22:46 Тамила ва Амира тахаллусу қўшиқларидан айрилди | |
"Маэстро" фирмаси рахбари продюсер Нажот Агзамов унинг ижодий қарамоғида бўлган уч хонанда Тамила, Амира Алибекова ва Ягоналар билан шартномаларни бекор қилгани хақида расман эълон қилди. Нажот Агзамов:- Тамила ва Амира Алибекова лойихалари шатрнома муддати тугагани муносабати билан тўхтатилди. Уларнинг "Маэстро" орқали берилган тахаллуслари хамда барча қўшиқлари фирма захирасида қолади. Фақатгина Ягонанинг тахаллуси ва "Маэстро" билан шартнома даврида ёзилган қўшиқларидан фойдаланиш хуқуқи унга берилади.
Эслатиб ўтамиз Тамиланинг асл исм шарифи Эсмеральда Рахматова, Амира Алибекованинг-Аделя Алибекова ва Ягонаники-Камилла Умарова.
Бироз аввал Амира Алибековани тўй хизматларида йил охиригача 50$ нархда белгиланганини продюсери маълум қилганида сайтимизда хабар бергандик. Шунданоқ ички мухит мувозанати бузулгани сезилганди. Бироқ ўша пайтлар Амира билан бу нарх хақида боғланганимизда у хеч нарсани изохлашни истамаслиги ва бу хаммаси ички муаммолар бўлиб уни олиб чиқишни ўзига эп кўрмаслигини маълум қилганди.
Тамила билан эса умуман изохга хожат йўқ. Ортиқча мулохазасиз хаммаси тушунарли. Хозирда шоу-бизнесни аксариятга маълум бўлиб бўлган у билан боғлиқ муаммолар сабаб шундоғам оғир дамларни (балки лойиғини) икки баробар олаётган Эсмеральдани ортиқча мухокама қилмасликни лозим топтик.
Ягона тахаллуси билан ижод қилаётган Камилла Умарованинг эса Ягона тахаллуси "Зеро" гурухидан кетгач яккахон ижод қилаётганида бор эди, шунчаки "Маэстро" билан шартнома тузгач у тахаллусни фирмага расмийлаштирган экан.
Хозирда ўз номи Аделя хуқуқида қолган Амира билан боғланиб бу холат юзасидан фикрини сўраганимизда у сал кейинроқ батафсил ўз хақиқатларини маълум қилишини айтиб, нима бўлганида хам у ижодни тўхтатмаслигини билдирди.
Кузатамиз... | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 76332 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |