Бош сахифа » 2014 » Март » 11 » Шухратнинг "ГОЛОС"даги шухратию, Севаранинг "Точь в точь"даги хатолари
04:45
Шухратнинг "ГОЛОС"даги шухратию, Севаранинг "Точь в точь"даги хатолари
Россия шоуларини ўзбеклар забт этишда давомламоқда. Турли ёшлар, турли йўналишлар...
ГОЛОС лойихасининг болакайлар турида 11 ёшлик Тошкентлик Шухрат Турдихўжаев иштирокининг илк сониёқ хаммани хайратлантира олди. 
Худди Севара ва Наргиз каби.

Бу орада Севаранинг навбатдаги лойихада иштирокини эса хатолик бўлса керак деб хисобладим..
Бу хақида кейинроқ, аввал Шухрат хақида:

Уччала хайъат аъзосини хам ўзига ром этган Шухрат хақида биринчи бўлиб Пелагея фикр билдириб, тугмани босмаганига афсусланишини айтар экан, буни Шухратни куйлаш махоратига махлиё бўлиб ёддан чиқиб кетгани билан изохлади. 

Макс Фадеев Шухратни ритмни хис қилиш қобилиятини юқори бахолади, зеро бу артист учун жудаям мухим дейди Фадеев. 

Биринчи бўлиб "Мен уни танладим" тугмасини босган Дима Биланни йигитчамиз  кўпроқ хайратлантирган бўлсада, аммо Шухрат  бироз кейинроқ тугмани босган Макс Фадеевни танлади. 
Мен хам шу танловни қилган  бўлардим албатта.

3 ёшидан бери куйлаяпман дея интервью берган Шухратнинг сўзлари дона дона, фикрлаш доираси хам ёшига қараганда нисбатан теранроқ .
Хеч кимга ўхшашни истамайман, шунчаки омадли ва ўзлигимча қолишимни истайман дейди Шухрат. 

Мусиқий мактабнинг 5 синфи фортепиано бўлимида ўқийдиган ва 2012 йилги Витебскдаги "Славян Бозори" мусиқий танлови иккинчи даражали мукофот сохиби  бўлган Тошкентлик Шухрат Турдихўжаевни кейинги сонлардаги иштирокини кузатамиз.




Севара Назархоннинг Россиядаги ижоди гуллаганда гулламоқда, буни унинг Россия тв-каналларию, твшоуларидаги иштирокидан кузатиш мумкин.

Янги "Точь в точь" (аввалги один в один) лойихасидаги иштирокини юқоридаги холат каби 1-канал орқали кузатиш имкони бўлмасада, интернетдан кузатдим.

-Биринчи сонда Севара Шаденинг машхур "smooth operator" қўшиғини куйлаб чиқди. Кўриниш тарафлама сал ўхшаганини хисобга олса, овози умуман бошқа. Шадени овози йўғонроқ, Севараники эса аксинча. 

Икки жюри Севарани грим остида танимади. 

Хайъат аъзолари Севарани бу сахна кўринишидаги дадиллиги етишмаганини айтишди. 

Бахолар учта беш ва биттагина тўрт. 

Менга Севаранинг бу сондаги жавоби ёқди. Шаденинг орқа тарафини кўрсатиб ўтириб беришдаги мушукча пластикаси етишмагани ва дадиллиги шунда керак бўлганини хайъат аъзолари айтишганида, Севара Шаде каби қайсидир "нуқтаси"ни кўрсатиш учун бу ерга келмаганини айтди. Айнан шу иборани у шу қадар чиройлик қилиб қоғозга ўраб, боши ва охиридан силлиқ қилиб тушунтирдики...сихам куймади кабобам, мана шу учун хурмат! Аммо у ўз фикридаги аниқ сўзини урғусини ёдда қолдира олди : эт-бетини намойиш қилиш учун келмагани тушунчасини!

 

Майтубда бу сонни тўлиқ турини кўрмоқ


-Иккинчи маротаба у Наташа Королеванинг "Желтые тюльпаны"  қўшиғини куйлаб, уни тимсолини намойиш қилишга харакат қилди.

Наташанинг ўзи бу сахна кўринишини кузата туриб, Севарага бир икки харакатларни қилишни кўрсатиб турди хам. 

Хайъат аъзоларидаги актер Леонид Ярмольник уни бу сахна кўринишини пластика тарафлама аниқ тушган дея бахолаб, артистнинг асосий энергетикаси бу кўзлари орқали етказилиши ва пластикаси шунчаки тўлдирувчи элемент эканлигини таъкидлади. Наташа Королеванинг кўзларида шаддодлик кўп бўлиб, экран орқали одамларга таъсир кўрсата олиши, аммо  Севарада мана шу учқун етишмаганлигини айтди. 

Бошқа хайъат аъзолари хам Севарага (бу сафар хам) дадилроқ бўлишини маслахат бериб, хонанда сифатида вокали ютуғи эканлигини айтишди. Аммо бугунги сахна кўринишида у шунчаки этюдни кўрсатиб бериб, Севаралигича қолгани ва Наташа Королевани тўкис талқин қила олмаганини билдиришди.

Бахолар аввалги сондагидан нақ тескари холат-учга бир бўлиб, учта тўрт  ва  ва фақатгина Геннадий Хазанов 5 бахо қўйиб, буни Наташани талқин қилишдаги мураккаб вазифани бажара олганидаги харакатига дея изохлади. 

Наташа Королеванинг ўзи хам Севаранинг бу талқини деярли бажариб бўлмас вазифа бўлганлигини тан олиб,  Севарани мақтади. Наташанинг онаси мама Людапа, Севара хақидаги эмоционал  таърифларини кўрсатиб бермагунча, тасвирлаб бериш  қийин бўлса керак)) Севарага мухлислик даражасида у Пелагея билан бемалол дугона тутиниб,  Севаранинг фанклубини ташкил қилса хам бўлавераркан))

Қизиғи, бу лойихадаги артистларни гримдаги образидан кўпчилик танишмадию, аммо бу сонда Севарани хамма таниди. 

Мазкур сондаги Севаранинг иштирокига хам фикрим  ижобий эмас. Билмасам, Севара кимларнидир талқин қиладиган артистлар тоифасига кирмайди, аксинча, уни талқин қилишлари керак бўлса тўғрироқ бўлади.
Яхши маънода айтсам, бу шоуда Севаранинг иштироки фикримча хатолик бўлса керак. 


Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 13555 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Sevara Nazarhon, Shuhrat Turdihojayev

Нравится
Барча изохлар: 9
1 unknownn   (11-Мар-2014 09:29) [Материал]
ura Shuxratchik molodci i udachi. My s toboy vperedd Shuxrat!!! Gordimsya s takie talatlivy umnik ))

2 mening_fikrim   (11-Мар-2014 13:58) [Материал]
exxxxxxx sayyooddd bolarkanu bor ekansizu men endigina ozimdan hafa bolib ketyotgandim men qowiq ewitiwni bilme qolyapman deb sevarani axvolini korib unga ham anca narsa yozaman degandm ularni ham unitdim ohirgi paytlarda hamma icib olgan cekib olganlarni sozlarini qowiqlarini qoyaverib wahsan meni konglimdan bu sayt qolyaptgandi maladddessss Shuhrat gap yoq klasss qowiq aytiwiyu harakatlariyu gapiriwlariyu prosto klasss mazza qildim ewitib bu bola vapwe bowqaca energicni ekan ozimizda hec qowiq aytmaganmidi umuman tanimasdikku yoki men eqitmaganmidim bu bola haqida bilmadim hullas mazzza qildim qoyil 7/8 marta qayta qaytadan kordim keyingi korsatuvdagi iwtiroklarini ham yotitib turing iltimos

3 Gulozora   (11-Мар-2014 14:16) [Материал]
Оба молодцы!

4 Your_Prince   (11-Мар-2014 15:59) [Материал]
Шухратнинг хозирдан шунчалик фикрлай оларкан ва шундай махорати бор экан, демакки келажаги порлок экан. Койил колмасдан илож йук, бундай овозни эшитиб.... Севара Назархон Россияни шу лойиха оркали узини танитмокчидир балки? Яна билмадим...

5 Diza   (12-Мар-2014 00:59) [Материал]
Shuxrat Omad

6 profi7717   (12-Мар-2014 03:46) [Материал]
lekin Shuxratga gapyo ozini yoqatmadi krasavchik  biggrin

7 ШАХЗОДА   (14-Мар-2014 16:26) [Материал]
шухратга омад

8 NO'MONJON.N   (16-Мар-2014 13:08) [Материал]
Kelgsi ijodilariga Omar.

9 Mohinur   (17-Мар-2014 15:17) [Материал]
Sevaraga omad kecha zor kuyladi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!