Бош сахифа » 2012»Май»22 » Улуғбек Қодиров рольда, куйлашда ва РАҚСДА ХАМ! Видео
08:22
Улуғбек Қодиров рольда, куйлашда ва РАҚСДА ХАМ! Видео
Бугун, 22 май куни соат 18-00да Алишер Навоий номли киносаройда, "Мажрух", Ёндиради, куйдиради" ва "Жодугар" фильмлари ижодкорларидан янги "Мен юлдузман" номли кинокомедиянинг расмий премьераси бўлиб ўтади.
Хозир ушбу фильмга куйланган саундтрек қўшиқ ва видеони тақдим этарканмиз, кутилмаган бурилишга тайёр туришингиз сўралади)))
Улуғбек Қодиров нафақат куйлайди балки рақсга хам тушиб беради)). Тимберлек в хижолате, Даврон Зайнутдинов эса санъатни тарк этвормаса бўлгани)) кучли рақобатчииии, кучлиииии))
Рақслар бўйича илғор аёл хонандаларимиздан Райхон ва Лола энди Улуғбекни рақс бўйича партнерликда талашишса ажабмас)))
Қўшиқ оммалашишига ишончим бор, сабаби шахсан менга унинг мусиқаси жудаям ёқди. Куйлаш ва махоратга келсак, хечқиси йўқ, Улуғбек энди-энди ўзини синаб бошламоқда. Бу унинг болаликдан катта орзуси бўлгани сабабли, унга бу иқтидорини намоёнлашда қатъий бўла олмаймиз. Ярашадими, ярашмайдими, майлида, ана қанча ярашмаган емагану кемаган бачканалар ривожланганда ривожланиб ётибдику, Улуғбек хархолда махоратли актер сифатида ўз мавқеини санъатда исботлай олган. Не ажаб, қанча иқтидорсизлар хам порлаб юрганда, Улуғбек ўз устида ишлаб актерлик махоратидек хонандаликда хам чўққиларни эгаллаб, сахнада муносиб ўрнини топса? Аввалига анчагина ишончсизлик билан қараган бўлсам, бу қўшиқдан кейин унинг хонандалик ижодига ишона бошлаяпман. Асосийси харакат ва интилиш сезилмоқда.
"Мен юлдузман" фильмидан репортаж, ва фильм хақидаги фикримизни бугун премьерадан сўнг тақдим этамиз.
Саундтрекда ўз ижодига юмор билан "Куйламаган ўзи ман қолувдим" каби кинояси қанчалик ўз тасдиғини топади ёки инкор эта олади, буни вақт кўрсатар. Хозирча видео ва қўшиқни қабул қилинг.
Ulugbek Qodirov qoil maladey qushiq ham raqis ham zur chiqibdi faqat olga kattakon omad tilaeman.Sardorbek sizga ham kattakon rahmat, kechalari uhlamae internetga yangiliklar joelesiz, olis yurtlardagi muhlislar uchun bundae yangiliklar juda ham qiziqarli ilohim sog-salomat buling.
Ulug ne poy pojaluyusta! O'zi Farruh obrazga kirib awula etishshi boshlaganida odamlani ensasi borip-kevotudi! Endi san! Kiyishga bowqa kiyim, yo stilist topilmadimi sanga? Kelip-kelip bojalarga o'xshab kiyinipsan? Karoche awula etish sangamas! Faruxgayammas! Unga etip qo'y!
кушик яхши чиккан. Лекин ракс Улугбекнинг гавдасига мос эмас. Овози дуриллаб яхши чиккан. Кишлок кийими жуда узига ярашган. Айникса тракторда кетаётган сахналари зур чиккан. Партнёри хам жуда узига мос тушган.
Ulug'bek Qodirov judayam talantli akter, lekin juda kam kinokomediyada o'ynagan edila, ustasiga farqi yo deganlaride bu ham zo'r chiqqan degan umiddamiz
Ulug'bek qodirov judayam yaxshi aktyor...! Aktyor! Ashulani yomon etmabdila.... bu kishidan kutilmagan yangilik bo'ldi.... lekin Ulug'bek oka iltimos... raqsga tushsez berilib ko'ngildan tushin... bo'masa umuman tushmen... Mana qimirlab qo'ydim yoqvottimi digandey bo'p qopdi.... Plastikaga ishlash kerey!
Oka iltimos endi sizam komediyaga o'tmeng raqsga balo bormi O'zbek kino olamida farrux soipov bilan siz sal pal seryoznirog'idina ............ xa mayli omad !
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.