08:08 ТелИжод : "Мехр" | |
Сайтимиздан янги "ТелИжод" лойихаси! Хар хафта ўтказиладиган бу лойихада сайтимиз ўқувчилари (исташса шоу-бизнес вакиллари хам) иштирок этишади ва хар хафта бир берилган вазифага ФАҚАТГИНА телефон орқали амалга оширилади. Ғолибларга сайтимиздан ВИПкарта.
Хозирда фақат телефонингизни фотокамерасидан фойдаланасиз, "ТелИжод" лойихамиз кейинчалик аудио танловини хам ўтказади.
Хуллас, бу хафта давомида "ТелИжод" лойихасидан вазифа "Мехр"
Якшанба 28-сентябрь кунигача sayyod@gmail.com почтасига, ёки +99894 6446711 вацапига ўз телефонингизда суратга олган ва "Мехр" мавзусида бўлган оригинал бир дона сурат жўнатинг. Душанбадан юборилган суратларнинг энг саралари овозга қўйилади ва келгуси якшанбагача янги мавзу берилиб ўтгунча бу мавзудаги энг аълолар аниқланиб эълон қилинади.
Ғолиблар сайтимизнинг махсус лойихалари, сайтимиз билан боғлиқ маросимлар (ёпиқ тадбирлари, ёпиқ кечалари) ва хамкорлик концертларига бепул чипталарни қўлга киритиш хуқуқига эга бўладилар. Уларга сайтимизнинг махсус ВИПкартаси берилади. (Шоубизнес оламидан ғолибга эса у қатнашган мавзуда сайтимиз ғояси асосида махсус фотосессия тақдим этилади)
Диққат! Сурат фақатгина вазифа эълон қилинган кундан суратга олиниши керак ! (махсус программа орқали сурат санаси ва фотошопдан ўтганми йўқми текширилади!) Суратлар фақатгина қўл телефонида суратга олинган бўлиб, мавзу эълон қилинган санадан (!) то мавзу якунигача бир хафта давомида суратга олинган бўлиши керак бўлади. Ва албатта у сурат хеч қаерда интернетдан то газетагача чоп этилмаган бўлиши шарт!
Демак, 28-сентябрьгача "Мехр" мавзусида телефондан олинган биргина фотосурат юборинг! | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Кўрилган: 5922 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 22 | ||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |