03:15 Самандар чойининг шакари. Йигит нақдинг қайда? +Видео | |
Премьера:
Бира тўла хозир халқимизда модада бўлгани "Асалли қопқоғи” деб қўймабдида)). Матн муаллифи Бобур Умаровга тегишли мусиқаси Самандарнинг ўзига.
Қўшиқнинг нақороти ўта ажабнавис: "халелли леллия, халелли леллия”
Самандарнинг гапига қараганда бу ўзига хос оригинал бир колорит тақдим қилиш ниятида танланган.
Муносабат: Юқорида Самандар истаган ниятга
эришилган деб хисоблайман, менга ёқди. Шу хозир бирдан пайдо бўлиб рақсга тушишадигандек. Йўқ…
Балки сизлар томоша қилиб нақорот бошқа нарсани талаб қилаётганини сезарсиз, яна билмадим, бир ўзимни фикрим билан хукм чиқариб қўймай. Шахсий фикрим айнан нақорот рухияти талаб қилган кадрлар йўқ деб хисобладим. "Тем более” «Техас» ёзуви бошида кўрсатилгач, бир тўда хиндулар рақси бўлишига амин эдим. Клипмейкер Санжар Хожиевнинг операторлик махоратига 5 бахо қўйса арзийди, чунки гўзал фонлар танланган. Хар таомга аччиқ-чучук хам керак бўлганидек, озгина аччиғидан ё чучугидан))):
Хуллас шахсан мен тушунмадим, мухлислар хал қила қолсин. Нақдинг қайда дегани нимасини назарда тутган ва йигит деб чойининг шакарига мурожаат қиляптими? Қисқа хронология:
Актерлик ўрнини Бобур, Улуғбек ва Фаррухларга бўшатиб берган Самандар раққосликни хам Аслбекдан сўнг қўлдан бой бергандек бўлганди. Хонандаликдаку рақобатни гапирмаса хам бўлади. Кўрсатувларни олиб борган Самандар Ягона билан "Сени ўзинг” дуэтини айтмаса, хонандаликни жадал бўлмасада, бир маромида давомлагани билан хит хонандалар қаторида бўла олмади. Афсуски сўнгги иштирок қилган "Зирапча” ва шахсий фильми "Арзанда” хам омадсизликка учради. Мана бу клип ва таронадан кейин тўғриси қандайдир бир омад иссини сезгандек бўлдим. Балки омад, балки Самандардаги иккинчи иштаханинг жонланиши сезилди. Унга шижоатни шу тариқа ушлаган холда давомлашини тилайман.
Хулласи: Джимми хачааа...., йўғэ, Самандар қайтмоқда! Халелли леллияяяяяяяяяяя, халелли леллия !
Клипни сифатли ТАСИКС турини кўчирмоқ 20мб Клипни мобил ТАСИКС турини кўчириш 6мб Клипни алохида сахифада томоша қилмоқ Ютуб очмайдиганларга ТАСИКС MYTUBEда томоша қилмоқ
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 5905 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод ![]() |