Юлдузда не гап? Унда гап кўп! Доимгидек) Yangiliklar
Юлдузда не гап? Унда гап кўп! Доимгидек)

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

Йил сўнггида Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмоновадан янги альбом тақдимоти бўлиши урфга айланмоқда. Юлдуз ижодидаги илк альбом тақдимоти 2013 йил унинг "Ёнингдаман" альбомига бўлиб, у айнан бизнинг ғоя ва ташаббусимиз билан бошлангани, хамда шу сабаб хам  унда ўзимиз сценарийдан то олиб борувчиликкача бош-қош бўлганимиз ёдингизда бўлса керак (видеоманбаа).  

Мана бу йили у  учинчи маротаба альбом тақдимотини ўтказиш арафасида.

Яқиндагина  туркча альбомни чиқарган Юлдуз Усмонова билан куни кеча унинг хонадонида дастурхон атрофида  норасмий сухбатда бўлиб, янги альбом тақдимоти билан боғлиқ ғоялар билан фикрлашдик. 

Янги альбомда "Мусофирлик нонин еганлар" ва "Мен сен  билан Қироличаман" тушунчаларидаги қўшиқлар бўлишидан хабар топдик хамда альбомга  бонус сифатида русча қўшиқлар хам қўшилиши режада эканлигини билдик. Бу  бежиз эмас, зеро Юлдузнинг "Мама" қўшиғи айни дамда дунё миқёсида русийзабон халққа турли мамлакат хонандалари орқали куйланмоқда.  

 

Исроил, кавказ, рус ва бошқа қатор мамалакатлар хонандалари шу қўшиқни куйлаб, унда Юлдуз Усмонованинг қўшиғи эканлигини ёзаётганини ютуб оламидан кўриб билишингиз мумкин.

Шундай мисолларга манбаалар:

 

https://www.youtube.com/watch?v=HGd4TlBJ9mI

https://www.youtube.com/watch?v=QEN2YkbXvIU

https://www.youtube.com/watch?v=0JZ3bGY6ew0

https://www.youtube.com/watch?v=3J2eM2NoMw0

https://www.youtube.com/watch?v=vyJsltMTm_E

 

Бу хозирча кўзимиз тушганлари холос.  Ютубда Юлдуз Усманова-"Мама" деб ёзиб изласангиз бу қўшиққа ўзга давлатлардаги мухлислар тарафидан яна қанча суратлар билан видеолар қилинганию караоке тури хамда тадбир ва хизматларда шу қўшиқни  куйлаётган хориж хонандаларини кўрасиз. Инстаграм оламида хам шундай парчаларни кўришингиз мумкин.  Улар орасида бир-икки давлат Президентлари ўз оналари билан суратларидан қилинган видеоларга айнан шу қўшиқни қўйишганини  хам гувохи бўласиз. Масалан Рамзан Қодиров. Балки Путин хамдир? Қани бир излаб топиб кўрингчи)

 

 Тез кунда  Юлдузнинг янги альбоми ёзилиш жараёнидан доимгидек  репортажлар билан видео тарзида хам таништириб борамиз. 

Юлдузда хали гап кўп! Айтилмаганлари ва сюрприз бўлиши кутилаётганлари хам. 

16-Ноя-2015 12:22
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yulduz Ibragimovna Usmonova, Yulduz Usmonova
1 Миразиз   (16-Ноя-2015 14:41)
Ижодларига омад...

2 Farru_kh   (16-Ноя-2015 14:46)
Har doimgidek Yulduz olov... Yondiradi yonadi...

3 ширин   (16-Ноя-2015 14:54)
зурку ура маноли кушиклар эшитамизаканда юлдузга хечким етмиди first

4 Aziz   (16-Ноя-2015 15:06)
Faqat oxirgisini ko'rdim ... Nmaga hamma joy krest bosip ketgan klipda?

5 Aziz   (16-Ноя-2015 15:10)
Muzika yaxshi chiqipti

6 Лола   (16-Ноя-2015 15:12)
тугриси ман роса егладим жуда тасирли рахмат Юлдуз Усманова.оналаримизи умрлари узун булсин

7 дилдора   (16-Ноя-2015 15:20)
Юлдуз Усмоновага соглик ва омадлар тилайман,Ижодларига мувофааккият

8 muhabbat   (16-Ноя-2015 15:25)
омад сизга Ибрагимовна хонум

9 DON   (16-Ноя-2015 15:26)
Биринчи видео Исроиллик кизмас. У хам Каваказдан Зарина Тилидзе.

10 АЗИЗБЕК   (16-Ноя-2015 15:47)
Юлдуз опа факат ижодингизга омад ва улкан зафарлар тилайман!!!! Факат олдинга чунки сиз халкнинг артистисиз.....

11 bobo   (16-Ноя-2015 15:51)
Ва нихоят. Сардор бормисиз, нимага Юлдуз опамиз хакида сайтда хеч нарса куймай куйди экан деб уйлаб юргандим. Сардор Сизга рахмат. Опамизда хар доимгидек гап куп. Янгиликлар, кушик, хеч ким кул урмаган мавзу, кийиниш, ракс, декорация хуллас...... Опажон хамиша эл ардогида. Сог булсинлар. Бизнинг санъатимиз маликаси, гурури, ифтихори. БИЗ СИЗНИ СЕВАМИЗ ЮЛДУЗОПА!!!!!

