Тамила: Охир замон ва зилзила бўлиши мумкин аммо шартномамдан хабарим йўқ. Yangiliklar
Тамила: Охир замон ва зилзила бўлиши мумкин аммо шартномамдан хабарим йўқ.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

 

Шоу-бизнес оламида энг кўп танқидлар ва мухлисларнинг ғазабли изохларига дучор бўлиб, асабларни қитиқлагувчилардан Жахонгир Позилжонов ва Каниза қаторида Тамила хам борлиги сир эмас. Вахоланки бу хонандаларни санъат оламидаги ижобий тарафи хам йўқ эмас. Кимдир комедик жанрда турфа хиллик сифатида тўлдирувчи ва кайфият улашувчи, кимдир янгиликлар ва оригиналлик борасида кимдир эса сифатли клип ва дидни тарғиб қилишини эътироф этмай илож йўқ. 

Тамиланинг моделлик қиёфаси унинг клипларидаги дид тушунчаларига хамиша мос тушган. Айниқса кўпам хонандаларни эгнида ўлиб қоладиган  бренд либослари Тамилани қучиб туриб ярашишини инкор этиб бўлмайди. Консерваториядаги эстрада бўйича муаллима  ва машхур бастакор Дилором Омонуллаеванинг айтганидек артист учун бирламчи ва мухим нарсалардан бири кўриниш хисобланади ва хархолда Тамилада бу бор.   Бироқ унинг клипларидаги янгиликлари, ўзини тутиши, овози ва куйлаш махорати юзасидан аксар холларда томошабинларга ёқмай келган.

Гўёки уни (ва ёки гўёки уни эмас) бехаё суратлари тарқалгач, гарчан бу борада сайтимизга видеоинтервью берган бўлса-да (манбаа), унга нисбатан мухлислар  муносабати ўзгармагандек.  

 

 

 Шу йилнинг 1-июль кунидан эса Тамиланинг лицензияси тўхтатилган (манбаа). "Маэстро" фирмасига қарашли бўлган Тамила, Амира Алибекова ва Ягоналардан яна шу санада Ягонаники хам тўхтатилганди. Лекин бироз муддат ўтмай турли давлат тадбирлари ва вилоятлардаги тадбирларда фаоллиги сабаб Ягонаники қайтарилди. 

Хуллас, кўпчиликники тугатилади, тўхтатилади ва ярим йилга бормай қайтарилади, бунга ўрганиб қолганмиз. Аммо Тамилани на лицензияси қайтарилди ва на ижодда янгилик ва балки ўзгариш сезилмоқда.

Камига келаси йил сентябрь ойида Тамилани "Маэстро" билан шартномаси тугар экан. Тасдиқланмаган норасмий хабарларга кўра шартнома узайтирилмас экан. Бу дегани Тамила беш йиллик ижодий намоёнланиши тўхтади демак. Бу борада Тамилани ўзи нима деркин?

 

Келаси йил шартномангиз тугар экан, нима қиласиз? Уёғи энди нима бўлади?

Тамила:-Билмадим, аввал келаси йилгача яшаш керак, балки   охир замон келар, зилзилаларми (кулади), келаси йил нима бўлишини билмайманку. 

 

Қандайдир бир режалар бўладику хаммада?

Тамила:-Йўқ, менда қандайдир бир режалар йўқ, хозирча режаларни билмайман.

 

Лицензия борасидачи? Қайтариш учун қандайдир бир хатти-харакатлар қилиняптими? Сиз билан бир кунда тўхтатилган Ягонани лицензияси қайтарилди... 

Тамила:-Лицензиямни қайтаришга ваъда беришганди, фақат қачонлиги ноаниқ. Балки бир хафтада, балки бир ойда қайтаришар. Очиғи муддатини билмайман лекин менга қайтаришлигига ваъда беришганди. 

 

Ижодий тахминлардан кўра кўпроқ совуқ тахминлар қилаётган Эсмеральда де Тамиланинг келаси йил шартномаси давомланадими ё ижоди шу билан тугатиладими билмадиму аммо хархолда уруш, охир замон ва зилзилалар бўлишини истамасдим.) Агар унинг ижоди учун шунча нарсалар бўлиши тикиладиган бўлса илтимос лицензиясиниям қайтариб берийла, бир умр ва умрбод ашулаям этвурсин !)

 

Достон Усмонжонов тайёрлади. 

 

23-Окт-2015 08:40
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Tamila
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Malikaxon   (23-Окт-2015 09:39)
Umuman keremas shu Tamila.Gapini qaren urush bo'larmish.Urush nimaligini bilmidide,sovuq niyat qiliwini.Bunaqa insonlaga o'rnak bo'la olmidigan,niyati sovuq,qo'wig'ida mani yo'q qizni nima keragi bor? Odammi ichi go'zal bo'masa,ustidigi brend ko'ynagiyam,chiroyiyam bir tiyin! Yaxshisi umuman litsenziya beriwmasin.Bunaqa insonla san'atni xor qiladi

2 aza   (23-Окт-2015 09:43)
tugasa eski iwni qiladi xar xil stilda rasmlaga tuwadi biggrin biggrin biggrin

3 Нози   (23-Окт-2015 09:48)
Қайтариб беришмасинде ! sad

4 muhlis   (23-Окт-2015 10:16)
Og'zim bor deb gapiruradi hamma tinchlik tarafdori bu esa nima divotdi Iltimos Uzbek NAvo ilmi bor madaniyarli kamtar insonlarni Sa'natga qo'shila Chet elda gapirib qosa bormi shu gaplarini Uzbekiston nomi bu Sa'natkorla

5 shine   (23-Окт-2015 10:35)
Malikaxon toppa togri fikriyam ashulasiyam saviyasiz. Berishmi quyaqolishsin umuman hursan bulardik undan kora foydali ish qisin.Vada berishdimush uje ma'lum kim nimasi uchun vada berilgani. Haqqoniy osin vadalaga uchmasdan

6 muzaffar5767   (23-Окт-2015 10:51)
Beriwmasin qaytarip keremas bunaqa -------- uzidan artist yasavogan ----------

7 Малу   (23-Окт-2015 11:02)
жинними нафасини ел учирсин. Бунақалани санъат оламидан чиқариб ташлаш кере

8 Laylo   (23-Окт-2015 11:07)
Sayyod ne bunaqa so'vu niyyatli so'vu odammi chiqardiz umuman op tashen

9 Shavkat   (23-Окт-2015 11:20)
Shaytonni urgochisi bu Tamilla degani, shuning uchin ohiratni qachon bolishini etadi. Astagfirulloh.

10 мис ххх   (23-Окт-2015 11:28)
тошини терсин сурияга борсин уруш керак булса ниятинга ут тушсин бехаё батар бул лицензия оломасдан сарсон бугин совук ниятинг узинга урсин.

11 irodaxon   (23-Окт-2015 11:38)
eeeeeeee nafasin qursin tosh qogirchoq angry angry angry angry angry angry angry

12 Abdu5343   (23-Окт-2015 11:48)
Betayindan qachon tayinli gap chigan!!! Maestrogayam juda yig'ilishiptide bula. Uyoda ijodi qaysi turini qilisharkan hayroman

13 Marxabo   (23-Окт-2015 11:48)
Тамила олдин гапиришни ургансин. Уруш, зилизила миш, бунча нияти совук узидай, яна шунакалар тугрисида янгилик тайёрлайсизлар

14 ledy   (23-Окт-2015 11:49)
Уруш булиб кетармишш... Огзингдан чикиб ёкангга ёпишсин сени ниятинг. Тупаяяяяяя...

15 Yulduz   (23-Окт-2015 12:16)
E Xudo asrasin bunaqaladan,qanaqa urush qanaqa oxir zamon,gaplararidan belgiliyu qanaqa odamligi

16 ALIY   (23-Окт-2015 12:26)
shu qattandu uzi Tamila

17 smile   (23-Окт-2015 12:33)
angry angry angry angry

18 мис ххх   (23-Окт-2015 12:34)
вой ман чидомаянман буни гапига узи бутун дунёда нотинчлик хар куни твда куриб худога минг бор шукур киламан шундай шундай тинч обод юртда яшаётганимизга. узини сотган бунакаларга хеч нимани кадри юк ёкмаётган булса котта куча сан арзандани куришга хеч кимми токати юк. ниятинга ут тушсин

19 Мархабо   (23-Окт-2015 12:36)
Ахмок, уйламасдан гапиришиничи, умуман кайтариб беришмасин, фикрлашини буни, айтган кушиклариям узига ухшаса керакда

20 Zarp   (23-Окт-2015 12:49)
Damini ol angry

21 Umid   (23-Окт-2015 12:52)
Tabiiy go'zallik boru , ichkarida zulmat ekanda... afsus....

36 Abdu5343   (23-Окт-2015 20:04)
Yuzini yuvganida makiyaji tushsa ko'rasiz haqiqiy go'zallini cool

22 bride   (23-Окт-2015 13:01)
Ming gapi tog'ri bosayam, unaqa sovuq gaplani etish keremas. Farishtala yaxshi gapgayam, yomon gapgayam omin dib turadi

23 iBoB   (23-Окт-2015 13:55)
суннени Яхшилаб
чалиб берса кайтаришади biggrin biggrin biggrin

41 Abdu5343   (24-Окт-2015 08:48)
Yo ula sunneni chalishadi bu Belly dancega tushadi. cool

24 Шахбоз FAYZULLAYEV   (23-Окт-2015 14:41)
Буни ким эшитади узи!Бир тийинга киммат кушиклари учун шартнома?Шартноманг бошингдан колсин.Нияти совук,!Урушни хохласанг Сурияга,Зилзани Индонезияга бор!Шунакахам буладими?Маданият одамимиш яна бу!Узинга бошка иш кидир!

25 adiba   (23-Окт-2015 14:42)
Буни тузини еб тузлиғига тупириш дейди бу қизни хонанда сифтида олиб чиққан Маэстро фирмаси билан бошқача гаплашиш керак.Барибир ношукур банда-да нима дейсиз

26 Шахбоз FAYZULLAYEV   (23-Окт-2015 14:47)
10гача коментарияларни фикрига 555%кушиламан!

27 шахноз   (23-Окт-2015 14:53)
Гапирган гапингдан енгилтак тутуруксиз аёллигинг билиниб турибти. Гапингга туз солиб ол Тамила.китоб укимаганинг савиянг пастлигини яккол билдириб куйипсан

28 Temur Daminov   (23-Окт-2015 14:53)
Uning oxirgi klipi internetga 18+ belgisi bilan chiqishi kerak edi. Juda oshirib yuborgan o'zi. Yana bir gapga hayronman? "-Litsenziyamni qaytarishga va'da qilishgandi."??? Bu qanaqa gap? Litsenziya berganlar "Xalqni ko'ziga litsenziyangni olib turaylik, sal iziga tushsa keyin yana qaytib beramiz" qabilida ish tutisharmikin?

42 Abdu5343   (24-Окт-2015 08:50)
Yegan og'iz uyaladi diyiwadiku....

29 Umkajon   (23-Окт-2015 15:14)
Хаммаси бир тийин. Лицензияси олинган булса яна кайтарилибди. (Лола, Ягона). Унда нимага олишди? Ягона билан ишим йук, танимайман уни! Лекин Лола якинда севгимсанни куйлади. 2 ой олдин вохима килиб энди у кушик куйлолмайди дейилганди. Нима бу ахвол? КАНЧА СОККА ОЛДИ УЗНАВО? Ёки яна ярим ялангоч кийимлари учун кайтаришдими? Унакада такдирлаб хам куйинглар, интерьвю хам олиб, табриклаб нихол муфокотини хам беринглар. Сиздан угина Лоладан бугина! Тфу!

30 wurausmanova   (23-Окт-2015 16:05)
Qadimgilarimizning bir gapi bor "yahshi niyat qilsang,etarsan murodga.yomon niyat qilsang qolarsan uyatga!"Aslida umuman lisenziyaga loyiqmas ekan!Bu be'mani fikridan keyin umuman olmasin!Bunday sovuq niyatli san'atkorni halqimiz qabul qilmaydi deb uylayman.Afsuslar bulsin Sizga...

31 Зафар   (23-Окт-2015 17:53)
томи кетганми буни angry

32 Bobo   (23-Окт-2015 17:57)
Хурматли SAYYOD.COM. Сайтизга нима киласиз булар-булмасларни тикиб. Булар санъат учун эмас узларини куз-куз килишга чикишган олифталар. Э хуллас исми нима эди уни, бошка иш килсин уша Тамилла деганлари!!!!
Ответ: Талаб бор кимладур кизикади сурашади, узимиздан узимиз бекорчилидан интервю олиб чикармимиз!

Модератор (Достон)

33 Хакикий Хонандаларни севиб тинглайман   (23-Окт-2015 19:15)
Тавба,Тавба,Тавба дейман керак булса сени жойингданхам,томи кетганми буни?ниятинг ёмон сени,буни умуман санатга якинлаштирманг.Санаткор деб Юлдузхонни ва Озодахонни Фирузахонни,шундай Ажойиб Аёлларни айтади.

34 Хакикий Хонандаларни севиб тинглайман   (23-Окт-2015 19:16)
Астагфуриллох,О РАББИМ,УЗИНГИЗ КЕЧИРИНГ,БУНАКА ЁМОН НИЯТЛАРДАН.

35 Aflotinu Zamon   (23-Окт-2015 19:18)
Qashqadoryoli bu

37 Шахбоз FAYZULLAYEV   (23-Окт-2015 20:56)
Охир замон келса тугри жаханнамга тушади бу бехаё клиплар,суратлари билан!

38 зара   (23-Окт-2015 20:59)
оора

39 Умида   (24-Окт-2015 01:04)
канизадан тузукрок бу

40 F   (24-Окт-2015 06:53)
Litsenziya beradigan ozbeknavo xodimlari qatga qarashadia qalang'i qasang'i musiqa madaniyatdan umuman xavari yo'q ovozi yoo'q odamlaga nima uchun. Litsenziya berishadi ???. duch kegan musiqadan umuman xavari yoq yarim yalongoch kiyinishdan boshqasini bilmidigan ovoz slux yoq qizla, baqirib (bo'kirib)ashula etadigan yigitla bula qattan paydo bovotti televideniyaga o'z o'zidan kep qomidi 1o'rinda kotta ayb O'ZBEKNAVOda.

43 Abdu5343   (24-Окт-2015 08:52)
Kak budto Oxiratga tayyorde gapirishini!!! Qoyil oxirgi zamon bo'lishini buyam bilarkan wink wink

44 Арзу   (24-Окт-2015 10:49)
Шунакаям аклсиз, безграмотный буладими халк э'тиборида булган одам. Жуда яхши килишибди лицензиясини тугатиб. Шунакаларни камайтириш керак!

45 Temur Daminov   (24-Окт-2015 11:33)
Tamilani kliplari va qo'shiqlari boshqalarnikidan ancha noodatiy. Lekin bu figurasini, kiyimlrini-yu, yuzidagi makiyajini reklama qilish degani emas. Tamila hozirgi zamonaviy yoshlar uchun kuylar va klip suratga oldirar, lekin o'zbek mentalitetiga to'g'ri kelmaydigan xatti-harakatlar bilan shou-biznes olamida uzoqqa bormasligi aniq.

46 Boxodir   (24-Окт-2015 17:28)
Tamila san'atga umuman keragi yo u boshqa ish qisin gapim shu. Na ovoz na chiroy xich narsa yoq bu qizda

47 ZARIF0616   (25-Окт-2015 22:39)
NAQADAR SAVUQ SO'Z BU QIZNIG SO'ZI.

48 Rustik   (27-Окт-2015 00:13)
вай палакате кимирладия

49 nargis   (27-Окт-2015 08:40)
angry angry angry angry angry

50 Амиля   (29-Ноя-2015 19:38)
Рости мазза килиб кулдимее якин кунларда бунака кулмагандим лекин илтимос кайтиб бермасин tongue

51 Bek_Uzbekistan   (14-Янв-2016 23:57)
Tamilaga berila litsenziyasini, Yer qimirlashlari to'htasin

52 DONIYOR RAHIMOV   (11-Июл-2016 18:03)
BIROVGA YOMONLI TILAGANDAN KORA O'ZILAGA UMR TILELA YAXSHILA.....

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 53
Мехмонлар: 53
Рўйхатдагилардан: 0