У сайтимизда МТВА 2012 тақдимотидан хам ўз дидли хит-парадини тақдим этганди (манбаа)
Бу тадбирдан сўнг хам у ўзини профессионал дидли хит-парадини тақдим этди:
Охирги 17-ўринни Мадина Мумтозга бераман, бундай этик билан ўзига диққатни жалб қилишни маслахат бермасдим. Бу умуман нотўғри!
- 16-ўрин. Динейра, кечки маросимга унинг кўриниши мутлақо мос келмаган. Макияж хам "ужасно"
- 15-ўрин. Шахноза "Усмонзода" гурухидан. Сочлари худди хозиргина хаммомдан чиққанга ўхшайди. Типажи жуда қизиқ, унга супергламур кўриниш ярашади, айниқса кўзлари шунга ишора қилади. Фотомоделликка хос типаж. Либоси ва аксессуари эса ўрнида.
- 14-ўрин. Унчалик мода ва дидга урғу беришни иистамайдиган Зиёдага.
- 13-ўрин . Каниза... Ох бу қизил этиклар... Кўзга ташланадиган эффектли этиклар, аммо, агар бу этикларни қора ёки яшил либос билан уйғунлаштирганда дидлироқ кўринарди.
- 12-ўрин. Ягона. Бу либос кўпроқ тунги пижамани эслатади ва кечки маросимларга умуман тўғри келмайди. Лекин сочлари ва макияжи чиройлик.
- 11-ўрин . Муниса Ризаева. Унинг гардеробида дахшатли либослар борлигини биламан, аммо бу тадбирда уни бундай либосда кўраман деб умуман кутмагандим. Оддий куртка ва аксессуарлардан иборат...Шанель сумкасида. Инстаграммда кузатадиган бўлсак, оддий тўй хизматларига подиумга чиқадиган даражада кийинадиган қиз, бу маросимга нима учун оддий келгани тушунарсиз.
- 10-ўрин. Нилуфар Усмонова. Бу қиз ўзи хамма нарса хам ярашавериши қийин бўлган типажга эга. Унга кўпроқ шарқона охангларидаги либослар ярашади. Бу тадбирда унинг либосидан, то соч турмагигача қандайдир матбуот анжуманига келгандек, жуда бир жиддий офис ишчиси кўринишга эга бўлган.
- 9-ўрин. НилуФар. Бренд либосида, номи ёдимдан чиқди. Кўриниши бежирим.
- 8-ўрин. Лидия Андрэ. Клатчи энг сўнгги мода "Валентино" брендидан. Оёғида эса...афсус...5 йил аввалги "Луи Витон" коллекцияси оёқ кийими. Мода оламидаги эскирган винтаж тушунчаси стилида. Стилист имиджмейкер ва дизайнер учун бу мумкин бўлмаган кўриниш!
- 7-ўрин. Манзура. Унинг аксарият холларда ғалати равишда уйғунлашган либос ва аксессуарларини инобатга олсак, бу сафар у мени ижобий тарзда хайратлантира олди. Сочлари ва либослари тартибли ва чиройлик...
- 6-ўрин . Райхон . Хар доимгидек эффектли кўринишда. Туфлиги Кристиан Лабутен сумкаси хам шу бренддан. Зираги кўзга ярқ эти ташланади.
-5-ўрин Шахзода. Очиғи либоси тушунарсиз. Балки доимгидек машхур ва қимматбахо бренд махсулотидир, аммо кечки тадбир учун мутлақо тўғри келмайди. Худди Нилуфар Усмонова билан биронта матбуот анжуманига келишиб тайёрланишгандек. Турмаклари хам ўхшаш, либос тури хам.
Лекин кўриниши ва макияжи супер! Яқиндагина туққан аёл деб ўйламайсиз, жуда гўзал ва нафис кўринишда. Шанель сумкаси ва туфлиги Кристиан Лабутен ва зираги "Гули" брендидан.
- 4-ўрин Шахзода Матчанова, бежирим ва нафис кўринишда
- 3 -ўрин. Амира Алибекова мени хайрантлантира олди. Унинг либоси Роберто Каваллининг чегараланган сонда тайёрланган либосларидан бири. Агарда соч турмаги хам шу либосга хос бўлганида эди, унга бемалол иккинчи ўринни берса бўларди. Туфли хам жуда мос ва бежирим.
- 2-ўрин. Лола. Либос жуда қизиқ, брендини аниқлай олмадим. Мато ва терини уйғунлашуви ажойиб.
- 1- ўрин. Тамила. Кристиан Диор либосида. Мутлақ мукаммал композиция. Соч турмагидан туфлисигача хаммаси бир бирига монанд. Қўлидаги гуллари хам керак бўлса уйғунлашган.
Сирли дидли эксперт сўзларини Шахло Қодирова ёзиб олди.