Сўнгги пайтлар кўпчиликни қўлида мана шундай қизил майда тўқилган ипларни кўряпмиз. Санъат оламидан хам бир икки русийзабон ва замонавий саналган аёл хонанда ва актрисаларни қўлларида хам кўрдим.
Сўраганимда "Бу орзу ипи, уни тақилганида ният қилинади ва куни келиб ўзи чириб тушиб кетганида ўша орзу амалга ошади" деганди. Чириб тушган нарсангда орзуинг соғ қолармидия...
Ахир бу ширкку, бидъат , Аллохдан сўраш ўрнига бир матох кучига ишониб унга сиғинишдек гап деб уни ечиб ташлашни тавсия қилгандим хам.
Уларку майли бегона, шундай маслахатдан кўпига хаддим сиғмас аммо ўзимми қариндошим бўлган бир йигитчада кўриб ўзим ўз қўлларим билан қирқиб ташлаб, уни роса сўккандим.
Куни кеча русларнинг инстаграмдаги бу ипни тарғибот қилиб сотаётганида унинг асли нималигию ва балки нима мақсадда эканиниям билгандекман:
Яхудийлар дуолари остида тўқилган бу матох кўз тегишу хасаддан химоя қилармиш... Худди ўзимизни бир кўзмунчоқдек гап. Бироқ магия (сехр-жоду) тарзида ўзига омадни тортади дегани бу сехр-жоду амали хам бор дегани.
Одамларга хайронсан...содда десанг танбалдек гўё... Ўзини устида ишлаш ва омадни ярата олиш хар бир инсонни ўз қўлида бўла туриб Аллох харакат қилсанг баракатингни бераман сўзини унутиб, "олма ўзинг пишу шартта оғзимга туш!" каби хаёт кечиришни афзал билса.
Текин емиш қопқонда бўлади ва сехр-жоду орқали эришилган нарсани ўзини аниқ бир товони бўлишини нахотки билишмаса?
Сехр-жоду орқали эришилган нарса вақтинчага берилиб товон сифатида эвазига маълум муддатдан кейин тескари эффект билан бурнидан булоқ қилиш жавоби бор. Сехр-жоду бу бумеранг каби, уни отасиз ва сизга бир муддатлик гўзал парвозни хадя этадию, қайтиб келиб ўзингизга нақ урилади. Қўнмайди, УРИЛАДИ!
Шунчаки бироз вақт учун бериладиган ва бурнингиздан булоқ бўладиган нарса керакми сизга?
Сизга қизил браслет керакми? Мана мархамат, "Фахрли инсон" лойихасида қатнашиб қон топшириб ёки ана шу юқоридаги қизил ипга кетадиган пулни нари борса ихтиёрий миқдорда хайрия қилиб сехр-жодусиз катта савобга қолиб ички бир бахтга эришсангиз бўладику.
Чирибам тушмайди, ирибам тушмайдиган мустахкам барслетлар!)
Хайрли ишдаги буюк савоб орқали эришиладиган ва қанчадан-қанча оналарнинг чин дилдан қилган дуоси олдида юқоридаги яхудийлар сотаётган ва ким билсин нима ва қандай дуога ўқитилган иплари сизга нимани кафолатлай оларкин?
Нафақат қизил балки турли рангдаги браслетлар мана сизга қанча керак?
Бу браслетлар сизга омад келтириши ёки бирорта орзуингизга етказишига албатта кафолат йўқ, бироқ кимнидир хаётини сақлаб олган деган нишона сифатида фахр билан қўлингизни безаб туриши аниқ! Ўзингизга бўлган ишонч ва қилган амалингиздан ички тўкис ва юқори хиссиётчи?
У инсон ўзига омадниям тортади ва уни Аллох хам асрашига ишонаман!
Кимнидир хаётини асраш учун харакат қилган одамга бўлган Аллох мукофоти қаердаю, сехр-жоду билан ўзини асрашга уринаётганлар натижаси қайда?
Бу браслетларни тақиб юрган одамлар қанча дилдан дуо олган хисобланади , биласизми? Худодан сўраб айтилган дуолар.
Қон ва дорига зор бўлгану ва сизнинг хам хиссангиз билан бемор боласини соғаяётганидан хурсанд бўлган онанинг дуоси ... Бебахо!
Кимлардир эса яхудийлар қизил ипини сехрига ишониб қўлига безаб юрибди...
Фикрланг! Аллох инсониятга онгни хайвондан юқори деб кеккайиш учун эмас, уни хайвондан фарқли равишда ишлата олиш учун берган!
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Hudo hohlasa toshkentga borsam albatta qatnashaman...
Ishizga omad.
Charchamanglar.
Butun jamoani hurmat qilaman. Va...o'zimniyam shu jamoani a'zosi deb bilaman...