Клипдаги урғу нафақат мана шу мавзу ва қизиқ ечим , балки, хажвий тарзда хам ёндошилгани, театр-клип бўлса хам, воқеалар ривожини кузатишда зериктирмайди. Юқоридаги тўйда каравотда ўтириш сабаби хам шундай прикол ва балки оиланинг асосий сабаби хам кўпайиш, бир ёстиққа бош қўйишдек тушунчаларнинг асосий кўринишини каравот билан намоёнлашдир))
Каниза:- Клипдаги бир икки деталларга алохида тўхталиб, аниқ маълумотларни айтиб ўтишим керак. Биринчидан клипда "Сотти" хатти харакатларига тақлид бўлмаган!
Қўшиқ матни ва рухиятидан келиб чиққан холда, унга рақс тайёрлаётган пайтимизда, шунчаки оддий, бемаъно ва сохта рақс харакатларидан қочиб, атайин осон ва халқона харакатлардан фойдаланишга харакат қилдик. Мавзу хола, амма, сингил ва опалар хақида экан, уларни тўйлардаги рақсларидан келиб чиққан холда, элементлар билан бойитдик. "Сотти" образининг фильмдаги харакатларига келсак, модница қизнинг куёвнинг хола, амма сингил ва опаларига нисбатан бўлган ички холатини кўрсатишга харакат қилдик.
Репетиция давомида кузатувчилардан "Сотти"га ўхшаб қоляпти дейишганида, рости , бироз ранжидик ва яна ўзгартирдик. Шунча сайқаллаган тақдирдаям барибир ўхшаб қолибди. Ранжиганимиз сабаби, ғоя аслида у образ бўлмади, бўлмаса ўша образга тақлид бўлганидаям ёмон жойи йўғу, лекин бу ўхшашлик холос, Сотти харакатлари хаёлимиздаям бўлмаганди.
Клип театр-мюзикл тарзида суратга олинди, афсуски асл ғояни атиги 75 фоизинигина кўрсатиб бера олдик, шунинг учун ижодий жамоанинг клипдан кўнгли тўлмади. Клип охирроғида хола, амма, сингил ва опалар худди ўша рақс харакатини баравар тўйда хам такрорлаши керак эди, аммо, профессионал актрисалар Зухра Солиева, Халима Ибрагимова ва Севара Солиевалардан фойдаланганимиз боис, аввало уларни доимий бандлигини хисобга олган холда бу рақс харакатига машқ қилдириш таклифини кирита олмадик.
Яна клип давомида ва якунланишида хам бир икки қизиқ фишка бўлиши керак эди, афсуски суратга олиш жараёни чўзилиб кетгани боис, бу нарсаларни улгурмадик ва ғоя ўйлаганимиздек амалга ошмади.
Вақт чўзилгани эса, шу куни менинг доимий хамкор стилистларим банд бўлиб, бошқа стилистларни ёллашга тўғри келгани билан боғлиқ бўлди. Бу стилистлар жуда узоқ вақтни олишди, шунга яраша эса кўринишим хам кутганимдек бўлмай кайфиятим тушди.
Хамма нарса ўзгариб, вақт хам чўзилиб кетгани боис, актрисаларни эътирозига дуч кела бошладик, улардан яна бир бора узр сўрайман, лекин актрисалар ўз ролларини аъло даражада ўйнаб беришди.
Профессионал актрисалар бўлгани учун, уларнинг роллари битта дубльда суратга олинди.
Клип ғояси тўлиқ тақдим этилмаганда хам, томошабинларни фикри мен кутмаган тарзда ижобий бўлиб, ёқаётганидан хурсандман.
Канизанинг бу қўшиғи тўйларда хола, амма, сингил ва опалар учун "операция" турига урф бўлса ажабмас.
Каниза қўшиқ ва клипдаги баъзи муаллифларни сир сақламоқда, бунинг сабабини хам хеч қандай изохламаса-да, клип суратга олиш жараёнидан репортаж қилинганимиз боис, клип ортидаги бошқа сирларни видеога мухрлашга улгурдик. (Хард билан боғлиқ муаммолар туфайли бироз кечроқ ёритяпмиз)
Бу Зухра Солиева ва Халима Ибрагимоваларнинг Канизанинг образларидан "қотиш" онларию, унинг имиджига берилган бахолар)) Яқин кунлар ушбу видеони адбатта тақдим этамиз, ишонаверинг, у видеони кузатиш хам, қизиқарлик борасида тайёр клипни кузатишдан қолишмайди.
Албатта Каниза учун хам кутилмаган янгилик бўлади!))