12 bobo   (16-Ноя-2015 15:53)
SAYYOD.COM сизларга алохида миннатдорчилик билдирамиз. Уртада куп янгиликлар булди, шуларни хам олиб чикишиз керак эди Сардор. Кутамиз

13 muxlis   (16-Ноя-2015 15:55)
Yulduz Usmonovaga hech gap-so'z yo'q-ku, lekin manga Sarit Pinxas ijrosida ko'proq manzur bo'ldi.

14 Sayyora   (16-Ноя-2015 16:49)
Voy yangiliklarni kutib qolamiz Sardor aka rahmat.Lekin yaqinda ozbeknavo bilan intervyuni kutilar (Yulduzni litsenziyasi haqida gaplar)degandiz hali hamon kutmoqdamiz va Yulduz opa haqidgi yangiliklarni va qoshiqlarni kutib qolamiz.

15 Azamat   (16-Ноя-2015 17:25)
Yulduz Usmonova mingga kiring, yana yangi albomlarni kutib qolamiz. Turkiyada chiqqan albomni Toshkentdan sotib olish mumkinmi? Kimda ma'lumot bo'lsa aytinglar!

21 wurausmanova   (16-Ноя-2015 23:29)
Internetda hamma qushiqlari bor.Turk tilida aytilgan qushiqlari engi albomdagi jumladan

16 minavarov74   (16-Ноя-2015 19:15)
Яхши

17 woira   (16-Ноя-2015 20:40)
Haqiqiy Yulduz!!!

18 Ilhom   (16-Ноя-2015 22:05)
Yulduz opaga uzoq umur tilab qolaman. Ijoddan to'htamang o‘zbegimni Yulduzi!

19 Hilola   (16-Ноя-2015 22:28)
Yulduz opa uzbegim baxtiga yuzga kiring sizga ucshagani qaytib tugulmiydi

20 wurausmanova   (16-Ноя-2015 23:27)
Biz muhlislar bahtiga doimo omon buling Yulduzhon!

22 masrur   (17-Ноя-2015 03:29)
rahmat sayyod yulduzimmi sogingan edim

23 Озода   (17-Ноя-2015 09:55)
Юлдуз опа сизни хамма хамма кушикларингизни мазза килиб эшитаман ижодингизга омад сизга хавас киламан чунки сиз март аёлсиз сиз билан сухбатлашгим келади сог булинг аллох хамиша панохида асрасин сизни

24 Элмурод   (17-Ноя-2015 11:09)
Примадонна уз номига муносиб ишлар килишида давом этишидан умидворман.Запредан тезрок чикиб тевидиниени хам эгалласи нур устига аъли нур булар эди телевидиниедаги куринишларни согиниб колувчи энг ашаддий мухлисидан Омад Омад Омад

25 Санжар   (17-Ноя-2015 11:30)
Юлдуз, браво! Такой звезды больше нет и не будет.Спасибо за творчество, песни от души....Сильная песня !!! Одна из лучших на сегодня...СПАСИБО ЮЛДУЗ ОПА РОДННАЯ ЭТО ПЕСНЯ ПРОСТО МОЛИТВА

26 ddddd   (17-Ноя-2015 20:29)
omad opajon charchamen

27 samira   (17-Ноя-2015 22:08)
Yulduz opaga omad. 94yillardagi bir hit qushig'ingizni 2oydan beri topolmayapman.
Ответ: номи нима ашуласини? 

Изохлар модератори Bek8111

28 Elmurod_D   (17-Ноя-2015 22:54)
Ismi jismi xos honanda ! Yengi albom " zoruu kutamiz... Yulduz Ibragimovna ilk sanat ijod zapis, kliplarini saytga quying, muxlislar uchun....

29 Nodira   (18-Ноя-2015 04:23)
Yulduz opa umringiz uzoq bo'lsin! Qo'shiq uchun katta rahmat! Biz Siz bilanmiz doimo!

30 samira   (18-Ноя-2015 11:48)
Qoshiq nomi yodimda yoq. Mazmuni farzand korolmagan va beshikni quchib alla aytgan ayol haqida edi. Juda-juda mazmunli aytilgadi.93-94yildagi konsertlarida kuylagandilar.

31 Doston   (18-Ноя-2015 13:26)
Юлдуз опага омад

32 Samina   (18-Ноя-2015 14:52)
Бек 8111 манам сурамокчидим битта ашулалари бориди номини билмиман сузлари эсимда , бок бу бир кам дунёга кимнинг бахти бут аёл.Шунака эди сузлари илтимос силада буса мр3 ни куйсела буладими? Олдиндан рахмат!

33 Ishani   (20-Ноя-2015 10:17)
Yulduz U.ga omad

34 Тимму   (20-Ноя-2015 13:14)
Yulduz opaga omad. 94yillardagi bir hit qushig'ingizni 2oydan beri topolmayapman. Ответ: номи нима ашуласини? Изохлар модератори Bek8111

http://youtube.com/watch?v=yXuKnRPM2IE

Юлдуз Усмонова Айол калби (1994) dry

35 Movluda   (22-Ноя-2015 00:22)
Юлдуз Усмоновани ижодларига омад, ўзларига соғлиқ-саломатлик, оилаларига тинчлик - хотиржамлик тилайман. Ижод қилишдан чарчамасинла, бутун жахон юлдузлари ичида битта ЮЛДУЗ бўлиб юрсинлар.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 15
Мехмонлар: 15
Рўйхатдагилардан: 0