06:05 Соз трендда!) Самандар олди, Ботир қайтди) | |
"Наво" телеканалида Ботир Қодировни миллий қўшиқда қўлида сози билан кўриб , эски йўналишига қайтибди-да дедим . Ундан кейин (айнан кетма-кет) худди шу йўналиш ва шундай ўхшаш мусиқада қўлида сози билан, вуаля: Самандар! Кўзларимга ишонмадим! Динамик қўшиқлар билан раққос йигит имиджидаги таниш Самандарни бироз муддат санъатда кам кўра бошладик. Ё кўпайиб кетганлар орасида кўринмай қолдимикан ёки аввалгидек рақсга ёш тўғри келмас(дир).
Бироқ кутилмаганда қўлда соз билан кўриниш...Билмадим. Шахсий фикримча ўзагимиз барибир миллий ўзбек санъати, ундан таъсирланмай илож йўқ, хаммамизни қон-қонимизга сингган оханглар ўзига тортиши тўғри. Бироқ ўз йўналишини танлаб бўлганлар ёки Ботир каби ўзгартирганлар дейлик бирдан қўлида соз билан куйлаб чиқиб қолишса хам ғалати кўринаркан. Балки бу "Наво" телеканали тарбияси...ўлар энди мажбурияти бўлса а? Балки кимгадир эфирда кўриниш учун ягона қолган йўл(дир).
Афсус санъатда турфа хиллик қолмаяпти. Рок ва рэп бугунги кунда санъатимизда йўқ йўналиш десам муболаға бўлмас . "Сахар" гурухи ностальгия, бироқ борлик эмас. Бизда эмас! Шу сабаб хам "Сахар" ижодини қўшни Республика Қозоғистонда давомлашга мажбур. Рэп ва рок айтамиз деган "Уммон" гурухи эса бир йўналишга содиқ бўлмаган тарзда ижодда, хаммасидан айтиб чиқишяпти. Инсонийлик содиқликка путур етмаса бўлгани қолгани шоу-бизнесда норма. Йўғэ, шоу-бизнесда инсоний тарафлама хам содиқ бўлмаслик хам норма-ку! Узр, ёддан чиқибди.
Хуллас миллийликка қарши қабул қилманг бу фикрларимни, шунчаки кўпни кўпи хам кўп! Меъёр бўлиши керак. Турфа хиллик эса мухим! Шундоғам борган сари хаммадан Гулсанам ва Озодбекни "иси" келяпти. Ижодан албатта...(ўлар энди) Айб улардамас албатта. Шунчаки тарғибот чуқурлашмаяптими дейман... Ха, энди...
Самандар ижодидан менга актер Фаррух Соипов ноласи билан бойитилган "Чойимнинг шакари" қўшиғи ёққанди. Ботирдан эса ...эслолмадим.) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 7160 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 14 | ||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |