Тамила: Жабр кўриб, тухматга хам қолдим. Baxs| Tanqid | Janjal
Тамила: Жабр кўриб, тухматга хам қолдим.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Тамиланинг промоси расман тўхталгани хақидаги маълумотимиздан бир кун ўтиб, биз билан Тамиланинг ўзи боғланиб, бундай хабарни ким берганлиги хақида қизиқиб эътироз билдирди. Бу орада Тамила қарашли бўлган "Маэстро” компанияси рахбарияти хам бу маълумотни расман тақдим этмагани ва фақатгина ички низо бўлганлиги сабабли вақтинча Тамила билан мавжуд муаммоларга аниқлик киритмагунча,  промолар тўхтатилганини маълум қилиб,  хар икки тараф  ва Тамиланинг расмий эълони учун хам  "Сайёд-медиа”да учрашиб аниқлик киритишга келишилганди.

Айтилган вақтда марказимизга кириб келган Тамила, нима учун унинг ўзи хабардор бўлмаган қандайдир муаммолар  учун жавоб бериши керак бўлганлигидан ранжиганлигини яширолмасди. 


Тамила: -"Ана яна сан” янги клипимни Қозоғистондаги "Хит-тв” ва бошқа мусиқий каналларга  жойлаштириш мақсадидаги музокаралар юзасидан, у ерга учиб кетишим олдидан, Аэропортни ўзидаёқ шахсий телефон аппаратимни йўқотиб қўйдим. Бунинг натижасида,  ижтимоий тармоқлардаги профилларим, хусусан фейсбук, твиттер ва инстаграмдаги шахсий сахифаларим, ўша телефон аппаратимга эга бўлган номаълум шахслар  томонидан бошқарилган хамда мухлислар билан исталганича мулоқотга киришилган.   Телефонимдаги кенг омма учун бўлмаган шахсий суратларим,  ораларидаги омадсиз тушиб қолинганларидан хам , номаълум шахслар инстаграм орқали ва унга уланилган бошқа ижтимоий тармоқлар бўлган фейсбук ва твиттерга хам чиқариб юборишган.

Ижтимоий тармоқлардаги кечаётган бу холатлар албатта мен қарашли бўлган "Маэстро” компаниясига хабар қилинган. Аммо компания  мен билан алоқага чиқа олмаган, сабаби улар телефон аппаратимни йўқотганимдан бехабар эди. Мени телефоним ўчиқ холатда бўлавергач, ижтимоий тармоқдаги мени номимдан бошқалар бундай ишлар қилинаётганидан бехабар компания рахбарияти ғазабига ўзим билмаган холда  дучор бўлиб, ички интизом тартибига биноан мени промо турларимни , барчасига ойдинлик киритилгунича тўхтатиб туришга компания қарор қилган.

Қайтиб  келганимдан кейин , аввалига сайтингиздаги расмий эълондан хайратландим ва сайтингиз маъмурияти билан боғланиб, нима сабабдан бундай мақола чиққани хақида суриштирдим.  Кейин "Маэстро” компаниясига қўнғироқ қилганимда, зудлик билан етиб келишимни айтишди. Офисига келгач эса, бу нарсалардан хабар топтим ва ижтимоий тармоқларда менинг номимдан мухлислар билан  ножўя мулоқотда  бўлингани, хамда суратга тушаётганимдаги омадсиз ва шахсий бўлган суратларимни хам чиқаришганидан дахшатга тушдим .  

Келгунимча телефон аппаратим ўзимда бўлмагани учун , алоқада хам бўлмаганман ва бу хаммаси мени ишим эмаслигини исботлай олмаганман. Бунга имконият хам бўлмаган ва бундан хабардор хам бўлмаганман.  Хуллас, телефонимни йўқотганим  майли, аммо қабих инсонлар қилмиши касрига қолиб,  бундай ножўя вазиятда қолганимга чидай олмаяпман.

Сайтингизда менинг профилларимнинг ёлғон нусхалари борлиги хақида бир вақтлар хабар ёритилганди ва бугунги кунга келиб бундай холатлар жудаям кўп, халигача у ёлғон профилларим ўз  сохта "фаолияти”ни юритмоқда.   

Инстаграмдаги профилим хамиша "ёпиқ” бўлган, твиттерда эса 2 ойча бўлмадим, телефонимни йўқотганимдан кейин эса инстаграмимдаги профилим очиқ бўлиб қолганлиги аён бўлди.

Айни дамда барча расмий профилларим пароллари ўзгартирилиб, яна ўз бошқарувимга қайтарилиши устида иш олиб борилмоқда.


Тамила ва унинг ижодий гурухи бу воқеани пиар ва реклама сифатида ўйлаб топмагани хақидаги далиллар марказимиз ходимлари гувохлигидаги бўлиб ўтган музокаралардан исботланиб бўлди. Шунингдек, шоу-бизнес оламидаги аксарият гувохлар хам бу холдан хабардор.

"Маэстро” компаниясидан  ўша мақола чиққанидаёқ қўнғироқ қилиб, биз бу хақида эълон беришга шошганимизни  айтганди. Аввал бизларга келган илк норасмий хабарларга кўра эса, Тамила билан шартнома тугатилди дейилганди ва компания ходимлари ўша қўнғироқ қилиб,  бу нотўғри эканлиги, шунчаки, вақтинчалик промо тўхтатилиб турилганлигини айтишганида, мақолани тўғирлаб қўйгандик.

Вахоланки, у мақолага шошган кўрингандекмизу, аммо, бошқа тарафдан эса, у мақола, Тамиланинг ижтимоий тармоқлардаги қўйилган сурат ва унинг номидан мулоқотлари вақтинчалик сохта инсонлар томонидан амалга оширганлигини  эълон қилиш учун имконият бўлди.


Тасодифни қарангки, Тамиланинг видеомурожаати ёзилган камерадаги флешкарта хам йўқолди(( 

Шу сабаб мазкур мақола сайтга чиқиши кечикди. Бир кун давомида медиа-марказ барча ходимлар иштирокида (инстаграмда сурати бор) ағдар тўнтар қилиндию, топилмади... Эътироз эълонини фақатгина матн турини келтиришдан бошқа илож қолмади...

Қаердасан 32гб  флешкартамммм

05-Дек-2013 08:29
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Tamila
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Aziza   (05-Дек-2013 09:24)
Mdaaa, ana sizga PIARu, mana sizga kir yuvadirg'on moshinaaaa... Sal vohliro hursand bo'ganakanmiz

2 vovaziziy   (05-Дек-2013 09:32)
balki gaplari to;g'ridir. xalq qabul qisa ashulasini etib yuraversin

3 Olimtoy   (05-Дек-2013 10:10)
Tamilani gaplari yosh bolani tort yeb qo'yib, yemadim degan gapiga o'xshaydi!!! Qarangda, aerorportda birdaniga telefoni yo'qolarmishu, birdaniga shunaqa narsalar paydo bo'larmush!!! Omma uchun yopiq ob'lgan suratlarmush!!! Sayyod.com o'zi g'alati tashrif degan loyixada video olgandi, o'shanda ham juda ochiq-sochiq ediku!!!! Videoga olinayotganini bilib turib, ochiq kuylagida xona ob'lylab yurgandi, yana ko'ylagini oldini to'g'rilab qo'ygandi...Endi, o'zicha farishta bo'p qoldimi???? Munisa ham shunaqa degandi, endi yemagan bahonani hammalaring o'tkazlaring!!!! O'sha gap gap, Munisa ham, Tamila ham bir xil.... 
********************************************** **************************** ****************** Ertaga o'sha videoni farzandlarimiz ko'radi.... Nahotki shu narsalarni ta'siri bo'lmasa???
P.S. Munisa ham videolari va rasmlari tarqab ketgandan keyin odamga o'xshab kiyinadigan bo'lgandi, mana bo'larkanku Tamila ham kiyinsa!!! Qandaydir yaltir-yultir yarim ochiq kiyimlardan ko'ra, bugungi quyilgan rasmdagi kiyimi ham o'ziga yarashgan, ham ochiq-sochiq emas....
************* *********  **********

4 Улугбек   (05-Дек-2013 10:47)
Кетмагани яхши бўптиде манга Тамилани ашулалари ёқади !!! Молодец!!! Oмад Тамила!!! hello

5 daqyonus   (05-Дек-2013 10:47)
nicho Tamil o'rto o'tibketadi

6 Dadaxon   (05-Дек-2013 10:53)
Shaxsiy suratlar xalq körsa bexayo diyish darajasida tushish ösha odamni ichki dunyosini bildirmaydimi?
Munisani telefoni yöqoldi rasmla chiqdi.
Endi buniki yöqoldi..
Odamni aqli yetadiyu yöqotib yoki ög'irlatib qöysa shu rasmla tarqab ketishini, lekin tushadi va saqlab yuroradi. Bu aslida shu suratla darajasidagi qiz ekanini anglatadi.
Narmalni qiz öz shappa-shaxsiy telfonigayam bunaqa rasmlarga tushmidiku.
Nima keragi bor özingdan kyn bechora jabirdidani yaratib.
Bita telni yöqotib qöyish siqasi chiqqan piar bölib qoldi.
Sal yengsni öylab topila.

7 Dadaxon   (05-Дек-2013 10:55)
Bita kamaydi dib izox yozudm ötgan safar, adashbmzkuu

8 Azik   (05-Дек-2013 11:14)
Артистлар телефон йўқотаверарканде а?!

9 Сарвар   (05-Дек-2013 11:40)
Эх, артистларимиз, отарчиларимиз каерга караб кетишяпти, жуда купи маънавий бузукми дейманда. Муниса билан Тамила вечно  расмларга тушади узлари учун, кимлардир ЛИФТ камерасига тушиб коладими э....
Тамилага келсак, узбек булса, сал шарм-хаёга эътибор килиб, хамма жойини куз куз килавермагани маъкул, буни фойдасини кейинчалик билиши мумкин (агар билса). Маэстрога хам ва бошка хомийларга хам койил колмаяпман, пулни кук совуриш билан банд

10 Diyora   (05-Дек-2013 11:48)
A telefon yokolsa, atrofdagi birontasidan olib tel yokoldi havotir bomelar dep koyiladiyu. Bittayam gapiga ishonmadim,  suratka tushkani birov majbur kimagandur?

11 diza   (05-Дек-2013 12:05)
endi telefon yo'qotish gali kimga kelarkin?   whistling

12 Samina   (05-Дек-2013 13:00)
була хаммаси узини оклиди , биттаси телефон йукотади бошкаси яна нимадир!

13 SoginchSadosi   (05-Дек-2013 13:53)
Hamma gap shu telefondan chiqyapti.

14 Хушёр   (05-Дек-2013 15:51)
Ха энди лагмон хам эви билан-да! Тамила Козогистонга кетади-ю, Маэстодагилар бундан бехабар буладими? Узи Тамиланинг бир узини Козогистонга ким чикараркан? Маэстродагилар нима килиб юрипти унда? Козогистон Африкамиди битта телефон билан сим-карта топилмаса. Хуллас, бу гапларнинг хаммаси ЁЛГОН!

15 Akmalidze   (05-Дек-2013 16:14)
Ким бу узи Тамила деганлар. Хозир шунака артистлар хам купайиб кетди. Яна канакадир Тахаллусларни куйиб ташлаган, огзига келган исмларни куйишади. Марди борми узи жонли ижрода ашуллаларни айтишга ва концертлар беришга. Концертларни хам 1-1,5 ойлаб куйишади, Жонли ижрода айтишсин камида 1-2 та концертберган буларди.

16 Akmalidze   (05-Дек-2013 16:20)
Хозирги киноларяи? куплари маъносиз, бир хил сценарияга эга булган сюжетлар купайиб кетган Коммедиялар бачкана хазиллар билан тулиб кетган. Хозирги ёшларимизни онгини бузишда сизлар айтган интернет ва телефонлардан колишмайди. Фильмлардаги хашамандли уйлар, киммат автомабилларни курсатишдан бошка хеч нарса йук. купрок Узбекфильм махсулотларни куйиш керак,

17 Olimtoy   (05-Дек-2013 16:24)
mani kommentim qani?
Sayyod.com ni "G'alati tashrif" loyihasidagi Tamilani ochiq kiyingani va Tamilani bu gaplari yolg'on ekanligi haqida yozgandim!!!!! Qani adolat????
P.S. Isohlar moderatori Bek8111 ga - Kommentda hech qanaqa so'kinish, yomon so'zlar va boshqa saytlar reklamasi yo'q edi... SPAM ga ham tushmasligi uchun 2 marta junatganman.... Qani bunga nima der ekansizlar?
Ответ: Нима хам дердик! Яхшилаб укиб куринг деймиз! Сиз хали изох ёзганингизга 24 соат булмасдан талаб килишдан аввал мана бу  жойга кириб бир танишиб чикинг!

http://www.sayyod.uz/faq/1-1#3

Изохлар модератори Bek8111.

18 Guli   (05-Дек-2013 16:29)
Balkim gaplari rostdir,xammadayam buladiqu,manga qoshiqlari yoqadi omad Tamila !

19 Хасанова Нодира Закировна   (05-Дек-2013 16:42)
Ха яхши иш булмапти.Хафа булманг Тамила хали хаммаси яхши булади.

20 Sabriyya   (05-Дек-2013 17:40)
quvonganimiz uzoqqa cho'zilmadimi shunaqa qilib %balki odamlar fikrini bir kori debxam ketaman sanatdan degandir qarasaki ketsaxam qosaxam yomon xe senlarni qaralarin yo'limda davom etaman deb qaytgandir )

21 jafarJON   (05-Дек-2013 19:06)
Қўшиқчиларам, артистларам камида 2 та шериги билан юрса керак кўча куйда.. темболе қозоғистонга кетяпсанакан... ёлғонни сааал ўхшатип гапир. телефонни йўқотганмиш.. "телефонни сотгандим" дее хич йук. программада востанавить килип расмларни топибди дегин... саал ўхшайди ПИАРга. кейин телефон ўғрисигача танийдиган даражада машхур эмас шекиллию ТАМИЛА!

22 Zuxra FAZILATOVA   (05-Дек-2013 19:08)
zuruu aaa, kurinishi chakki imas hammasiga oydinlik kiritilgani yaxshi bulibdi. cool

23 Гулшен Усманли   (05-Дек-2013 19:54)
Телефон йукотиш модадами дейман. Мен хам йукотдим, аммо хеч нарса узгаргани йук. Бошкасини ишлатяпман. Бу киз санъатдан кетди нимаю, кетмаса нима узгарарди. Худди Юлдуз Усмонова даражасидаги санъаткор каби тутади узини. (бу шахсий фикрим, хеч ким эътироз билдиришга хакки йук)

24 bek88   (05-Дек-2013 19:59)
Xa ewtiyot bo'lish kerak.

25 $aLoXiDDiN   (05-Дек-2013 20:52)
piar Tamilaga omad!

26 Fatxulla   (05-Дек-2013 22:26)
yaxshiyam afto'buda  yurmidi  yurgandayam  ishnarsasiz  qolarkande

27 Sitora   (06-Дек-2013 04:21)
manga yoqmiydi, piar, yolgonligi shundoqina korinib turibtiyu.

28 gulya   (06-Дек-2013 06:04)
Ухшамабди бохонаси!  tongue

29 Samina   (06-Дек-2013 13:28)
Сардор шу киз жабр курадиган кизга ухшидими? Яхшилаб каренчи!?

30 Ayiwa   (06-Дек-2013 15:50)
Bechora Tamila sad

31 Coder   (06-Дек-2013 16:44)
Baxonani qarelar sharmanda bo'lishdan oldin o'zini yig'ishtirib olishing kerak edi 98% odam gapinga ishonmaydi. Agar gaplaring haqiqat bo'lganda odamlar yurish turishini bilib ishonardi. Telefon o'g'irlandi yana aeroportda boshqa ishonarli gap yo'qmidi

32 shalo   (06-Дек-2013 17:53)
avvalambor aeroportda vodeonablyudeniya boladi kim olganini shu zahotiyoq korish mumkin ediyu.agar shunaqa zarur narsalari bolsa shi telefonida.munisadam shunaq gap bolgangi telefonimdan rasmimni olib tarqatishgan,shularni eshitiboq nega telefonga bolar bolmas suratga tushishadi tem bolee mashhurlik supasiga chiqyapsan

33 NeZnAkOmKa_Iz_SeTi   (06-Дек-2013 22:43)
Yaaaanaaaa owa bahona...mi ...telefon yoqolarkande indami qolurarkan ...(ogirlagunigacha sizam indami turibsizda a )sal realga yaqinroq narsa oylab topiw kerak edi bomabdi...

34 Dostik   (07-Дек-2013 12:02)
kim tuxmat qildi

35 ledy   (07-Дек-2013 12:02)
Аэропортда нарса йуколса билмадим... Бошка артислар телефон йукотмасинда ишкилиб...

36 Ledi   (07-Дек-2013 19:10)
Rostdan ham bu qiz shou-biz sedan uzoqlashsa Hecht Kim hafa bolas ekan. Sunday ekan rostdan ham yigishtiraqolsa zor bolardi

37 mANSUR   (07-Дек-2013 19:57)
qaerda korsa buladi owa suratni?

38 axmed   (07-Дек-2013 21:06)
hamma sanatkorla telfon boxona qip olishadi nimaga bundan ortiq yolgon gap yoqmi?

39 Shaxina   (07-Дек-2013 23:36)
Umuman gapiga ishonmadim. Teleda maxfiy narsalari bormushde bu bo'sa bemalol borib keganmush. Toba,  rasmdayam ja bemaloku hech tuxmatga qogan qizga o'xshamidi

40 Uzbеk   (07-Дек-2013 23:49)
CUNARLI

41 lady merry   (09-Дек-2013 22:19)
tamila manga judayam yoqadi,iltimos etirozila bosa ichilida qosin,unga omad,sanatda ketmasligini ewtib xursand boldim,uni ijodiga qiziqmidiganla,uni orqasidanam gapirmela

42 Muhabbat   (10-Дек-2013 11:26)
ким бу узи

43 FANAT   (10-Дек-2013 15:08)
ХА БЕК НЕГА КОММЕНТИМ ЧИКМАДИ? МАН ХЕЧ КИМНИ ХАКОРАТ КИЛГАНИМ ЙУК ЁКИ БОШКА САЙТНИ ХАМ РЕКЛАМА КИЛГАНИМ ЙУК. ШУНЧАКИ ХАКИКАТНИ ЁЗДИМ.
ТАМИЛАНИНГ КИЛАЁТГАН ИШЛАРИНИ ЁЗГАНДИМ. ХАКИКАТ АЧЧИК БУЛГАНИ УЧУН
ЧИКАРМАДИНГИЗМИ? БУГУН ИККИНЧИ КУН БУЛДИ КОММЕНТ ЮБОРГАНИМГА. 24 СОАТ
ХАМ УТДИ. ЛЕКИН БОШКАЛАРНИНГ КОММЕНТИ 24 СОАТ БУЛМАСДАН ЧИКЯПТИ.
САЙЁДНИНГ САЙТИ "АДОЛАТ НИШОНИ ОСТИДА" ШИОРИ ОСТИДА ЭДИ ШЕКИЛЛИ?
ЧИКАРИНГ КОММЕНТИМНИ. ЛКИН АНА БУ КОММЕНТИМНИ АЛБАТТА ЧИКАРАСИЗ, ЧУНКИ
ЯХШИ КУРАСИЗУ СУРХОНДАРЁДАН ТУРИБ БОШКА ЮРТДОШЛАР БИЛАН ЁЗУВЛИ ЖАНГ
КИЛИШНИ!!!
Ответ: Изох ёзишда сал эътиборлирок булиш керак одам. Изох езиш керак экан деб ёзиб кетавермасдан.Инсонни каерда тугилиб усгани унинг кандай инсонлигини билдирмайди. Сурхондарёданманми, Сирдарёданми  бунинг нима алокаси бор.  Бир жойга мехмонга борсангиз у оилани шароитини билмасдан, мехмонлик хурматингизни билмасдан, мезбондан хамма нарсани талаб киласизми сиз? Аввало инсон борган жойини шарт-шароити билан яхшилаб танишиб чикади.

Мана бу булимда сизнинг барча саволларингизга жавоб бор.

http://www.sayyod.uz/faq/1-1

Изох езишга кетган вактингизни ярмини сарфласангиз шу булимни тулик укиб чикишга етади вактингиз.  Барча изохим нега чикмади деб эътироз билдирувчиларга тегишли. 

Изохлар модератори  Bek8111.

44 bebejan   (12-Дек-2013 02:43)
o'yin endi buyogi))

45 Зокир   (14-Фев-2014 15:31)
Ким нима деса десин Мен Тамиллани севаман!!!!!!!!!!!!!! У ягона

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 41
Мехмонлар: 40
Рўйхатдагилардан: 1
uchkunbe