16:12 "Уйғонган Эътироф" кутилган натижани бердими? +ВИДЕО | |
2016-йил аълоларини тақдирлаш маросими бўлган "Эътироф" кутилмганда 2017-йил февралида уйғонгани бежиз эмасдек. Биринчидан 14-февраль Насронийларнинг "Авлиё Валентин" байрамини бизда нишонлашдан яна бир бора диққатни ўзгартириш ва иккинчидан очиғи тайёргарлик шунга арзиган деб хисобладим. Буни нафақат суратлардан балки тақдим этилаётган видеодан хам томоша қилишингиз мумкин бўлади. Энди хар йили 14-февральда "Эътироф" бўларкан. Маросим ғолибларини жойида хал қилишди. Сахна ортидаги махсус хонада махсус экспертлар номзодлардан ғолиблар эълон қилинадиган пайти сахнага номларни тақдим этишди. Хабарларга кўра Маданият ва спорт вазири Баходир Ахмедов бу йилги "Эътироф"ни хам ташкилий ишларида шахсан ўзи бошчилик қилган. Натижа кутилганидан хам аъло деб билдим. Репортажни ўқинг ва видеони кўриб хулоса қиларсиз.
Сахнада буюк ва соғинилган сиймолар... Ўзбек санъати тарихидаги ўчмас номлару унутилмас чехралар. Бу "Эътироф" шуниси билан хам ёдда қоладиган бўлди.
Хаттоки сахнага қайтган "Сетора" қизлари хам яна катта сахналарда кўриниши ажойиб ходиса.
Челак-ошхона шоу! Кутилмаган ва қизиқ онларни хадя этиб тақдимот маросимини шоусини бойитди.
Кўпчилик хонандалар ўз репертуаридан эмас айнан шу маросимга мослаб ретро фильмдаги қўшиқлар ва миллий анъанавий қўшиқларимизни жонлантириб, гох дуэт ва гох квартет ва керак бўлса фильмлардаги сахналар бир-бирига уланиб мюзикл сифатида сахна кўринишлари кутилмаган бўлди.
Яна бир профессионал ва ўз ишининг махоратли устаси Равшан Намозов!
Эътироф ғолиблари рўйхатига информацион тарзда тўхталмай умумий фикримни билдирмоқчиман, зеро хозирги соатга қадар барча ғолиблар рўйхати хамма ижтимоий тармоқларда кечадан бери эълон қилиниб бўлиб, кенг ва ўта оловли мухокамаларга сабаб бўлмоқда.
Мана бу раққос йигитни кўп тадбирлар ва клипларда учратардик. Ўзимиз хам ишлаган бир неча рақс сахналари мураккаб қўйилган клипларда бу йигитни рақсдаги махорати ажралиб туришини эътироф этгандик. У "Эътироф"га росмана лойиқ! Уни ғолиб бўлганини кўриб шахсан мен хурсанд бўлдим.
Негадир актрисанинг чехраси умуман очилмагандек... Рустам Саъдиев нақ икки карра ғолиб, хам энг яхши режиссер ва хам энг яхши фильм учун! "Барон" фильми (очиғи халиям кўрмаганман) Рустам Саъдиевга улкан натижаларни берди ва бермоқда хам.
Эстрада оламидаги Шохруххон ва Шахзоданинг ғолиблиги катта шов-шув бўлди. Ижтимоий тармоқларда табриклардан тортиб хаттоки фанатларнинг ўзаро норозилик жангларигача кузатиш мумкин. Бу нарсаларга қанақадир текис қарайдиган бўлибман. Балки эстрада оламини сўнгги пайтлар унча кузатмаганимгами... Ёки кўпчиликни ижоди бирдек кетаётганигами... Артистларам кўпда.. Асосийси нолойиқ бўлмаганлар олмабдику. Масалан "Сурхон" гурухи...шахсий ва субъектив фикримДИРу аммо бу хурухни биронта хит қўшиғини билмаслик тугул қайси йили ва қаерда фаол бўлгани хам қоронғу. Бошқа тарафдан ўзи қайси гурух фаол бўляпти?
Умуман олганда КЎПИ билан қаралса бу сафар умумий натижада АКСАРИЯТ ЛОЙИҚЛАР мукофотга сазовор бўлди.
Масалан ўтган йили Малика Эгамбердиева деган хонанда борлигини аксарият одамлар айнан шу "Эътироф"дан билиб олганди. Очиғи ўзим хам. Санъат олами эса уни Гулсанамнинг "ижодий клони" ва расман эса шогирди сифатида танирди холос. Ох, ўша йилги сахнада Мунисанинг энса қотган сурати ёдингиздами? Хуллас Малика на шу маросимгача кўриниб билинганди (бир концерт қўйганини хисобга олмаса) ва на ундан кейин хам, мана хозирга қадар бирорта ижоди кўринмадиям сезилмадиям.
Маросимда хамма бор! Анчадан бири кўринмаганидан тортиб ўта соғинилганигача. Негадир маросимда "Уммон" гурухи, Лола ва У.Рахматуллаевлар кўринмади. Билмасам, балки улар 2016-йил яхши ижод қилмагандир, ё фақат реклама бўлиб ижод суст бўлганмикан, қайдам , буни маросим ташкилотчилари яхшироқ билса керак. Озодбек Назарбеков ва Севара Назархонлар эса хорижда эканидан хабардорман. Зиёданинг хомиладорлик пайти оналик бўлиш бўсағасида.
Хасанбой Дўсматов...олмаган мукофоти қолмади шу йигитчани. Арзийди. Кичкина деманг бизни оламни тутади исмим!
Шахриёр, Фаррух Зокиров ва қизиқчи актерлар квартети яхши кайфият улашди.
Асал Шодиева ва Шохруххоннинг "Ўзбекистон" дуэтидан негадир кўпчилик Асал Шодиевани овози ўзиники эмасми?-деган шубхага боришибди. Балки унинг хонандалик махоратидан кўпчилик бехабар бўлганигами...
Гулсанамнинг ёшига ёш қўшилгани сайин у янада жозибалироқ ва янада ёшроқ кўринмоқда.
Яна бир ажойиб сахна кўриниши.
Анчадан бери кўринмаётган шов-шувли жуфтлик Бойхонова ва Исмоилов! Шу суратдан негадир икки раққос ўрнида бу жуфтликни тасаввур қилиб юбордиму аммо сирпаниб кетиб йиқилиш эхтимоли юқори бўлишини тушуниб техник имконияти йўл қўймаслигига ачиндим. Зўр сахна кўриниш бўларди. Айниқса шу сахна кўриниши учун Зулайхо опанинг куйлаган "Гудбай май лооов гудбааай" қўшиғига роса мос тушарди.
Хуллас "Эътироф"ни видеосини томоша қилинг ва яхши дам олинг зеро айнан шу учун тадбир хамма керакли нарсаларни ўз ичига олган. Биз 3-4 соатлик маросимни фақатгина ёрқин ва балки субъектив фикрга таяниб танланган лахзаларини 1-соатлик холатида тақдим этамиз, тўлиғини телеканал орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Маросим ташкилотчилари ва ижодий гурухга ташаккурлар! Маза қилиб дам оладиган ва дам олиб томоша қиладиган салобатли хамда нуфузли тадбир бўлган. Маданият ва спорт вазирлиги хамда "Ўзбекнаво" шу тарзда ишини давомлаши тилакдошимиз зеро ўзгаришлар ва ривожланиш яққол сезилган. Маросим савияси ўз менталитетини унутмаган холда ажойиб эклектик тарзда тақдим этилиб росмана ўзбекона бўлган. Бу эса асосийси! Илдизига қараб гулланади деганимдек))
Хаммаси ўрнида, шоусиям, шакарияму ва таъбир жоиз бўлса тузиям! Рахмат!
Суратлар Нодира Махмудовадан видео эса Шахло Қодировадан. | |
Бўлим: Taqdimot |
Кўрилган: 133598 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |