Бош сахифа » 2016 » Апрель » 3 » "Тиктирилган" келинлар
09:01
"Тиктирилган" келинлар

 
Ока ўзими хаётимдан бошқала кўзини каттаро очар деган умиддаман ....


ман олдинги йил бахорлада уйланган эдим, тўйдан кейин хотиним 3 кундан кегин ўзини ғалати тутиб жанжанлар кўтариб мани қизбола чиқмади девуринг маххала куйга, ота-онам келиб номиззи оқлаб қиган тўй харажатларизни тўлаб кетишади  биза пасмасмиз деб кетишини этиб хайрон қолдирди бу қизли инжиқлиги бўлса кере диб ўйладим чунки оилада битта қизакан кундан кунга бунақа жанжалари кўпайиб кетаверди. Нима бўвотганига тушунми қоганидим шуни билиш мақсадида  уйимга онасини тўйдан кегин  10 кундан кегин чақирдим онаси қизига тўғри тушунтириб йўл йўру кўрсатиб кедадими дисам онадан ғалати гапла чиқвотти хозир 15 минутда молини йиғиштириб кетаман девоти хайрон бўпқолдим бу қиз оила қуриб  ўзи яшашга кеганми ёки билмадим бир суриштириб кузатиб  кўриш кере диб уйга овоз ёзиб оладиган диктафон қўйдим шунда хаммасига тушиндим нима бувотганини диктафон ёзувида хотиним телефонда гаплашиб туриб мани уйим қоп қоронғу келинг бир опкириб чиқаман ану дарошкани опкелин какрас опкириб чиқаман девотти қанақа дарошкани этвоти ўйлаб қарасам тўйдан кегин этвотуди ану гиламчи битта дарошка опеклиш керигийди хали опкемади дивотуди эй тўхта битта бола юруди каптивада онаси билан гиламдаям шу ерда эди мебелдаям  ўртасида бирнима йўқмикан шу бола билан йўмасам гиламчи буни қариндоши бўмаса уни онаси олиб юрганди гилам тугаганидан кегин хам   деб , хотинимнга этмадим   кузатишни кучайтирдим /

кегин туйдан олдин  ишлаган жойига бориб сўрасам ёнида жойлашган дўкондагила бу қизи дугонасини яхши танишлигини этишди бу жойи 2 та бола арендага олиб аёллар сартарошхонаси қиберганакан була ўзи деярли ишламасакан фақат келиб 1соат 2 соат ўтириб кегин ўша мани уйимга гиламчи булиб борган бола кетиб келиб юракан ёнидеги дугонаси уни ўртоғи билан юраркан ўша манга этбервотган болани этиши буйича хотиним шу болага эрга текканакан шу доим юракан хатто бир куни ниме калтта кийиб юрибсан диб устидаги футболкасини йиртиб ташлаганкан битта безгалтирда қолирганакан ўшетти хамма кўрган экан.  бу хотиним чакаркан ичаркан ёниди дугонаси ям шунекекан буни эшитгандан кегин хотинимга индамадим кузатиш олиб борурдим тўйдан 20 кунча олдин правага ўқишга кирвоман деб правга ўқишга кирганиди кейин шу правада ўқидиган дугонасидан сўраб кўрдим дугонасини уйига бордим борсам дугонаси ўзи проститутка экан ховлиси сотиб онасига уй обериб ўзи шу ховлидан бир хона уй қолдирганакан шу уйда тураркан шу уйга бир неча марта ташаб кетганидим хотинимдан  сўраганимда бу дугонами салони диганиди сиз бу ёққа ташаб кетвуринг билан правага кетамиз диганиди суриштириб кўрмаганидим мана энди суриштирганида хаммасини билдим хотиним ўзиям дугонасиям праститутка экан бетта бўяниб пардоз қилиб чиқиб кетишар экан хаммасини ўшатта турадиганла этберди. демак манга эрга тегиш фақат юзини оқлаб олиш эканаканде демак  бу қиз бутун кемаган дидимде эсладим туйдан кегин 5 кунла ўтиб қон кетвоти кенейимми дўхтирлари бор ўшанга обориб келинг диб оборганиди эсласам ўша пуллик клиника  бир киши учун 25 минг сўм шунда мошинами қўйиб кегунумча дўхтир эшигини тегига бориб ўтирвопти бизадан олдин 5-6 та одам борийди 1соатла ўтирдик кегин бўлди кетту юрагим сиқилиб кетди дивоти йўқ келдуми ишни хал қилиб кетили дидим шунча ўтирдигу дисам Лолаопа диб дўхтир эшигини очтию хали навбати кемаган бўлсаям уялми кириб кетда хотинла хай-хайлаб қолаверди шуни эсладим.  

бундан 5-6 йила олдин битта дўхтирни дарвозасини краскалаб берганидим шунда ўша дўхтирни уғли этберганиди ўртоларим қизла билан юриб ўртасида иш булиб қолса ўрто оненга эт тўғиллаб берсинла дийишади онам тўғирлаб берадила дувди ушанда катта ишлайдила диганимда шу жой этганиди унгаям 5-6 йил бўб кетувди у духтири отиям эсимдан чиқиб кетуди лекин уйи эсимда эди маххаласига бориб сўрасам Лола дейишди хотинимам кириб кетган духтир Лола эди демак ўша дўхтир бўлса кере диб ўйладим агар уша дўхтир бўлса дўхтири ўғли этганиде суний қизли парда тиктириб кеган,  шахарда шунча клиника туриб яна текин оилавий  полклиника туриб бу хотини олдига кемасди онамданми ёки кенайиданми сўрарди шу масала бўйича  шу дўхтир билан бир амалаб нима бўлсаям гаплашишим кере дидимде  бир амалаб тавакал билан минг хаяжон билан эркак бўлиб гинеколог  навбатига турдим, дўхтир чиқиб келди, бундан 5-6 йила олдин уйини эшигини  краскалаб берганим этудим шундо эслади юрагим бир юмшади хартигур шу дўхтиракан дидим ичимда хаммасини рўйи рост этмай дўхтирдан гап олишим керагиди халиям суний қизлик парда тикадими йўқми,  шунинг учун ёлгон бўсаям ўртоғим бир қиз билан юрарди ўрталигида иш бўпқопти дисам, бузиб қўйибдими дивоттила, шу иши ўрто тўғирлаб беришим кере таниш генеколг дўхтиринг йўқми дувди эрга тегвотганакн дидим . тўй қачон дидила сешанба куни дисам унақада душанба куни олиб келила дидила биза шанба куни гаплашвотутик,  шуни орасида Лола опа хозир ремонтли ишла камро бўвотганинг учун кўчада кираям қилиб тураманде салончи қизлани олиб юраман шуладан биттаси қизболамасиди қанақиб тегдинг имтихондан канақиб ўттинг диб қолудим сизни этиб қолди дисам, энди мани қиган ишими ёйиб юрибдими дидила йўқ   ман сўраганимга этди дисам,  ха шу қизла кептуришади , иногда қизла йиғлаб кепқолишади қилиб қўяаман ўзи хамманиям қилмайман дивоттила,  шу пайт қўлимди телефондан хотиними расмини мана бу қиз берди дудим ха бу қиз кеган ёнимга диб қолдила,  хаммаси тушинарли дидимде бўлди душанба куни келаман диб кеттим шу пайт хамма сўзлани диктафонга ёзиб олвотган эдим чунки онам отам ман бориб дўхтир мамнақа дивоти дисам ишонишмасди сабаби келин бўлиб тушгандан кегин ховлини супиришам йўқ уй йиғиштиришам йўқ хохлаганда чиқиб кетади хохлаганда кириб келади кунига 5 махал  чўмилади кўчага чиқганда, кўчадан кирганда.  эрталаб чой ичмиди кечқурун овқат емийди мандан пулам сўрамиди фақат эрталаб ўқишига обориб қўйинг дийдиде бўлди. Шуни уйдилага обориб эшитирдим бўлди тушинарли дийишди лекин келинга индашмади.

 
  Сешанба куни онами ўша дўхтир олдига обориб хаммасини этберишни сўрадим онамга бу қиз кеганини этиб,  дўхтир бу қизи кеткизворин диди, шуни ота онасига эт беринг дидик қизи қанаклиги десак фақат қизни ўзига этаман ёнимга олиб келила диди дўхтир , шу чиқиб кетту. Ота Онасини чақиртириб хамма билганларимзани эттик бошлигини эгиб, бўлди энди ажрашишади диб отамга отаси қўл бериб эртага қизими олиб келаман диб  кетди.  шундан кегин ундан котта ўйин бошланди. Манга бу қиз адресини аммасини қизи мани яхши билгани учун берганийди ёнига бориб манга қанақа қизи бердиз ғирт жа*апу диб хаммасини этбердим. У тоғасига кенайисига мани юзими ерга қаратиб қўйдию дибди, уришиб кетишибди қариндошларига этберибди. Шунда гаплашиб турганимизда эшитиб турганладан бири бир одамга шунақа бир яхши укамиз бориди хаёти  шундо бўп қолди диб этберган экан танишига, уёғини таниши давом эттириб қўйибди. Ўша эшитиб танишига этберган одам этиши бўйича хар доим бир тараф иккинчи тарафи ёмонлиди дувдим этберганизда ишонмодим ёқамми ушаб қолдим танишимга этганимда. Ўша бу қизи биладиган одам мани чақиртирди ёнига бориб гаплашсам бу қиз онаси билан Қозоғистон республикасига ўтиб фохишалик билан шуғуланишаркан буни отасиям қизи 2 та окасиям биларкан уйда отаниям оканиям сўзи сингилгаям онагаям ўтмасакан хатта  3 йил олдин миллиция КВД гаям тушиб чиққанакан.
факат окаси милиция ўқишида ўқиганида бирга ўқиган курсдошлари рўйхатга овотганида адресидан билиб қолиб таниш билишчили бўганакан, хуллас хамма ёғи расвоякан. ундан кегин загсда ажарашилудим неччи мартта эттим отаси ваъда берди қизимми олиб келаман диб, олиб кемади , бир гал паспорти йўқ бир гал яна бошқа нарса,  загсда ажрашомадик , кейин олдинги йил июль ойида ажрашишга судга бердим судга бориб ажрашишмийман мани молими ундириб беринг диб этвотти молими ўғирлаб қўйди девотти,  судя молини берасми диб суради мандан бераман молини ўзи олиб кетмаяпти мана загсда ажрашса бўладиган иши судгачам олиб чиқди, суд процесси 3 марта бўлиб 6 ой ярашишга срок берводи. шу кунини ўзида суд ховлисида онаси жанжал  кўтариб хақоратлаб лўлили қиганла, молими санлага бердим  деб котта кетиб хаммани олдида садақа қилдим деб туриб 2 соатдан кегин уйимга одам бошлаб обориб суддан берворди диб молини рўйхат қилиб келар эканмиз диб ёлғон билан қасд олиш учун режа қилиб келиб кирмоқчи бўлишди, кеган одамдан хужжатини сўрасак хужжат кўрсатомади  .


Шу билан август ойида мол мулкини ундириш учун у судга берди уйга суддан чақирув коғози келди узиям 5 вароқ  қилиб ёзилган кеган нарсаям бор қўшиб ёзилганам кемаган нарсалаям бор, бу вароқни отам кўриб суд эртага бўйнимга қўйиб қўйса қанақиб тўлийман ўзи одамлани олдида бош кўтаромий қолдим шу келини диб чунки шунча қиган машамашлари етмаганидек шунча пуллага туширгани етмаганидек 3 марта келиб ота онаси ўзи келиб бирма бир қўшниларим уйига кириб 2 махаллага ёмонлаб чиқишди шуни хаммасига куйиб кетган отам 2 кундан кегин оламдан ўтиб қолдила, ёмон келинни пой қадами шунақа бўларкан хам пулингдан, хам жонингдан, хам молингдан айираркан.

Хуллас сентябдан окябргачам туман судида суд бўлди карор чикди. Бу орада уйимга Рувд ходимларидан жиноят қидурув ходимларини уйимда ўғрилик бўлди деб кетганига 5 ойдан ошган собиқ келин ёлғон хабар билан жиноятчи деган иш очмоқчи бўлди фойдаси бўлмади.  мол мулкини қарорига қоникми Шахар прократурасига олиб чиқди бу ишни ,шахар прократураси туман пракратурасига иш берди туман пракратураси Фукоролик ишлари бўйича шахар судига юборди у ердан туман суди чиқарган қарори қолдирди, шу ифлос аёлли диб 1000.000. ошиққа тушдим бориб тулаб келдим,  уни ўйлаши бўйича судга молимни эрим бермаяпти десам кўпайтириб оламан диганакан , чучварани хом санаган экан.

Кейин шахар судини биносида ёнида келган 3 Аёлга энди бўлса уйга бир амалаб кириб олиб қаматиб юбораман деяётганини эшитиб қолдим ёнида келганлар қимоқчи бўлган ишини мақуллаб туришибди. Эртаси куни *** тумани ИИБ булимига қилиниши мумкун булган жиноятни олдини олиш учун хабардор қилдириб қўйдим . Шахар судида ноябр ойида мол мулк машмаси тугади.

1 декабр куни *** туманлараро судига уялмай яшаш учун уйга киритиб қўйинг деб даъво ариза берибди. суд декабр ойида бўлди ва суд қарори бўйича шунча машмашларига қарамай кетганига 7 ойдан ошган келин  шу судга сураб мол-мулкини ундирган келин ўртамиза фарзанд йўқ  , бор йўғи 1 ой хам яшамаган келин учун бизнинг уйдан бир хона ажратиб берармуш , чунки фохиша бўлади бало бўлади шу уйдан пропискадан ўтадими йўқми фарқи йўқ эмуш. 1 кун куёвнинг уйида яшаса бир умурлик 1 хона ажратиб берилар эмуш, шу тўғрми бу хусусида шахар судига апелация шикояти келтирдим  фойдаси бўлмади туман қарорини қолдирди. шу хонадондан прапискадан ўтмаган булса хам, ўртада фарзанд бўлмаса хам, ўртада қонуний никох бўлмаса хам келин 1 кун куёвнинг уйида яшаса қонуний яшаш хуқуқи пайдо бўлар эмуш , бу нохақлик эмасми? Бу орада 6 ой утиб қонуний ажрашдик шунда бўлса хам меннинг уйимдан суд қарори бўйича 1 хона ажратиб берар эмушман бу нохақлик эмасми.


 сизга бу оила масаласи буйича бошимдан ўтган нарсаларни ёзишимдан мақсад уйланишни истаб менга ўхшаб чув тушиб қолмаслиги учун йигитлар кўзларини каттароқ очар деган умиддаман хамда келин оламан деб емай ичмай йиллаб йиғиб орзу хавас билан тўй қиламан худо хохласа қайнона буламан деган аёллар андиша қилиб келин қилмоқчи бўлган қизини қўлидан ушлаб дўхтирга олиб бормай ифлос хаётни кўча хаётини хаёт килиб олган одамларга қўл келмоқдалигини билишларини истардим, тўғри айтиш мумкин келин бўлаётган қизни сени гинеколог дўхтирга олиб бориб кегин ўғлимга олиб бераман деса қуда томон нотўғри тушинади демиз лекин қўштирноқ ичидаги инсонларга бу андиша қўл келаётганлиги очиқ ойдин кундалик хаётимиза эшитилиб кўриниб турибди,  бу ишлари ўз бошимда бўлди.  Онам келини қанақа қилиб гинеколог бўлимига олиб бораман деб қуда томон нотўғри тушинади деб шундай ифлос инсонларга чув тушдик, Худо берса кетган пуллар молу дунё топилади лекин отам шу келинни деб емай ичмай деб топганлари хавога учиб ўзлари келин тушириб рохат кўрмай сиқилиб дунёдан ўтиб кетдилар, мени онам бошини 2 қилман бахтли қиламан деб ўзи андиша қилиб бахтсиз бўлиб  қолмадими.
Отамни ким қайтариб келтира олади энди.
Шу пайтачам суд остонасигачам бормаган эдим шу келини деб бомаган жойим колмади.Қийин ахволга тушиб қолдим.

 


 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига   воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки   +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга sms хамда телеграмдан воқеангизни юборишингиз мумкин.    

 Бунда сизни телефон рақамингиз кўринмаcлиги ва сизни воқеангиз аноним тарзда чоп этилишига кафолат!

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!

Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз! 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 29606 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 35
1 FC_PAXTAKOR   (03-Апр-2016 11:02) [Материал]
Voy Sherlok holmos bopketgurey. toydan oldin surishtirmaysanmi shunchalik aqlli ekansan. Oxirigacha ham oqimadim.

2 FC_PAXTAKOR   (03-Апр-2016 11:03) [Материал]
Tupoy dermidi))

3 uzigabek1920   (03-Апр-2016 11:05) [Материал]
koshmar

4 N.Pazilov   (03-Апр-2016 11:38) [Материал]
Radius-21 ni Tunggi Kapalak klipi hozirgi kunga ham, keyingi kunlarga javob beradi. Qo'shiq so'zlari, Klip syujetiga gap bo'lishi mumkin emas.

5 Doston Bek   (03-Апр-2016 11:41) [Материал]
Eh afsus. Bir nima deyishga ham odam ojizlik qiladi bu yerda. Siz ham tòydan oldin yengil yelpi munosabat da bòlgan ekansiz qiz masalasida. Yaxshilab kuzatishingiz kerak edi. Tóģri, aql òrgatish oson. Lekin turmush masalasiga bunaqa oddiy qarash yaramaydi. Bu yerda ayb hammada bor. Xudo hammaning òziga insof bersin. Sizga esa sabr. Ishoning,hali hammasi joyiga tushib ketadi. Faqat tushkunlikka tushmang.

6 muxlis   (03-Апр-2016 13:13) [Материал]
Xa, bu dunyoda vijdonsiz,uyatsiz va insofsizlarga ro'para qilishdan xudoni o'zi saqlasin. To'g'risi matn o'zbekcha yoz'ilgan bo'lsada 100 foiz tushuna olmadim, juda qo'pol xatolari ko'p, ba'zi gaplar tugallanmagan, chala-yarim. Lekin sobiq "kelin"ga bir xona ajaratib berish haqidagi sud qarori umuman 100 foiz O'zbekiston qonunlariga zid. Qachon bunday qaror chiqarishi mumkin sud, qachonki o'rtada farzand bo'lsa yoki uy-joy, molk-mulk (masalan mashina) ayol va erkak o'zaro oila qurgandan so'ng, ya'ni turmush davomida sotib olingan bo'lsa unda yuqoridagi sud qarori to'g'ri bo'lar edi. Chunki turmush qurgandan keyin topilgan har qanaqa mol-mulk o'rtada hisoblanadi, ayol yoki erkak ishlaydimi-yo'qmi buni mutlaqo ahamiayti yo'q!

7 sbreman   (03-Апр-2016 13:24) [Материал]
1.Саводсиз, фаросатсиз одамни (Худо асрасин) киладиган ишлари доим шунака булади. Хаётий тажриба давомида кайсидир маънода хар бир одам психолог булиб боради.
Шу тажрибамга таяниб айтишим мумкинки, сиз шошкалок одамсиз. Хаётдаги карорни уйламай кабул киласиз. Хатто матнни шошиб, на нукта, на вергулсиз ёзибсизки, бир тонна гапизга одамни тушуниши кийин.
2.Йигитларга берган маслахатизга гап йук. Лекин хозирги йигитлар ута аклли. Аклсизлар хар доимам булган, уларга сизни маслахатингизу, вергулсиз матнлариз кор килмайди.
Хотин танлашни билиш, уни текшириш – бу киска муддатли ишмас. Узок кузатганингизда уша хотинингизни бузуклиги хакида хеч булмаса битта деталь, исботни топардингиз.
3.Ишончим комилки узингизам камчиликлардан холимассиз ва билиб уйлангансиз. Ё ичкиликка берилгансиз, ё ишсизсиз, ё пулларига учиб уйлангансиз.
4.Хотиним чекаркан дебсиз. Чекадиган одамни пайкашни ёш бола хам эплайди. Унака одамни хиди бошкача булади. Сигарет кутисидан топса булади, бурнингиз хид билмаса.
5.Енгилтабиат аёлни покиза аёлдан фарки жуда катта. Покиза аёл билан гаплашибок, ажратиб олса булади. Бирга ётиб юрган эрку, …
6.
7.
8.

Сизга сабр ва хаммага инсоф тилашдан бошка хеч нарса деёлмайман.

8 Bakhtisher Aslonov   (03-Апр-2016 13:56) [Материал]
Men bitta narsani tushunmay qoldim, shuncha surishtirish qo'lingizdan kelgan ekan, nega shuni to'ydan oldin qilmadingizlar, nega??? Mana endi hammasi alkash-chulkash bo'lib yo'tibdi. Siz biror bir maslahat berishga ham hayron qoladi odam, to'g'risi! Hikoyangizni o'qib ba'zi bir odamlarga nisbatan nafratim oshgan bo'lsa, ba'zi bir Siz kabi hayotiga mas'uliyatsizlik bilan qaraganlarga nisbatan ensam qotyapti. Ha yana bir gapingiz hech ham haqiqatga to'g'ri kelmayapti, nega sudga ajrashish vajingizni ko'rsatmadingiz, bunaqa holatda sud hech qachon 6 oylik yarashuv muddati bermaydi, agar oila buzilishiga xiyonat, o'g'irlik kabi illatlar aralashsa sud iloji boricha tezda ajratadi. Keyin shuncha aybi bo'la turib nega kelin tomon kelib qo'shnilaringizga sizni yomonlab ketdi? Menimcha sizda ham nimadir bor! Qo'lingizda shuncha dalillar bo'la turib har tomonlama mag'lubiyatga uchraganingizga qaraganda siz hikoyangizda keltirmagan qandaydir siz bilan bog'liq narsa bor. Xullas, 99% ayb sizning o'zingizda. Endigi qiladigan ishingiz xatoyingizdan to'g'ri xulosa chiqarish, zero xatolardan bundan boshqa narsa olib bo'lmaydi. sizga tilagim esa avvalo sog'-salomat bo'ling, zero odam salomat bo'lsa xotin ham, mol ham, boshqasi ham topiladi. P.S. Chiriyotgan a'zoni qancha muolaja qilishga qaramasdan u hech qachon tuzalmaydi, eng to'g'ri chora AMPUTATSIYA!!!

9 ledy   (03-Апр-2016 14:14) [Материал]
Пешонада бу еги. Бу егига бошингиз тошдан булсин. Айб киздамас, тарбияда. Судга оиласи билан шунча сарсон килишдими, демак кизни узидамас гап. Таъмагирлар...

П.С. Вилоятларда кизлар сепни жудаям куп килишмайди. Асосий харажатни, мол-мулкни куёв тараф килишади. Келинни сепи куёв тарафни канчалик бахтли килади билмадим. Лекин бир парча нарсаси катта бахтсизлик олиб келиши мумкин.

10 ledy   (03-Апр-2016 14:15) [Материал]
Хаммамизни уйимизга, укаларимиз, жиянларимизга инсофли келинлар тушишсин. Одам куркади бунака вокеаларни укиб.

11 Sherzod   (03-Апр-2016 14:49) [Материал]
Hudo saqlasin bundaylardan

12 Flagman   (03-Апр-2016 15:15) [Материал]
Daxshat.

13 Sonia   (03-Апр-2016 15:24) [Материал]
Aziz Muxlis,
1. Voy vuuuu muncha, Malaxovni shousi bo`p ketiptiyuuuuu, Pust govoryatmibuuuu. Bilmasam manga bu voqea maxsus to`qima yoki uydirmaga o`xshadi. Chunki o`ziyz uylanishdan oldin u qizni ko`rganmidiyz, nahotki xech nima sezmagandiyz? Sovchi bo`b borishdan oldin amma-xolayiz mahallasiga borib surishtirganmidi? Bizani sovchi ammalar "qizni ona tarafdan buvisini onasi urush vohtida kegan o`ris ekan"ligigacha aniqlab berishadi-ku.
2. To`ydan keyin surishtib yiqqan ma`lumotlariyzga kese, ko`rolmaganla alamimdan bir chiqay deb gapiruradida. Qolaversa bunaqa paytda odam boshqalar nima deyishadan qat'iy nazar, o`zi hohlagan gapini eshitadi, yoki eshitganlarini o`zicha talqin qiladi.
3. Sayyodga shuncha uzun xat yozishdan oldin sal o`z ona tiliyzni o`rganib olsayiz bo`lardi. Nima bu shuncha imlo xatolar, ochiqchasiga "ko`cha tili"? Bunaqa yozadigan odammi saviasi qanday bo`lishi mumkin bilmadim?
4. "келин бўлаётган қизни сени гинеколог дўхтирга олиб бориб кегин ўғлимга олиб бераман" deyishlaridanku Xudo saqlasin. Buni qizlaringizga sovchi kelib shunaqa deganida tushunarsiz. 5. O`zbek qizlarining odob-axloqiga dunyo havas qiladi. Bunday gaplarni aytguncha ularni ardoqlash, e'zozlash haqida o`ylang. Ayollarni asrang!!!!

14 Miss_Sunny   (03-Апр-2016 17:11) [Материал]
Xar km yaxwi bosa owini yomon bosa bowini yidi sqlmen xudoga sop qoyin bunaqalani

15 aziz   (03-Апр-2016 19:19) [Материал]
sayyod.com сайти, бу мухлис бесавод ёзган нукта вергулсиз гаплаширини эпакайга келтириб чикаришингизни маслахат берардим. Азгинча укидиму каша малаша киб ёзиб ташалганига ташаб куйдим.

16 наргиз   (03-Апр-2016 20:35) [Материал]
хамма узича акилли бировдан утганини биров билармиди. сизга оллох сабир берсин бир адашибсиз енди адашманг. хаётимиздаги хечбир вокеа бежизгамас

17 خكمجانو مفتونة   (04-Апр-2016 00:00) [Материал]
toy qiliw oila quruw bu wunchaki kiyim sotvoliwmasku butun umurli xayot kuu suruwtrmasdan uylanvomasli keregidii

18 Toxir_Beshariq   (04-Апр-2016 00:42) [Материал]
xammani izsofini o'ziga bersin. ozgina shoshilibsiz kuyovbola. uylanishga albatta!
после пожар. ... насос

19 wurausmanova   (04-Апр-2016 04:44) [Материал]
Olloh asrasin!

20 Farxod   (04-Апр-2016 10:04) [Материал]
Яхшига яхши ёмонга ёмон учрайди.нима туйдан олдин сезмаганмидингиз?ё билиб билмасликга олгансиз.нахотки шунча таниш билиш ошна огайнилар боракан биронтасида н суриштирмаганмисиз? бутун бозордагилар биларкану нахотки учрашиб сурамагансиз? тиббий курик деган нарсалар бор гинеколог куригидан утказиш керакмасмиди.хамма айб узизда Шерлок.бундан буёгига сал пишикрок булас.адвокат кидириб куринг яхширок бошка хечким ёрдам беролмайди.тагин билмадиммм.

21 Asal   (04-Апр-2016 11:28) [Материал]
Qisqa qilib aytganda hamma ayb 100% kuyov bolada!

22 Bakhtisher Aslonov   (04-Апр-2016 13:27) [Материал]
13 Sonia yashasin!!! Zo'rgaplarni yozibsiz. Haqiqatda ham biz o'zbek ayollarini asrashimiz kerak. Men hali o'zbek qizlarida iboli, hayolilarini ko'rganim yo'q. Chetda yashayotganimdan keyin-ku o'zimiznikilar ko'zimga farishta bo'lib ko'rinyapti.

23 Sevara4174   (04-Апр-2016 16:38) [Материал]
Ehh bu voqeani eshituvdim sad hapa bo'p ketuvdim bu yigitni opachalarini taniyman boshidayoq kelinni man o'zbekcha oddiy uzuk taqmiman dip turetskiy obruchalni oldirganini eshitip hayroooon boludm boshidayoq yoqotish keregdi,joylari jannatda bosin adalari olganlarida opachalari adoyi tamom bouvdila shunaqa kelinlayam borakande dip yoqami ushludm sad

24 Nelly   (04-Апр-2016 17:00) [Материал]
Bu bola közini yumib, qulog'iga paxta tiqib uylangan shekilli. Odam bunchalik bölmaydida ee. Uyoq buyoqqa qarab,surishtirib uylansayiz bolardiku. Shuncha mashmashadan kn surishtirishizga endi balo bormi?

25 bek88   (04-Апр-2016 17:22) [Материал]
Tuydan oldin yaxshilab surab surishtirish kerak. Bu yogiga xudoni uzi tugri yul kursatsin sizga.

26 omina   (04-Апр-2016 20:27) [Материал]
ozini xayotiga befarq boliw oqibati...

27 N.Pazilov   (04-Апр-2016 21:41) [Материал]
************* To'ydan oldin tiktirilgan Qiz. Hojiboy Tojiboev aytgandek Vulkanizasiya, Svilizatsiya rivojlanyabdi. Bu o'yin tugamedi. Bu boshlanshi ham emas & ohiri ham emas!!!

28 Vijdon   (05-Апр-2016 01:21) [Материал]
Укиб, саал тушунгандек булдим.
Юртдошларимизнинг купчилигини изохларига кушиламан. Албатта, айб куёв боланинг узида!
Хаммадаям хатолик буп туради(хеч ким фаришта эмас), лекин турмуш борасида хатоликка йул куйиш... манимча бу...
Мактуб муаллифининг ёзганлари рост булса, "еб куйган"ларини уз вактида "кайт" килибди.
Бундан кейинига бушашмасликни ва турмушга булган муносабатни ЖИДДИЙрок эътибор беришига, хамда энг нуфузли адвокатларга мурожаат килишини узимча маслахат бераман.

29 GospadinKarimov   (05-Апр-2016 14:20) [Материал]
Uzr ku, Allox, isnoni xayotda qilib yurgan ishlariga qarab juftini o`zi tog`irlab qoyarkan, xayotimda ko`p ko`rdim bunga misollani ...

30 abdulaziz_mukhamedov   (05-Апр-2016 15:43) [Материал]
Osmondan tushkanmi bu bola. Hamma qanaqaligini bilarkan sal surishtirmislami to'ydan oldin. A bu oila bo'sa, osmonga qarab uylandizmi? Ayniqsa hozirgi paytda. O'zizdayam u bu narsa bordurde unda bilsezam kutib o'tirardiz-mi. Xullas o'sha gap halolga haloli uchridi, bo'masa sizga o'xshab yeeeb yuradi.

31 murot   (24-Апр-2016 21:39) [Материал]
yomon bolibdi.

32 sanjar   (24-Апр-2016 21:55) [Материал]
Ayrim insonlani gapi to'g'ri lekin bir tomondan hammaniyam boshiga tushib qolishi mumkin birovga onson tutib bomiyd bu bolayam beparvo bo'lib qolganligi unaqa insonlaga qo'l kegan mana shu maqolani o'qib oramizda shunaqa insonla borligini bilvomis.bu bolayam qigan hottosini tushinib etganligi ko'rinib turibdi.shunaqa bolayam bor haliyam qigan hattosini tushinib etmiy yeb yuribdi.

33 shahboz   (02-Май-2016 12:47) [Материал]
Hayotda shunaqa ishla bo'ladi odami o'zi hayron bo'lib qoladi. qanaqilb shu ishlani qilib qo'ydim deganlani ko'ramiz eshitamiz. Balki bu achiq taqdirdir,balki hatolar natijasidir/bir narsani bilish keraki nima bo'ganda ham oyi o'nbeshi qorongu' o'n beshi yorug' hafa bo'mang do'stim sizi chuv tushirganlar baribir bir kun jazosini oladi bu aniq bu dunyodami yoki u dunyodami hudoni o'zi biladi.mana boshqala yozgan komentlani o'qib jahliz chiqmasin hali hayoti ko'rmagan ayrim isonlai gapi hammasi ayb kuyov bolada diganlayam bo'pti surishtirmagan gaplani aytishibdi surishtirib teyiga etomi chuv tushganlaniyam ko'rvomis ishonmasela sud eshigiga borib ko'rila yoqelani ushisila bu bola tushgani holva onson tutmagam maqul,hali hayotda nimala kutvoti bizani bilmiymiz undan ko'ra o'zimizga yahshili so'riylik do'stlar gap so'zlarim og'ir botmiydi digan umitdaman o'qib ichimdagi so'zlani yozdim.

34 AzamiyAziza   (13-Май-2016 15:36) [Материал]
Iltimos yozayotganingizda adabiy yozishga harakat qilsangiz shuncha bo'lgan voqeani yozgan insonning umuman yozganlariga tushuna olmadim. "расвоякан. yana shunga o'xshash gaplar shevada bemalol gapiraversinlar lekin o'zimizni adabiy tilimizni OAV larda yoki saytlarda shevada yozishlari xunuk ko'rinar ekan. chiroyli adabiy tilimiz bor nahotki adabiy ona tilimizda yozishni gapirishni eplay olmasak?

35 Pokiza   (19-Май-2016 07:24) [Материал]
Bunaqa insonlani er ko'tarib yurganiga hayronman.Qilar ishi qilib qo'yib birovlani orzu havasini bir pul qiladigan insonla ko'payib ketvoti.Hudo ulgayam ko'rsatsin/Hafa bo'mang kuyov bola.Hali onasi o'pmagan qizi olas,hali hayot oldinda.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!