07:38 Турмуш ўртоғимдан кучлироқ севганман... +Видео | |
2010 йилнинг энг яхши актрисаси дея "M&TVA” тақдимотининг тарихида иккинчи маротаба мукофотига сазовор бўлган Дилноза Кубаева бугунги кунда энг ёшларбоп актрисаларнинг илғор намоёндаси десак адашмаймиз. Бахорнинг илк кунлари айнан Дилноза билан сухбат қуришимиз беъжиз эмас. Гарчан унинг хаётдаги тимсоли кўпроқ ёз ойига яқинроқ бўлса-да, унинг "Келинчак” образлари фасллар келинчаги бахор билан таққослашга ундайверади.
"Даракчи” газетаси жамоаси билан Дилнозани бахорнинг илк кунлари ва 8-март халқаро хотин-қизлар куни билан биринчилардан бўлиб табрикладик.
Бироз норасмий сухбатдан сўнг расмий интервьюга ўтдим.
Бахорни интиқлик билан кутасизми? -Хамма фаслга шукур қилиб яшайман, бахорни эса ўзгача кутаман. Чунки ўз номи билан янгиланиш, кайфият, романтика...
Мана шу айтганларингиз бахорда содир бўладими? -(хайрат билан) Биласизми менда кўпинча куз ойида шахсий хаётимдаги ўзгаришлар содир бўлади. Лекин болалигимдан қуёш чиқишини кутардим, қуёш чиқса кайфиятим кўтариларди, булут бўлса қовоғим ўйиларди. Хозир эса фарқи йўқдек. (жилмайиб) Романтик кайфият эса кузда бўлади.
8 март байрамидан гул ва совғалардан ташқари нималарни яна кутасиз? -Хеч нарсани. Бу байрамни унчалик қадрламайман. Мен хайтини бошқача бир қадр билан кутаман. Тонг сахарлаб шу байрамни қарши оламан. 8 март байрам деб ўзимни алдай олмайман, Рамазон ва Қурбон хайитларини яхши кўраман, Наврўз байрами хам ўзгача. Хақиқий миллий байрам. 8 март эса қанақадир бир Европанихиссини беради-да. Лекин хохлайсизми йўқми шу куни қўнғироқлар, гуллар, совғалар...Бу хам бир бахт бўлгани билан 8-март деб кутмайман. Мухлислар нафақат бу байрамда балки бошқа кунлар хам тақдим қилишади, айниқса премьераларда кўпайиб кетади.
Совғалари билан -Йўқ, менга премьераларда совға беришмайди, сиз актерлар билан адаштирдингиз (кулади), премьераларда йигитларимизга совғалар беришади.
Кайфиятингиз яхши пайтида қайси фасл ёки байрамга қиёслайсиз?
Суйган хонандангиз Гулсанам бир сухбатда "Нима учун хонанда бўлмай айтинг?” дегандилар. Мукаммалликка интилаётган актрисалардан Дилнозанинг актрисалик махоратидан ташқари чиройлик овози хам бор, дубляждаги фаолиятингиз бунинг яққол исботи. "Кўнгил" лойихамда куйлаб хам бергандингиз. Санъатнинг қирралари бисёр, нима учун сиз хам хонанда бўлмайсиз? -Дубляжда минг овоз бўлгани билан хонандаликда бошқача нарсалар талаб қилинади. Яқиндагина "Озод-шоу”да Махмуд Намозов билан дуэт куйладим. Овозга келсак, актриса сифатида танилдим. Институтга топшираётганимда ўзи менга "муздрама” мусиқали театр актрисасига маслахат беришган. Лекин мен ўзимни имкониятимни биламанку. Қўшиқ куйлашим мумкин, лекин у даражада эмас, менда бир шиор бор қайси касбни танламай мен ўшанда биринчи бўлишим керак. Кўзга кўринган, зўр ва олди бўлишим керак, мана шунга интиламан. Ўртамиёна хонанда бўлиб нима қиламан?
Қаердан биласиз қандай бўлишингизни? Актрисаликка харакат қилаётганингизда хам мана шундай ният қилганмидингиз?
Ўзингизни Худо юқтирган қобилият сохибаси деб биласизми ёки тажриба орттирган иқтидор сохибаси дебми? -Худо юқтирган қобилият эгасиман деб жудаям катта гапира олмайману, лекин Худо менга шу сохага қандайдир бир ўт-олов берган, касбимга шунчаки ёндоша олмайман. Жудаям яхши кўриб ишлайман.
Табиатан хам оловсиз, шу ёрдам берса керак
Шоу-бизнес оламидаги Кубаевадан оддий Дилнозанинг фарқи. -Ўзимда хамиша Дилнозани хис қиламан. Мана бу расмга тушишлар, интервьюларни хаётимда мухим деб билмайман. Вахоланки шунга интилганман! Шунга эришдим хам, лекин касбим тақозо этадиган вазиятлар деб биламан.
Актрисаликнинг қандай завқига интилгансиз унда? -Ўша машхур бўлиш, мендан хам автограф олишса, интервью олишса, менимча хамма орзу қилади шу нарсани. Лекин эришгандан кейин бу нарсалар ўз-ўзидан мухим бўлмай, янада мехрни оқлаш, уялтириб қўймаслик учун ишлаш, янада баланд чўққига интилиш, шахсий хаёт бўлади албатта. Кейин онам мени доим тергаб турадилар, ана шундай пайтларда мен янаям Дилнозани, кичкина Дилнозани хис қиламан. Янаям эркатой Дилнозага айланаман. Боламни қучоқлаганимда она, маъсулияти ортган, келажакка янаям шахдам қадамлар қўйиши керак бўлган Дилнозани хис этаман. Сўнгги сухбатимизда "Якка ўтиш бандасига эмас, албатта вақти келиб яна оила қураман” дегандингиз. У гаплар маъноси бугунги кунга келиб қай тарзда кечмоқда? Айнан "Даракчи” газетаси учун сухбат қурган пайтимда шахсий хаёт хақида турмушга хали чиқмайман деб, газета чиққанидан бир хафта хам ўтмай турмушга чиққандингиз. Бугундан бир икки хафтани мўлжал олиб яна тўйни кутсак бўладими?
Мухлислар орасидан ёрни танлаб олиш чегараси. Сизда кўпроқ актриса Дилноза Кубаевани кўришади. -Тўғри, бу нарса кўпроқ халал беради. Аввало хаётий тажриба бўлиши керак. Ўша инсон билан гаплашганингизда машхурлигингиз ёки қалбингизга ошнолиги барибир билинади. Қандоқ бўлсангиз шундоқлигингизча севиши барибир билинади.
Турмуш ўртоғингиз хам мухлисингиз бўлгандилар -Ха, фильмдан кўриб ёқтирганлар.
Мухлислар орасида хаққоний севганлар қандай сизни кўнглингизни олиши керак? -Буни мени юрагимни ўзи аниқлаб олади. Буни сезаман.
Дилноза қандай гул? -Мени Нилуфар гулига ўхшатишган. Бу нарса менга жудаям ёққан. У гул жудаям бошқача.
Атроф ботқоқ бўлиб бошқа гул йўқ, рақобатчим йўқ жойда танхоман дегандек а? -Йўўўқ (хандон отиб кулиб юборади). Унақа эмас.
