07:32 ТелИжод: "Устида!" | |
ТелИжод лойихамиздаги "Мехр" мавзусига юзлаб суратлар келди! Афсуски 99 фоизи фақат боласини қучоқлаб ўпганию...хуллас чақалоқлар мавзуси бўлиб кетди. Афсуски оригинали ва қизиғи йўқ. Кейин кўпи телефонда суратга олинмагани, олинган бўлса хам анча аввал ва интернетга қўйилиб бўлгани хам маълум бўлди. Ундан ташқари мани ээээски расмимни қаердандир топиб хам жўнатишибди, рахмат ностальгия учун аммо ТелИжод қоидасига тўғри келмайди. Шу сабаб хам ТелИжод лойихасининг "Мехр" мавзусидаги суратлардан бу хафта овозга қўйиладигани топилмади!
Мазкур лойиха оригиналлик ва фантазияни талаб қилади, ОДДИЙЛИК ВА ТАЙЁРИНИ ЭМАС!
Шу сабаб хам бироз фантазияни қитиқлаш мақсадида кейинги вазифани "Устида!" деб номладик!
Яна бир бора шартларни эслатиб ўтаман, ЯХШИЛАБ ЎҚИНГ:
-Фақатгина мобил телефонидан суратга олиниши шарт! -Суратлар вазифа эълон қилинган кун санасидан бошлаб то келаси душанбагача мобил телефонидан суратга олинган бўлиши шарт! Яъни бугундан то келаси душанбагача. -Бир дона сурат! -Суратларга хеч қандай эффект (фотошоп ва хоказо) ва ўзгартириш мумкинмас! (махсус дастурда текширамиз) -Суратлар аввал хечқаерда чоп этилмаган ва сайтимиз лойихаси учун махсус суратга олиниши шарт.
Хуллас, бу хафта давомида "ТелИжод" лойихасидан вазифа "Устида!" Якшанба 5-октябрь кунигача sayyod@gmail.com почтасига, ёки +99894 6446711 вацапига ўз телефонингизда суратга олган ва "Устида" мавзусида бўлган оригинал бир дона сурат жўнатинг.
Душанбадан юборилган суратларнинг энг саралари овозга қўйилади ва келгуси якшанбагача янги мавзу берилиб ўтгунча бу мавзудаги энг аълолар аниқланиб эълон қилинади. Ғолиблар сайтимизнинг махсус лойихалари, сайтимиз билан боғлиқ маросимлар (ёпиқ тадбирлари, ёпиқ кечалари) ва хамкорлик концертларига бепул чипталарни қўлга киритиш хуқуқига эга бўладилар. Уларга сайтимизнинг махсус ВИПкартаси берилади. (Шоубизнес оламидан ғолибга эса у қатнашган мавзуда сайтимиз ғояси асосида махсус фотосессия тақдим этилади)
Диққат! Сурат фақатгина вазифа эълон қилинган кундан суратга олиниши керак ! (махсус программа орқали сурат санаси ва фотошопдан ўтганми йўқми текширилади!)
Суратлар фақатгина қўл телефонида суратга олинган бўлиб, мавзу эълон қилинган санадан (!) то мавзу якунигача бир хафта давомида суратга олинган бўлиши керак бўлади. Ва албатта у сурат хеч қаерда интернетдан то газетагача чоп этилмаган бўлиши шарт! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 5119 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 17 | |||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |