04:24 Тожикистон афсонаси ўғли билан Юлдуз дуэти. | |
Тожикистон санъати афсоналаридан бири Кароматулло Қурбоновни 1992 йил 18 октябрь куни у тўйдан қайтаётганида созандалари ва хаттоки раққосаси билан Дахана постда жангарилар отиб ташлайди. Ўша пайт Тожикистондаги Хатлон вилоятида нотинч кезлар бўлиб жангарилар "Биз курашаётган пайти сен тўйларда қўшиқ куйлаяпсанми?" дея хонандани отиб ташлашганди. Умуман олганда уни тўйга олиб келганлар хам оддий эмас катта бизнесменлар бўлишганди. Акс холда ўша кезлар тўйларга бормаган бўлармиди...
Орадан йиллар афсонавий хонанданинг ўғли Мухаммадрафи ва қизи Нозияи унинг ижод йўлидан кетиб , Хиндистонда хам санъатдан тахсил олиб ўз юртида машхурликка эришишади. Мархум Кароматуллонинг "Жониман" қўшиғи ўша пайтлар дуэт тарзида куйланган бўлиб, орадан йиллар ўтиб ўғли Мухаммадрофе уни Юлдуз Усмонова билан дуэт тарзида жонлантирди. Куни кеча Тожикистоннинг машхур "ASIA-плюс" радиоси Юлдуз Усмоновага қўнғироқ қилиб мазкур дуэт хақида эфирда сухбатлашишганида у мархум Кароматулло билан салом-алик даражасидаги муносабатда бўлгани ва Юлдуз ўз ижодини бошлаган пайти (1987й) Кароматуллонинг машхурлиги энг чўққида пайти бўлганлигини айтади. Радиобошловчилар хам Юлдузнинг концерти қачон бўлиши хақида катта қизиқиш билан сўрашди. Тожикистондаги мухлислардан Юлдузнинг концерти қачон бўлиши хақида кўплаб саволлар бўлишини радиобошловчилар айтишди.
Юлдуз:-Афсуски дуэт янги саунд ва замонавий аранжировкада тақдим этилмади, сабаби Мухаммадрофе қўшиқдаги ретро охангни ва куйланишни сақлаб қолишни истади ва бу эса мени бироз ажаблантирди. Хозир ўзим бу қўшиқни янгичароқ ва замонавий тарзда қайта куйлаш устида иш олиб бормоқдаман. Агар Кароматулло бугунги кунда тирик бўлганида менимча у замон билан хамнафас ижод қилган бўларди ва янги саундлардан фойдаланган бўлиб бугун хам хонанда сифатида ўз долзарблигини йўқотмаган бўларди. Аммо Мухаммадрафига бу қўшиқни мухлисларга совға сифатида қайта жонлантириб тақдим этаётгани учун рахмат зеро, санъаткор оламдан ўтгани билан унга Худодан берилган санъат хеч қачон ўлмайди. Худодан берилган санъат сохибига тегиш мумкинмас, артист ўзига тегишли эмас у ижоди билан халққа тегишли. Уни ўлдиришди, аммо уни яратган қўшиқларини ўлдира олишмайди, зеро у бу қўшиқларни ўзи билан олиб кетгани яратмаган, халқ учун яратган. Бу қўшиқни маза қилиб куйладим, ажойиб ва жуда гўзал ашула. Юлдуз Мухаммадрофега унинг отасини хам умрини қўшиб берган бўлишини тилаб қолди.
Мухаммадрафи ва Юлдуз - "Жониман" мп3 Vocal: Muhammadrafi Karomatullo feat. Yulduz Usmanova;
Саундклаудда тинглаб, кўчирмоқ
Мазкур премьера учун Тожикистондан Мухиддин Тайлаков мп3ни тақдим этди. | |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 12441 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 25 | |||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |