01:11 Шумқадам... | |
Агар бу воқеани манга ишончли манбаа айтиб бермаганида ва у қиз билан ўзим гаплашмаганимда ўлай агар ишонмасдим. Бошқа тарафдан ишониш мумкину билмасам. Бир танишим жияни хақида айтиб бериб, тақдиридан кулишниям йиғлашниям билмайсан деди. Шу куни у жияни билан боғландик, унинг воқеаси кулгулик бўлмасада, қизнинг қувноқ ва кулиб гапириб беришидан аввалига ё ажралиб томи кетди ва ё рости хам жин кирган деб ўйладим. Хозир қизлик уйида яшаётган бу қиз турмушга чиққач, мана шу воқеалардан кейин жудаям қувноқ ва хаётдан завқланиб яшайдиган бўлиб қолганлигини танишим хам айтади. Ажралиб сиқилиш ўрнига хаётдан хурсанд. Балки кучли рухий зўриқиш натижасида янгича эйфория касалига мубтало бўлдими-дейди. Воқеасини хам қиз юмор ва кўтаринки кайфиятда кула кула гапириб берди.
-Турмушга чиққунимча ўзимда хечқандай ғайриоддий нарсани сезмагандим. Дугоналарим орасида бирини кўзини ичида оқ жойида қора холи бўлганига хамма уни кўзи тегади деб янги нарсасию хатто янги йигитини хам кўрсатишмасди. Билмасам, балки рости хам уни кўзи тегадиган хислати борми ё ўзимизни ишонтириб қўйганмизми, хуллас рости хам кўпинча қараган одами ё қоқиларди ё йиқиларди ва кўпинча бирон нарсани мақташи билан кўзи рости хам тегарди. Аммо мактабданоқ то институт ва шу турмушга чиққунимча дугоналарим орасида хеч нарсаси билан ажралмагани ўзим эдим. Халиги кўримсизгина, стандарт ва оддий деган қизлар тоифасидан. Бундоқ севиб севилмабман хам. Хинд киноактерларини суратини ёстиғим тагида асраганим биринчи ва охирги мухаббатим бўлса керак. Қизиғи дугоналаримга қараганда совчилар бобида энг омади юришгани ўзим эдим. Зап қайнанабоп типажда бўлганимгами доим бўлажак қайноналарга бирда ёқардим. Совчи билан турмушга чиқдим. Ўзим танламадим албатта, уйдагилар хар тарафлама оилавий мосию, кўрпангга қараб оёқ узат доирасидагисини танлашди. Учрашувга чиққанда шу ўзимга мос оддийгина одмигина йигитлигига, ха шу турмушдан кейинда мухаббати деб рози бўлавердим. Бошқа иложим хам йўғийди. На йигитим бўлган ва на қариндош уруғ аймоғимизгача қоида ва тартибли оиламизга қарши чиқиб бўлмасдиям.
Тўйим яхши ўтди, яхши артистларни чақирган, хуллас орзу хавасли оила.
Тўйдан кейин бир кун ўтмасданоқ, ўша куни тўйхонадан янги уйга кириб келишимданоқ бошланди хаммаси. Аввалига уйга кираверишда турмуш ўртоғим кўйлагимга оёғи ўралиб йиқилиб тушди. Кейин залга кираётганда тумбочка устидаги қайнонамнинг севимли гулдонини туртиб юбориб синдириб қўйдим. Хамма шоша пиша "вой яхшиликка", "келин келди бало келмасин", "келган бало қазо шунга урди", "ёшларга тегаётган кўзлар шу нарсаларга уряпти" дея бошлашди. Эртаси куни келинсаломда қайнотамнинг азаси тутди. Каттагина зотдор ити шу келиб келиб мани келинсаломимга ўлиб берибди. Яна юқоридаги гаплар билан овундик. Чимилдиқда...айтишгаям уяламан. Хуллас хаяжонландилар. Уч кунда амалладик... унгача тахтаям бўлдим, жини борам бўлдим, резинкаям, кесак хам хуллас, эримни кўзига моховдек кўриндим.
Ишонмайсиз. Ўзим хозир хамма хаммасини ўйлаб тушунолмайман. хар куни нимадир синади, аквариумдаги биттадан балиқ хафтасига чалқанча отиб кўзларини лўққилатиб ўлиб бераверади. Ўйда хайвондан тирик жон қолмади. Бу майли, оила аъзоларини иши чаппасига кетди. Эрим ишдан хайдалди. Бир ой ўтмай қайнотамни устидан жиноят иши очилди. Қайнонамни давленияси тутиб даволана бошлади. Хуллас "Шумқадам!" тамғаси билан охири мендан қутулишга қарор қилинди.
Уч ойлик келинман... Республикадаги бормаган домламиз қолмади. Ўқитдигам, атрофимда оловам ёқишди, томоғимдан килолаб жун бало баттарлар топишди. Тавба шунча йил бу қора игнадан тортиб қора тухум ва жунлар томоғимни қатида турган экану ман сезмаган эканман хайронман. Кулиб юборсам ана болангни жинлар эгаллаган деди бир сочинг куйгур алвасти иссиқ-совуқчи. Онам қўярда қўймай олиб бормаган жойи қолмади. Негадир ман "балои офат" "Касофатхон"ни (қайнонам менга севиб қўйган лақаби) ўз ўйимда ёмон таъсирим бўлмади. Ўша қизлик уйимдаги тинчлик.
Уйга қайтаришмоқчи бўлишганида қайнонам аввал ўзим домлаларимга кўрсатай кейин уйга киритаман деди. Униям домласига борай десак ўша онам олиб борган домлалардан бирига учрадим. Айтдимку амал қилинган деб, бахтини бойлашган қизни деди яна у. Хаммаси хархил гапиради яна. Товуқни бақбақасидан тортиб то бўрини жинсий аъзосигача уйимиз яна коллекцияга тўлди. Хонам нақ зоология музейи деса хам бўлади.
Ишқилиб ўша қайнонам домласи айтган муддатдан кейин уйга қайтдим. Келин бўлиб кираётганимда шунчалик катта маросим билан кутишмаганди, бу сафар нақ эшик тагидан исириқларни ёнаётган гулхани устиданам сакрадим, оёғим тагига қора хўрозам сўйилиб баданимга қонини пуркашди, пешонамга хинди хол қилиб қотган қонини қайнонам зўр бериб ишқалади. Оқ сурпга ўрашди, уни остонада ёқишди кейин, супургини орқамдан чўпларини эзишди, устимдан ўқитилган сув сепишди, ишқилиб то уйга киргунча нималарни бошимдан ўтказмадим. Ит кунимми бошимга солиб минг охангга солишди. Кейин шу уйниям уйдагиларниям бирма бир ўқитиб, қонга бўяб, сувга пуркаб, оловдан сакратиб чиқишди.
Кун эмас соатга қараб яшай бошладим. Овқат тагига олса хам чўчийман, оёғим тагидан ўлик таракан чиқсаям юрагим увишади. Дарров супириб ўлган хашоротларни кўмиб қўяман. Биров кўрмасин дедимда. Келганимми тўртинчи куни нақ 97 ёшга чиққан қўшним ўлиб қолди. Ох ман ўлсам бўлмасмиди? Қайнонам "Нега шу 97га чиққан қўшним 100га чиқмай ўлади а?" деб менга бақраяди. Балки кечаси уйқусираб бориб бўғиб ўлдиргандирман деб ўзимданам шубха қилиб юбордим, тўғриси. Қайнонам азага чиқиб давленияси ошди, мазаси қочиб қолди...яна ман айбдорман. Эрим ишга тиклана олмади. Қайнотамни устидан хукм ўқишди, уни итиям қўшнимизам қайтиб тирилишмади....эрим уйимга олиб келиб ташлади. Хаммасини ўйлаган сари кулгим келади. Камгап камсуқумдан кўп гапирадиган, кўп куладиган, хаётдан маза қилиб яшайдиган бўлиб қолдим. атрофдан фақат яхши нарсаларни кўряпман, фақат позитив. Уйдагилар рухшуносгаям кўрсатишди, соғ деди. Последрепрессив холат натижаси, ўтиб кетади деди. Отам барибир ишонмай кучли професорга кўрсатдилар. Алламбало савол жавоб ва тестлардан ўтдим. Адекватная!-деди. Шунчаки вазият орқали кучли афектни бошимдан ўтказиб ўзгариб қолганмишман, яна ўзимга қайтишим ноаниқмуш аммо хозирги холатим хавфли эмасмиш. Шумқадамманми? Билмадим аммо ман ўзгардим ва манга бу ёқяпти. Иккиқат хам бўлмабман. Шу шумқадамлигимга қарамай совчи яна келяпти. Турмуш ўртоғимга янги келин излашётганмиш, лекин хали ажрашмадик. Буёғи нима бўлади билмадим.
Sayyod: Бу жувонга фикримни билдирдим ва аслида уни холати шундай қувноқ настройга йўналтирганини тушуниш мумкин. Соппа соғ бўлсангу уч ой давомида домалама домла юриб сени ундай бундай деяверишса ва фақат ўша уйда у келгандиа аномал ходиса бўлса албатта охири кулгингиз келади. Шумқадамлигига ишонмайман. шунчаки ғалати тасодифлар деб хисобладим. Аввало шу ёшгача етиш насиб қилсину, аммо 97га чиққан қўшнингизнику нариги дунёга чиптаси тугул путёвкаси хам сроки ўтиб кетгану, яна нимасига сизни пойингиз айбдор эканей) Хаммасига тасодиф ва ундан кейинги КУТИШ НАСТРОЙИ сабаб. Хамма ёмонликни кутиш настройига ўтиб олиб аурани "режим ожидания зла!"га қўйгансизлар. Ўзингиз билмаган холда хар балога илохи омин деявергансизлар тушуняпсизми? Мысли материальны-фикрлар жонланади. Нимани кутсанг шу бўлади. Бу борадаги фикримни қолганини мана бу бир вақтлар "Онг настройкаси омад формуласи" мақоламдан опарсиз Одамлар нима дейди?
Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап. | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 9487 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |