1-декабрь санаси шоу-бизнес оламида Тамила брендини промоси расман тўхтатилгани билан мухрланди.
"Маэстро" компаниясининг нольдан бошлаб яратилган бу брендига, озмунча сайъи харакат ва маблағ тикилмади дейсиз.
Хаётда мутлақо оддий ва умуман бошқача қиз бўлган Эсмиральда Рахматовадан, Тамила бренди даражасидаги имидж лойихани амалга оширган "Маэстро" компаниясининг хабарига кўра ички низолар туфайли Тамиланинг барча промолари тўхтатилиб, тўй ва бошқа хизматларга Тамилани ташрифига буюртмалар қабул қилинмаяпти.
Аммо шоу-бизнес вакиллари хабарларига кўра, бу Тамиланинг оғир характери билан боғлиқ дейишмоқда. Шунингдек, Тамила билан бир неча бора норасмий равишда "хайрлашиб", росмана ва расман шатрномани бузиш хақида ёз ойларида хам эшитгандик. Бу маълумотлар нечоғлиқ хақиқатга яқин хозирча мавхум.
"Маэстро" компаниясида яна Амира Алибекова ва Ягона бўлиб, уларнинг промоси давомланмоқда.
Тамиланинг эса, мабодо "Маэстро" компанияси билан расман шартномани узса, хонандаликни давомлаши жуда қийин масала. Билишимизча буни ўзи хам истамайди. Истамаганди хам. Шунчаки бу жараён унга қизиқ бўлганидан хабардормиз.
Билмасам... Тамила эндигина шоу-бизнесда ўз ўрнини топиб, ярқ этган ва энг асосийси қиз хонандалардан энг ёқимтойлар рейтингини юқори поғоналарига чиқиб олганди. Аксарият хонанда қизларни ёшлари ўтган бир пайтда Тамиланинг артист учун мухим бўлган омиллардан бири, параметрлари ва кўриниши хам аксарият хонанда қизларни ортда қолдираётганди. Хозирча промо тўхтаган...эртага у кетишига мажбур бўлса...
Афсус...
|