Бош сахифа » 2016 » Ноябрь » 19 » Тақлидчи(пародист)лар бизга керакми? +Видео
13:26
Тақлидчи(пародист)лар бизга керакми? +Видео

Мазкур очиқ мулоқот тарзида ўтган дастурни тайёрлашга интернет оламидаги одамларнинг эътирозлари сабаб бўлди. Аввалига бу тақлидчи(пародист)лар аро шунчаки рақобат тарзида бир-бирини устидан арз сифатида қўлланилаётган усул деб ахамият бермаган бўлсак, эътирозлар хаммасига нисбатан бўлиб тобора  сайтимизни ижтимоий тармоқлари сахифаларидаги шахсий хатларидан тортиб то сайт электрон почтасига хам қатъий эътирозлар билан бу тақлидчилар устидан арз қилишлар оша борди. 

 

Шу сабаб хам шартта мақола ёки интервью қилмасдан ўша эътирозчиларга мурожаат қилган холда аввалига ижтимоий тармоқларда шу тақлидчилар билан юзма-юз танқидларни айтиш имкони берилиши хақида айтилиб суратга олиш ишларига ёзилиш учун сайтимиз рақами берилди.    

Ишонсангиз у эълон изохларида шунча эътирозу хақоротларни ўқиб, рости хам бу мавзу оғриқли муаммога айланиб бораётганига амин бўлдик. 

 

Аммо қизиғи нақ икки маротаба бу эълон қўйилган бўлишига қарамай ва келиб юзма-юз эътироз билдирамиз деганлар ёзилганига қарамай суратга олиш куни фақатгина икки киши эътироз тарафи бўлди ва улардан бири худди биз атай ёллагандек  сайтимиз фанфорумидан, бошқаси рости хам эълон орқали келган хуқуқшунос бўлди.  Табиийки тақлидчилар билан бирга келганлардан бири опаси, бошқаси доимий мижози, танишлару стилистлари ва хоказолар. Бизларга  аён бўлишича улар кўпчиликни хусусан санъат оламидан хам шу тариқа химоя учун таклиф этишган. Химоя тарафида бўлганлардан эса кўрсатув давомида эътироз тарафига ўтиб кетганлар хам бўлди.

Аммо хозир бу хақида эмас ва албатта бунинг унчалик ахамияти хам йўқ зеро мавзуни шундоқ хам кўтардик, тахлил қилдик, хар ким ўз фикрини билдирди, бахслашди ва биз эса мавжуд муаммога ечим топишга интилдик. 

 

 

Рустамхўжа ва Бобур,  бу  икки тақлидчини 2012-йилги "Сайёд-шоу"да Юлдуз Усмонова мехмон бўлганида (ўзимиз билиб билмаган тарзда) кашф этган эканмиз.  (видео) Зеро асл ниятимиз асосан шоуда бўлиб ундаги эпизодик бўлимни ташкил этган пародия сахнаси бу қадар ривожланиб кетишини билганимизда шартнома тузиб қўярмидик а?))

 

Хуллас, 2012-йил ноябрьдан Юлдуз Усмоновага аталган шу дастурни сценарийси тайёрланаётган пайти, табиийки шоу тарзидаги қизиқ лойихалар, хусусан Юлдуз опа қўшиғига унинг фанклуби ва бизнинг фанфорум тарафидан импровиз театр клип  ИМПРО-ТК бу шоу ичига киритилган бўлиб, фанклублар таклиф киритган Юлдуз опани тақлидчиларини дастурга иштирок этиш учун хам таклиф этганмиз. 

Шоудан аввал шу 2012 йил сентярбрь ойида  Юлдуз опани фанклуби 2 йиллиги тантанасида мехмон бўлиб Юлдуз опани тақлид қилган Рустам  билан танишган бўлсак, икки ой ўтиб ноябрьдаги "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамизга келиб   пародия кўрсатгани  ва пародияси ичида Юлдуз опага хам тақлид бўлганидан Бобурни билганмиз. Унда Бобур Юлдуз орани фанклубиданлигини айтиб   лойиха доирасида қон  топширганди.

 

 Бу икки тақлидчини пародиясини кўрганимиздан бироз ўтмай юқорида айтганиамиздек  Юлдуз опа билан Сайёд-шоу ўтказадиган бўлдик ва табиийки шоу учун иккала пародистдан фойдаландик...

АММО!

Ким билибди дерсиз бу шоудаги уларнинг иштироки уларга шу қадар реклама бўлиб  машхурлик келтириб улар тўйларга чиқиб кетиб  пародия ортидан пул топишни бошлашини... Вахоланки "Сайёд-шоу"ни  видеоси сотувга чиққан турида  Юлдуз Усмонованинг ижодий жамоаси талабига биноан хар иккала пародистлар чиққани кесиб ташланган. (Суратга олиш ишлари Юлдуз Усмонова ижодий жамоаси ташаббуси билан "Оханг-медиа" томонидан суратга олинган ва шу фирма орқали сотувга чиққани боис уларни видео монтаж ишларига аралашмаганмиз) Шоу давомида пародияларни кўрган Юлдуз Усмоновани (видеода бор) "Четдан қаралганида албатта кулгулик бироқ бу ахмоқлик" маъносидаги гапларидан балки ўзлари истамагандирлар деб ортиқча суриштирмадик. 

Бизнинг ютубдаги расмий каналимизда эса пародистлар  чиқишлари тўлиқ тарзда турибди. Умуман олганда икки қисмдан иборат бу шоу хар тарафлама тўлиқ тарзда қўйилган. 

 

Хуллас бу икки пародист инстаграм оламида  ўз профилида тақлидчилик  фаолияти борасида рекламасидан улар кейинчалик буни орқасидан пул топа бошлаганини билиш қийинмас ва албатта тирикчиликни айби йўқ дерлар.... аммо нима учун бу икки тақлидчига нисбатан одамлардан  шунча салбий фикрлар, хақороту сўкинишлар экан?

 

 

 

 

 

Бу кўрсатувни юқорида айтганимиздек халқнинг талабига асосан ва ўзимиз томондан имкон қадар нейтралликда барчага бу борада сўз беришга харакат қилиб ўтказдик. 

 

Эксперт сифатида Шерзод Бин, Маъмур Холмедов ва Валижон Шамшиевлар  кўрсатувга таклиф қилинди. Хаттоки Маъмуржон Холмедов вақтига қараб суратга олиш ишлари вақти сурилди хамки у дастурга келмади ва кейинчалик бу борада видеога ўз фикрини ёзиб кетиш таклифи киритилганида хам у турли важлар билан кела олмади. Валижон Шамшиев хам турли бандликлари билан келмади.

 

Асосан қизиқчи бўлган ва пародиядан фарқли аёллар кўринишида намоён бўлиб травести жанрида  гохо кўринадиган  Валижон ва Маъмуржонга қараганда бу мавзуга кўпроқ яқин бўлган ва асли айнан пародия жанри билан танилган Шерзод Бин иштироки мухимроқ бўлгани учунам у билан кифояланилди. 

Қайтараман, адаштирманг!  Валижон ва Маъмурлар пародия эмас, травести (эркакни аёл кўринишида ва ёки аёлни эркак кўринишида намоёнланиши дегани) хамиша хам  эмас гохо кўриниб туришади, тақлидчи пародист сифатида ўхшатмани эса фақат Шерзод Бин амалга оширган.  

 

 

Тақлидчилар тобора кўпайиб бораётгани сабаб  асосий танқид ва эътироз остида қолаётган  Бобур ва Рустамхўжа билан биргаликда эндигина танилаётган Мохир исмли тақлидчини хам таклиф этдик. 

 

 

Кўрсатувда асосий танқид уларни аёллар кийими кийиши билан биргаликда бўянишлари ва бу тарғибот сифатида бўлиб қолаётгани хамда пародия жанри турфа хилликни талаб этишига қарамай улар фақат аёллар кўринишида бўлишлари оловли бахсга сабаб бўлди. 

 

 

Эксперт сифатида бўлган Шерзод Бин хаттоки бўянмай ва аёллар либосини киймай туриб хам тақлид қилиш мумкинлигини шу ерни ўзидаёқ кўрсатиб исботлаб берди. Пародист махорати хам асли шундан иборатлигини у тушунтира олди. 

Шерзод пародия билан шуғулланганида  аёллар кийимини киймай туриб оддий костюмдан ечим топгани ва эркак хонандани костюмда кўрсата туриб   аёлни кўрсатишда  шартта костюмни белига боғлаб юбка кўринишига келтиришини кўрсатиб берди хам.

Лекин   шунда хам  бу ўзбекчиликка ва менталитет тушунчаларига хам тўғри келмаслигини англаб етиб аёлларни тақлид қилмай қўйганини маълум қилиб шу кунги йиғилган тақлидчиларни хам мана шу тушунчалар доирасида ижод қилишга ундади.  Кимларгадир эса умуман бошқа иш қилишни тавсия қилди. 

 

 

 

Мен эркак кийимида келдим аёларникида эмас, сиз эса эркак кийимидасиз дея эътироз тарафидан бир қизга мурожаат қилган Рустам аслида улар билан келган хамма аёллар хам шимда эканини кўрмаган кўринади. 

Мана бу хам  ривожланиш нормаси... эртага эркаклар юбка кийиши хам шу тариқа норма бўлсачи?

 

 

Йиғилганлардан Юлдуз Усмоновани тўларига таклиф этишга қурблари етмаслиги ва шу пародистлар билан улар арзон нархда  Юлдузни хис этишларини айтишгани очиғи хайратлантирди... Қизиғи нафақат икки минг долларлик Юлдуз мавзуси балки  Шахзоданинг хам хамма тўйхоналарга боравермаслиги хам эътирозга учради. Энди Шахзодани хам клони тўйларга юрармикан?

 

Бора-бора тўйларда энди хамма артистларни клонлари сифатида пародистлари бўлаверса ва истаган одам пародистман деб  тайёр фонограммадан пул ишлаб кетаверса унда пародистлик эмас паразитлик бўлиб қолмайдими?!

 Хонандалар ўз қўшиқларига ва уларнинг ротацияларига кетказган пулларини қандай қилиб чиқаришаркин?

Бу ахир уларнинг халол луқмаси ва фонограмма бўлса хам муаллиф сифатида  фақат ўзлари у орқали пул топишга хақли.

Артистларни қиммат нархларини айтиб эътироз билдираётганлар ўша артистни бир қўшиқ ёзиш, уни клипига кетадиган сарф-харажатларидан то камида бир мошинани пулидек бўладиган эфирдаги промо пулларини хам санашармикан?

Аслида юлғичлар бу тв ва радио  ўртоқлар! Битта клипни эфирга  бир чиқиши 100 ва прайм тайм вақти 150 доллар кўрсатгичда бўлса кунига уч махалдан бир ой айлантирса неча пул бўлади бир хисоблангчи?) 100 доллар бўлганидаям 9000 доллар ойига тўғрими? Бу фақат бир телеканалга кетадиган нарх. Энди радиолар, рекламалар, либос, клип ва хоказолар...

 

 

 

Бахс оловланганда оловланиб иштирокчилар урушиб кетишигача борди. 

 

 

Химоячилар тарафидан четдан келаётган санъат турлари бизларни ривожлантиради деган фикрларини хам билдиришди. Четдан келаётган ва хорижда ривожланиш хисобланган хамма нарсани хам бизни менталитетга тарғиб этиш мумкинмикан?

Ростида, айтайлик Европада (Уругвай, Чехия, Бельгия, АҚШ(Вашингтон, Колорадо), Португалия, Аргентина, Австрия, Бангладеш ва хаттоки шимолий Кореяда хам  гиёхванд модда-марихуанна норма, бир жинслик никохнику айтмаса хам бўлади, бу улар   учун демократия ва толерантлик кўрсатгичи. Хозир уларда долзарб ва хит!

Аста секинлик билан у хам бизга мана шундай химоячи тарафкашлар шарофати билан киритилмаслигига қани кафолат?!

Чуқурлашдимми? Фақат сахнада ва фақат ижод тарафлама ривожланишми? Унда лесби муносабатни тарғиб этган  ТАТУ гурухини эслангчи. Ёки  соқолли бўянган ва аёллар ички кийимидаги Азиш деган хонанда... ва мана ёки Евровидение ғолиби соқолли аёл тимсолидаги  Кончита... Нормами булар хам?

Унутманг, сахна ва эфир гипнознинг энг осон тури! Ким билиб буни қилади ким эса билмаган холда!

Назорат ва огохлик эса мухим!

 

 

Тақлидчиларни санъатдаги ўрни ва фаолиятига шахсан мени эътирозим йўқ, аммо бу менталитет ва орияти билан хам буюк бўлган миллатимиз шаънига таъсир кўрсатмаса! Шахсан мен миллатнинг хар тарафлама соғлиғи учун!

Ифлосликлар эса асосан айнан шоу-бизнес орқали кириб келади ва тарқалади.  

 

Хамма нарсани меъёри бор: Божалар гурухи, Жасур Умиров ва Каниза каби ижодкорларни ўз ўрни бор аммо санъат фақат шундайлардан иборат бўлсачи?!

 

Тақлидчилар эса ривожланиб кетяпти...афсуски ижодан эмас, либос,  парик ва бўйнишларда!

Масхарабознинг иши кулгулик. Аммо масхарабознинг ўзи эмас. Унинг кўплиги эмас! Масхарабоздан иборат мамлакатлар учун масхарабозлар кўпчилиги ярашар аммо бизга эмасде. 

Ана АҚШга Трамп Президент бўлди...энди мамлакат ўзига лойиқ Президентини топди))

 

 

 

 

 

 

Хуллас минг гапиргандан кўра,  бир ўтириб томоша қилган афзал, зеро кўрсатувдаги хамма нарсани бу ерга ёза олмайман кўрсатув хам нақ 2 соату 23 минутдан иборат.

Билсангиз, хали сайтга қўймай, ютубга юклаганимизга бир кун ўтмай кўрилганлик сони 30мингдан изохлар сони эса 400тадан(!) ошиб кетди ва ишонаверинг томоша қилган  вақт ичида умуман зерикмайсиз.

Очиғи, мингта фойдасиз фильмдан кўра биргина шу кўрсатувдан анча нарса олишингизни ишонч билан айта оламан.

Нафақат тақлидчилик мавзусида балки соф ўзбеклик ва миллат учун керакли фикрлар яхши тарғиботни ўтаб томоша қилганлар учун ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман! 

 

Ютубда томоша 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 96139 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 11
1 Лола   (19-Ноя-2016 21:22) [Материал]
сайед это просто ужас начало дебилизма.я даже не могу нормально слов набрать .куда катится мир cry cry cry

2 Илхом   (20-Ноя-2016 15:01) [Материал]
Chunmadim nimaga botta ogil bolla qizlaga oxshab nozlanib gapirishvoti ? Galati wink wacko wacko wacko

3 wurausmanova   (21-Ноя-2016 05:02) [Материал]
Ujas!!!nima deyishga ham hayronman...

4 rafaraf   (21-Ноя-2016 08:58) [Материал]
Хотинчалишлик анаву семизни башарасига хам уриб кетибди.....товбаааа

5 Davron   (21-Ноя-2016 16:53) [Материал]
ayollar erkak bob kegan erkaklar ayol qiziq zamonda yashyabmiz

6 Сайёра   (22-Ноя-2016 13:59) [Материал]
якинда битта туйда азербайжанский состав келди жудаям зур хич канака шахзодаям бошкасиям керемас

7 Roksana   (23-Ноя-2016 17:47) [Материал]
paradistlar bizga keremas ayniqsa qiz bola bashara ogil bolla

8 azalawyer   (24-Ноя-2016 11:53) [Материал]
Астагфируллох. Уялмайдими эркак киши шунака тирикчилик килгани. уятееее

9 yakubovdilshod   (24-Ноя-2016 12:53) [Материал]
Bulaga chiroyli va asosli maslahat bor: uyalmasamg, xoxlaganini qil! Eng achinarlisi: Sherzod Binni gapi bo'bti: "avvalo Alloh tomonidan berilgan". Chuqurlawiwni xoxlamiman, lekin bir gap: 1 ta wu so'z uchun umrini oxirigacha yeg'lasayam kifoya qimasa kere. BIZ KIM BO'LSAK, ASLIDA O'SHAMIZ!

10 Aziz   (24-Ноя-2016 23:44) [Материал]
Bula menimcha bilganidan qomidi , gap tuwinmidigan odamlarakan ayniqsa ochkarik umuman tuwuniwmadi . Oma Sardor akaga qoil oxiridegi gaplari yoqdi.

11 Ilhomjon   (25-Ноя-2016 10:41) [Материал]
erkak bo'lib ayolga tenglashsa!!! vaa qilgani boshqa ishi yo'qmi bulani

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!