Тамиланинг "Гапим бор" қўшиғига клип суратга олиш ишлари бошланган ва бу клип билан боғлиқ қизиқ ва керак бўлса қалтисроқ хабарлар хам йўқ эмас.
Аввало ижодий жамоа билан таништирамиз: Қўшиқ матни Якзонга тегишли, мусиқа ва аранжировка Жасур Абдурахмонов, клип ғояси ва режиссер Жасур Шаметовга, стилист Артем Дробышев.
Мазкур клип сюжет тарзида бўлиб, бу Тамиланинг ижодидаги илк сюжетлик почин клип хисобланади.
Клип хазиломуз ва енгил шоки билан ўз таъсирини ўтказади.
Мана шу шок билан боғлиқ рольга пародист Шерзод Бин таклиф қилинган бўлиб унинг гонораридан ижодкорларнинг тепа сочи тикка бўлаёзди...нақ битта клипни пулини сўраган Шерзод Биннинг камига яна шартлари хам бўларкан: Қўшиқ ва сюжетни хам танларканлар)
Шунча пул ва яна...
Охири клипдаги шу рольга хар тарафлама мос пародист танланганлиги маълум бўлди.
Клипда Тамила ўзини ўзи талқин этади)
Бу клип хақида маълум хабарларни хозир ошкор эта олмаймиз, нотўғри тушуниб қолишлари мумкин, аммо ишонаверинг, тайёр клип атрофида шов-шув анча пайт тинмайди.
Ишқилиб яхшилик билан тугасин)
Суратлар муаллифи Анастасия