Сарлавхадан енгилмас деганимни сабабини тушуниш қийин эмас. Бугунги кундаги бешафқат шоу-бизнесда ижодий курашишни ўзи қийин бўлган бир пайтда, мухлислар фикри унданда бешафқат.
Тамила шоу-бизнесда имидж борасида юқори дид билан ярқ этиб кўрингач, унга бўлган танқидий фикрлар фейрверки хам шу қадар ярқирай бошлади. Шоу-бизнес оламику тушунарли, кимга хам майли, хозир дид билан бўлса хам кучли рақобатчи бўла оладиган қиз кимга хам ёқарди? Лекин Тамила эса осонликча енгилишни истамайди, бунинг яққол исботи ўз устида тинмай ишлаётгани. Бошқа тарафлама хам бу оламда ўз ўрнини топиб, бошқа қирралари билан хам ярқ эта олиб муносиб рақобатчи бўлиш учун рақс, вокал ва хаттоки тил ўрганиш билан кун режаси банд. Тамилага салбий фикрлар фақат уни чархлаш ва ишлаш учун туртки бўлаётгани ва фақатгина мухлислар фикрини ижобий ўзгартириш учун мехнат қилишда тўхтамаслигини билдиришди. Тўғри, асосийси мухлис кўнглини олиш. Енгилишни истамаётган Тамила бугун премьера қилаётганимиз "Азизим" қўшиғига клип суратга олинаётган пайт енгилишга мажбур бўлди.
Спойлер: Қўшиқ ва клип Тамиланинг ижодида учинчиси хисобланиб, клипда хам мухаббат бобида енгилмас қиз тимсолида намоён бўлади. Қизиғи, унинг клипдаги образлари турфа бўлиб, йигит уни турли йўллар билан кўнглини овлашга харакат қилади, пуллар, гуллар, рақс ва жасаорат билан хам. Нихоят у таслим бўлади. Сабабини клипда кўриб бахо берасиз. Сабаби кутилмаган бўлиши аниқ))) Клип жараёнини кузатган инсон сифатида аниқ ишонч билан айта оламан: ижодий жараён устида жудаяяяям профессионаллар ишлашди. Клип тайёр бўлгач бу сўзларимни эслайсиз). Хуллас, клипда 5 мавзу ва 10та образ! Стилист: Лидия Андрэ.
Бу қизнинг айнан мана шу қўшиғи менга манзур бўлди. Тинглаб кўринг, сизга хам ёқар. Клип премьерасига оз қолди. Хозирча янги "Азизам" қўшиғи премьераси!
шу ерда тингламоқ:
|