-Ўйлаб кўрмаган эканман, мажозий ўхшатишларга энди дуч келяпман. Ёлғиз қолганимда ўзимни атиргулга ўхшатаман, сипо, босиқ аёлга айланаман. Ундаги виқорни(?) (статность?) сезаман. Баъзан жудаям қувноқ бўлиб, бола бўлиб қолганимда бахорий чечакларга айланаман. Жуда хам бир соддалигим бўлиб, ўзимдан кимларнидир ясаб ўзимни хам бошқаларни хам қийнашни истамайман, боримни кўрсатгим келади, шу одми ва тўғрилигим (гвоздика) чиннигулга ўхшайди. Оддий гул лекин барибир қарайсиз, шу гулидаги ўйилган нақшларига бўлса хам эътиборингиз тортилади. Охирги пайт ўзимни хафа қилдирмасликка харакат қиляпман, Хох у мухлис, хох аёл ва эркак бўлсин ўзимни химоялашга, асабларимни асрашга харакат қиляпман. Чунки онаман, боламга хам керакман. Мана шу пайтларимда кактусга ўхшайман. Сўнгги пайтлар жуда қувноқсиз, буни шоу-бизнес оламида кўпчилик сезди. Бу нима билан боғлиқ, балки бахор сизга эрта келди?
Ўғлингиз хақида сўнгги янгиликлар -(завқланиб) Ўғлим ўзимга ўхшаган чапақай, бир тарафдан хурсанд бўламан, бошқа тарафдан буни хам мактабда қўли билан кўрсатишмасмикан дейман. Боғчага бериш ниятим йўқ, 28 март куни 2 ёшга тўлади. Хозир қўлидан ручка тушмаяпти, фақат расм чизяпти. Коптокни хам чап оёғи билан зўр тепади. Хақиқий бир эркакларга хос куч қувват билан тепади-ки, футболист бўладими деб ўйлаб қоламан. Мусиқани жуда яхши кўради, "слух”и зўрлигини сездим. Жуда бир олов, шунақанги ўйнайди-ки.
Ким кўпроқ севилса шунга фарзанд ўхшайди дейишади, турмуш ўртоғингизни севгиси сиздан кучли бўлган шекил
Аёллик бахти нималардан иборат ва у қай тариқа ўзгариб туради, нималарга боғлиқ ўзгариши? Ўзингизда қандай кечади, нималарни ўргатади? -Ўзингиз хам биласиз, доим ўзимни бахтлиман дейдиган хислатим бор. Бахтли бўлганман, бахтлиман ва бахтли бўламан! Балки бу Худо яратган феълимдандир. Бахт рецепти балки шудир. Шукр ва сабр бу хаммаси иймоннинг негизику. Ўзимни хеч қачон бахтсиз хис қилмаганман. Қийинчиликлар бўлса ирода ва сабрим билан енггаман, хаммаси яхши бўлади, бундан хам баттар бўлиши мумкин эди дейман. Атрофга қараб хар-хил воқеаларни кўраман. Нима бўлса тақдирдан деб биламан.
Мен билган ва мана шу кўриб турган Дилнозани фильмлардан излаш бефойда бўлиб бормоқда.
Рашкчимисиз? -Жудаям
Мухлисларни хам қизғонасизми?
Бошқа Дилноза чиқиб қолиши мумкин бу нарсага нечоғлик тайёрсиз, рашкчи хам экансиз? -Бўлади бу нарса албатта. Ақл билан иш қилиб, оғир вазминлик билан чиқиб кетаман. Бу албатта оғир, қийин бўлади. Лекин барибир тан оламан. Хозир мен ўйнаяпман, эртага бошқаси чиқади деб тан олганман. ..
Журналист бўлганингизда қайси мавзуни кўтарган бўлардингиз? -Нима учун одамлар орасида мехр оқибат ва ишончсизлик йўқолиб бормоқда?- деб хар соха вакилларидан жавоб йиғиб чиқаган бўлардим. Чунки атрофни кузатсангиз одамлар вахшийлашиб кетаётгандек. Мехр-оқибат, хурмат ва ишонч йўқолиши кучайдими бу фожеа!
Қайси касбни фильмда очиб берган бўлардингиз?
Тилингиздан чиқадиган биргина ният хамма аёлларни бахтли қилиб юбориши мумкинлигини билсангиз қандай ниятни айтган бўлардингиз? Ана ўша нарса бахт келтиришига ишончингиз кўпроқ бўлиши керак. Гўзаллик, соғлик, оила...
Sayyod
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 23417 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 40 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод ![]() |