01:47 Тамила қонсираяптими ё... Гўшт?! | |
Фотографларимиз сайтимиз лойихалари ва интервью хамда тадбирларидан ташқари хонандаларнинг клип жараёни ва бошқа тадбирларда хизматда кўп бўлишади. Куни кеча фотографимиздан бири Абдурахмон Содиқов Тамиланинг яқиндагина сайтимизда премьераси ўтказилган "Золим" (манбаа) қўшиғига ишланаётган клипда хизматда бўлиб, қўйидаги суратларни тақдим этди.
Полиз махсулотларидан то гилос ва булғор қалампиригача клипларида уйғунлаштира олган Тамила бу сафар стилини янада кескин ривожлантирган кўринади... ГЎШТЛАР! Қассоблар хайратда! Тамила қонсираяптими ё ... ё гўшт! Бифштекс по Тамилски!)
Бу кетишда изохлардаги кимнидир фантазиясидан хам илхомланиб Тамила "зелень"дан хам фойдаланиб клипларини безатса ажабмас. Бошқа тарафдан ижоддаги фантазияда чек-чегара йўқ, асосийси қизиқ ва чиройлик кўринишда бўлса , яна бир жудаям мухим аспекти бу оригиналлик! Бу борада Тамиланинг ижодий жамоасини диди билан хозирча хечким бахслаша олмайди.
Зийрак фотографимиз берган хабарига кўра клип абстракт-арт, мистика ва готика (таржимаси сирли, ғайритабиий, сир-синоатли ва дахшатли салобатда яна шу мавзудаги бирбалола) стилида суратга олинмоқда. Сирли сирли ва ғайритабиий а?)...худди Тамилани ўзи каби.. Сирлиликни назарда тутдим!) Мистика-ғайритабиий сир синоатни эса қай тарзда гўштлар билан уйғунлашибла қандай таом кўринишида бўларкин клип тайёр бўлгач кўрармиз. Шу ўринда: Менга Тамила ижодидан "Ягонам" (шакар чойимсан) қўшиғига ишланган клип жудаям ёқади. Барибир бошқача клип... ўша раққосаларни атлас иштону, саллалар ва ўсмалари жуда ярашган.
Ортиқча эффектлардан фойдаланмаслик учун клипга реалистик равишда ёндошилиб олов хам ёқилган ва хоказо...
Клипмейкер Дилмурод Турдибоев Стилист Артем Дробышев Хореография Наримон Григорян "Алаша" рақс дастаси раққослари
Суратлар муаллифи эса Абдурахмон Садиков
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 13302 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 32 | ||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |