Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 22 » 15тадан 7-чи ўрин: Турквизион-2014
08:20
15тадан 7-чи ўрин: Турквизион-2014

2014 йил Қозон шахрида ўтаётган   "Турквизион" конкурсида бу йил Ўзбекистондан санъат оламига бэк-вокалчи сифатида таниш ва "Сетора" гурухининг навбатдаги таркиб иштирокчиси Азиза Низомова қатнашаётгани хақида хабар бергандик.

Кеча 21-ноябрь куни маълум бўлган натижаларга кўра Азиза 7-ўринни олди.


1. Kazakhstan – Zhanar Dugalova – Izin Korem – 225 points
2. Tatarstan – Aydar Suleyman – Altar chaba – 201 points
3. Bashkortstan – Zaman – Kubair – 199 points

4. Kyrgyzstan – Non-Stop - Seze bil – 196 points
5. Turkmenistan – Zuleyha Kakayeva – Shikga-Shikga Bilerzik – 192 points
6. Crimea – Darina Sinichkina – Gider isen – 186 points
7. Uzbekistan – Aziza Nizamova – Dunyo bolsin omon – 183 points
8. Yakutia – Ivanova Vladena Sakhaya – Kyn – 183 points
9. Azerbaijan – Elvin Ordubdali – Diverlin Yalnizligi – 177 points
10. Bosnia & Herzegovina – Mensur Salkic – Susuyorum- 176 points
11. Bulgaria – Ismail Matev – Vollara tashlara – 172 points
12. Moscow – Kazan World – Sine ketem – 170 points
13. Iran – Barish Grubu – Heydar baba – 167 points
14. Macedonia – Kaan Mazhar – Yolumu Bulurum- 166 points
15. Turkey – Funda Kilic – Hoppa – 128 points

 

Азиза Низомова бундан аввалги мақоламиздаги туғилган саволларга  қўйидагича фикр билдирди:

-Мен хали хам "Тарона"даман. ("Тарона" ходимларини бирма-бир айтиб алохида илиқ фикрлар билдиради) Танловга келишимга хам улар катта ёрдам беришди. Хаммалигисига қўллаб қувватлашгани учун хам ташаккур изхор этаман.  "Тарона" менинг орзуларимни рўёбга чиқарди,  сизларни жамоангизда бўлиш мен учун шараф! Шундай инсонлар билан ишлаш шараф! Биз бузулмайдиган оиламиз! Енгилмас кучмиз!

 

Нима учун унда "бузулмас оилангиз" хақида Turkvision сайтида  айтмадингиз?

Азиза Низомова:- Чунки мен Ўзбекистон номидан қатнашмоқдаман, "Тарона" номидан эмас. Сухбат хам иш жойи хақида эмас, юрт хақида кечди. 

 

Нима учун "Сетора" гурухисиз бордингиз?

Азиза Низомова:-Чунки гурухда хам ва алохида хам куйлайман. бу борада кўп ўйладик ва бир ўзим боришимга қарор қилинди. 

 

Азизанинг жавобларига ортиқча чуқурлашиб майдалашмадик, зеро Турквизион сайтида Азиза тугатган олийгохию, фаолиятидан тортиб то эришган ютуқларигача ёзилган. Бироқ рости хам "Тарона" ёки "Сетора" гурухи хақида биронта гап йўқ ва Азизани фаолияти "Сетора" гурухида деб эмас Тошкент Давлат Консерваторияси қошидаги мусиқий лицейда эстрада вокалидан дарс беради дейилган (манбаа) Ха, майли. Бузулмас оиласига кўз тегмасин дегандир))
 

 

Азизанинг конкурсда  "Дунё бўлсин омон" қўшиғини куйлаганини ютубда томоша қилмоқ

 

Барча номзодлар иштирокини конкурсни финалидан тўлиқ видеони Ютубда томоша қилиш учун манбаа

 

 

Азизанинг иштирокига фикримча, бундай конкурсда қатнашиш учун бошқачароқ қўшиқ қилиниши керакмиди...Билмасам, одамлар фикрини ўзлари билдиришар, шахсан менга қўшиқ умуман ёқмади. Шахсий фикр. Ижро махорати аъло ва балки шу сабаб хам 15тадан 7чи ўринга лойиқ топилгандир. 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 7628 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Aziza Nizomova

Нравится
Барча изохлар: 20
1 KAMILA   (22-Ноя-2014 11:22) [Материал]
SIZNI TEXTINGIZ OQISHDAN OLDIN MUSIQA HAQIDA OYLADIM. MUSIQA ROSTAN HAM ENERGICHNIY EMAS. YANA KIYINISH USLUBI YOQMADI. QIZ MOLODEC, OVOZI HAM BOR. TANCOVSHICALAR HAM BILMADIM KIMGA QANAQAYU, ULAR HAM YOQMADI. MANIMCHA SHAHZODA - "QOLLAR TEPAGA" STYLE DAGI MUSIQA BOLISHI KERAK EDI, VA ALBATTA QIZ USTIGA UZBEK STYLE KIYIM KIYISHI KERAK EDI. BU MENI FIKRIM.

2 Diora   (22-Ноя-2014 12:02) [Материал]
Instagramda ruscha yozadiyuu, ruscha yahshi bilardi shekil ne uzbecha gapiradii toba. nuu ladno

3 nargiza   (22-Ноя-2014 12:43) [Материал]
torisini aytsam nu qiz odam yaratadigon narsaga ishonar ekan avalom bor ollox bu qizga omat bersin xech qachon olloxdi esidan chiqarmasin koz munchoq xech narsa qilmidi va yordam xam bermidi tumor xam olloxim saqlasin va ollox yordam bersin

4 eldorbek 110   (22-Ноя-2014 13:06) [Материал]
ovozi juda yoqimli ekan kelgusi ijodlariga omad " I LOVE YOU"

5 Хожи   (22-Ноя-2014 14:52) [Материал]
Азизахон синглим.
 Тумор омад келтирмайди хеч качон.

6 Bonusha   (22-Ноя-2014 15:09) [Материал]
молодец  Азиза!

7 сайёра   (22-Ноя-2014 15:37) [Материал]
нахотки киргизстондан оркада юрса уб шоу бизнеси мен юошкача уйлардим

8 Зилола   (22-Ноя-2014 15:49) [Материал]
ниме атилабдан шунака кушу танланганми? бунча жиннича

9 Bonusha   (22-Ноя-2014 16:56) [Материал]
tumor xech qachon omad keltirmaydi Aziza! Ijodizga omad!

10 Akb   (22-Ноя-2014 18:17) [Материал]
Шу хам кошуми тавба кыргизистончали болишмаптими ози шу киздан бошка си йомиди ну чем нилуфардан яхширо

11 камолбек   (22-Ноя-2014 22:35) [Материал]
Мусикий билими борлиги ижросидан билиниб турибди. Ижро хам зур! Кушик хам емонмас! Менимча якка ижод килса купрок омадга эришади. Гурухда паравоз булгандан кура.

12 Esperansa   (22-Ноя-2014 23:04) [Материал]
fuuu otstoy! Deweviy vid, dewevaya pesnya, pro tanes voobwe mol4u...Umuman yoqmadi.. Tumor, uzuk omad keltirsa, kuzmunchoq kuzdan asrasa, yubkani dahwat virezi nimani qib berarkan?

13 IlyoS_4J   (22-Ноя-2014 23:34) [Материал]
turkvizyoni oldingi golibasi nilufar usmoniva necinci orini oganidi xow kmi esda awulada kamcili boliwi mumkin llekin ijroji brinci qatnawiw ucun yomon reytingamas vita savol xow tarona azizasis bokalda qanaqa ijod qlarkina muxlislaga oson fikr yuritw amo xar bir iwi tegda kota mexnat boru mana mana wunga yarawa aziza mexnatini taqdirlawdi lekin brncisiga 7 orin yomonamas zor maladsi

14 Zodibek   (23-Ноя-2014 01:13) [Материал]
Уша киздан бошкаси йукмиди дейишибди ким булиши мумкин йук бундан бошкаси борлариям олдинги йиллари бориб охиридан 2 чи урин олиб кайтдию рахмат шу кизга хотя 7 чи урин олибди кейинги конкурсларда 1 чи урин олишларига тилакдошмиз

15 kabutar   (23-Ноя-2014 01:57) [Материал]
albatta Azizaxonga omad tilayman,,, butun boshliq uzbekistondan namoyinda bolish xam bir shans))) lekin ETIROZim talay;buni qanchalik axamiyati bor bilmadimu na qoshiqda bir mano bor,na milliylik ifodasda???  ovoz zooruuu AQIDA va  kiyinish didi 0+

16 ledy   (23-Ноя-2014 03:17) [Материал]
шу овоз билан кандай борди экан, бундан кучлилар борку. cry

17 Dior   (23-Ноя-2014 07:56) [Материал]
bu qzga omad tilimiza bundanam kottaro yutuqlaga eriwin nu qanaqa tumor bomasin u szi asramidi szi hammamizani olloxim asridi

18 FC_PAXTAKOR   (24-Ноя-2014 00:12) [Материал]
zoru. raqqosalar milliy choponni ozi esa oyoqni reklama qilyapti ........n

19 Tajang   (25-Ноя-2014 21:00) [Материал]
Успенский номли музика билим юртида фортепиано ва дирижерлик классида ўқиб, ўз касби билан боғлиқ сўзларни хато билан ёзса: ''фортОпиано'', ''дЕрЕжирование''. Бошқа сўз бўлса майлийди. Худди ўз исми ёки фамилиясини хатоли ёзган билан баробар.

Ўтган йилдаги шармандаликдан хулоса чиқарилмаган экан-да. Агар шу оддий конкурсда ғолиб бўлиб кела оладиган талантларимиз бўлмаганида алам қилмасди. Бизда бундай тадбирларга мамлакат номидан вакил жўнатишни қайси ташкилот хал қилади? Бу конкурсда қатнашиш учун талаблар ёзилган Низом борми? Бошқа малакатлардан борган иштирокчилар ўз юртларида алоҳида босқичларда ғолиб бўлиб, кейин бу конкурсга қатнашиш хуқуқига эга бўлган эканлар. Бу хақда Турквизион сайтида ёзилган.

Бизда шундай танлов ўтказилганми? Жуда бўлмаса бирор худсовет кўрганмикан?

20 Komoshka   (27-Ноя-2014 16:06) [Материал]
Азизичка моладец... хаммагаяммас атак ОМАДИЗНИ БЕРСИН.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!