Убайдулло Омон! Театр ва кинодаги жонли ва фонограммадаги ижро! Yangiliklar
Убайдулло Омон! Театр ва кинодаги жонли ва фонограммадаги ижро!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Бу махоратли актеримизни негадир хинд актери Амриш Пурига қиёслайман. Вахоланки иккисининг роллардаги амплуаси умуман бошқа-бошқа.

Балки унга бериладиган роллар айнан хинд фильмларидаги образларга ўхшаганиданми, ўша хиндлардек самимийликни хам бир мехр билан ифодалайдими билмасам.

Бир нарса аниқ, уни нафақат томошабин, балки режиссерлар хам айнан жонсиз камерага хам мехрни бера олиши учун хам яхши кўришса керак.

Чунки томошабинни ишонтиришда техник махоратлар камлик қилса керак.

 

Убайдулло Омон билан "SHB” видеостудиясининг янги "Фарзандим” фильми суратга олинаётган  Юнусободдаги 5 болалар шифохонасида учрашиб қолдим. Экранда ахамият бермаганманми, ё билинмайдими, хуллас унинг кўзлари   яшил рангда эканлиги диққатимни тортди. 

Суратга олиш ишларида танаффус эълон қилингач сухбатга тортдим.

 

Илк саволим; Омон фамилиянгизга боғлиқ, аслида  фамилиянгиз шундай қисқа кўринишдами?

-Йўқ, Омон бу дадамнинг исмлари. Россиянанинг "Родина ждет” сериалида суратга тушганимда унинг режиссери сериалнинг титрига исм фамилиямни шарқга хос икки исм қилиш хақида илтимос қилди. Яъни Убайдулло Бақоев эмас, Убайдулло Омон кўринишида. Албатта рози бўлдим. Шундан сўнг "Сарвиноз” фильмида суратга тушдим, Даврон Нодиров оператор хам продюсер эди. Режиссер эса Бахром Ёқубов бўлган. Ўзимизнинг фильмлардан айнан мана шу фильмдан Убайдулло Омон сифатида кўрина бошладим.

 

Асл касбингиз актерлик эмаслиги хақиқатми?

-Режиссерман. Тошкентдаги ва Санкт-Петербургдаги"Театральныйинститутларини битирганман.  Кейин Москвадаги  "ВГИКда бир йил малака ошириш учун кинорежиссурага ўқиганман.

 

Режиссерликдан ижод махсулотларингиз?

-Бухоро хақида икки хужжатли фильм суратга олганман, шулардан бири Бухоронинг юбилейига атаб Абу Хавс Кабир олим ва суфий хақида бўлган. Актер бўлиб иштирок қилган фильмларда ёш режиссерлар бўлиб, агарда маслахатга мухтож бўлишса  албатта ёрдам бериб ўша режиссурасига аралашаман.

 

Режиссерликка қараганда актерликка бўлган қизиқиш кучлироқ чиққан кўринади

-(ўйланиб) Шундай бўлса керак.

 

Чунки хеч ким сизни режиссер демайди-да, хамма актер сифатида билади.

-(кулади) Тўғри, чунки асосан режиссерлигим Бухоро театрида ўтган, спектаклларим вилоятда қўйилган. Пойтахтда ёшлигимда Аброр Хидоятов номли театрда ишлаганман. Биринчи спектаклим ёзувчи Шухратнинг комедияси  "Беш кунлик куёв” деб номланиб 700 маротаба қўйилган. Бу ўтган асрнинг 70 йилларида бўлган воқеа. Хозир халқ мени актер сифатида  танишидан хурсандман.

 

Илк бора Сизда режиссерликдан актерликни кўпроқ сезиб, актер сифатида қачон ва ким кашф этди? 

-Аслида шу Москвалик режиссерлар актер сифатида мени кашф этди дея оламан. Чунки "Родина ждет” фильмида иштирок қилинадиган актерлари Россияда хал қилинган пайтда, салбий рольни Вахтанг Кикабидзе ижро қилиши керак бўлган, ва у розилик хам бериб бўлган. Фильм суратга олиш ишлари экспедиция муносабати билан Осиёда бўлган Бухорога келишлари керак бўлган пайтда бундан хабар топган Вахтанг Кикабидзе, йўқ бора олмайман, Москвада ишларим кўп, шу ерда суратга ишлари бўлса қатнаша оламан лекин у ерга бора олмайман деган. Фильм ижодкорлари жуда бир оғир вазиятда қолишган, чунки октябрь ойи бўлган ва барча шарқона ролларни ижро қиладиган актерлар хам йил охиригача  банд бўлишган.

Ундай холда шу Ўзбекистондан бу рольга актер топармиз деб уч кишидан иборат ижодкорлар катта бир таваккал билан келиб, Тошкент, Самарқанд ва Бухорода кастинг  ўтказишди. Мана шу кастингда мен хам иштирок қилганман. Москвага олиб борилган видео-материалларни кўрган фильм ижодкорлари, продюсерлар мени танлашган. Қизиғи бу фильмни томоша қилган ўзбек ижодкорлари мен билан қизиқиб Москвага мурожаат қилишган, албатта улар мени Бухоролик актер эканлигимни неча йилдан бери театрда ишлаб келаётганлигимни айтишган. Ана шундан бошлаб менга бошланди ва мана 6 йилдан бери бир йилда камида 2-3 фильмда иштирок қилиб келяпман.

 

Аксарият ёшлар таркибидан иборат профессионал бўлмаган актерлар таркибида кўрамиз ва давлат фильмларига қараганда кассабоп фильмларда  иштирок қиласиз.

-Чунки пулни харажат қиладиган одам, албатта уни қайтишини хохлайди. Агар у даромад келтирмаса нима қилади пул сарф қилиб? Даромадни ўйлайдиган одам эса албатта кафолатни ўйлайди, хозир эса шундай-ки Убайдулло Омон  кафолатни берадиган актерлардан деб хисобланади. Яъни Убайдулло Омон иштирок қилган фильмни томошабин томоша қилади ва кинотеатрга боради деган гап. Шунинг учун кўпинча пул тикаётган продюсерлар режиссерларга мана шундай шарт қўяди, мана бу рольни Убайдулло Омон ижро қилиши керак деб. Бу нормал холат.

 

Бир амплуада тўхтаб қолгандек хис қилмайсизми ўзингизни? Доим шу сиқилган йиғлаган ва қийналган ота образлари. Қандайдир бир қизиқ салбий образни истамайсизми?

-Йўқ бир амплуада қолганман деб ўйламайман, салбий рольга келсак албатта таклиф қилишса жон деб ижро қиламан. Лекин бундай ролларим бор, "Хаёт момот”, "Ромео ва Джульетта” фильмларида масалан.  Барибир бу нарсалар албатта таклиф қиладиган режиссерларга боғлиқ. Комедия ўйнашга хам қобилиятим бор. "Чаллари”, "Етти хайкал бир кал”, "Ичкуёв” фильмлари  масалан. "Пойма пой” фильмидаги ролимда хам  оз-моз комедик элементари бор.

 

"Мажрух” фильмидаги ролингиз ўзингизга қандайдир зиддият билдирмадими? Ролингиз очиб берилмагандек, масалан нохақ судланган ходимни тушуна билиш, вахоланки айбсиз қамалганлигини билган бўлса хам. Қандайдир бир характерсиз роль бўлиб қолгандек, на ижобий ва на салбий.

-Ха, тўғри. Тўғриси бу фильмда иштирок қилмайман деганман хам. Фильм режиссери продюсер шарти эканлигини айтиб илтимос қилган. Яъни ўша "Фотима ва Зухра” фильмидаги актерлар таркибидан уч киши: мен, Улуғбек Қодиров  ва Шахзода бўлиши шарт бўлган. Ўша таркибни бу фильмда қайтаришди, продюсер хам у "Фотима ва Зухра”  фильмидаги продюсер Равшан Йўлдошев бўлган.

 

Россия фильмларида яна иштирокингиз хақида хабардормиз.

-Охирги Россияликлар фильмида қатнашганим бу "Платина”, халиги замонавий тилда айтганда "экшн” йўналишидаги фильм.   Контрабанда ўтказадиган гурух бошлиғи ролини ижро қилдим.  Ролим иккинчи даражали бош роль бўлди. Премьера қилинганига 1 йилча бўлди.

 

Фильм эмас, роллардаги қониқмаслик, яъни ўзингизга зиддият билдирган ролларингиз хақида.

-Бундайлари бўлмаган, негаки аввалламбор сценарийни ўқийман. Ўзимни шу рольда кўрмасам рози бўлмайман. Ўнта таклифдан икки-учтасини қабул қиламан. Масалан "Сув ёқалаб” фильми, фестивалларда мукофотланди хам. Мана шу фильмга режиссер Жахонгир Қосимов бир колхоз раисини ролини ижро қилиб беришни таклиф қилганида бу менинг ролим эмаслигини айтганман. Гарчан режиссер менга ишонган бўлсада, бу ролда ўзимни сезмадим.  Ўйнаб бераман лекин иймоним комил халққа бу ролим маъқул бўлмайди, ўзимдан ўтказа олмайман деб Эркин Комиловни маслахат  қилдим. Шундан сўнг режиссер уни фильмга олган ва айнан Эркин Комиловнинг роли Россияда "Энг яхши эркак роли” мукофотини олди.

 

Режиссер эканлигингиз бу катта плюсингиз демак.

-Албатта режиссердек  олдиндан кўра олишим мумкин.

 

Замон билан хамнафас бўлган, бугунги кун кассабоп фильмларида иштирок  қиладиган Убайдулло Омон замонавий техника бўлган мобил телефондан фойдаланмайди. Бу хақида кўп гапиришади. Нахотки қийинчилик туғдирмайди?

-(кулади) Бунинг сабаби бор албатта, ёшлигимда телефон орқали уч маротаба кетма-кет хунук хабарни эшитганман.

 

Иримчимисиз?

-Йўқ, иримчи эмасман, уч маротаба ўлим хақидаги хабар телефон орқали келганидан кейин мени психикамда бир нарса ўзгарган. Телефондан қўрқаман.

 

Фобия?

-(Самимий) Ха. Телефон жирингласа қўрқаман. Хаёлимда хозир худди бир хунук хабарни эшитаман. Менга телефон дискомфорт беради.

 

Пойтахтдаги актерларга фильмларда иштирок қилиш хамиша хам насиб қилавермайдиган бир пайтда Сиз Бухорода яшасангиз хам, Тошкентда суратга олинадиган аксарият фильмларда кўп кўринасиз. Режиссерлар қандай боғланади?

-Керак бўлсам топишяпти(кулади), театрга ёки уйимга қўнғироқ қилишади.

 

Бухорода яшасангиз, режиссерларга осон бўлмаса керак?

-(кула-кула) Ха, осонмасдир, лекин қечқурун 20-00дан кейин доим уйда бўламан. Қўнғироқ қилиб фильмга таклифни айтиб сценарийни юбориш хақида келишамиз.

 

Бошқа йўлини ўйламаганмисиз, пейджерми ёки интернет?

-Йўқ, умуман техника билан дўст эмасман. Хаттоки машинам хам йўқ. Буларга ундай мухтожликни сезмаяпман хам. Ўша боболардан қолган процесс: кимдир Тошкентдан Бухорога поездда келаётган одамга сценарийни бериб юборишади, у одам (хазил қилади:) йўлда ўқиб, мазза қилиб, келиб театрга қоровулга ташлаб кетади. Эрталаб келиб сценарийни олиб ўқиб, кейин ўзим уйдан қўнғироқ қиламан ва розиманми йўқми айтаман.

 

Юзингиздаги бир чандиққа кўзим тушди, фильмларда билинмас экан.

-Термезда гастрольда бўлган пайтимиз, июль ойлари жуда иссиқ,  спектакльдан кейин келиб, шахарни бир анхорида чўмилмоқчи бўлдик. Ўша ерда сувга бошим билан ўзимни ташлаганимда сув тагида бўлган катта бир бетон рельсга урилганман. (Убайдулло Омоннинг чандиғи икки кўз оралиғидаги бурун бошланишида-Сайёд)

 

Бугунги кундаги ёш ва оммабоп бўлган актер ва актрисалардан келажакда қайсиларини устоз даражасида кўряпсиз? Бугунги кундаги аксарият ёши ўтган актерларга талаб суст, сиз каби талабгорлари қайсилари бўлиши мумкин деб ўйлайсиз?

-Жавоб беришга харакат қиламан, лекин олдиндан кимдир эсимга келмаган бўлса узр сўрайман, чунки бу саволга тайёргарлик қилиш керак. Улуғбек Қодиров, Фаррух Соипов, Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошев,  Дилноза Кубаева, Гулчехра... Ва Шахзодага мен кўп айтаман фильмларга чиққин деб, актер сифатида жуда махорати баланд.

 

Вахоланки актерлик борасида танқидга кўп учраган

-Потенциал бор, у билан ишлаш керак.

 

Мусиқа оламида фонограмма ва жонли ижро тушунчалари мавжуд. Албатта жонли ижро хаққоний  санъат белгиси. Ёш актерларимизнинг аксарияти театрда ишлашмайди. Бобур Йўлдошев ва Дилноза Кубаевалар кино оламининг ёш жонли ижрочиларидек театрда фаолият юритишади. Бошқа ёш оммабоп актерлар эса фақат шу фонограмма бўлган фильмларда. Театр ижодкори сифатида ажрата биласизми театр ва кинодаги шундай жонли ва фонограммадек қиёслашни?

-Гарчан ўхшаш тарафи бўлсада, кино барибир театрдан чиққан. Театр, рассомлик ,  сурат ва адабиёт санъатини кино ўзига жамлаган. Мана шулардан кино ташкил топади. Лекин камера олдида ишлаш билан сахнада ишлаш бир-биридан мутлақо фарқ қилади. Шундай актерлар борки сахнада гўзал ўйнайди, камерани олдида эса ўйнай олмайди. Камерани олдида чиройлик ўйнаб берганлар эса сахнада ўйнай олмайди. Бу қийин ёки буниси осон деб бўлмайди. Буни ўзини спецификаси, техникаси ва услуби бор. Сахнадаги актер албатта залдаги томошабинни нафасини сезиб ўйнайди. Томошабин унга ёрдамчи.

 

Лекин театр актерларидан баъзиларига фильм актерлари худди фонограммада куйлайдиган хонандадек туюлади. Махоратни чархлайдиган театр эмасми?

-Гап кўпроқ характерда. "Коммуникабельность”да, тушуняпсизми? Кино санъатини мен интим санъат деб қабул қиламан. Театр санъати эса оммавий санъат. Одамлар унга қарайди ва у бемалол ижод қилади. Лекин камерани рўпарасига қўйсангиз довдираб қолади.

 

Театрда ишлайдиган актерлардан шундайлари борми?

-Бооор, жуда кўп. 

 

Демак фикрингизча театр актери фильм актеридан юқори бўла олмайди?

-Йўқ-йўқ. Бу мутлақо бошқа-бошқа нарсалар. Спортда боксчи юқори турадими ёки курашчими деган таққослашдек жавобсиз савол.

 

Нотўғрироқ таққослаш бўляпти.

-Иккаласи хам спорт тури-ку. Кино билан театр хам худди шунга ўхшаган нарса. Наби Рахимов, Шукур Бурхонов, Раззоқ Хамроевларга кино ёпишган, чунки улар кинони услубини ўзлаштириб, ўзларига сингдириб бемалол камера олдида ишлаганлар, қолганлар шуни қила олмаган. Мана Олим Хўжаевни олайлик, Алишер Навоийни, Гамлетни сахнада (фахр билан) ажойиб ўйнаган. Лекин кинода у одамни деярли роллари йўқ.  Чунки кино унга тушмаган, камерани олдида ўзини ёмон сезган. Миллий театримизда қанча-қанча машхур актераларимиз бор, кино уларни ва улар кинони қабул қила олишмаган. Театрда келасиз, пьесани оласиз, бир киши бошидан охиригача ўқийди, актерлар эшитади, кейин сухбатлар-сухбатлар кетаверади, постановкалар, анализлар ана ундан кейин "читка” деган нарсалар бошланади. Хафталаб келиб хар куни бир нарсани қайтараверасиз-қайтараверасиз, репетиция, "прогон”лар, сдача, премьералар...

 

Хақиқий мехнат-ку қаранг

-Кино-чи?

 

Келдингиз ўқидингиз ижро қилдингиз, ўхшамадими стоп ва яна қайтадан.

-Тўғри, чунки кинода минутлаб оласиз.

 

Мехнат камроқ-да.

-Йўўўқ, нотўғри, мутлақо нотўғри. Анави театрдаги мехнат хаммани қўлидан келади. Бундай мехнатдан кейин вазифани истаган инсон бажара олади. Чунки анча вақт сингдирилиб кетади, фильмда эса йўқ.

 

Демак аслида актернинг жонли ижроси фильмда?

-Худди шундай.(кулади).

 

Сизни шу хинд актерларига қиёслашлари тубида айнан эмоционал ролларни ижро қилишингиз сабабчими? Ё ўзингиз хинд фильмлари мухлисимисиз?

-Хинд киносини дунёга дарс берадиган кино деб биламан,   мингга яқин фильмлар чиқаради, тасаввур қилинг. Хар бирида камида 5-6 янги қўшиқ ва рақслар, оммавий рақслардаги синхронини, уларни операторига қаранг қандай ишлайди. Монтажига қаранг, рассомига эътибор беринг, қанақа массовкалар ва уларнинг ишлаши,   кадрни экранда ёниб туриши, актерларни ўйнашига эътибор беринг. Болливуд бу шарқона Голливуд. Голливуд ғарбга тимсол бўлиб дарс берган бўлса, Болливуд шарққа шундай тимсол ва дарс берадиган индустрия. Унинг фильмларидан жуда кўп нарсани ўрганишимиз керак. Биз актер, режиссерлар ва шахсан мен ўзим хинд фильмларидан ўзимга жуда кўп нарсалар оламан.

 

Демак кузатасиз?

-Кузатаман. (дарров) Хозир эмас, хозирги янги фильмларни кузатишга имкониятим йўқ, ўша даврлар Раж Капур давридаги фильмлар мен учун катта мактаб бўлган.  "Дайди”, "Жаноб 420”, "Сангам”, "Под покровом ночи”, "Менинг исмим масхарабоз” мана шулар хинд киносининг эталони, мумтоз классикалари. Шу фильмлардан кўп илм олганман.

 

Иштирокингиздаги шу каби фильмлардан бугунги кунда бўлдими?

-Ўша даражадаги сифатни айтяпсизми?

 

Хеч бўлмаса роль

-Ролларимдан розиман, Хиндистонда хам суратга олиш ишлари бўлди "Мухаббатнома” фильмида. Хинд персоналлари билан ишладик хам, жуда бемалол улар билан ишладик. Уларнинг кино агентликларидан фильмга тушишга  хаттоки уч-тўрт таклифлар бўлди. Афсуски уларнинг биринчи саволи бу "Инглиз тилини биласизми?”, йўқ десангиз бўлди уларга қизиқ эмассиз, чунки у ерда суратга олиш ишлари жуда тез кетади, ва таржимон орқали ишлашга имконияти йўқ. Бошқа кино агентликларидан билиб шу уч тўрт агентлар суратга олаётган майдончамизга  келиб «Ду ю спик ин инглиш?” деб савол берадида, йўқ дейишим билан хайрлашиб кетади(кулади).

 

Мана шу шифохонада хозир суратга олинаётган "Фарзандим” фильмидаги ролингиз хақида.

