01:44 "Эътироф"да чумчуқ сўйиладими ё чулчул хасса? | |
Эътироф-2014 бу йилги номинантларини ўзиданоқ ажаблантирди…бунақада узру, бу тақдимотга бўлган қизиқишам сусаяди хечким кузатмай қўяди хам. Ёритиш хақидаку кейин гап хам бўлмаса керак. Хар бир йўналишга алохида тўхталмайман бироқ энг кўп норозиликларга сабаб бўлаётганлари билан бўлишсам.
Райхон, Лола, Манзура ва Сардор Рахимхон... Бу йил худдики бу ижодкорлар умуман ижод қилмагандек гўё... Агар концерт берилганлик билан ўлчанса майли Райхон ва Манзура концерт бермабди, лекин Рахимхон ва Лола концерт бердику. -Лола айнан шу "Эътироф" стилидаги форматга хос равишда концертида тановарга хиром хам айлади. Шуниси биланам у аксарият хамкасб хонанда қизларидан юқори турди. Миллий йўналишдаги Гулсанамдан то Зиёдагача бу нарсани масалан концертида кўрмагандик, ё нотўғрими? Зиёда бу йилги концертида кўпроқ еврога берилиб роса сакраб ўйнади. -Сардор Рахимхонни бу йилги қўшиқлари яхши оммалашди у жуда яхши ижод қилди. Бу инкор қилиб бўлмас факт! -Манзура давлат тадбирларидан бўшамади хисоб. Хизмат кўрсатган артист унвонига керак бўлган вилоятлардаги хизматинику айтмаса хам бўлади. -Райхон биргина концерт бермагани билан у хам ижодда тинмади. Тинмаяпти хам. Зиёда олдинги йил олди нима учун бу йил у яна номинантлар орасида? Критериялар қандай? Майли, балки номинантлар ғолиби аниқдир лекин хеч бўлмаса шу номзодлар қаторида АСЛ хаққоний лойиқларни қўйишса бўлардику.
Хунарманд, хайкалтарош, спортчи, спорт маликаси... нега учувчилар, поезд машинистлари, махалла қўмитаси раислари ва керак бўлса энг қийин касб фаррошлар хам йўқ? Уларни мехнати эътироф этишга лойиқмасми? Бу санъат ва маданият йўналишидаги маросимми ўзи? Унда режиссер клипмейкерлар қани? Стилист визажист, фотографлар, керак бўлса операторларчи? Булар санъатдаги ижодкорлармасми? Хунарманд хайкалтарошлар эсга келгану мана шулар ёдга келмаптими? Санъат ва маданият бўйича бўлса унда спорт бу ерда нима қилмоқда? “Эътироф” маросими аслида нима хақида ва кимлар учун тушунарсиз. На бир йўналиши ва на бошқа...
“Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси”: 1. Сардор Мамадалиев 2. Жахонгир Позилжонов 3. Улугбек Рахматуллаев 4. Шохрухон Юлдашев 5. Алишер Турдиев Қанаққилиб? Умуман бошқа бошқа йўл ва йўналишларку. -Сардор Мамадалиев бу менинг фикримча Жўраевларни клонидан биттаси. Нима учун юз фоиз жонлида концерт берган Шох Жахон Жўраев номинантлар орасида йўқ? Тушунаман, Мамадалиев “Наво” твсида кўп маротаба клипини айлантирган ва бу канални хам таъсири бордир, аммо “Наво” тақдимоти эмаску. Мамадалиев концертини хам ўзини қўшиғи билан номламаган, Охунжон Мадалиевни машхур қўшиғини хам расво тарзда қайта талқинда куйлаган, концерти фонограммада ўтди...шуми Шох Жахондан юқори тарафи? -Жахонгир Отажоновчи? Нимани тарғиботи бу? Жонли ижродаги концертларни менсимаслик ва фонограммистларни рағбатлантиришми? -Жахонгир Позилжонов қаердаю Алишер Файз қаерда??? Номинантлар рўйхати эмас масхарабоз шоу буёғи.
“Йилнинг энг фаол гуруҳи, ансамбли, оркестри”: 1.”Давр” 2 “Караван” 3. “Афруз” 4.“Шарқ” 5. “Дурдона” Ким бу “Караван” ? Оркестрми? Халиги тўйларда фаол гурухми? Фақатгина тўйларда ишлайдиган гурухмиди? Номинацияни унда тўйларда фаол гурухи деб номламайсизларми мен яна 4-5та шундай гурухларни айтмайманми?)) -“Дурдона”... "Эътироф" маросими ижодий гурухидаги режиссер Рустам Динамович...ха энди а буёғи? эээ уят бору. Оркестрга нима бор энди, нимаси буларни оркестр? Қай бири юқоридаги гурухдан оркестр номига монанд? “Афруз” оркестрими)))) -“Давр” гурухи ретро бўлиб бормоқдаку, ким янги ижодини ва қаерда кўрмоқда? Самарқанддаги дежурь тўйларидагина холосми?
“Йилнинг энг яхши бастакори”: 1. Мусахон Нурматов 2. Шухрат Зокиров 3. Джамшид Изамов Бўлдими? Бошқа топилмадими? Нега номинацияларни айримлари бешталик, айримлари эса учталик? Мантиқ? Етмаяптими? Ортиқчадир балки? Кимларни қўшиғи кўп янгради аслида йил давомида? Жасур Бадалбоев, Элдор Қаюмов, Жасур Абдурахмоновлар қани? Қаерга қарама шуларни қўшиқ муаллифи сифатида кўп эшиттикку.
“Йилнинг энг яхши телерадиобошловчиси”: 1. Шунқор Чориев “Ўзбекистон” телерадиоканали 2. Дилноза Мамадалиева “Ёшлар” телерадиоканали 4. Маъмур Абдиев “Спорт” телерадиоканали Вооооой дедимде жим бўлдим. ФМ радиолари шу номинантлар чиққан кунидан кўмилган хисоб. Тарихдан зудлик билан фм радиолари ўчирилсин!)
“Йилнинг энг яхши радиолойиҳаси”: 1.“Парламент фаолияти” «Ўзбекистон» телерадиоканали 2. “Олтин мерос” «Тошкент» телерадиоканали 3. “Кун тафсилоти” («Итоги дня») ЎзЭОАВМА Кимдир биладими ўзи бу лойихаларни? Тинглайдими демаяпман, билармикин? ЎзЭОАВАМа нима радио ўзи?
Ўзи қайси критериялар асосида тузилган номзодлар рўйхати? Нима учун оммавий ахборот воситалари жим? Қани бу борадаги “солидарность” хамжихатлик?? Майли бизни сайтни ёқтиришмаса хам хақиқат борасида хамфикр бўлиш керакмасми? Нега кўз юмяпсизлар шоу-бизнес журналист, блоггер ва мухбирлари?
“Эътироф” тақдимот маросими ташкилий қўмитасидан матбуот анжумани ўтказиб мана шу саволларга жавоб беришларини истардим. Агар бу борада барча оммавий ахборот воситалари бир бўлиб қўллаб-қувватлаганида эса уддасидан чиқардик. Один в поле не воин.
"МТВА"даги "ўзимиз учун байрам" доирасидаги тушунча бор бўлгани билан, хархолда хақиқатга яқинроқларни тақдирлаш аксариятни ташкил этарди. Ўша пайтлар хам мана шу МТВАдаги "ўзимиз учун байрам" муаммосини танқид қилгандим. Бахтиёр Рахмонов, "Зарба" гурухи ва "Сахро" гурухлари тақдирланганида масалан (манбаа) Лекин бу йилги "Эътироф" номинантларини ўзиданоқ МТВАдаги мана шу тарафларидан ўтиб, байрам тугул "ўзимиз учун салютлар отилсин!" бўлиб кетгандек.
Ўзи “Эътироф” ижодий гурухи, агар албатта ижодий бўлса, санъатдан хабардорми?! Шоу-бизнес ичидаги аниқ ижодкорлардан хабардорми ё буёғи таниш-билиш, махалла хамқишлоқ бўлиб кеттимия?) “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига номинантлар борасидаги саволимга ажойиб (албатта норасмий) жавоб олдим: Биз тузмаганмиз! Бизни фикримиз бўйича тақдим этилган номинантлар бу рўйхатдан фарқ қиларди.
Норасмий хабарларга кўра эса, маълум қилишларича “Эътироф”-2014 бошчилигида биронта санъат сохасидан одам йўқ экан! Яъни шу рўйхатни тузишга охирги фикр билдирган ва тасдиқлайдиган одам хам санъатга алоқаси йўқ экан. Қайтараман: бу норасмий маълумот, бироқ ишончли манбаамиз етказган хабар.
Лирик чекиниш: Олдинги йилдаги "Эътироф"дан жудаям хурсанд бўлгандик. Айниқса маросим сўнггидаги мухтарам Президентимизнинг сўзларидан асл Ватанпарвар сифатида рухланиб, келаси йилги "Эътироф" янада хаққоний бўлиши хамда Президентимиз сўзлари билан якунландими, демакки бу маросимга муносиб ва ўз ишини профессионали бўлган компетент инсонлар бошчилик қилиб адолат билан номинантлар танланади дегандим... Мени шу оддий сайтимдан хам миллатимиз ва Республикамиздаги санъат йўлидаги жонкуярлигимни сезиш қийинмас (Хаддан зиёд камтарлик манманлик белгиси, шу сабаб очиғини ёздим) . Майли у кичик тадбир бўлсин лекин шу Республика ва шу миллат номиданлигини хис қилишларини жудаям истардим. Кичиккина хато, озгинагина адолатсизлик намойиши эса мен ва мен каби адолатли Ватанпарварлар учун Ватан олдидаги хазм қилиб бўлмас айбдек қабул қилинади!
Хуллас...
“Эътироф” чумчуғини бу йил ким сўймоқда билмадигу, бу аниқ ўз ишини қассоби эмаслиги тайинга ўхшамоқда. Буни номинантлар рўйхатию, биронта мантиққа тўғри келмайдиган йўналишлардан хам билиш қийинмас. Яхшиям чумчуқ ишонилибди, чулчул хасса ишонилганида борми....))
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 11500 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 34 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |