIZI ÖKI OPA SINGLISI KELMAYDIMI, ularni shu yuldan qaytarsa. ERKAKLARGA HAM JUDA ÖQIB TUSHSA KERAK TOVBA QILDIM. BU NARSALARGA JUDA JIDDIY QARASHIMIZ K-K. RAHMAT SAYYOD YANA BIRBOR HUSHÖRLIKKA DAVAT MAVZU.

26 guljahon   (13-Апр-2011 02:05) [Материал]
:)))

27 Yulduz   (13-Апр-2011 09:18) [Материал]
tovba qildim,anu yomon gap yolgon iwonmiman lekin surprised

28 ShaBnaM   (13-Апр-2011 16:32) [Материал]
Astag'frullo!!! deyishdan boshqa so'z tapolmadim.

29 JASURBEK   (13-Апр-2011 17:26) [Материал]
Кечки соат 20.00 лардан ошгач, бирданига бир қизнинг ёқимсиз баритонли овозини эшитиб, ҳайрон бўлиб, дугонам иккимиз деразадан кўчага қарадик

Уни жаҳли чиқиб, шағамни олиб ташлади ва ширинликни ўша ерда ўйнаб юрган кичкина қизчаларга бериб юборди. Ана бўлмасам)))

BU PAYT YOSH QIZCHLA NIMA QILADI TUQIMA UXSHAMABDI HALI KO`P IJOD QILING. Саида Вахобова YANA UZR LEKIN DEYMANDA.


30 gulnoza   (13-Апр-2011 18:48) [Материал]
ke4irasizu viloyatdagi qizlar deb emas ayrim qizlar desez togririq bolardi, viloyatlardan kora poytaxtti ozida kop bunaqalar

31 MUSLIM ARABIY   (13-Апр-2011 19:11) [Материал]
BU QIZ XAQIDA YOMON so'zlashdan ko'ra shunaqa (fanat) qizlarni tartibga chaqiradigan so'zlarni yozganimiz ma'qul emasmikin?. Sayyodga bunaqa (fanat) qizlar judayam ko'p kiradi chunki o'zi fanatlik qilayotgan aktyor yoki artist xaqida yangiliklarni ko'rish uchun. Shuning uchun bu sayyod.com ijodkorlari O'zbek xayosi va ibosi xaqidagi mavzularni ibrat sifatida yozishlarini muxlis sifatida iltimos qilaman!

32 Мухиддин   (14-Апр-2011 13:35) [Материал]
Кечирасизлар-у умуман тушинарсиз (ширинликни ўша ерда ўйнаб юрган кичкина қизчаларга бериб юборди). дебсиз аммо (Кечки соат 20.00 лардан ошгач) деб бошлаганси уйлаб курингчи кеч 20-00ларда канака кичкина кизчалар кучада уйнаб йуради. Тавбакилдим.

33 galacticos_90   (14-Апр-2011 17:04) [Материал]
viloyatlardagi qizlar unaqamas nabarot poytaxtda yetarli bo'sa kere bunaqala

34 zak   (14-Апр-2011 22:22) [Материал]
Шагам урнига "кастёр" ёкиш кере эди.. Хеч булмаса пажарнилани этиборига тушган буларди biggrin

35 $$BARSA$$   (14-Апр-2011 22:47) [Материал]
astagfirulloh alloh sharim hayo bersin muhlisAlarga

36 mahala   (15-Апр-2011 00:18) [Материал]
Odatda kun botganda hammani uyiga chaqirib oliwadi.. ayniqsa qizlani.. Wirinlik uz egasini topgan degan fikirdaman.

37 Feruza Fattohova   (15-Апр-2011 10:31) [Материал]
4-5 этажли домлар куп тушган жойларда, биринчи этажларини кириш тарафларини узгартириб, скамейкалар куйилиб, утирадиган жойларгача килинган. У ерда эса ёш кизчалар ва болачалар кеч соат 21-22.00 гача кучада уйнаб юришади. Улугбек Кодировни домини билганлар, шундай эканлигини билишади. Шунинг учун, хеч хайрон буладиган жойи йук. "Предложение" масаласига келадиган булсак, бундай предложениялар хозир машхурларни хайратга хам солмай куйди. Машхурлар билан сухбатлашсангиз, узилар билиб оларсизлар

38 Begona   (15-Апр-2011 13:04) [Материал]
galacticos_90 ga:
h poytahtda ko'o'o'o'op unaqa qizla faqat po4ti yarmi o'zi 4etdan kegan yo' wu 4etdan keganlani avlodi.Sal gapinni o'ylab yoz.

Ayrim 4unmayotganlaga: ki4kina bolla mani mahallamda buva buvisiga qo'wilib 9-10 ga4ayam yurvuradi.


39 salom   (15-Апр-2011 22:19) [Материал]
'Saida Vaxobova"ga aytadigan gaplarim bor. Bulmagan gaplarni yozishdan saqlaning, chunki 'Sayyod' ga siz uylagandek axmoqlar emas, balki aqli joyida bulgan mushtariylar yangiliklardan boxabar bulish uchun kiradi. Agarda turmushga chiqmagan bulsangiz va uyalmasdan shu maqolani yozibsizmi-demak sizda ham bir qamchi bor. Ishonch bilan aytamanki agar Maykl Jekson tirilib kelsa-yu, sizni chorlasa yuq demaysiz. Viloyatdagi qizlar masalasiga kelsak, hamma biladiki ular bunga jur'at eta olmaydilar. Chunki viloyatlarda "QATORTOL" kuchasi yuq.
Maqolada na mantiq bor, va, na mazmun. "Sayyod"dan shuni surardimki, bunday saviyasi past, tarbiyasiz, yolg'onchi, uqimagan, axmoq va hokazo....larni tuqimalarini saytda yoritmasin. Uzoqdan shirinlik "Rafaello" ekanini qanday kuribdi? kechasi kuchadagi yosh qizaloqlarchi-nima qilib yuribdi? Moshinadan xabar olgani egasi emas uning singlisi chiqib kuribdi. Qolaversa aynan muallifning dugonasi qarama-qarshi uyda turarmish. Axmoq. Toshkent Zooparkidagi maymunlarga ayt bu chupchakni.

41 ABROR   (18-Апр-2011 17:57) [Материал]
*****la ko'4ada ko'payib ketvotti odam uylaniwkayam qo'rqib qoldi. ( iltimos qizla sal o'zilani yeg'volila)

42 ABROR   (18-Апр-2011 17:59) [Материал]
iltimos qizla sal o'zilani yeg'volila

43 Fora   (19-Апр-2011 03:41) [Материал]
Ulug'bekakaga Omad

44 saidaga   (19-Апр-2011 18:04) [Материал]
-

Salom Saida Vahobova, man sizga e'tirozlarim bor edi, mani anavi qiz bilanam, siz bilan ham hech qanday bog'liqlik joyim yo'q, faqat e'tirozim bor.

Bilasizmi qancha-qancha viloyatliklar kompyuterdan yoki inetdan foydalanishni bilishmaydi, agar foydalanishni bilishganda, sizni viloyatlik qancha qancha imonli insofli odamlar tanqid qilishgan bo'lishardi...

Siz viloyatda qancha yashagansiz?
Kechirasiz-u lekin qaysi viloyat? Fakt bilan gapiring!
Viloyatlik qizlar shunqa ekanmi? Sizga maslahatim ba'zi bir viloyatlarga borganda bunaqa asossiz gaplaringizni gapirmang!
Keling fakt haqida emas, faraz haqida gapiribsiz, bir faraz qilib ko'raylik, faktsiz, Toshkentda Necha foiz qizlar asli toshkentlik?
Necha foiz?
Millatchilik qilmay faraz qiling, rus, ukrain, koreys va hakozalar ham toshkentlik qizlarmi?........
Osha toshkentlik qiz-ayollarning necha foizi yomon ishlar qiladi?
Uzbekistonda necha foiz qizlar viloyatlik? Shularning necha foizi yomon ishlar qiladi?
Ana shu oddiy arifmetikani hisoblab chiqarib keyin asos bilan gapiring!

Essiz fitnani hidi kelyapti bu maqoladan, toshkentli qizlar unday,viloyatlilar bunday...
Sizga aytsam manaman degan toshkentlik qizingizdan ko'ra o'rtacha oiladagi viloyatlik qizning hayosi o'lsa o'ligi ortiq shuni bilib oling...
1)Siz ko'rgan narsalarni ko'rmagan
2)Yashash viloyatda svet gaz bo'lmagani (qiziq viloyatda gaz yo'qligaga nega hursand bo'lasiz), uchun kechasi sizdan kamroq ko'chada yuradi;
3)Sizga o'xshab ochiq kiyinib yursa hamma uyat deb biladi, ha ishonavering, ba'zi viloyatga normalni degan shimingiz bilan boring ko'rasiz,siz aniq bilaman ko'chada o'zbekcha ro'mol o'rab yurmaysiz,yana bilmadim

essiz, xudoni oldiga borganingizda savolingizga javob olasiz, toshkentlik qizlar yaxshilari ko'p, xatto ularga qiyin, aka sifatida achinaman, turli bemazaliklarga duch kelganda hayosini saqlab qolishi juda qiyin....
Faqat bir narsani unutmang, siz aytgan 10-15 erkeman deb yurgan o'sha artistlarning hammasi uyalmay shu gapni sizga yatgan ekan, unday odamlarning hamma gapiga ham ishonmang!

ifloslik holos, qaysi viloyat ekan... qaysi erke san'atkor ayta olarkan falon viloyatlning qizlari buzuq deb,...padariga ming la'nat!!!!!!!!!
Sayyod nega jimsiz, erke bo'lib fikr bildiring! Siz asl toshkentli emasmisiz?
Toshkentdagi hamma qizlar oppoqmi??? Manabu yerda 4-5 ta alkashning gapi deb butun viloyatning qizlariga tuxmatdek gap qilinyapti...afsus yaratganning oldiga borganda ko'ramiz, aslida hamma erkelarda emasmi asosiy ayb...aybdor qizlar emas, ayollar emas Saidaxon opa shuni unutmang!
Aybdor ERKAKLAR!
Puli qolmagan yengiltabiat qiz tirikchilik uchun iflos bo'ladi,fanatka qiz ruhiy kasal darajasida bo'lgani uchun sharmandalik qilar...
lekin erkelar esa nafsni qondirish uchun yommon yo'lga qadam qo'yadi...
Osha Saida Vaxobovaga gapirgan "erkelar" gapirayotganda nafsi hursand bo'lgani aniq, yuzida achinish ifodasi bo'lsada...
Sayyod manimcha "qizligini olish" degan gapni chiqarish kere emasdi, uyat emasmi?
Haqiqatdir, lekin ochiq auditoriya uchun bu UYAT!
Haiqiatlar juda ko'p, lekin hammasini vaqti bo'lmaganda gapiraverish keremas odob yuzasidan, natijada aks ta'sir bo'lishi aniq


45 ASALIM   (23-Апр-2011 17:30) [Материал]
man Shohruhxoni muhlislariman yashirmiman manam Shohruhxoni uylariga borganman(ijod honalariga) faqat odob ahloqimi bilgan holda manimcha yuqoridagi holat bu muhlis bilan bo'ladigan narsamas u qiz tentero bo'sa kere lekin yahshi ko'rgan hurmat qigan sanatkorga bunaqa munosabat qilinmidi bu mani shahsiy fikrim

46 Dunyo   (19-Май-2011 01:41) [Материал]
Tavba, kechasi qizi ko'chaga chiqib ketsa otasi ishi bilan onasi serial ko'rish bilan ovora akasi telefonda sms yozishib o'tirish bilan band. Qiz hammaga sharmanda bo'lganidan uyidagilar behabar. Afsus oqibat kotatarilyapti.

47 Farruxbek   (08-Июн-2011 10:11) [Материал]
Эркак хонандалар ва актёрлар вилоятларга боришганда , деярли жуда кўпларига (албатта ҳар бирини исмини ёзиб ўтирмадим ) баъзи (!) қизлар "қизлигимни олинг” деган "таклиф” билан чиқишар экан

SHU GAPIZGA BESH KETMADIMDA SIZ FAQAT NIMANIDIR EWTGANIZGA IWONASKANDA A YANA BOWQALAR BOWQA NARSA DISA USHANGAYAM IWONING XOOP TOPGANLARIN VILOYATLILA BOP QOLDI OZI G'IYBATDAN BOSHQA ISH BILANHAM WUG'LLANIWNI MASLAHAT BERAMAN.MAN BILAMANKI MANI BUXOROMMI QIZLARI QAYODAGI ARTISGA PAST KETMAYDI TAK SHTO GAPPI GAP DIP GAPIRAVERMANG XURMATLI KORMAGAGNIGA IWONADIGAN MUXBIR.

48 Farruxbek   (08-Июн-2011 10:15) [Материал]
SALOM gapizga qowilaman muxbir opamizga otpustka beriw kerak ekam miyalari charchapti

49 Aziza   (19-Дек-2011 13:22) [Материал]
Dahshat!

50 Zakhra   (20-Янв-2012 12:23) [Материал]
Bularni o'qib hulosaga keldimki "Shamol bo'masa daraxtni uchi qimillamidi" deme shunaqa qizla ham bor, u shaharlimi yo viloyat nima farqi bor, borligini o'zi uyat Hammamiza O'zb. farzandi kelajak avlod, bu warmandali. Achinish kerak!!! Viloyat yoki shahrdamas gap, hamma joyda yahshisi ham yomoni ham bor, biza etomimiza viloyatdegila yomon shahrdegila yahshi yoki shahardegila yomon uyo yahshi. Umuman hamma joyda xo'roz bir xil qichqiradi, hammayoda har hil odam bor. Odamni o'ziga bog'liq, u yahsayotgan joyga unchali bogliq emas. Agar odam o'zi hohlasa hoh u viloyatda bo'sin hoh u shahrda baribir o'zi holagan iwni, ya'ni masalan o'wa tepada yozilgan yomon iwlarni, qiladi. Onalar, otalar, akalar, ukalar opalar hatto singillar e'tiborli bo'ling va bunday qizlarga mehr ila yahshi so'zlar nasihatlar ila chuntiring.

51 Zakhra   (20-Янв-2012 12:26) [Материал]
*Hammamiza O'zb. farzandi, kelajak avlod, bu warmandali iwlardan achinish kerak!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!