-Яна ота ролини ижро қиляпман. Лекин бошқа сценарийлардан буниси яққол фарқ қилиниши дарров менга билинди, чунки хали хеч ким қўл урмаган мавзу. Мухаббат ва бурч, юрак ва бурч деган маъно. Бош қахрамон  шундай бир вазиятга келтирилганки, уйланиб 10 йилдан бери бирга яшайдиган йигит хотинини жуда хам севади, лекин фарзанд йўқ. Шунда уни атрофдагилар бошқасига уйланишга мажбур қилишади. Айтайлик, "Ўтган кунлар”нинг бир замонавий талқини. Адиз Ражабов ижросидаги бош қахрамон жуда бир оғир холатларга киради, ва менинг назаримда сценарист чиройлик ечимларни топган.

 

Сизнинг ижроингиздаги лавха суратга олинаётган пайт гувохи бўлдим. Қизга туғиш мумкин эмас, туғса ўлиши мумкин, лекин у болани олдиришга кўнмаяпти.  Шифокор Сизнинг ролингиздаги ота  қахрамонингизга фарзандини боласини олдириш учун кўндириш сахнаси бўлаётганди. Худо кўрсатмасину, хаётда ота сифатида қандай йўл тутган бўлардингиз?

-(жиддий тортиб дарров) Билмайман! Худо кўрсатмасин бундай холатни! Лекин болани олиб ташлашни афзал кўрсам керак.

 

Оилангиз хақида

-Рафиқам шифокор, бир қизим банкда ишлайди, яна бир қизим шифокор. Икки набирам бор, бири коллежда ўқийди, бири боғчага боради. Хаммамиз Бухорода яшаймиз.

 

"Фарзандим” фильми хақида яна нималар қўшимча қила оласиз?

-Халқимизни севимли фильмларига айланади деган хиссиёт бор. Мавзуси мутлақо енгил эмас. Эътибор берган бўлсангиз 50-60 фоиз фильмларимиз қайнона ва келин можароси хақида бўляпти. Ёки ўша ота-она қачон ўйланасан дейди у уйланмиман дейди, мана шунақа нарсалар. Лекин мана шу "Фарзандим” фильми сценарийси катта фарқ қилиб, ажралиб  турибди.  Албатта ўша ўзбекни яхши кўрган жанри мелодрама, лекин хаётий нарса кўтарилган. Яна бир маротаба қайтараман, қалб ва бурч! Шу қалб ва бурч кураши.

 

 

Sayyod

02-Дек-2010 04:39
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Ubaydullo Omon
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 armonli bola   (11-Ноя-2010 15:46)
wu kiwini golliyvudni bir aktyo`riga o`zwataman ko`riniwi a`lo darajada bemalol kurtlar vadisi da o`ynasa xam bo`ladi ikkinchi iskandar bo`lib

2 KrasavchiK   (11-Ноя-2010 16:06)
Kim aslida kim bilmadimu man uchun Ubaydullo Omon deyishganda ko'z oldimga haqiqiy istedod egasi va asl aktyor keladi. intervyuni kutib qolamiz !!!

3 flower   (11-Ноя-2010 17:03)
kutib qolamiz oldindan rahmat ishlaringga rivoj bersin OLLOHIM

4 jony.   (20-Ноя-2010 02:40)
Salou sayyod.uz silani saytlaringni qanday xurmat qisam bu kishiniyam shunday xurmat qilaman, mana bu xaqiqiy aktyor, ijodlariga besh ketaman, xaqiqiy talant, ulaniyam silaniyam ishlaringga rivoj baraka tilayman, omad.

5 hayronbek   (02-Дек-2010 08:55)
sayyod shahzoda haqida kutilmagan gap deb yozgandiz,,,o'qib chiqdim hech nima yo'qku...
Ответ: Уни актер сифатида потенциали бор дейилган фикр кутилмаган, чунки кинобизнес оламида Шахзоданинг актерлик махорати муносиб бахоланмаган эди.
Кейин Шахзода хаыида Убайдулло кутилмаганда фикр билдирди, савол берилмаган эди у хақида.

6 Farzona   (02-Дек-2010 10:36)
Ubaydullo Omonni men faqat kino orqali juda mahoratli aktyor deb o'ylardim ana suhbAtdan ma'lum bo'ldiki man hato o'ylamagan ekanman. Haqiqiy O'zbekistonning ustoz aktyorlaridan biri. UBAYDULLO OMON RO'LLARNI DARD BILAN IJRO ETADI SHUNING UCHUN JONLI CHIQADI HAMMA RO'LLARI. Tel ishlatmas ekanla shunga hayron qoldim. Ubaydullo Omon ni ishlariga omadlar tilayman !

7 armonli bola   (02-Дек-2010 15:00)
wu kiwin judayam xurmat qilaman

8 max_uz   (02-Дек-2010 16:11)
Бу актердан кучли фильмлар олса булади масалан тарихий фильмлардаги кирол образларини.Мен Убайдулло Омонни Амир Темур киефасида кураман.

9 QALQON   (02-Дек-2010 16:15)
Avvalo intervyu uchun sizga katta raxmat Sayyod. Ubaydula Omonga keladigan bo'lsak. U inson xozirgi paytdagi eng omadi hcopgan aktyorlarimizdan biri. BUni sababi esa unga yulatilgan rollarni bekami ko'st bajarishi. Mani yana bir narsa qoyil qoldirdi, hamma savollarga aniq javoblar berganlar. Man bilmiman, keling shu savolni ochiq qoldirilik degan joylari yo'q. HUllas omadlarini bersin. Biz muhlislarni o'z mahoratlari bilan hursand qilib yursinlar.

10 zeboshka   (02-Дек-2010 21:39)
assalomu aleykum iloyim doim sog' bo'lila Ubaydullo Omonni oilamizdegi xammamiza xurmat qilamiz bu inson xaqidegi malumotla uchun xammamiza nomimizdan kottakon raxmat ishilaga rivoj biz muxlislariz uchun xech xam charchamiyla

11 Kamella...   (03-Дек-2010 02:21)
aktyorlik mahoratiga ham ovoziga ha besh ketaman qoil talantiga gap yoq omad doim yor bulsin .

12 LIONZOD   (03-Дек-2010 02:41)
Haqattan zo'r aktyor! Man bu insonni nimagadur ko'proq xind aktyori Amitabh Bachchan ga o'xshataman,ko'p ro'llariyam bir-biriga o'xshash! Raxmat!

13 NOZI   (04-Дек-2010 01:10)
Хакикатанам хурматга сазовор махоратли актёр. Канака куриниш булмасин омади чопган бойми ("Телба" ё ки "Пойма-пой"дака), камбагалми ("Фарёд"да соков ота образи) койилмаком ижро этади. Факат 1 нарсани тушунмиман, киноладиги ролларига узлари овоз берадилами ёки Афзал Рафиков? Чунки овозлар жуда ухшаш. Агар узларини овозлари буса узр суриман, факат бизани кино саноатида бу таркалган нарсаде, 1 актёр тер тукиб, кийналиб, суратга тушади, лекин бошка одам овоз беради. 1та дубляж билан ролини бир тийин киб куйишлиги мумкинлиги хакида уйлашмиди, яна хамма бир хил ширали, ёкимли овозда гапирмиди-ку, ташки куринишгаям тушиши кере. Кейин уша актёрни интервью бервотганини эшитасиз-де, узини овози узига ярашмаганде. кулгили туюлади.

14 Abdujavlon   (22-Май-2011 17:42)
Мен Убайдулло Омонга узок-умр тилайман. Биз мухлислари улардан жуда зур ролларни кутиб коламиз. SAYYODни ижодий ишларига барака тилаб коламан.

15 DiLinZaDa   (22-Янв-2012 19:09)
Shu aktyorga HURMATIM judayam baland!!! Har bir uyniydigan rollarini uz maromiga yetkazib uyniydila va inson qalbida yetkazib bera oladila!!! Omad va Oilalariga tinchli tiliman)))

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 49
Мехмонлар: 49
Рўйхатдагилардан: 0