Тамиладан янги клип "Лайли"
(ютубда томоша қилмоқ) Хар
доимгидек, сифатли, қизиқ, фишкаларга бой ва энг асосийси,
глам стильдан чекинмаслик қатъий тартибини сақлаган холда намоёнланган! Тарвуздан булғор қалампиригача, энди навбат гилосларга! Айтиб ўтиш керак,
бу сафарги "Мева-сабзовот" фишкаси аввалгиларидан аълороқ тарзда
унумли фойдаланилган. Тамиланинг продюсери ғояси асосида мева-сабзовот ва бахча махсулотлари уйғунлашуви фишкаси, мана шу клип билан ўз нихоясини топар экан. Афсусгинам...мен кутган қулупнай ва қовоқлар бўлмас экан...(( Хозирда тайёрланаётган яна икки клип, ўзини мутлақо ўзгача кўриниши билан эътиборни тортишини маълум қилишмоқда. Эх, қани энди шу клиплар сўнггида қайси бозор ва қайси растадаги сотувчидан олинганлиги хам кўрсатилганида борми? Дехқонларни хам пиардан рейтинги ошиб кетармиди а?)) Менга янги "Лейла" қўшиғини нақороти жуда ёқди. "Севишда Лайлидан
ўтаман" дея куйлаётган Тамила нафақат клиплар борасида, балки, қўшиқлари оммалашиши
бўйича хам сафдошларидан ўтишига тобора шубха қолмаяпти.
Бунинг яққол исботи тариқасида, янги чиқаётган терма дисклар муқовасида Райхон, Шахзода ва Муниса билан бирга Тамиланинг хам сурати жой олаётганини мисол қилиш мумкин. Янги давр, янги ёшлар, янги рейтинг ва оммалашишлар... Кечагина Тамиладан
энсасини қотирганлар, бугун мендан унинг дискини сўрашганида, чидай олмай кулиб
юбордим. "Қўшиқлари яхши-да!" дея ўзини оқлайди, нима сабабдан кулганимни
тушуниб. Ўзиям ёмонамас!))
|