02:02 Таровех ўғрилари | |
Рамазон пайти хуфтон кирди дегунча барча масжидлар одамлар билан лиқ тўла. Уларнинг орасида хар хили бор, бироқ хаммасини хам нияти таровех деб ўйласангиз адашасиз. Бир вақтлар Жума ва таровех намозларида ўғрилик содир қилингани камерага тушган видеолари тарқалгани ёдингизда бўлса керак. Анчадан бери бундай воқеа эшитмагандим. Қаранг, кеча ёнгинамда хаммаси реал содир бўлди хисоби.
Тергов харакатлари кетаётгани боис жиноят ишига боғлиқ аниқликлар келтирилмайди:
Мошина пульти жиринглаганида бир йигит кўчага чиқиб машинасидан хабар оламан деб ўғрилик қилаётган йигитни тутиб олади ва табиийки милиция чақиради. Ўз шериклари билан таровехга келган одамларнинг мошиналари қоронғуроқда бўлганларини олдига келиб махсус ясатилган универсал пульт билан очиб мобил телефонлар ва пулларни олишган экан. Халиги йигит ўғрилардан бирини тутиб олгач қолгани қочиб қолган. Таровехдан чиққан одамлар ва хусусан жабрланувчига айланганлар милиция ходимлари билан воқеа жойида ўтказилаётган тергов ишлари ва халиги ўғрини кўришди.
Вилоятлик бу йигит ўзи аввалги қилмиши учун яқиндагина гаровга чиққан экан.
Атрофдагилардан бири "ота онанг борми?" дейди. "ха " дейди гўё хеч нарса бўлмагандай. "Эшитишса нима дейишаркин?"- дейди савол берган одам. Йигит индамай четга қараб олади. "Шу улуғ кунларда одамлар таровехда эканини била туриб Худодан қўрқмадингми?!" дейди яна бошқаси.
Хизматдаги ходимлар айнан жума ва таровехлардан кўпгина киссавурлар фойдаланишини айтади. Куни кеча намозда "сафларни тўлдиринг" дейилганида бир қадам олдига ўтган одамни орқада қолган пуллари солинган буюмини пайтдан фойдаланиб шартта олиб чиқиб кетган ўғрига нима дейсиз?
Бу тутилган йигитни эса бемалол тафсилотларни айтиб бериши ва қўл излари қолмаслиги учун мошинани қандай очиб қандай ёпишигача кўрсатиб бераётганидаги ўзини бамайлихотир тутишидан хайратландим. Негадир ачиндим хам. Ота-онасига бўлса керак.
Хозир интернет оламини "бузаётган" қотиллик юзасидан жабрланувчини ота-онасига қай тарзда оғир эканини тасаввур қилиш қийин бўлса қотил ва ўғри деган болани ота-онаси бўлиш нақадар оғирлигини билсангиз эди... Бу неча йил не не орзу умидлар билан фарзанд катта қилсангу бутун бошли махалла куй олдида бошинг эгик бўлиб қаддинг букилиб яшаш демак. Шумиди орзу ниятлар? Шумиди мехнат ва кетган умр самараси? Умрбод тамға шармандасидан кўра бегунох ўлиб кетганлар ўрнига ўлсаю ота-онаси аза билан қутулса дейсан, астағфируллах. Чунки боланинг айби бирдек ота-онасига хам қўлни бигиз қилиб кўрсатиш нишонида бўлиши тайин...
Бундан аввалги репортажимда хайрия лойихамизда мунтазам равишда қатнашиб келадиган ака-укаларни тақдирлаш пайти улар мукофтони олишга ота-онасини чиқаргани хақида суратлар билан қўйиб илойим мени хам фарзандларим юзимни ёруғ қилиб яхшиликка ва жамиятга наф келтириб ғурурланса арзийдиган солих фарзандлар бўлишини ният қилганимни ёзгандим.
Қаранг... Кимларни фарзанди нафақат ота-онасига рахмат олиб келмоқда балки жамиятга хам нафи тегиб фахрли ном билан хаммани ғурурланишига сабабчи бўлмоқда. Кимларники эса ота-онасига лаънат билан шармандалик келтирмоқда. Нима эвази? Адолатсиз хақиқатлар...
Мен у ўғриларни қралаб хеч нарса дея олмайман чунки ундан бешбаттарини олганини тушуниб турибсиз. Аввало Аллох олдида, кейин жамият ва минг афсуски ота-онаси олдида хам...
Мошиналарингизга эхтиёт бўлинг, мана универсал пультлар хам чиқибди. Пул ва телефонларни уйда қолдира қолинг, таровехда барибир улар керак бўлмайдику. Ундан хам асосийси фарзандларимизга тарбияга диққат бўлайлик, зеро бу борада атрофимизда сергак тортишга ундайдиган воқеалар етарли бўлмоқда.
Жума муборак! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 123318 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 3 | |||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |