Бош сахифа » 2013 » Октябрь » 27 » Синглиси бор акалар учун!
03:05
Синглиси бор акалар учун!

Мен хисобчи булиб ишлайман. Ёшим 33да. Кизим ва углим бор. Турмушимдан ажрашганман. Ота-онам дунёдан утишган. Ойим дунёдан утгандан кейин хаммаси узгарди. 
Узим бадавлат оилани кенжа эркатой кизи эдим. Тугриси ота онаси борларга жудаям хавасим келади. Ота онаси бор одам хеч качон ёлгиз колмас экан. Хаёт хар бир инсонни уз синовларида тоблагандек, мени хам чеклаб утмади. Опаларим акаларим менга муаммога карагандек мендан узларини олиб кочар, мехрларига зор килишарди. Факат онам улган йили тугилган кунимда хеч канака табрик, совга олмаганман, 

Мани хаётим яшаб колиш учун курашганаримни ёзсам, "Шамолларда учган хисларим" хам уни олдида зерикарли туюларди. Ойим дунёдан утгандан кейин кенжа акам адамларни уйини кизгониб , мани сигдирмаган хаттоки бу уйга умид килма уйинг оркангда дейишгача борган, Уйдан чикиб огайнилармни уйида хаммасиникида яшаб чикганман. У кунларимни хозир хам кузимда ёшсиз эслолмайман. Кучада боларим билан колиб кетган пайтларим булган, куп оч колардик. Ман ижарага уй олиб иккита болам бн еттита огайним булса хам жудаям ёлгизликда кийналганман. Шу хаётда тугриси мани узига тортадиган бирон нарса колмаган, лекин иккита болам учун аклдан хам озишга хакким йуклигини уйлаб ,яшаяпман,тугриси 

акам узига жуда тук ,уй-жойлари хам хашамат лекин акам канча пул топмасин, янгам мани озгина огиримни енгил килиш учун орттиролмайди, уни орзу хавасини чеки йук. Ман ижарада тураман ,уй эгалари нархини ошираверишгач бир йилда баъзида ун жойга кучамиз. Яна ёнида ёрдамлашадиган йук одам ун бу жуда кийин,бошкаларни билмайман лекин мани бошим бирон минут ташвишлардан ором олмайди,хали коммунал туловлари,хали болаларни уст -боши, хали озик овкат  ман оладиган 600000 минг ойлигимни ижарага беришни хам,колган  муаммоларга ишлатишни уйлаб аклдан озмаганимга хайрон коламан. 

Утган йил сентябрда бир вокеа булган . Ойни охири пулим колмаган биринчи сентябрга болаларни кийими олинмаган. Рахбаримдан мани ойлигимни олдинрок беришини сураб шароитимни тушинтирдим, ковогини уйиб ман шу проблемни одамлар бн ишлашни ёктирмайман курамиз деб куйди, эрта биринчи сентябрь деган куни болаларим хомуш , кизим она кани эди биз бозорда юрган пайтимиз тогам учраб колса, зур буларди , нарсаларимизни олиб берарди дейди ман одам бирон нарса хохласа оллохдан сураш керак тоганг хам оллохни бандаси деганман. Уша куни ишга боришга хам пулим йук эди,оёгимга кийишга нарсам колмаганидан кушним узиникини берганди лекин оёгимни сиқарди иш жойим уйимдан жудаям узок эди уша жойгача пиёда борганман, рахбарим уша кун келмаган ман телефон килиб пулимни беришимни сурасам утир кани борарман деган, шу утришда овкатсиз кеч соат еттигача утирганман.
 Рахбарим келиб у иш битмади хозир пул йук деган уша пайтда ман канака ахволга тушганимни билмайман, болаларимни кузига кандай карашни уйлаб,  яна пиёда уйга караб йулга чикдим, хаёл бн оёгимни сиққан туфлини ичидан чикаётган кон хам кузимга куринмабди, лекин куча буйи йиглаб кетаётганимда нимагадир факат акам кузимни олдидан кетмаган, уйга бориб углимни ок брюгини кора краска бн буяб, кизимни эски кофтасини крахмаллаб амаллаб укишга чикарганман. 

Ман акаси бор кизлар хеч хор булмайди деб уйлардим. Ман буларни иродасизлигимдан ёзаётганим йук, ман акаларга айтмокчиман султон суягини хор килмас деган накл бор , узини султон билган эркаклар сингилларини хор килмаслиги керак. Оллох ушаларни куллаб кувватласангиз сизни куллайди. Мани шунчалик бир жойдан иккинчи жойга кучишдан безор булганманки, хамма узини уйи бор одамлар дунёдаги энг бадавлат одамлардек куринади кузимга. Ман менга ухшаган ёлгиз аёллар канака килиб уйли булишлари мумкин деб уйлайман. 
Хозирги ипатека уйларини биринчи тулови, ман бир йил оч утирсам хам тулай олмайман, кейинги хар ой туланадиган фоизлари хам ёлгиз оналар учун жуда огир. 

Ман хозир бошка хеч нарса ёзолмайман,чунки хозир бир туйиб йиглагим келди.

Asal . 

uua80@inbox.uz


Sayyod: Бу беш кунликкина хаётга шунча мехр қўямиз... Гўримизга олиб кетмас мол-мулкни деб қондошларимизни бетига қарашни истамаймиз.  Нафс қули бўлганлар шу икки нафсини ўйлаб ўтиши ачинарли хол. 

Уйлангунча қорнига сажда, кейин эса хотинини бир жойига сажда қилиб, нафс учун ибодатда умри ўтадганларга ачинаман... Қани мол-дунёинг кетиб, пулинг қолмасинчи? Мусибат тушса қариндошинг ёдингга тушади. 

Қорнинг тўқлигида эса, ўша оч қондошингни ўйламайсан. Шунинг учунам халқда "Қорни очни, қорни тўқ тушунмайди" деган гап бор. Тушунмайди.  Кўчада ғирт бегонагаям садақа қиламиз...кимларгадир зиёфату, рўзада бой бадавлатларга дастурхон ёзамиз...Нимаси буни савоб?

Ўзингдан ортгани бегонага дегани фақат сану хотинингдан эмаску, нахотки бошқа қондошинг йўқ десанг...

Яқинимиз биз билан яшамаган пайтида у нима билан яшаяпти, қорни очми тўқми ўйламаймиз. Худди қўнғироқ қилиб ўзи ахволини айтмагунча, демак у жим тотув ва хаммаси жойида экандек туюлади.

Ўзимиз хабар олсакчи? Бирор каминг борми йўқми?

Ушбу сатрларга кўзи тушган нафақат акаларга, балки умуман хар бир инсонга мурожаатим: сизга хозир мухтож бўлган яқин қариндошингиз бордир? Ким билан анчадан бери гаплашмадингиз? Бир холидан хабар олсакчи? Ўз қонингиз бегонага қарам бўлиб зор йиғлаб юрганидан кўра кунига ярасак бўлармиди..

Муаллиф воқеасидан қаттиқ таъсирландим очиғи...


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап. 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 17037 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 551 2 »
1 rishat   (27-Окт-2013 03:40) [Материал]
Ha...afsuski bu voqia kop insonlarda uchrab turadi...
Nimaham derdim,akezga insof. Sizga esa sabr.
Albatta ruzgorizga barakat tilayman..

2 Muhayyo   (27-Окт-2013 04:29) [Материал]
cry

3 Your_Prince   (27-Окт-2013 09:06) [Материал]
нима булганда хам, сабр тилайман сизга! Маслахатим: узингизга турмуш урток, фарзандларизга ота керак. Акангиз бойликларига, пулларига куз олайтирманг. Уз йулингизни узингиз топинг. Албатта максадларингизга эришиш елгиз бошингизга анча мураккаб. Бунинг учун сизга хамрох инсон керак! Сабрли, сабрли ва яна сабрли булинг!

14 NoNikName   (27-Окт-2013 12:50) [Материал]
Канака сабр, кимдур акани бойлигига куз олайтирманг дипти, миндей олиб караганда уша ака яшаб турган уйда сингилниям хакки бор, одамлар шу сабр диган сузни камрок ишлатсада и жойида ишлатса, хакикатга якин булармиди

4 .Nargiz.   (27-Окт-2013 09:20) [Материал]
Dahshat! Akalariga qoilman,sinilari och bop turganda qanaqib uyda otirganikinla,Hudo hohlasa sz uchun hali yorug kunlayam keladi,farzandlarizga kopro mehr berin,Oshanda ulayam bir biriga mehribon bolishadi,hali bu sinovladan otvolasz,farzandlariz kotta bolib sizi boshlarida kotarib yurishadi.Ollohim akezga insof bersin!!!!!!!!!!!!!!!!!!

5 Diamond_Boy   (27-Окт-2013 10:08) [Материал]
((((

6 Giyos   (27-Окт-2013 10:43) [Материал]
Odamlar o'zgarayapti...

7 $aLoXiDDiN   (27-Окт-2013 10:58) [Материал]
hamasi o'tib ketadi!

8 bek88   (27-Окт-2013 11:14) [Материал]
600.000ming sum bilan ruzg'orni eplasa buladi. 150ming, 300ming bilan ruzg'or utqazyotganlar bor. Nega sizga yetmaydi? Akaizga kelsak u kishiga faqat insof tilaymiz! sabrli bo'ling, hamasi yaxshi bo'ladi.

9 Dimaaaa   (27-Окт-2013 11:20) [Материал]
Sabr. Buni ham tegida albatta ajri borligiga ishoning! Ollohim mehribon har bir ishni tegidan yaxshilik kelishiga ishoning. Bandasidan umid qilib yashash o'zi ahmoqlik, siz hudoyimdan so'reng faqat chin dildan shunda ko'rasiz g'oyibidan yetkazganini sezmeyam qolas! Hammasi hudodan! Siz chin dildan duo qiling akez uchunam shunda tosh bo'lib qotkan mehrlari erib ketadi qachondur! Siz ulardanam hafa bo'lmen ming siqilganizdan hafa bo'lganizdan foydasi yo'q! Hudo insof bermasa qiyin! Judayam qiyin! Qaytar dunyo ekanligini unutmang! Hudoyim sabr bersin sizga!

10 michael   (27-Окт-2013 11:32) [Материал]
ochigi maniyam singlim  bor lekin man uni  vawe yahwi koraman  sizi akez erkak emasakan akaham bomidi znachit  ayol kiwini gapiga  kirgan erkak erkakmi uz  singlisidan voz kechsayaaa(((((

11 EzoDil   (27-Окт-2013 11:52) [Материал]
Bunaqa aka böladigan bösa akam bömaganiga wukrla qib ketdim. Öla erke bömi. Sidirib tawa bunaqa betni. Xotin topilar,bola chaqa belda,lekin ota onen narigi dunyodan kelib sanga bowqa singil tug'beromidiyu. Singlin becharani bowqaladan tilanchidek pul sörab yuriwigacha qöb qöygan qanaqa dayussan? Yolg'iz ayolga qanchali qiyinligini san "erke" qatdanam bilardin? Öziga achinmasenam 2ta norasidasini öylamadimmi? Kör körona öwa sadaqeni köchadi beganalagayam qilarsan,nafsin un qaysidir amaldorri qornini töyg'izarsan,a bula özini jigarlarinku ablah! Voy qonim qaynab ketadide wunaqalani ewitsam. E,lozim kiyvogine bunaqa xotin quli bögandan!

12 Nargiza   (27-Окт-2013 12:09) [Материал]
Hammaga Alloh insof bersin, nasib qisa mana shunaqa xalolikda bolarizni kotta qivursez, albatta mukofotga eriwas.

13 Iroda   (27-Окт-2013 12:50) [Материал]
Akayiz yordam qilmagan bo'lsa boshqa qarindoshlariz yomi? Opayizchi? 
Erizni sudga berish kere, shunchali qiynalgan ekansiz demak aliment to'lamaydi u
o'sha akezni ham sudga berish kere nima haqqi bor edi ota uydan haydashga? o'tga sizi ham haqqiz boru ((

15 Uzbеk   (27-Окт-2013 13:08) [Материал]
hamasi yaxwiliga bo'sin

16 EzoDil   (27-Окт-2013 14:31) [Материал]
Iroda,sudga beriw kere dibsiz.hozi advokat hizmatiyam mingdan kammas.

17 Iroda   (27-Окт-2013 15:48) [Материал]
Ezodil akasini sudga berishga advakat kerakdir lekin erlarini advakatsiz ham bemalol sudga bera oladila manimcha, birorta huquqshunos tanishlari bo'sa maslahat qilsalar ham bo'ladi 
shaysiy fikrim

18 Bahrom   (27-Окт-2013 16:01) [Материал]
Mandaham singlim bor.Lekin man hechkachon unaka kilmiman,chunki otasiz oskanman.Onam bizi qiynalib o'stirganin bilaman.Onami oyligi 5.500 qirgiz som(245000 so'm) bolsaham bizi boshka bollardan kolmasin deb hamma narsa kilgan.Asal opa hamasi yahshi bopketadi!

19 Фарход   (27-Окт-2013 16:50) [Материал]
Вокеа бир томонлами ёритилганлиги сабабли максад тушунарсиз, маколадан хеч ким узига фикр килмайди!!!

20 Anar   (27-Окт-2013 17:07) [Материал]
Sabrli bo'ling.Akangizga insof bersin.

21 Bohodir_Y   (27-Окт-2013 19:34) [Материал]
Masalaga Faqat bir yoqlama yondoshilgan agar Ikki taraflama yondoshilganda biron fkir bldirsa bolardi. balki shu qiznixam bir aybi bordurde axir qars Ikki qoldan chiqadikuu okalariyam jee unchali toshbagrmasdur bekordan bekorga erlari tashab ketibti okalari yordam qimiyopti erdan ajrawsa aliment dgan narsala bolardi. yooo manimcha bu maqola uydurma yoki borttirib yozilgan. lekin. nma bogandayam Xayot shunaqa past balanti blan qizu rang-barangligi blan qizu agar xayot Faqat oppoq ranglardan iborat boganda yawawni qizigi qomas edi

22 bo'ribosar   (27-Окт-2013 19:37) [Материал]
Эриз билан ажрашмаслигиз керегиди. У кийинчиликларда кочиб сиз ундан бошкасига#баттарига# учрагансиз. Чунки оллох сизга берган синовга рози болмасдан, осон йолни танлагансиз. Энди сабр килин. Ёругликка чикасиз!

23 religious girl   (27-Окт-2013 21:44) [Материал]
sabr. . . yusuf payg"ambardek chiroyli sabr qiliwni 6rganing opa. . . zero yaxwilik ham yomonlik ham ollohning ne"mati.....

24 bonu   (27-Окт-2013 21:54) [Материал]
а нельзя ли поговорить с братом наедине чтоб он помог с квартирой или же с зарплатой  ? Если он хорошо зарабатывает и расходы есть свои наверное это же тоже надо учесть а не сидеть и считать чужие деньги

25 Deni   (28-Окт-2013 01:22) [Материал]
Kimdir okasini dovlatiga kuz olaytirding debdi, kimdir ajrashibsan ajrashib oson yul qidirgansan debdi, kimdir shu pulga yashash osonku debdi,,, odamlaaaa vi ee slishite???? okasi dangillama uyda yashab yuribdi ,singlisi esa xorlikda bolalari bn sarson sargardon . Qaysi birilani tomogiladan luqma utadi singliz yo akayiz yo ukayiz bolalari bn och naxorlikda yursa ,,,ayniqsa boshida eri yuq singil uysiz kochevat' qilib yurgan busa . Usha "akalar" ikkinchi xotin oganda uziga zur sabab topadi, a kuchada foxishalik qimasin dedim de brovni bolasi savob kerakku deb,,,, vaxolanki savob burunni tegida qalashib yotibdi,,, faqat OQIBAT kutarilgan ,,bugungi kunda esa u umuman yuq! Man xamisha aybni bunaqa paytda erkakdan bilaman, avvalo aka ukala uyda na opasiga na singlisiga qaramiy quygan yurish turishiga , 40 ga qarab kettimu xali okamdan qurqaman, Uylangan erkaklar esa ayollarini tarbiya qilish urniga ayollar erlarini tarbiya qilishga utgan, qimiy kursinchi yo kasal bup qolamiz yo ajrashaman deb qurqitamiz, yo xushimizadan ketamiz ,,yuq deylachi,,,, srazu sdavatsya qilib labbay xotinjonga utvolishadi. Er topganini endi er emas ayoli xal qiladi qaqqa nimaga ishlatishni. Xotinni akasi yo ukasi tuy yigin qisa sarpa suruglarigacha er buynida ,,, erimizani oka ukalari tuy qisa tuyonani xam qancha bervossiz deb voxima bosib tekshiramiz. Ayollani aybini esa bitta narsada bilaman, tarbiyani bermay quydik bolalarimizaga , aka singil urtasidagi mexr oqibat xaqida uqtirmiy quydik.Bolalarimiz oldida erlarimizani bir tiyin qip tashiymizaki, u yogini uylamimiza ,qush uyasida kurganini qiladiku deb. Erlarimizaga ota onayizzi oka ukalarizzi singillarizzi eslab xabar ob turing demiydigan buldik,vaxolanki qaytar dunyo ,,bolalarimiz bizada kurmaganini ertaga kotta buganda bir biriga qattan qilsin oka ukachilikni ... insof bersin ikki tomonga xam ,,, Singlim sinov kepti boshizga iloxim yorug yuzla bn utvoling, sabr tiliyman ,okalarizga esa xamma oka uka opa singillaga insof !!!

26 shirin   (28-Окт-2013 02:51) [Материал]
ollohim hammaga insof tofiq bersin sabirli boling sizga ham ollohimni attagan shirin kunlari bor

27 Насиба   (28-Окт-2013 09:44) [Материал]
Мана шу хатни эгасини кандай топса булади?

34 Yurist   (28-Окт-2013 14:40) [Материал]
Мани тушунишимча хат мана бу почтадан келган:************* демак хатни ёзган инсонни шу электрон манзилдан топсангиз бўлади

28 shabnam7453   (28-Окт-2013 10:37) [Материал]
sabr tagi sariq. oltin.menam yangaman.erimni singlisi bor.shunga 1 honali uyimizda yashayapri bemalo 3ta bolasi val eri bilan .sizni ku eringiz yoq.shunga ham qayn singlim tama qilgani qilgan yangam qizgachiq deb,hatto otirgan uyni kommunal chiqimlariniyam erim tolaydi.afsusuki yahshilikni bilmaydi.qaynonam bolsa qizini uyiga hamma narsani tashigani tashigan

36 ledy   (28-Окт-2013 16:36) [Материал]
сизни кайнисинглингизга ухшаганлар афсуски, роса куп... Акаси йук булганда нима киларди.

29 chelovek   (28-Окт-2013 12:03) [Материал]
Нега турмушдан ажрагансиз??? 
Акалариззи кунгли коладиган нима килдиз???
Шу хаккида езмапсизу.

30 Samina   (28-Окт-2013 12:06) [Материал]
YOUR_PRINCE гапизни уйлаб ёзсез буларди , у манимча окасини бойлигига куз олайтирмиёпти сиз яхшилаб укиб олинг олдин! Сабрни хам чегараси бор , узиз икта бола билан кучада коганизда билардиз! Бизани узбела узи шунака факат акл ургатишни билишади холос!

31 bonu   (28-Окт-2013 13:52) [Материал]
qiziq...qizlada og"aynimas dugona boladi shekilli....7 ta og"aynim bosayam dibdila....

32 Sarvarchik   (28-Окт-2013 14:24) [Материал]
albatta qiyin xolat

33 Yurist   (28-Окт-2013 14:39) [Материал]
Pul odamni qutirtiradi deb bekorga etishmagan

35 Muhabbat   (28-Окт-2013 15:50) [Материал]
уйда ота-онадан колган меросдан сингилнинг хам хакки бор судга мурожат килиб хакингизни ажратиб олинг уз хукукингизни билинг шунда кучада колмисиз хеч кимга ялинмайсиз ойлигингиз хам етади

37 rayhona   (28-Окт-2013 20:56) [Материал]
uxwaw taqdir ekaan

38 rayhona   (28-Окт-2013 21:01) [Материал]
uxwaw ekan taqdirimuz...

39 rose   (29-Окт-2013 00:53) [Материал]
tavba... man hecham achinmadim muallifga. balki nohaqdirman... bilmadim... nime endi akasi yordam beriwi kere. puli yetmasmush iwlasin. 600 mingga qarab utirmi, yalinganmuw, yayov borganmuw...yalang oyoq bormabdiyu iwga.
man wunaqa bir ayolni taniman... erta tongada soat 6 da iwga ketadi qatnidur uborka qiladi, soat 9 da davlat iwiga boradi. kechqurun yana qatgadur uborkaga borib keladi. uni 3 ta bolasi bor. eri rossiyaga db ketgan10 yil habarsiz yashab kevotti. hech kimdan umid qimidi na akasidan na opasidan yordam suramidi. ulani uzini tawviwi uziga yetadi didi nuqul.
muallif unga achiniwlarini, osmondan uzidan uzi olma tuwuwini hohlilla wekilli...

40 sweetychoco   (29-Окт-2013 12:43) [Материал]
g'alatimasmiiiiii ? Balki rostdiruu xammasi lekin saaaal g'alatideee barbir))))) kraska og'ayni .... Xayrattaman.

41 Zuhra_M   (29-Окт-2013 12:50) [Материал]
Mualif OLLOXIM har bir suygna bandasini sinidi qiyinchili bn akezga ham boylik yaqinlarga befarq bomasin dib berilmagan SINOV un berlgan sabrli bolin OLLOXIM farzandlarizi risqini beradi vohti kelib bu kunlarizi kulib hursand bolib eslisiz bu hayota hammani oziga yarawa qiyinchligi bor....Olloxdan yordam soren bandasidanman sabrli bolin bekorga bu HAYOT deb nomlanmaga unutmen va tuwkunlika tuwmen

42 RICHuzTIM   (29-Окт-2013 14:00) [Материал]
BU VOQEA MANGA JUDA JUDA TANISH MING AFSUSKI ODAMLARNI XAYVONDAN FARQI QOLMADI OZIMIZNIKIDAN KORA OZGALAR MEXIRLIROQ BOLAR EKAN  ALLOX KORGUCHI BILGUCHI ZOTDUR INSHA ALLOH XAMMASI YAXSHI BOLADI ZERO SIZ JANNATI AYOLSIZ

43 Zinnura_K   (29-Окт-2013 15:55) [Материал]
Hayot o'zi shunaqa beshavqat!! Nolish shaytonni ishi....

Akezdan yordam kutmen.. O'ziz qizizga " Nmani so'rasez OLLOH dan so'ra" dib sizde... O'ziz ich ichizdan shu gapga ishonmi , akezzi davlatiga ko'z olaytirbsiz..
IXLOS -yo'q!!!! Gaplarizda!!!
Demek siz noshukurga kirasiz..
Odamla yiyishga non topomayaptiyuu.. Kiyishka kiymim yo' dib noliysiz...
Tag'inam hudoga shukur qilin.. Ishiz borakan.. Bola chaqez sog'lomakan.. .

Chiqqan qiz chig'riqdan tashqarida.. Agar ajrashgan bo'sez.. O'ziz tanlagansiz shu qismatni.. .
Qattan topaman diysiz..
Yaxshi odamga turmushga chiqin.. Yoshi kotta bo'sayam...

Agar beva bo'ladigan bo'sez... Mmmmmm... Sizzi qaramiz.. Maxriz Akezga tushgan...
Unda ulani hudoni o'zi kechirsin.. Dayuslikni hich kim ko'rmasin..

44 Deni   (29-Окт-2013 20:58) [Материал]
oxiri zamonga etib kebmiza xudo xoxlasa , akani davlatiga kuz olaytiribsiz??? singilmi? ersiz bolali ayol boshida uyi yuq ayol ooozgina busada boy  qondoshidan jigaridan yordam kutgani , davlatiga kuz tikkanga kiradimi?? sizzi ixlosiz baland ekan bumasa , agar okaga yalinib yordam surashlikni noshukurlikka yuysayiz . CHiqqan qiz chigriqdan tashqarida? uzizzi eriz oka ukayizni yoki ota onayizni uyiga narsa tashivotganizda shu gapni etarmikin???? Quying manam ayolman manam tashiyman er topganini. lekin shunaqa paytda erimiz singlisini yo opasini bolasiga daftar ruchka olib bersa maktabiga kuzimizadan ut chaqniydi,,,uzizni bolayizga gapirmagunimcha obkemisizu singlizni bolasi darrov kuzizga kurinadi a deb !!!! Bu dunyo utar sinov dunyo ,,,tovba million yil odamla keladi ketadi bittasi ortib ketmadi biza xali ishonamiz ortib ketishimizaga ,,, tepada uqing kelin yozibdila erimni singlisiga UYIMIZANI berdik deb, kelin eri bn ajrashsa girt begona buladi singil esa opa aka uka esa kindik bn boglangan !!!! kelin okasi topganini singlisiga minnat qivotti ,ayolni axmoqligi va aqlliligi shundaki u xamisha uzini uziga kerakli joylarda xaqman deb bilishi . Dodam raxmatli bir ish qigandila kelin tushirganlarida kelinlarni bulakj qiganlar,,, ovqat eyishini xam utirishini xam , oila muammolari kelin oldida xal qilinmasdi,,, ishonasizmi, bu oiladan tinch totuvi bu oiladagi oka ukalani bir biriga bulgan mexrni xali topomiman kupchilikda . Jannatga kirvotgan ayolni oyogiga 3 ta  toifa erkak sudralarkan , otasi , oka ukalari , umr yuldosh,,,, qolganini ayollar uzilar xal qililar .Imenno shu erkaklar ayol kishi uchun javobgar bu dunyoga ,,,silani bu dunyoda uzilaga tugirlavogan xaqqilar emas !!! Tagin yaratgan bilguvchi.

45 ledy   (30-Окт-2013 00:13) [Материал]
Акаси йуклар нима киларкан?

46 bo'ribosar   (30-Окт-2013 18:15) [Материал]
бу киз хамиша хаётдан нолийверадигон киз. Ака бекорга ундай кимаган. Хозир ёрдам берса барибир рахмат демиди. Бу эри бланам машинга ухшаш сабаб билан ажрашган. Бу фелини узгартирмаса. Шунака болоради. Мен бунака одамларни коп корганман.

47 Lucia   (30-Окт-2013 23:38) [Материал]
Nega ayibi ayolga agrarvosila nega erin bn ajrawgansiz bu oson yöl dib gapirvosila a 2 ta bolali odam özidan özi man erimdan töydim ajrawaman dimagandir wunaqa voqealani ewitganman daji körganman ajrawiwga majbur böliwadi bowqa iloj yöligdan bu oson yölimas 2ta bolani yetim qilib ajrawiw. Ulagayam osonmas töq yawagan odam bu darajada xorlika ochlika chidaw manim4a bu judayam irodali ayol 2ta bolasini yetim xonaga tawab ketmayabtiku qiynalvoman dib boqomayaman dib özi bilgan böqini yegani kö4aga ketmayaptiku tögri okasidan umid uzomayapti nima bögandayam jigariku bilib bilmi tow otmili örtola aqilili qiliw oson bizani oyladayam wunaqa bögan tögri Ota Onam ajrawmagan Adamla zör topganlarida xama amakilarim amalarim bizani ustimiz ölib qoliwardi iwlari orqaga ketganda Adam töyqiliwlari kk böganda bitasi qorasini körsatmadi toba yaxwiyam Togalarim Xolam borakanla bizani tawab qöyiwmadi. Ollox mexribon va raximdil opaginam sabirli bölin.

48 Furqat Toshpulatov   (31-Окт-2013 10:27) [Материал]
Hayotga kulub boqsang kulub boqadi

49 Sparrow   (31-Окт-2013 15:43) [Материал]
boshqalani taqdiriga aralashmiman lekin achinarli. Man boshqa narsa so'ramoqchidim mailga iloji bo'lsa kiril alifbosida xat yozing diyilgan. Hamma o'zi o'rgangan holda yozadi bunaqa lotin kirill dib ajratish katta saytga to'g'ri kelarmikan
Ответ: Сиз ачинманг! Нега тугри келмасин. Сиз яхшилаб укинг. Иложи булса крилл алифбосида дейилган. Энди хаммага хар хил кулай. Кимгадир лотин алифбоси кулайрок, кимгадир крилл алифбоси. Агар кийналсангиз лотиндан криллга угирувчи программалар хам борку!

Изохлар модератори Bek8111

50 Aaaaaa   (31-Окт-2013 20:51) [Материал]
оилада ота вафот еткандан кегин оила муаммолари катта угилни зиммасига тушади бу айолда ажрашишга етарли сабаб булса керак ажрашган акасига инсоф берсин ва синглиси ва жиянлари ёрдам берсин..!

51 nemo   (04-Ноя-2013 06:42) [Материал]
Текстни пастидаги контактний маил нотугри экан. Ёки ман топа олмадим шекилли. Бу аёлни бошка маили борми, озгина ёрдам бермокчиман.

52 GULI_NUR   (05-Ноя-2013 15:51) [Материал]
Haqattanam nime OG'AYNILARIM...???

53 Lucia   (05-Ноя-2013 23:30) [Материал]
Ogaynilarim mas oga inilarin yani oka ukalarim dimoq4i böganla .

54 BEKBOLA   (06-Ноя-2013 16:18) [Материал]
Xammanixam 6ziga insof bersin

1-50 51-51
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!