23:21 Тирноққа зор аёл қисмати... | |
Оилада яккаю ягона ўғил бўлган турмуш ўртоғим билан танишиб бир-биримизни ёқтириб қолган пайтларимиз, эндигина тўй хақида оғиз очилганида оиласида бахтсизлик юз берди. Уни отаси бошқа бир аёлга илакишиб қолди. Оиламда қоламан аммо у аёлни иккинчи хотин қиламан деган гапига қарамай онаси хам ўғли хам рози бўлишмай отасидан воз кечишди.
Отаси уйдан чиқиб кетиб ўша аёлникида яшай бошлади. Ўғли ва хотини кечира олмайдиган яна бир жихати у аёл отаси билан баравар қўшилиб ичаркан хам сигарета хам чекаркан. Хуллас ғирт бузуқ аёл, биттагина қизи бор у хам хорижда фохиша дейишди.
Фотихамиз бўлди. Тўй хам.... Келин куёв чиқиб кетаётган пайтимиз мошина олдига келганимизда узоқдан бир кишини кўз ёшларини артиб одамларни суриб олдимизга интилаётганини кўрдим. Турмуш ўртоғим асабийлашиб тез мошинага ўтиришга харакат қилди. У отаси эканини билдим. Қўлини дуога очиб "Ўғлим..."деб энди яқин келиб дуо қилаётганида шартта мошинага ўтириб эшикни беркитди. Хичам шу нарса кўз олдимдан кетмайди, кўзлари жиққа ёш, қўли дуода, ортидан кимдир ё қайнонам ё қариндошлари тортиб мошинадан нари олиб кетмоқчию у эса биз тараф интилиб дуо қилмоқчи...
Уйга келганимизда тонггача шу мавзу бўлди. Ха ичволиб келибдими деб қанонам опа-сингиллари айтишса, йўқ хиди келмади маст эмасди деб хуллас роса мухокама бўлди. Эрим асабийлашганда асабийлашиб фақат сўкинарди. Фотиха берсалар нима қилибди дедиму балога қолдим.
Келинлик даврим ёмон кечмади, қайнонам хам оила аъзолари хамммаси ўзини босиб олишган жиддий. Унақа жанжаллар хам бўлмасди, қатъий гап билан чекланарди. Қайнотам бир икки келаман деганида телефонда қайнонам хам эрим хам гаплашганида босиқ тарзда қатъий рад жавобини беришди.
Орадан икки йил ўтди хамки фарзандимиз бўлмади. Бормаган шифокору табиблар қолмади. Анализлар яхши хаммаси жойида. Шу иккинчи йили қайнонам қон босимидан бошига қон қуйилиб тўсатдан оламдан ўтди. Эрим қайнотамни хатто жанозага келтирмади... Кейин билсам ўзи қайнотам хам оғир бетоб экан.
Қўшниларим билан кўчада кечки пайт гаплашиб қолганимда улар оиламизни фақат мақташарди. Қайнотамни хам. Жуда босиқ, жуда маданиятли деб.
Беш хоналик квартирада эрим билан қолдик...учинчи йил ўта бошлаганида бошланди хаммаси...
Хомилам борлиги аломатини берди, буни тест хам кўрсатди. Эрим хурсанд бўлганидан бир дунё нарсалар кўтариб келибди. Болалар каравотини кўрдиму чўчиб тушдим, ахир ирим бўлади мумкинмас туғилгунча дедим. Кейин бу нарсаларни онам қилиб келадику десам гапга қулоқ солмади, жудаям бахтиёр эди. Поликлиникага УЗИга чиқсам...хомила йўқ. Хомиладор бўлмабман хам. Бошим қотиб қолди, кўнглим айниши, асабийлашишларим ва тест икки чизиқ кўрсатгани нимага эди унда дейман... Уйга шок холатда келдим. Кўзим каравотчага тушиб сал қолди майдалаб ташлашимга. Эримга смсладим...
Эрим ичиб келишни бошлади. Ман билан умуман уришмайди, қўл кўтармайди, сўкмайди, аммо аламини ароқдан олади. Ман бир ўзим на ишласам на уйда кимдир бўлса...сиқилиб кетдим. Хар кўзим каравотчага тушганида майдалаб ташлагим келаверади. Қўшни қизлар билан гап ўйинига берилиб кетиб....аламимни манам аввал винодан, кейин ароқдан ола бошладим. Қўшни қизлар ёрдам беради деб оз оз таклиф қилишдию ман эса берилдим. ... Уйга келиб эримга қўнғироқ қилсам яна баланд қўшиқ овози...яна у кайфу сафода... кунлар кунларга шунақа уланаверди ва турмуш қурганимизга 4 йил ўтиб қайнотам оламдан ўтганини эшитдик. Эрим бормадиям. Онасига бевафолигини кечиролмасди.
Мана турмуш қурганимга хам 7 йил бўлди. Эрим хам мен хам зомби хаётда. Ичганимни билса хам индамайди, чунки ўзи маст келиб ухлайди. Ишдан чиқди дегунча ресторанга чопади. Хар маст ахволда келганимда каравотни майдалаб ташлайман дейману Худодан қўрқаман. Аввалига хар ой, кейин эса хар хафта ресторанда қизлар билан дардимизни ароққа бўктирадиган бўлдик.
Бир куни келиб каравотча олдига чўкдиму эримга қўнғироқ қилдим....ха олади, нега олади? Атай дискотекада ичиб олганини эшиттириш учунми тушунмайман. Каравотни уриб уриб йиғладим. Шунақанги урибманки қўлларим қонаб кетган, каравот ярми синган, ғазабга миниб, тепиб, пастга уриб синдирдиму ховурдан тушиб ўтириб йиғладим. Тўғримдаги ойнага қараб кимга айланиб қолганимни кўрибам йиғлардим. Жимиб қолганимда девор ортидан кимнидир бурун тортиб йиғлаганини эшитиб қарадим. ...Эрим келиб мен ўтирган хона девори орқасида ўтириб у хам йиғлаётган экан. -Хаммасига ўзим айбдорман. Отам илакишган хотин ичади чекади дердим, хотиним ахволи бу, отамни маишатпараст деб онамга бевафолик қилди деб айтувдим, энди мани ўзимчи? деб йиғларди. Санда айб йўқ, ман ўзимми текшириш учунам санга хиёнат қилдим... 7 йил ичида ўзини бошқа айллар билан синабди... уйиимзда уч кун жанжал бўлди. Кўзёшлар узрлар ва хоказо...Эримни кечирдим. Тушундим хам. Нима қилсин у хам. Иккимиз ғафлатда юрдик.
Ўзимни йиғиб қайнотамни ўша аёлини топишга уриндим. Товба, қўшнилар хаммасини билишадия. Бир соатда топдим манзилини. Бордим. Кирсам бир туппа тузук аёл, жуда хушмуомала, хашаматли участкада яшайди, бойвачча тадбиркор аёл. Қизи яқиндагина Англиядан болалари билан келибди...Ойисиникига набираларини каникулга олиб келган. Қизи турмушга чиққан оилалик экан хеч қанақа фохиша эмас...эх одамлар... Аёл хам туппа тузук. -Ха энди шу ёшдаги хатоликда буям дейди. Қайнотам билан севишиб қолганини тан олиб йиғлайди. Эри бир умр уриб хўрлагани учун ажрашган экан, эри қамалиб кетган экан. Чиққанидан кейин ўрис аёл билан яшаб юрганмиш. Қизини ўзи турмушга берган, куёви билан Англияга кўчиб кетишган экан. Бир ресторанда тадбирда қайнотам билан танишиб...хуллас кейин умуман ажрала олишмабди. -Турмуш қуриб мехр кўрмадим ишонасизми дейди аёл. Шу хўрлик экан турмуш деб юрган эканман. Бу инсонни учратиб севилдим, аёл эканлигимни хис қилдим-дейди. Эри қамалгач унга хам передача ташишу боласини ёлғиз ўзи катта қилиш учун Россияга қатнаган экан. Ўша ерда совуқдан оз-оз кофега коньяк аралаштириб исиниш учун ичишни бошладим, ўрис дугоналар билан хаётим захматидан чеквордим хам деб кулади аёл. 25 ёш эдим умрим йўлларда ўтди. Боламни халол турмушга бердим. Ха айбдорман, бировни эрилигини билиб севгимга қарши туролмадим, ха чекаман , ха қайнотангиз билан романтика давримизда вино ичардик деб кулиб эслайди. Тўйларингиз куни бирга келдик, ўзим мошинамга солиб олиб келдим, ман йўл четида мошинада ўтирдим. Қайнотангиз хар куни йиғларди. Ўғлимга фотиха беролмайманми деб. Тўй куни бордик, аммо фотиха беролмади. Умрини охирги кунлари кўп ичди лекин... Ёнидаги сигаерта қутисини олиб сигаерта тутатади... -Ким фаришта экан? Боласи ўйласа бўларди, отаси фаришта эмаску, отаниям шунақа яккалатадими? Ана Исломни кўрсин 4та хотин қилишга хаққи бор. Ман билан яшаган бўлса никохлаб яшади. Отасини гунохи ва хатоси учун кечилмайди у ота, қандоқ бўлса шундоқ қабул қилиб "смириться" қилиши шарт эди. Ўзи тилаб олинган фарзанди эканку, эри хотин кеч кўрган экан эрингизни. Ота она танланилмайди! Мана болага зор ўтяпмиз деяпсиз, эртага хатоларингиз учун хозир тилаб кутаётган фарзандингиз сиздан воз кечиб кўрсинчи? Ўзингизни отасини ўрнига қўйингчи. Биттаю битта тилаб олинган ўғил а? Отаси зор бўлиб ўлди. Майли, хор қилмадим, уйдагиларигаям бермай уйимдан чиқардим. Ман билан қанча яшаган бўлса бир кун хам хор ва зор қилмадим.
Ўша ердан эримга қўнғироқ қилдим. Келди...кўрди...эшитди.. Қайнотам мозорига бордик... Ота дуо қилинг фарзандлик бўлайлик деб йиғлаб юборди эрим.
Билмадим қайнотам беролмаган фотихаси сабабми ё бошқами хозиргача хомиладор бўлмадим. Ўша мозорга борган кундан бери эрим билан ўзимизни йиғиштириб олдик. Вақтида келяпти, мен хам йиғиштирдим кафема кафе юришни. Ишга кирдим. Соғлом турмуш тарзини бошладик. Намоз ўқияпман, Худодан сўраш билан ўтяпти куним. Бир сайтингиз билан дардлашай дедим. Кафедаги дугоналардан кўра шу қандай бўлмасин шу изохлардаги жавоблар манга дарс бўлар. Расво қилиб ерга уриб сўкишсаям яхши манга керак хозир шу демак.
Шунчаки бир савол бор...шунча воқеалардан кейин иккиланяпман... Эрим билан ажрашаймикан, балки бошқа турмуш қурсам фарзанд кўрарман, ахир умрим ўтяптику. Эрим хиёнат хам қилган аммо бола кўрмабди, балки ман ажрашсам мани организмимга бошқасиники мос келар... Шундай дейману эрим мани қаттиқ севади, ажралгиси йўқ, ғирт етим хечкими йўқ менга боғланибам қолди... Бола асраб олишни ўйладиму аммо қўлимдан келмайди, барибир ўзингники бошқа, биров боласига ўзимни алдаб берган мехрим барибир таъсирсиз ўтмайди. Маслахатингизга мухтожман.
Ноила. Изохлардаги айрим талабларга кўра, бу сафар сайт муаллифи ўз маслахатини бермади ва мухлислар эътиборига хавола қилади. Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап. | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 12358 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |