Бош сахифа » 2013 » Май » 5 » Уйдагиларимга керакмасман
04:19
Уйдагиларимга керакмасман


​ ​Ассалому алейкум Сардор Комилов. Сайтни деярли хар куни айланиб чиқаман, бугун ёзвотган нарсамми "Мухлис минбари"да чиқаришиззи сўрамоқчидим. 

Бир бошидан бошлий 4 йил олдин ота онам ажрашишган, ўша пайтлада отам онамми хиёнатда айблаб кўчага хайдаганидила. Ўша пайтда онамми олдиларида 13 ёш бўлишимга қарамий турдим, онамми номини оқлаш учун уришиш кере бўса уришдим, шу пайтлада акам опам индамасдан юришди, кейинчали улар отамдан кетиб онамми олдиларига келишди, ўша кунла қанақа оғирлигини ўзимдан и онамдан бошқа хич ким билмасди.. Мана энди ўша номини оқлаш учун хар нарсага таййор бўган онамга кераксиз фарзандман. Хозир хаётимиздан отам чиқиб кетган. Уйимизда онам, акам, опам хаммалиги ишлашади фақат ман коллеж талабасиман, онамми ман билан умуман ишлари йўқ. 

Қорним очми тўқми? Овқатланганманми йўқми? Соғлиғим жойидами умуман қизиғи йўқ. Онам учун фақат пул топадиган акам ва опам мухим, мани хаётларида борлигимми фақат бази пайтлада эслаб қоладила. Уйдигила хаммалиги бир бўлиб "дармает" диб камситишади. Хар куни ўқишим учун зарур бўган пулни эрталаб жанжал қилиб беришади. Пул бервотганда эвазига қонимми ичволишади, беришмийди димийман лекин қанақа азоб бериб, қанақа бир қийнаб йўл хақи учун  пул беришади. Пул майлин дуочи? Дуо қилиш текинку ахир, дастурхонда фотиха қилинаётганда охирини тезлаттирворишадими ёки ман эслигидан чиқиб қоламанми билмийман, дуониям қизғанишади. 

Дуо тўғрисида бир ривоят эшитгандим. Маккани энг котта имомини олдиларига бориб, сиз қанақа қилиб шу мартабага эришгансиз? Ахир сиздан хам илми кучли имомлар борку дийишганда, халиги имом ман бу мартабага онамми дуолари билан эришдим, онам хар доим дуода маккага имом бўлгин диб дуо қилардилар диганакан. Мани онам бўса дуо қилишши қизганадилар. Уйда кимдир бир бири билан уришиб қоса алам мандан олинади, кечасими азондами фарқи йўқ, ухлавотган жойимдан бақириб уйғатишади, нима бўвотганини англомий қоламан кўпинча. Улар уйқуга кетишгандан кейин ухлашга секин ётаман, агар улардан олдинро ухлаб қосам бошим балода қолиб кетади. 

Агар онам акам ёки опам билан уришиб қолсала ман бн яхши бўладилар, ярашганлигидан кейин яна рухан  эзишши бошлашади, осонгина одамми ичидиги туйғулани ўйин қиб ташашади! Ман уже ўзимми соғломмаслигимми билан, бу жисмоний бўмаса хам рухан уже сал кетиб қоган, уршишвотганда куламан, кулиш кере бўган гапла ман учун кулгилимас, бу жиннилимасми? Одам организмидиги азоларни оғриғини сезса, ман фақат битта организмимдиги нерв ипини оғриғини сезаман, шу ёшимда оқ сочларим шунақа кўпкии((( кўрган одам нимага сиқилвосан дийди, қани энди хаммасини этолсам, уйимдигилага керемасман, хич кимга керемасман, озимми одам ўрнида кўромиман диб ўғил бола бошим билан қанақа этаман? 

Нима қилишга хайронман, уйдан кетий дисам қатгаям борардим, кимгаям керейман? 17 ёшимда детдомам омидику. Агар қари бўганимда иккиланмасдан қарияла уйига борардим. Ман ўзим яшаб қолиш учун охирги курашим мана силага смс ёзишим. Маниям ўқигим, спорт билан шуғуллангим, тинч хаётда яшагим келади, кимдир бу ботқоқлидан тортволишини хохлиман(( манам хаётга 1 марта келаманку, ёшлигимдан , вохтимдан кучимдан унумли фойдалангим кевотди, зое кетвотган вохтимга ачинаман, келажеда кимдирга кере одам бўгим келади, одамлага ёрдамим тейишини хохлирдим. Хозир на тонгимда на тунимда халоватим йўқ, балки бу смс орқали манга хич ким ёрдам бермас лекин тарбиявий томонидан озгина олишлигини сўрирдим, илтимос бўлажак ва хозирги ота оналар, фарзандларизга этибор берин, ула учун бу мухим, болани фақат туғиб қўйишмас унга мехр хам бериш кере, дарахтти парвариш қимаса қанақа қуриб қоса фарзандлаям шунақа қуриб боради, ман буни ўзимми мисолимда кўрвоман((

Улуғбек (исми ўзгартирилган) Тошкент.


Sayyod: -Жудаям таниш ва кенг тарқалган холат. Айнан сизнинг ёшингиз учун албатта. Бу бир тарафдан яхши, яъни ўзингизни нималарга қодирлигингизни вақт келиб кўрсатишга хозирданоқ туртки бериб шакллантириб боради. 

Уйдагилар ва онангиздан хафа бўлманг, бу оддий хол. Инсон кап-катта инсонни пул топмаслиги ва ишламаслигига хамиша "дармоед" тушунчаси билан қарайди, фарқи йўқ у ўқувчими хозир, талабами, факт кўз кўргани билан кўпроқ хулоса қилинади. Асосан бу жахлга боғлиқ нарсалар. Жахлда одамни фикрлаш доираси унчалик ишламайди ва фақат ёмон тарафлар кўринади.

Сизга ўқишни ташлаб, ишланг демайман сабаби оиладиги мухит яхшироқ бўлгани билан келажакда ўзингиз учун мураккаб жараённи юзага келтирасиз. Айни дамдаги ёшингиз ўтиш даври хисобланади ва кўп нарсани керагидан ортиқроқ қабул қилиб юборасиз. 

Оилангизда айни дамда сизни ўрнингиз қандай бўлиши хаммаси сизга боғлиқ, ишламай ўқувчи бўлсангиз, ўқишдаги ютуқлар билан хисоблашинг. Уй юмушлари билан хисоблашинг. Мен хам мактабни битиргунча вақтим ошхонадан то ховли ва кўча супуришгача ўтган. Шунда хам гап эшитардиму)) Ўзингизни бирон фойдали нарса билан чалғитинг, ўтиб кетади деб сабр қилинг. Зеро бу жараён хам инсонга мухим. Темир тобланиб чархланмаса пичоқ бўлмайди.

Сиз хали хам хаёт тарбиясидасиз. Сизни ёшингиздаги аксарият эркалантириб ўсаётган ёшларни кўпини ахволини кўряпман. На оқибат ва на қадр тушунчалари яқин. Сизда эса бу нарсалар айни дамда зўр тарбияланмоқда.

Парадокс бир холат бор, инсон қанча мехрсиз ўсса шунча мехрибон бўлади. Сабаби нимагадир зор бўлиш, уни қадрини шу қадар сездириш билан боғлиқ.

Келажакда мехрибон ва зўр ота бўлишингизга бу хам мактаб бўляпти деб қабул қилинг. Сизни хали шахс сифатида оилангиз қабул қилиш пайти бўлади, шошилманг бу хам бир мухим этап. Шунчаки сиқилиб юракка яқин олманг, ахамият бермай чалғитинг ўзингизни. 

Бошқа тарафдан ота-она фарзандни оёққа тургунча таъминлаши шарт. Майли отангиз онангиздан кечибди, лекин фарзандлар причем? Отангиздан ўқиш учун пул олинг, ахир фарзандисизку. 


Одамлар нима дейди? Изохлардан билиб оларсиз

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 8781 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 30
1 Belladonna   (05-Май-2013 04:41) [Материал]
Иймониззи бут к,илин! Хич бумаса жумага чик,ишши канда к,имен! Ук,ишиззи ташаб к,уймен! Тенгдошаканмиз wink Бахтли булишизга ишонаман!

2 Belladonna   (05-Май-2013 04:43) [Материал]
smile

3 Don Korleone   (06-Май-2013 00:17) [Материал]
Dardini dasturxon qilish erkakka yarashmidi. Tan bermadim lekin...

4 AnGeLochKi   (06-Май-2013 00:20) [Материал]
Sayyod juda a'lo maslahat beribdi shu sayyodni maslahatini kamida uch marta yoki 10- marta o'qisangiz yaxshilab tushunib olasiz hayot hammaga birdek akangiz va opangizniham tushining ular ham osonlikcha pul topmayatgandir shu pulni qadriga yetsin deb salgina qiynashyotgandir bu oddiy xol siz ham kunlar kelib o'zingiz mehnat qilib pul topganingizda buni tushunib olasiz siqilmen kasal bo'lib qolishiz mumkun onezdanku hechnimani talab qimasezxam bo'laveradi sababi otangizdan qancha siqilgandir ayol kishi uchun bu juda ogir yolgiz farzandlarini tarbiyalash agarda otez ishlab onez uyda tayyorini yeb o'tirganida edi mehrni talab qisez bo'lardi buni ham xato o'ylabsiz siz o'qiyabsiz ekan endi erishasiz xali oldinda o'qiyolmasdan orzusiga erisholmaganlar qancha mana men  o'qiyolmaganman turmush buyogi katta hayot o'qimagnligim haligacha turtki bo'lib yuradi sizga havasim keldi bir tarafdan baxtli inson ekansiz otangizda so'rang yordam ota masul farzandga ko'proq ayniqsa o'g'il bolaga

5 Gulsum   (06-Май-2013 00:20) [Материал]
Ahamyat bermen, eshiting nu lekin ahamyat bermen boshqa iloji yuq, chalgitin uzizni yuragizdan orzu ornini hechqahoon uchirmen, hammasi utadi kuras, kuyinmen sizham birkun kuzatas, esizdan chiqarishga harakat qilin. vaht hali oldinda..

6 SladkiyYad   (06-Май-2013 00:26) [Материал]
таниш холат.чунаман сизи онез буб туриб мехр кормасли.отеззи олдиларига борин вазияти чунтирин сиз хози укишиз кере.

7 wisemanson   (06-Май-2013 01:20) [Материал]
Oiladagi biron a'zoga nisbatan oiladagi kattalar noto'g'ri munosabat qilishlarini haqiqatda ham ko'p uchratish mumkin, o'ylashimcha bunga sabab oilada tez tez asab buziladigan muhitning yuzaga kelib turishi bo'lsa kerak buning sababi esa asosan moddiy tomonlama yetishmovchilikdir. Hayot umrning oxirigacha snovdan iborat, mani hayotimda ham xuddi shunga o'xshash holat lekin ko'p emas 2-3 oy mobaynida bo'lgan, qo'limdan hech narsa kemiydigandek his qilardim o'zimni, chunki oliygohga birinchi yil topshirib yiqilgandim keyingi yilga tayyorgarlik ko'rayotgandim, hammasi ortda qoldi, o'z maqsadimdan og'ishmadim, garchi tez tez siqilib tursamda. Mana Institutni ham bitirdim, hozir hammasi yaxshi, ko'p narsa o'rgangan odamni hayotda o'z o'rnini topib ketishiga ishonchi ortar ekan. 
    Sizga maslahatim, etiboringizni o'z kelajagingiz uchun tuzgan rejalariz maqsadizga qarating, vaqtdan doim unumli foydalaning, uy yumushlariga ham yordam berib turing, hammasiga ulgursa bo'ladi. Asosiysi jahl, araz ustida bu davrda xato qilib qo'ymang, ya'ni "uydan ketiy desam..." degan salbiy fikrlarni esdan chiqaring. O'z prinsiplarizga sodiq qoling, masalan chekmaslikka qaror qiganmisiz, siqilishimni yumshataman deb chekishga berilmeng. Shunda kuchli odam bo'lasiz. Hammasi oldinda, hammasi o'tib ketadi, inson bardosh bergan qiyinchiliklar oldida bu hech narsa emas.

8 sher1968   (06-Май-2013 01:50) [Материал]
Таким "макаром", из тебя на вряд ли нормальный мужик вырастит. Ўғил бола нолимайди, харакатингни қил, эрта оилалик бўлсанг, нимани эплайсан, "жигит"? Унда "хотиним болаларни боқинг" деб кун бермаяпти дейсанми?! Не-не ёшларни биламан, ўша сендака коллежда ўқиб, ўзини ўзи эплаб юришибдику...

9 Abbosbek   (06-Май-2013 02:02) [Материал]
Xayot hali oldindaku, ishlen, öqishdan bösh vaqtizda . men 16yoshimda ishga kirganman. Mana uje 2yil ichida Yahwigina yutuqlarga erishdim. Xarakatda barakat.

10 Shohi   (06-Май-2013 10:41) [Материал]
Oshsiz uy bo'liwi mumkin, janjalsiz uy yo'q. Sardor akani maslahatlariga amal qiling. Hali hammasi yaxwi bo'ladi...

11 Uzbek2013   (06-Май-2013 11:02) [Материал]
Behisob shukur, tinch, nozi ne'matga boy, mehnat qilsang tatigulik vatanimizda, shunaqa kichgina ko'ngilsizliklar bo'lvotganiga. Ukamga maslahat. Hayot masubatlariyu, masaqqatlari, sinovlari, oldida, yozgan hikoyangiz misli lola. Kelajakda yetuk boshliq, insonlarni tushinadigan, ilimli, har tomonlama rivojlangan, "Erkak" kisi digan nomni olishingiz uchun, yana bir bor etaman, muammongiz gullardan iborat. Akangiz, Opangiz, eng asosiysi Oyijoningiz yoningizda. Sizga maslahat, Onangizni yonini olib, shuni "minnat" tariqasida yozdingizmi, o'zingizda juda ko'p muammolar bor. Mehirni talab qilish kerekmas, bering. Tanangizda so'ngi tomchi qon qolguncha bering. Mehir qaytishini, yoki qilgan yaxshiligingiz uchun nimadur kelishini hech qachon kutib, yoki talab qilib, qilmang!
Hali juda yos Siz, su sababli, kichgina muammoingizni, ommaga yozgansiz. Bu kabi muammolarni yechimini kitoblardan qidiring. Mutoala qiling. Serlani yo'd oling. BEKORchi bo'lib yurmang.

12 Sitora   (06-Май-2013 11:22) [Материал]
Xozir bu bolani kamsitish, ili maslahat so'raganiga urishsihs bu noto'g'ri.. Otizi bilmadimku, lekin bitta narsa eta olaman, hammmmmmada, ishonin hammmada perexodnoy vozrast bo'ladi, qiz boladayam, o'g'il boladayam, lichno mandayam bo'lgan, kamsitishgan, mani ajratasla diganimda, hm sani boqvogamiz diyishgan, ishqilib hamma narsa bo'gan, lekin ikki qulog'izga quyvolin, ona xech qachon ajratmidi, hammela bir hil sila onez uchun. siz qo'lizdigi barmogizni tishlen, og'ridimi? og'ridi a? huddi shunaqa farzand ona uchun. prosta bu jahl ustidigi gapla. hammada bo'ladi. sizi vazifez o'qish o'qish va yana bir marta o'qish. siz o'zizi o'qish tomonlama shunaqa ko'rsatin, oldizga maqsadla qo'yin, yo'nalishizi tanlen. kunizini bekorchi narsalaga ketqizmen. ana ushanda yuzaga chiqadi hammasi, bu hammasi o'tkinchi. bilaman hozir bu maslahatlani o'qib eeee divosiz, lekin bu haqiqat. Imomla va din haqida gapirvos, sizga bitta maslahatim, namoz, ilm va sabr...

13 nusrat8182   (06-Май-2013 11:26) [Материал]
nochda ishleydigan ish toping.grushiklik qisez,moykada ishlasez b-diku.jaaa uyizdan ketgiz kelyatgan b-sa kichik hususiy firmalardan biriga qorovul b-b b-sa ham ishga kiring ham o'qiysiz ham ishleysiz o'shanda

14 Olamgir(Alemgir)   (06-Май-2013 20:52) [Материал]
Dostim bir narsa hech qachon nolimang, bu kabi holatlar kopchilikda bolib otgan va bolayatgan jaroyondur. Pul berishni qanday azob ekanligini yozibsiz, dostim siz ham shunaqa qiynalib mehnat qilib pul toping qand ay ekanligini ozingiz ham bilib olasiz. Hosh sizni harajatlaringizga pul berishay pti ozingiz aytganingizdek boshizni urib siz ular uchun nima qildingiz?
Siz bilinkim faqatgina oilangiz va yaqinlaringizga keraksiz. Hunar organing yahsh i maslahatim, hech qachon hunarli inson kochada qolmagan. Ozingiz uchun harakat q iling/
Olloh nasib qilsa shunaqa inson bolib yetishasizki bu korganlaringiz siz uchun bi r kichkinagina ertak bolib qoladi, yaqinlaringizni seving ular ham sizni sevishga  sizga etibor bolishga harakat qiladilar.
Nolimang dostim insonni hayotida bundan da ogir taqdirlar kelishi mumkin, hammasi  oldinda ozingiz uchun harakat qiling.

15 Isabella   (06-Май-2013 21:42) [Материал]
Bu bola hozir podrostkoviy yoshda, i o'ziga samovnushenie qivogan kasalman dib i azgina narsalar ham kotta ko'rinadi. Hamma ona ham farzandini qadrlidi agar keri bo'maganida o'sha 13 yoshidayo otasiga bervorgan bo'lardi. Agar shunaqa hiyonat qilgan ayol bo'lganda unaqa ayolga farzand keri bo'masdi hayoti gashtini surib yurgan bo'lardi. Gap pulda hammas, Darmaed dib chaqirish hamma oilada bo'ladi hazillashib jig'izga tegish uchun ham shunaqa chaqirishi mumkin. Siz o'zizga bu darajada olmen! i oilez haqida bunaqa gaplar gapirishiz yaxshimas buni kotta bo'lganizda tushunasiz. Shu darajada kerekmas farzand bo'lganizda nima qilishadi pul sarflab sizi o'qitib, kiyintirib, boqib??? osongina haydavorishmidi ? Shu savoldi o'zizga berinchi? Non shukur banda bo'lmen ertaga afsus qilasiz Alloh ham hush ko'rmidi bunaqa odamlardi tem bolee o'g'il bolasiz! O'zizda sal odamgarchilik borligini his qiling. Sizi bunaqa gaplardi yozganiz bu o'ziz haqizda yaxshi insonmasligizi bildiradi. Bilasizmi qancha qancha bolalar oilaga zor? O'qishni hohlashadi qorni och qoladi lekin o'shalar ham taslim bo'lmasdan yashashadiku...

16 aliyaomonova   (06-Май-2013 22:05) [Материал]
to'g'risini aytsam men ham shu yigitga o'hshab fikit qilardim endi hulosa chiqarib oldom o'zim uchun sardor oka rahmat maslahat uchun  victory

17 Shuhrat_17   (06-Май-2013 22:20) [Материал]
Maslahat sharoyitizga qareng bo'masa armiyaga keting ana sizga imkonyat hohlasez ishda qolasiz bo'masa sizni yo'qligingizda qadringizga yetib qolishadi

18 lola   (07-Май-2013 00:09) [Материал]
яхши кунларингиз олдинда ойни ун беши коронгу ун беши еруг

19 Aasiya   (07-Май-2013 05:07) [Материал]
Huddi shunaqa situatsiyada kotta bo'gan odammi bilaman. Ulani onalariyam huddi shunaqa bo'ganla, lekin o'zlarini eplab, qo'ldan kegancha qogan uka-singillariga yordam berib yurganla. To'ylarigayam o'zlari 10ming so'm yeg'ib uylanganla. (ancha yil oldin) Lekin usha ahvol usha ahvol, pul bo'sa kere, pul bo'masa hichkimmi esigayam kemiydila. Lekin, nma zaril sizga dsa: "Ey Hudo bilsin, manga usha kere faqat" diydila. Hullas, siz duo omaganizga hafa bo'men, chin dildan harakat qilin, Hudo beraman dsa, hichkimmi duosiga qaramiydi, bermiyman dsa mingta odam duo qsayam befoyda. 

Lekin, ishga kirin, o'zizzi puliz bo'ladi, o'zizga ishonchizam kuchayadi "mana o'zim nmadirga erishvomman" dip o'ylisiz. 1 so'm topsezam o'ziziki shirin. 

Hadip ula haqida o'ylavurmen, o'zizdan boshqa hichkimmi o'zgartirish qo'lizdan kemiydi baribir. SIZ O"ZIZZI O"ZGARTIRIN, USHANDA ATROFIZDIGILANIYAM MUNOSABATI O"ZGARADI. 

Omad!!  happy  

P.S:  3-4 yildan keyin hayotiz haqida yana Sayyodga xat yozin, Hudo holasa ancha o'zgarishla, yaxshi narsalaga to'la bo'ladi usha xat

20 muussii   (07-Май-2013 10:47) [Материал]
Uydagilarga bo'lgan munosabat, Fikringizni o'zgartiring! Odamzod doim biron narsa haqida yomon o'ylashni boshladimi, shu bilan u narsa yomonga aylanadi, uni bo'rtirib yuboradi.

21 Rose   (07-Май-2013 11:41) [Материал]
ха, мен Сизни тушундим, менда хам кийинчиликлар булган, бир хил одамларни шу ота-онамас куча тарбиялайди, онага хам кийин, алам емон нарса, бу дегани к,уйга ухшаб юрвур дегани эмас, олдизга бирон бир максад куйинг, шундай йигит булингки, сиздан келажакда отангиз, онангиз, хамма кариндошларингиз фахрлансин, ун-ун беш йил утгандан кейин ёзарсиз яна ишлариз юришиб кетганда сайтга кириб ёзишни унутманг, ва энг Мехрибон булганингизни хам ёзинг, Худо хохласа!!!!!

22 LOVEц   (07-Май-2013 14:18) [Материал]
Ex ukajonim ukajonim sizi yozganlarizzi o'qivommanu yuzimga nim tabassum yugurvotti.o'shanda 15 yoshidim hayot sinov kimnidur boshini silab siylaydi kimgadur sinovlar bo'ronini yo'llaydi.eng muhumi tushkunlikga tushmen.Sabr va Mehnat
iloji bo'sa darsdan kegin ishlen
IRODALI BO'LIN HAMMASI OLDINDA!!!!

23 MR.XON   (07-Май-2013 17:45) [Материал]
NIMA BUSA BUPTI NU PROBLEMANI NA DOMA RESHAT QILISH YIGITLIKGA XOS ...............

24 Izzat_I   (07-Май-2013 21:13) [Материал]
ukam siqilmen bu xolat xammada bogan xato mandayam xamma narsani davosi voxt siqilmen xammasi yaxwi buladi xayot davom etadi nima qilgandayam ula yaqinlariz jigardan kechmidila

25 Feruza   (08-Май-2013 00:22) [Материал]
Тавба, шунақа оналар хам борми? Мен бўлсам, фақат оталар бемеҳр деб ўйлардим. Ўзини керакмасдек хис қилиш нима эканлигини тушунаман. Айниқса, "хозирги ота оналар, фарзандларизга этибор берин, улар учун бу мухим, болани фақат туғиб
қўйишмас унга мехр хам бериш кере, дарахтти парвариш қимаса қанақа қуриб
қоса фарзандлаям шунақа қуриб боради" деган гапингизга қойилман (17 ёшда буни хамма хам тушуниб етмайди, бўлажак файласуф!). Фақат "фарзанд бурчини бажариши керак (короче, фарзанд должен)", деган фикрларни ёқтирмайман.
Сардор аканинг "инсон қанча мехрсиз ўсса шунча мехрибон бўлади. Сабаби нимагадир зор бўлиш, уни қадрини шу қадар сездириш билан боғлиқ" деган гаплари қисмангина тўғри, чунки мен хаётда доим аксини учратганман (ман қийналдимми, демак бошқалар хам қийналсин, дейдиганлар тиқилиб ётибди). Ишонинг, мехрсиз яшаш инсонни дийдасини қотириб, унинг қалбини тошга айлантиради. Нимага бозордаги аёлларни (оғзидан боди кириб, шоди чиқадиганини) хушламаймизу, нега улар бунчалик тўпори, эркакшода бўлиб кетганининг источникига қизиқмаймиз. Қайноналарнинг кўпи нега бунчалик ёвуз эканлигининг сабаби бу - ўз турмуш ўртоғидан меҳр кўрмаганлигидадир. Меҳр кўрган аёлгина қадр тушунчасига эга бўлади деб ўйлайман (албатта, эркак хам!). Тўғри меҳрни талаб қилиб олиб бўлмайди, у қозонилади, аммо хозирги вазиятда она ўз фарзандига шунақа қахрли муносабатда бўлиши унинг она тугур, инсон деган номга нолойиқлигини билдиради. Қаҳрамонимизнинг оналарига қойил эмасман, туппа-тузук ўқишга борадиган ўғилку, кўча дайдиси бўлганида, нима қиларди.
Хурматли, қахрамон, хозир қанчалик қийналишингизга қарамай, злопамятный бўлиб кетманг. Иложи бўлса, бува-бувиларингиз бор бўлса, улар аралашишсин, агар хозирдан онангиз ўзини босиб олмаса, Сизнинг турмушингизга хам соя солиши мумкин (ўз оиласи бузилдими, Сизнинкиниям бузади, чунки бемехр), албатта, мўжиза юз бериб, инсофга келиб қолмаса?
Сардор ака, комментларни ўқиб борасизми? Сайтдаги комментлардан фақат ёши катталарнинг фикрларигина ёқади, тахсинга сазовор, ёшлар эса, доим Сизнинг фикрингизга қўшилиб қўя қолишади (бу билан нотўғри маслахат берасиз демоқчи эмасман), уларда фикрлаш борасида развитие йўқ (Вы за них уже всё ответили). Ундан кўра, хафтада бир "энг зўр коммент сохиби"ни аниқлаш яхшимасми? Фикрлаш борасида конкурс! А, нима дедингиз???

26 Feruza   (08-Май-2013 01:11) [Материал]
Хурматли, читатели! Иккинчи комментим қўшимча (онамнинг менга ёққан гаплари)! Баландпарвозликка йўйманггу, лекин жамиятда бўлаётган мана шу машмашаларни хаммасининг замирида Худо бехабарлик, Аллоҳдан қўрқмаслик, қайтар дунё, охиратни ўйламаслик ётибди. Чунки Қуръони Каримда дилозорлик, харом-зино ишларнинг жазосидан бехабарлик, бировнинг хаққидан қўрқмаслик, муқаддас бўлган оилада аёлнинг, эркакнинг, фарзанднинг масъулиятсизлиги қандай жазоланиши айтиб ўтилган. Қисқаси, бу жамиятимизнинг фаровонлиги учун “пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга” мақолига риоя қилиш билан ижобий натижага эришса бўлади (фаат буни хамма хам тушуниб ета олмайди). Бу билан эскичага муккасидан кетиб, берилиб кетинг демоқчи эмасман. Бор-йўғи бандасига ёмонлик қилаётган одам хеч ким билмаса хам, Худо кўриб турганини хис қилса, жамиятимизда анча-мунча инсофли одам кўпаярди.

27 Xongrek_   (08-Май-2013 08:37) [Материал]
yosh xozir nima deydi otish davrimi shunde xammani gapi yomon korinadi oldin menda xam bogan xozir eslasam ozimi kulgim keladi duodi foydasini bilasiz ekan oyizi duo qiling chin dilda sorasa beradi Ollox

28 AzamatS   (10-Май-2013 12:03) [Материал]
"Бир бошидан бошлий 4 йил олдин ота онам ажрашишган, ўша пайтлада отам онамми хиёнатда айблаб кўчага хайдаганидила. Ўша пайтда онамми олдиларида 13 ёш бўлишимга қарамий турдим, онамми номини оқлаш учун уришиш кере бўса уришдим"

Тушунмадим, "ота" хам "бегунох она"ни "бесабаб" хайдамаса кере. "бир балоси булмаса ..." дейишадику. Агар "она" "ота"га хиёнат килмаган такдирда хам бундай характерли "она"дан воз кечвориши хеч гап эмас (агар тугри тушунган булсам 3 та фрзанд бор уртада). Яна бир нарса: хеч ким уз айбини ташки тарафдан куриб, бахо бера олмайди. Бу болани онаси, акаси ёки опаси вазиятни кандай изохлашар экан?

29 GULI_NUR   (11-Май-2013 08:00) [Материал]
Nima bölgandayam intilishdan, harakatdan töxtamen, kelajak uchun shaxdam qadam tashlang!!!
Gap eshitish - deyarli har bir xonadonda kuzatiladi, siqilmang, zero oilangiz sizga yomonlik tilamaydi!!!

30 Dinara   (23-Май-2013 01:17) [Материал]
Hammasi o`tib ketadi,yaxshi kunla keliwiga iwonib yawen, sabr qilin.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!