06:27 Turkvizyon-да "Сетора"дан Азиза | |
Азиза Низомовани санъатимизда аксарият одамлар бэк-вокалчи сифатида яхши танийди. Аксарият хонанда қизларимиз "овози" учун асосий КУЧ сифатида қўшиқларига овоз бериб ёрдами тегади. Мухлислар эса қўшиқлардаги техник мураккаб нолалару қочиримларни ўша хонанда куйлаяпти деб ўйлайди, ("хооуувовувуу воууу, ааааа ва хуууухухууу йеееийейиийеее"ларни) адашасиз, мана шу қиз Азиза уларни қўшиғидаги овозини "одам" қилиб турган қиз бўлади;)
Хаётда бир икки маротаба учрашганман ва бир маротаба ижодий хамкорликда хам студияда ишладик. Жуда яхши ва очиққина қиз.
Тарона компанияси қошидаги айрим хонандалар бу қизсиз нафақат қўшиқ ёзолмай қолиши балки жонли ижро тарғиботи кучайган пайти Азизасиз сахнада ўзини тасаввур қила олмаган кўринадики шартта "Сетора"нинг янги таркибига қўшиб қўйишди. Яхши-да, хам текин бэк вокалист ва хам номигина қолган "Сетора"ни хеч бўлмаса росмана иқтидор сохибаси билан бойитиш стратегияси.
Мана олдинги йил нақ 12-та ўриндан битта олдинги 11-ўринни олиб қайтган Н.Усмонова қатнашган Turkvizyonда бу йили Ўзбекистондан қатнашгани Азиза Низомова танланибди.
Қизиғи, Турквизион расмий сайтида Азиза хақида ёзилган маълумотда (манбаа) бирон ерида айни дамда у "Сетора" гурухида эканлиги ва Тарона компаниясига қарашлик эканлиги айтилмабди. Сабабини тушунгандекман, уялган шекилли)). Зеро уни автобиографиясини ўқир экансиз, шундоғам Россиядан то Грециягача мусиқадан эришган ғалабалари билан танишасиз. Ўша сайтда айни дамда Тошкент Давлат Консерваторияси қошидаги мусиқий лицейда эстрада вокалидан дарс бераяпман дебди. Вахоланки яқиндагина Тошкентда бўлганида интервью масаласида қўнғироқ қилишган ёрдамчиларимга "Сетора"сиз алохида интервью бера олмайман Тарона рухсат бермайди деганди. Нега унда Азизани гурухсиз жўнатишибди ?)) Унда Тарона уялиб қоларди-да)))) "Сетора"нинг янги таркибида биргина Азизани овози сезиларли. Таржимаи холи хам яхши. (маълумотини айтмайсизми, маълумотини? (с) "Суюнчи" б/ф))
Хуллас, ё Азизани ўзи гурухдаги бошқа қизлар билан боргани уялган ё "Тарона"ни ўзи бошқа қизларни жўнатгани уялган)) Уят аниқ, аммо кимданлиги жумбоқ. Азизада бўлиши хақиқатга яқинроқ))
Ишқилиб, Азизага омад тилаймиз! Олдинги йилги биздан қатнашган хонандани хатосини қайтариб охиридан битта аввал ўрин олиб қайтмас деган умиддамиз! Бошқа тарафдан нима бўлса хам асосийси иштирок!
Эслатиб ўтамиз бу йил хонанда Отабек Мухаммадзохид қатнашган Турквизион конкурс эмас, фестиваль эди ва у фестивалда ўринлар берилмайди. Азиза қатнашаётган танлов бугун 19-ноябрьдан 21-ноябрьгача Россия Федерациясидаги Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шахрида бўлиб ўтади. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 10013 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |