Бош сахифа » 2015 » Декабрь » 6 » Суйганимни оиласи ва икки боласи бор эканКУ!
06:44
Суйганимни оиласи ва икки боласи бор эканКУ!

Ассалому алайкум Сардор ака!
Аввал ўзимми танийширай, исми Сардор ёшим 28 да. 2 ой олдин Телеграм  орқали бир қиз билан танишиб қолдим, аввалига у қизга унча эътибор бермаган эканман, 1 хафтача смслашиб турдик, кейин уни телефон рақамини олдим, телефонда гаплашиб қанакадир у қизга боғланиб қолдим, хаётимда кўп қизлар билан учрашиб гаплашганман, лекин бу қиз юракдан уриб қўйди гарчи хаётимда кўрмаган бўлсам хам, расимларини кўрдим у қиз манга ёқиб қолганди, муомаласи ўзини тутишлар умуман бошқа қизларга нисбатан ажралиб турарди,  шу қизга ўзим билмаган холатда ипсиз боғлниб қолдим, онамга хам расмини кўрсатиб шу қизга совчи бўлиб боришларини этдим. Хар сафар телефон орқали сухбатлашганимда негадир унга боғланиб қолмаслигимни бир кун келиб мани ташаб кетишини бот-бот такрорлар эди. Бунга хеч хам тушунолмас эдим, ойим яхши қиз топсалар уни кутиб ўтирмасдан уйланиб кетаверишимми такрорлар эди хар сафар, совчи жунатаман десам барибир у шу йили манга турмушга чиқмаслигини университетга хужжат топширишини    айтарди, кейинги йилга  бемалол ойингизни совчи қилиб жунатишингиз мумкин дерди, орадан 2 ой ўтди. 

 бир  куни манга смс ёзиб Сардор ака мани табриклашиз мумкин диган маънода смс ёзиб юборди, буни сабабини тушунолмадим, эй худо ишқилиб фотихаси бўлиб қолмаган бўлсинда диб ўтирдим, қўнгирокларимга жавоб бермади, Сардор ака мани тўғри тушунинг кенайимни укасидан совчи келди адам розилик бериб юбордилар деди, факат илтимос мани кечиринг деди, шундан кейин дугонасини рақамини қидириб топиб телефон қилдим, ўзимми таништирдим, Лолага совчи қўймокчи эканлигимми тушунтирдим, бугун унинг фотихаси бўлганини этсам хайрон бўлиб ахир у қизни 2 та  боласи борку деди, ман қўлоқларимга ишонмас эдим, бор хақиқатдан хабар топганимдан кейин хамма гапни рўй рост гапириб берди, эрим билан 5 йилдан бери яшамайман, 2 та фарзандим бор, лекин ажрашмаганман дерди, шунчун сизни хеч нарсадан умидвор қилмаган дерди, ман бу гапларни эшитиб музлаб қолдим, ўзимдан ўзим йўқ бўлиб қолмоқчи эдим хамма гапдан хабардор бўлибсиз, илтимос мани кечиринг деб йиғлади, 1 хафтадан кейин эримга қайтаман сиз билан телефонда хам телеграм орқали хам гаплашолмайман дирди, лекин уни хаётта кўрмасам хам жудаям қаттик севиб келганман, унутишга харакат кивоман лекин хичам иложиси бўлмаяпти, нима маслахат берасиз Сардор ака? 


Sayyod: -Телеграмданам севиш мукинми ? Нима замонга қолдик...суратни севиб совчи қўйилса...тавба. Сал кўчага чиқинг, одамлар билан кўпроқ мулоқот қуринг, иш ва ёки ўқишдаги қизларга ахамият беринг. Ё ўзингизга ишонмайсизми? Ундай бўлса янада яхши чунки реал мулоқот ва унга қурилган муносабат сизни ички комплексларингизни хам даволайди. Виртуал муносабат ва виртуалликка тобелик инсониятни реалликдан нафақат айиради балки реал хаётдаги РЕАЛЛИКдан хам айириб инсонни оддий холатларга хам комплексини ривожлантириб қўяди. Вируталллик ёлғизликни ривожлантиради. Хаётдан узади. 

Сиз у қизни суратини кўргансиз ўзини эмас.  Жонсиз суратга ўзингиз истаган барча ижобий хислатларни қўйиб томоша қилаверасиз, унда умуман салбийлик сезилмайди. Истаган ижобий хислатни устидан чизиб безаб, унга   севгингиз кучаяди. Реал учрашганингизда балки бир икки мимикасидан, ўзини тутиши, ғалати қарашию балки хатти-харакати ва юриш-туришидаги нуқсонларидан сал мухаббатингизни кўзи очилиб у қадар севмасдингиз. Хаммани минус тарафлари бор ва бир-биримиздан у минуслар ками йўқ. Хамма оддий организм! Идеали йўқ! Шу сабаб хам хаётда кўп учраган қизлардан фарқ сезгансиз тушуняпсизми? Ўша хаётда учрашганларингиз билан кейин учрашмай фақат суратига қараб ва фақат телефонда сухбатлашганингизда худди шундай севган  бўлардингиз, ишонаверинг бу визуализация гипнози!  Мухаббатни ўзи реалликдан айириб фақат ижобий тарафини ривожлантирувчи касаллик, буёқда камига янада уни зўрайтирган виртуалик билан янада кўрликка дуч келибсиз.. 

У жувон эса шунчаки ўз жарохатини вақтинча оғриғини босгани сиздан бинт ва ёки димедролу аналгин сифатида фойдаланиб турган холос.  Шифкокорликни ўтабсиз хеч бўлмаса мана шу тарафлама савобим бордир яхшилик қилдим денгу, УНУТИНГ!

Суратига қараманг бошқа, даволанишингиз осонроқ бўлади. Бир куч келганида барча суратларини ўчириб ташланг ва тамом! Сурат бу гипноз тури. Барча севганлар суюклисини суратига қараган сари ишқ оғриғи  кучаяверади. Шу сабаб бу барчага маслахат-севгингизга лойиқ бўлмаган одамни севиб қолган бўлсангиз билингки хар сафар уни суратига қараганингизда гипноз ортаверади. Куч тўплаб барча суратларини йўқ қилинг ва тамом! Бора бора онгингиздаги сурати аввал хиралашади кейин эса ўчиб кетаверади. Сабаби реал хаётдаги РЕАЛ суратлар ва уларнинг реал плюс ва минус тарафлари билан бир бирларингизга мослашиб тўғри келиб оила қурилаверади.

Уни оиласи ва икки фарзанди бўлМАганида хам сиз барибир у қиз билан бахтли бўлолмасдингиз, чунки реал муносабатда ва турмушдан кейин унинг минусларини кўра бошлаганингиз бирдан шокка туширарди. Бу дегани бирдан кўнгилни хам қолдирарди. Чунки сиз у минусларни муносабат давомида билмагансиз ва сезмагансиз, қабул қилиб кетмагансиз. Шу сабаб у идеаллик тарафлама хам мухаббатингизни оширган. 

Телеграм одно ва хоказолар орқали танишишни тезда тўхтатинг акс холда сизга турмуш ўртоқ учун резинкали қўғирчоқ олишга тўғри келади. 

Бу шахсий фикрларим эди, одамлар фикрини изохлардан кўрарсиз. 

 


 

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки   +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга sms.    

Шунингдек, эндиликда телеграм орқали @sayyodcombot ни топиб унинг менюсидаги "Мухлис минбари"ни босиб жавобига воқеангизни ёзиб юбориш имконингиз хам мавжуд! Бунда сизни телефон рақамингиз кўринмаcлиги ва сизни воқеангиз аноним тарзда чоп этилишига кафолат!

Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди!

Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз! 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 15710 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 561 2 »
1 jahongashta87   (06-Дек-2015 07:38) [Материал]
biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin
(унутишга харакат кивоман лекин хичам иложиси бўлмаяпти)
Вохти келса енг якин инсонларимизни йуклигига куникамизку.
Эркак киши сал иродалик булади.
яхши танимаган билмаган (расимларини кўрдим у қиз манга ёқиб қолганди, муомаласи ўзини тутишлар умуман бошқа қизларга нисбатан ажралиб турарди)бу таъриф жуда юкори берворипсиз РОМАНТИКЛИК angry biggrin

0
2 Giyos   (06-Дек-2015 07:39) [Материал]
Internet orqali hamma munosabatlar vaqtincha.
Onangiz topgan va o'zizga yoqqan qizga uylaning. Hammasi yaxshi bo'b ketadi...

3 Sarvar94   (06-Дек-2015 07:51) [Материал]
Judda ham tug'ri gaplar

4 Baxtiyor Sheraliyev   (06-Дек-2015 07:58) [Материал]
Yoshim 28 da debsizku, lekin yozganlaringiz 18 yoshli yigitning gapi, hatto hozir 18 yashar yigitlar ham sizdan ancha "shustriyroq". Gaplarimdan ranjimang, faqat Sayyod aytmoqchi hayotga realroq qarang. Bu narsa o'tib ketadi. Onangiz topgan qizga zudlik bilan uylaning, musulmon kishining qodir bo'la turib bunaqa oilasiz yashashi durust emas. Ishlaringizda va yangi boshlanajak hayotingizda omadlar tilab qolaman.

5 Мадина3879   (06-Дек-2015 08:02) [Материал]
SHu 28yowizgaca odamlar bn yaqindan taniw bomaganmisiz,tem bole ogil bola ekansiz ,xozir ogil bolla xatto qiz bolaniyam qanaqaligini bilgan bor paytda siz oilali odamga qanaqab oralawib qoldiz,bunaqa munosabatlar uzoqqa bormedi,siz reallikka koproq intiling,baribir real hayotdagi yoqtirganizga xic qanaqa munosabat teng emas,u ayolga organib qolgansiz ,wuncun sevib qoldim deb oylagansiz goxida odamlar organib qoliw bn sevib qoliwni almawtirib qoyiwadi

6 Sanam Igamova   (06-Дек-2015 08:37) [Материал]
Nahotki uylanmoqchi bogan qiziz bn korishmadiz oilasini soramadizmi

7 Nargiza   (06-Дек-2015 08:41) [Материал]
hozirgi kunda bunaqalani kup uchratish munkun. Hichkimmi eri yoki ayoli hich qachon bir biriga hiyonat qimasin. Eri bn yashamasa ham ajirashmaganku lekin eriga u bola bn gaplashib hiyonat qigan. Eriga VAFO qimagan boshqasiga VAFO qilarmidi. U ayol bowqala bn ham gaplawgan bulsa kk. U ayol bn gaplawgan bolaga hich narsa diyomiman bu KUNGIL. OLLOHI uzi hammamizaga INSOF bersin.

8 Azeez   (06-Дек-2015 08:48) [Материал]
Odamam shunaqa bo'ladimi??!!! Tavba, birinchidan uylanguncha qiz bilan tanishmagan ma'qul. Keyin qanaqa qilib telegramdan, rasmdan sevib qolish mumkin?? U ayoli ikkita farzandi borligini eshitib ham unutomayamam diyish... bilmadim qaysi qonuniyatga to'g'ri keladi. Sizga maslahatim erkak kishi balog'atga yetkandan keyin imkoni bo'ldi diguncha uylanishi kerak. Telegramda shuncha vaqtizi ketkazguncha ko'proq ishlab tez uylanmisizmi??!!! Uje 28i urip qo'yipsizu!!Xalqimizda ekkani o'rasan digan maqol bor. O'ziz qanaqa bo'sez ayolizam kelajakda shunaqa bo'ladi. P/S: Shu telegramm bn what's upp chiqib hammani yo'ldan urdi. Yoshlar vaqtini, yoshligini behuda o'tkazvoti. Yurtimizi rivojlantiramiz, oldinga olib chiqamiz dimizu bunaqa ketishda nima qilishiyam bilmi qomase bo'ldi.
Источник: http://sayyod.com/news/sujganimni_oilasi_va_ikki_bolasi_bor_ehkanku/2015-12-06-3896

9 Jasurchik   (06-Дек-2015 08:56) [Материал]
Шунака хам ишонувчан буладими одам хали хайот олдинда у кизга келсак умуман калласи ишламас экан иккита фарзанди бор булса хам

10 Sarvarbek   (06-Дек-2015 08:56) [Материал]
hozir bu holat oddiy

11 Saisha   (06-Дек-2015 08:58) [Материал]
erga teyganõ bogani uchunam yaxshi korib qogansiz qanaqa muomala qiliwi biladide, qanaqqib 2ta bolali begana bolla bn gaplawarkin a

12 sabina   (06-Дек-2015 09:17) [Материал]
To'ppa to'gri sayyod fikrlariga qo'shilaman. Siz ko'ngli toza insonsiz shekilli. U qiz sizdan foydalangan holos. Agar siz uni hayotta ko'rib uchrashganizda balki bunchalik sevmasdingiz. Hatto 11 yil sevib uchrashib yurganlar turmush qurib ajrashishganini guvohi bo'lganman. Nima uchun drganda "uni qanaqaligini bilmagan ekanman" deyishgan. Albattada chunki yurish boshqa yashash boshqa
..Qarang maktab davridan birga harkuni gaplashib yurib birbirini to'liq bilmaganku. Endi siz ozingizni o'ylab ko'ring qa aqa darajada bilasiz uni....

13 Нози   (06-Дек-2015 09:40) [Материал]
йошиззи қаренде проблемеззи қарен facepalm тупизм

48 muhlisamavlonova   (09-Дек-2015 09:42) [Материал]
qo'shilaman shu fikrga.

14 sherzodoficial   (06-Дек-2015 09:41) [Материал]
TANISH MAVZU.MISOLI QANOTSZ FARISHTA KO'RINDI KO'ZIZGA.A TUSHUAMAN.LEKIN BITTA TELEFON ORTIGA QANCHA KIRDIKORLA BERKINGANINI FAQAT HUDO BILADI.SIZ FAQAT BITTASINI KO'RIBSIZ SARDOR AKAMNI GAPLARIGA QO'SHILAMAN 100% bye

15 wurausmanova   (06-Дек-2015 10:05) [Материал]
Telegram,odnoklasnikdagi sevgilar bu ahmoqlik.Kim biladi u qanaqa inson?Qancha insonlar aldanib boshiga musibatlat ochdi.Uygoning!

16 Sarvarbek   (06-Дек-2015 10:18) [Материал]
lekin Sayyod virtual sevgi bor,ma'lum shartlar bajarilganda sevgi yuzaga keladi,real hayotda ham yeb qo'yish hech narsamas,o'xshatmasdan uchratmas bu akamiz hech hafa bo'lmasa bo'ladi ,unutgisi kelmasa uylanvosin ana

17 bobo   (06-Дек-2015 10:37) [Материал]
Ука билмадиму сизи ёшизда бунака холатга тушишни узи кулгули. 28 ёшда инсон куп нарсани англай оладиган, ок ва корани, яхши ва ёмонни ажратадиган булиб улгуриши керак. Бу бир ута оми инсонни иши. Биргина расм оркали кизни севиб, унга совчи куяман дейиш бу катта ХАТО. Реал хаётга назар солинг. Хали у кизни унутасиз, керак булса жуда хам тез унутасиз. Агар оилангиз уйлантирмокчи булиб, киз топса улар хам сизга ёмон кизни раво куришмайди. Уша билан хаёт курганизда уз-узидан бу нарсалар унитилиб кетади. Бу бир уткинчи ХИССИЁТ. Якин инсонлардан ота-она, ака-ука, фарзандлардан айрилиб колишдан Аллохнинг узи асрасин.

18 Gatsby   (06-Дек-2015 10:49) [Материал]
sizga 2ta qilish qiyin bo'magan va shu bilan birga foydasi tegadigan maslahat.
1.Biron bir mashg'ulot bilan mashg'ul bo'lingki, sizda keraksiz narsalarni o'ylashga vaqtingiz bo'lmasin(ish, o'qish, sport, do'stlar bn uchrashish va boshqalar)
2.Deyl Karnegini "Bezovtavlikdan halos bo'lish va yangi hayot boshlash sirlari" nomli asarini o'qib chiqing, albatta foyda beradi.

19 Madinka   (06-Дек-2015 11:03) [Материал]
Hozirgi bollarni axvoli wuku ozi, salomga alik olib qoseng, bir pasta sizni sevib qoldim dib sms yoziwadi tovba qildim! Qizlardan battar bob ketyapsila bollar kozilarni ochilar! Qizlaram silarchalik soddamas

20 Mardon   (06-Дек-2015 12:02) [Материал]
gapiretkan gaplariz yowizga togri kemediyu. kup qizlar bn gaplawkan bala bunaqa urganib aldanib yurmedi akaxon.

21 Javohirbek   (06-Дек-2015 12:18) [Материал]
28 yoshda ekansizku xaliyam ertaklarni ta'siridan chiqib ketolmapsiz, tavba qildim 28 yoshli yigitlar xozir 2-3bolani yoki butun boshli ro'zgorni yelkasida ko'tarib yuribdiku siz bo'lsangiz ko'rmagan netmagan qiz ( ayol)ni sevdim deysiz, yaxshiyam real xayotda ko'rmaganiz agar ko'rganizda bilmadim nima bo'lardi.

22 shine   (06-Дек-2015 12:33) [Материал]
Sevginator 1 kinosida Farrux Soipovi ahvoliga tushib qomen

23 мафтуна   (06-Дек-2015 12:59) [Материал]
интернеттаги севги севгими у хойу хавас яхшиси онангиз топганга уйланиг

24 Oldman   (06-Дек-2015 13:02) [Материал]
buni 18-20 yoshdigi bola yozgan dib o'yladim. Haqiqatda yoshiga yarashmidigan voqea. Hozi ko'pchilik tushunib yetdi virtual sevgi nimalaga ob kelishini. Ko'pchiligi faqat ajrashvotdi. Hayotga real qarash kk to'g'ri lekin shunaqa qizlar borki o'sha realdayam o'zini yo'q sifatlarini bor qilib ko'rsatib sodda bollarni boshini aylantirib oladi. Va shunaqa sevdim, o'ldim, kuydim qilib uylanishadi. Keyin ko'p o'tmasdan hammasi ma'lum bo'ladi.
Ota-bobolarimizdan qogan yaxshi odat bor, yaxshilab surishtirish, kerak bo'lsa butun mahalla, qo'shni, ish joyi hammasidan. Keyin "onasini ko'rib qizini ol" digan maqolga 200% qo'shilaman.

25 mukhamedova_firuza   (06-Дек-2015 13:22) [Материал]
Нимага хозир ёшлар бахтини интернетдан кидиришаркин хайронман. Нахотки тел.га интернетга тоъбелик шу даражада буп кетган булса. Хаётда куриб ,гаплашиб ёки совчилар оркали учрашиб бахтли булганлар жуда куп бизни Узб.да. Ахир канака килиб тел. ёки интернетда смс лашиб севиб -севилиб булса. Савияли инсон бундай йул тутмайди . Уйлангандан кейинам шундай йигитлар хеч качон хотинини хам бахтли килолмаса керак. Туйидан кейин телеграмм, ватсабб деб юриб оиласини бой бериши хеч гап эмас. Барибир бундай йигит ва кизларга хеч кии кафиллик килолмийди. Интернетдан хам бировларни кунгли б/н хазиллашиш ёки вактинча севги ролига юерилиб яшаш максадида эмас фойдали тарзда фойдаланиш к/к да . Бу туришда хакикий хаётда бахтга эришиш мушкул .Укам сиз интернетдан узоклашинг.Урганган кунгил уртанса куйиас дейиладику. Бахт ва омад тилиймиз сизга.

26 Gatsby   (06-Дек-2015 13:32) [Материал]
Sardor siz 28yoshda bunaqa xarakter egasi bo'lishingiz kerak emas, sizda o'ziga bo'lgan ishonch yetishmasligi gaplaringizdan ma'lum. Siz bu yoshda oq qorani tanigan ma'naviy yetuk inson bo'lishingiz kerak edi. Lekin siz buni o'rniga boshqa ishlar bilan shug'ullangansiz. Mani bitta 29yoshli tanishim bir kuni shunday degan edi, "man o'z tengdoshlarimdan 10yil orqadaman". Bu gap bilan nima demoqchiman, demoqchi bo'lganim shuki inson qachonki o'z hatolarini anglab yetsagina kamolotga yetadi. Bilaman qalb jarohatini bitishi qiyin, lekin siz o'zingini biror narsa bilan band qilish bilan o'sha jarohat haqida biroz vaqt bo'lsa ham unitasiz va jarohat o'zi vaqt o'tishi bilan bitadi.

27 Roney 10   (06-Дек-2015 14:07) [Материал]
Madinka ja xamma bollani nomiga bunaqa gap qivormen qizlarnixam ichida uchrab turadi uylangan yegitlarni orqasidan ikkinchi xotin qivosezxam roziman deydigoni shunchali shustri ekansiz qizlaga aytib quyin sal or nomusli bulsin!

28 Бекзод   (06-Дек-2015 14:19) [Материал]
Вой..вой..вой мана бу бола .... булиб колибди... Биламан аввал смс езгансан кейин табиий расмини кургансан ана севиб колгансан. "Шум бола"

29 Maftuna   (06-Дек-2015 17:30) [Материал]
Menimcha siz psixologga boring. Bu sizning yolgizligizdan biggrin victory Ozbek ayollariga nimabolyabdi 2ta bolasi bilan bowqa yigit bilan gaplawsa...............

30 Baxtiyor Sheraliyev   (06-Дек-2015 17:30) [Материал]
20 Madinka. Hurmatli xonim, yozganlarizni yana bir o'qingda keyin o'ylang. Sham yonmasa parvona kelmaydi. Salom alik olishni bilan alik olishni ham farqi bor. Ha bu bola tajribasizlik qilgandir, ilgari boshqa qiz bilan gaplashmagandirki, bitta axmoq, kerak bo'lsa befarosat ayolni tuzog'iga ilinib o'tiribdi, yana kamiga ikkita bolasi ham bor. Ayol muqaddas zot, ayol bu ONA! Alloh jannatni sizlarning oyog'ingiz ostiga joy qilaman deb turganda, qilayotgan ishlaringizni qaranglar!!! Ayol avvalo shu nomga munosib ish qilsa shunaqa bema'niliklar ko'paymaydi. Bu bolani oqmamoqchi emasman, lekin bu yerda asosiy ayb ayolda, ko'ra bila turib, yigitni aldagan, qulog'iga "tepgan". Qisqasi, ayb unda-bunda demasdan hammamiz o'zimizning harakatlarimizga javob bersak, jamiyatimizda shunaqa bizga yarashmagan holatlar bo'lmaydi.

31 Didoshka   (06-Дек-2015 19:15) [Материал]
Muncha hammela yoshini gapirasila?! Yowligida kormagan etibor, mehr va shirin sozlani mojet wu qizdan ewitgandir.Mojet eto u nego psihologicheskoe raystroysva est.

32 yulduz   (06-Дек-2015 19:15) [Материал]
Shu yowda virtual xayotga boglaniw telbalikku

33 Al   (06-Дек-2015 19:55) [Материал]
20Madinkaga..
Nima yozganizga o'ziz chundizmi?

34 Azeez   (06-Дек-2015 20:05) [Материал]
Vooooooyboooo 28yosh, Oka siz uylanishi o'rniga netda nima qivos??!! Shu paytgacha "arzirli" nima sabab boridi uylanmaslikka?? Erkak digan tirishqoq bo'lib tirishib ishlab tez uylanvomidimi!!! Bunaqa yurish o'zbekchilikkayam musulmonchilikkayam to'g'ri kemidi. Sizdan ancha kichkina bo'samam sizga maslahatim dardizi doston qigandan ko'ra onez etkan qizga uylanin. Rasmdan, SMSdan sevib qolish.... qo'ysezchi, buni hozir 15 yoshli bola o'qisayam juda bo'magnada miyig'ida kulib qo'yadiku. Yana ikkita bolasi borligini bilib unutomiyamman diyish... shuncha aqilli, oqila qizlarimiz boru, hammaga yetgan sizga yetmadimi. Odam na kulishi na yig'lasi biladi. Ishlarizga omad!!!

35 Janob   (06-Дек-2015 21:05) [Материал]
QAYTAR DUNYODA SIZ NESHTA QZGA VADA BERB KEGAN BOSEZ 1TASIDAN QAYTGAN
SIQLMEN DIQQAT BO'LIN

36 RahmaTillo   (06-Дек-2015 22:48) [Материал]
Pisimist odam ekan. Telda ozini ko'rme gaplashib sevib qoyorsa sevganini ozini yurish turishini oilasini bilmasdam uylanaman demasligi kere.

37 samira   (06-Дек-2015 23:06) [Материал]
Turmush urtog'im 28 yoshdalar. Lekin krugazorlari siznikidan 50 yil oldinda. Shu yoshda ota -onasi, oilasi, singlisining oilasini boqadilar.undan tashqari bir ukalarini ham yaqinda uylantiradilar.sizni uylab yurgan gapizga qareng. Uyat bormi.erkak bulish kerak hayotda. Bulmasa shunaqa latta bulib yuruvrasiz.
Источник: http://sayyod.com/news/sujganimni_oilasi_va_ikki_bolasi_bor_ehkanku/2015-12-06-3896

38 sara   (07-Дек-2015 10:57) [Материал]
ota onayiz topgan qiz bilan baxtli bo`lishga harakat qiling. ishonuvcha odam virtual sevgiga urinmasligi maqul
lekin bu voqea bilan, virtual sevgi bo`miydi degan xulosaga kelish to`g`rimas. mani bir tanish dugonam boridi. eri bilan netda tanishgan. qiz amerikada o`qirdi. yigit esa koreyada. ikalasiyam to`y qilish uchun UZBga kelishdi. va hozir juda baxtli ikta bolalariyam bor. bunaqa misollar UZB dayam ko`payyapti, holbuki chet elda ko`pchilik uchun bu oila qurishning yagona yo`li bo`lmoqda. masalan juda band ayol va erkaklar ko`chada tanish orttirishi qiyin. xudo taqdirizni qayerdan berishini bilmaysiz albatta. lekin shundayam ehtiyot bo`lish kerak

39 жахонгир   (07-Дек-2015 12:37) [Материал]
Шунака интернет оркали севиб коладида кейин адаштим деб юради.Сал гавдани кутариш керак эркак бунака булмайди angry

40 жахонгир   (07-Дек-2015 12:42) [Материал]
Нима эмиш сардор ака маслахат беринг хоооооооооооо йигит бошка нарсаларда маслахат суралади бунака нарсаларни ёзишни узи уят cool

41 Муқимжон   (07-Дек-2015 16:52) [Материал]
Ўйлаб иш қилинг.Ҳаёт умр бозори, сабзи-пиёз бозори эмас.

42 Laylo   (08-Дек-2015 11:57) [Материал]
Xozirgi kenayishkalaga hayron qolasan kishi uylanmagan bollaga ko'z suzishadiye

43 tuxohr2   (08-Дек-2015 12:43) [Материал]
Астафирллох...одамлага нима буган узи-а? Эй инсон реал хаётга кайт вирт хаёт бу суний не тушунмиди бу айрим одамла-а??? вирт хаётда хамма алдиди ёлгон гапиради, реал хаётда алданиш кийин виртда эса осон. "украл випил в тюрму...РОМАНТИКА" бб кетибди-ю хаёт!

44 tuxohr2   (08-Дек-2015 12:51) [Материал]
madinka манимча узини текин реклама килиш бн овора! Мадинка бутта бошка тема кетвоти реклама эмас! Сизга шунака бола учраган буса... Бу дигани хамма бола шунака дигани эмас! Эркелаям бор хаётда унутмен! Сила ор номусилани туйгача сакласела булди кк буса уша эрке сизи узи излаб топиб "сан маникисан" дб пешонезга хол куяди! Текин экан дб узизи реклама кимен сайёдда.

45 tuxohr2   (08-Дек-2015 12:59) [Материал]
Хикояни эгасига гапим битта! Унутма эркелигини, латта бума упкени бос ва реал хаётга кайт. Унга ухшаган ш....ла куча тула йигиштир ала кимладан коб кетган ошга кул чузма. Уша аёл хам бекорга эрсиз яшамябди демак узига яраша айби бор эрсиз вирт хаётда флиртоват киб юрибди зерканидан эрсиз коганидан! Уз тенгини топ ва ушанга уйлан красота обманчиво не забивай об этом! Ташки гузалликга эмас, ички дунёсига кара ушанда асл бахтини топасан!

46 adham   (08-Дек-2015 13:04) [Материал]
Janob etgandey bittasidan qaytibdi.kopam tushkunlikka tushme hali hammasi oldinda hali ko'plari albatta qaytaradi

47 Go'zal   (08-Дек-2015 15:58) [Материал]
jo'natgan rasmlari ham o'zinikimi yo yo'qmi qayerdan bilasiz?! shuni ham bir o'ylang.

49 Jasurbek   (09-Дек-2015 11:12) [Материал]
bu sevgimas shunchaki bog'lanib qolish. vaqti etganda bunga amin bo'ladi

50 azamlawyer   (09-Дек-2015 11:40) [Материал]
э канака бу эркаклар, эрим бор болам бор деган аёл хакида йиглаб ёзиб юриптими.. Озгина мусулмончиликдан хабардор булвол йигит

51 Kamola_5   (09-Дек-2015 12:31) [Материал]
Negadir manda sayyod boti ishlamayapti

1-50 51-55
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!