00:46 Юлдуз Усмонова-"Севаман деб шивирласанг бас" Видео | |
Ўз ижоди давомида иккинчи маротаба альбом тақдимотини 24-декабрь куни "Дедеман" мехмонхонасида ўтказаётган Ўзбекистон Халқ Артисти Юлдуз Усмонованинг ушбу альбомидан жой олган яна бир янги "Севаман деб шивирласанг бас" деб номланган қўшиғи билан таништирарканмиз, доимгидек қўшиқ билан боғлиқ Юлдузнинг фикрларию ва шундай қўшиқлар яралишига боғлиқ маълумотларни видео сўнггида билиб оласиз.
Юлдуз Ибрагимовнанинг "..аёл киши қулоқлари билан севади ва қўшиқда мухаббатни "ечинтирган холда" албатта бўса, лаб ва бошқа аъзоларга бўлган хирс билан эмас мана шу тарзда тақдим қилиш мумкинлиги..." хақидаги фикрларига қўшиламан. Гўзал сўзлар билан гўзал тарона гўзал хисларни бахш этади. Гўзал фикрларга ундайди...
Ёдингизда бўлса, ноябрь ойида Юлдуз Усмонова билан ўтказилган эксклюзив интервью ва альбом жараёнидан видеорепортажимизда (манбаа) хозир тақдим этилаётган қўшиқ хақида қўйидаги маълумотлар бўлганди: Хаётдаги тили аччиқ Юлдузнинг ижоддаги ширин сўзларга ошно қалби. Шоирлар сўзлари пичоқдек янчияптган бир паллада гўзал ва нафис сўзларга Юлдуз чанқоқ. Янги альбомига кирган қўшиқдаги "Севаман деб шивирласанг бас" дея куйланадиган қўшиқ сизларга санъатдаги унутилаётган йўналишни жонлантиради. Юлдуз:-Бу қўшиқдан эски Тошкент кўз олдимдан ўтяпти... Эски Тошкентни соғиндим деганимас, ўша даврлар рухиятини хис қилиб, ёқимли соғинч, томоғимга нимадир тиқилди ва кўзимга ёш келяпти. Одам тебраниб тинглайдиган қўшиқларни соғинди...ундай йўналишлар йўқ бўлиб кетяпти. "Ёнингдаман" альбомидаги "Хисларимни кўзларингга кўмиб қўй" каби фишка сўзлар бўлган бўлса бу янги альбомдаги қўшиқлар орасидаги "Севаман деб шивирласанг бас" Рости хам ушбу қўшиқда ўзига хос ностальгик ноткалар мавжуд. Шу сабаб унга ўтмиш оханглари алласи дея бахо бердим.
Сизларчи? Сизлар бу қўшиқдан нималарни хис этдингиз?
Видеони тасиксдан кўчирмоқ 219мб
Видеони мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 42мб
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 10168 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |