Бош сахифа » 2013»Март»19 » "Шошма" муаллифи Фаррух Соипов. Шахзоданинг эса хабари йўқ
04:31
"Шошма" муаллифи Фаррух Соипов. Шахзоданинг эса хабари йўқ
Сайтимизда 2012 йилнинг 24-июнь куни чоп этилган мақоласида, Фаррух Соиповнинг Les nuages деб номланган, француз тилидаги қўшиғи хақида хабар бергандик:
Француз тилини ўзлаштираётган Фаррух, айнан шу тилда ватанпарварлик рухиятида қўшиқ куйлагани, LES NUAGES "Бу қандай бир диёрки" маъносидаги қўшиқда ватанпарварлик рухияти мадх этилиши хақида билиб, у билан боғландик:
Фаррух Соипов;- Француз тили жудаям мураккаб тил экан. Жуда чиройлик тилу, лекин ўзлаштириш қийин кечмоқда, сўнгги пайтлар дарсларга хам қатнай олмадим. Лекин бу қўшиқни устида яхшилаб ишлаб, куйлаган қўшиқни француз тилини мукаммал биладиганларга эшиттирганимда, акцентсиз куйлаганимни эътироф этишди.
Ўша пайтлар Фаррух билан учрашганимда, шу қўшиқни телефонидан қўйиб берганди ва сайтимизда премьера қилишимни сўраганимда, клип билан тақдим қилишини айтганди.
Катталар гапирганда қулоқ тутиш керак эди Соипов)))
Куни кеча Қозоғистондан қайтган Фаррухни, кутилмаган янгилик кутиб турганди. Шохруххон ва Шахзода куйлаган дуэт "Шошма" унинг Les nuages қўшиғига жудаям ўхшаш.
Қизиғи, Шахзода билан "Кундалик шоу"-3сериясида Шохруххон қўшиқ мусиқаси ва сўзи хам унга тегишли эканлигини айтганди (ютубга манба)
Фаррух Соипов:- Les nuages француз тилидаги қўшиғим муаллифи ўзимман, Tom Clancy ғояси асосида яралган бу таронанинг сўзи Феруз исмли йигитга тегишли. Қўшиқ 2012 йил ёзларида сизга эшиттирганим ёдингизда, афсуски, ўша сайтингизда айтганингиздек клип суратга олиб уни тақдим этиш ишлари чўзилиб кетди.
Бироз ўзгарган турда тақдим этилган Шохруххон ва Шахзоданинг "Шошма" дуэтидан хабар топгач, хар икки қўшиқни аранжировкачиси бўлган Жасур Бадалбоевдан бу холат юзасидан тушунмовчилик деган маънода аниқлик олдим ва узр сўради. Шохруххон нима учун муаллифман дегани эса, тўғриси менга тушунарсиз.
Биласизми, хеч кимга хеч қандай адоват ёки даъвоим йўқ, майли бўлар иш бўлибди. Лекин ўз дидим ва хохишим билан яралган Les nuagesни хам, кимнидир айби билан ижодимдан ўчириб ташлай олмайман. Гап унга кетган маблағ ё ўша вақтда хам эмас, гап менинг ўз ижод намунам, ўзим истаган турда куйлангани ва унга ўзимни ижодий режаларим борлигида.
Асли юзага келган хатоликни фош этиш хам истагим йўқ эди, аммо вақт ўтиб унга клип суратга олиб, халққа тақдим этганимда, Шохруххон ва Шахзодага тақлид деб нотўғри хулоса чиқишини истамайман.
Фақатгина шунинг учун хам халққа Les nuages қўшиғимни хозир тақдим этишни лозим топдим:
unaqa ja uhshamidiku bir hil joylarida bor lekin .balki shoxruhonga rosayam yoqqandir shu muzuka, nima bopti uhshasa bu gapdan kegin faruxni yomon kurib qoldim melich
musiqasi juda uxshash lekn manga Farrux Soipov aytgani kupro yoqdi.Farruxni uzini mualliflik huquqini himoya qilishga 100% haqqi bor.bu qushiq Farruxniki..
Farrux Soipov etgani zo'r bo'pti, fransuz tilida judayam chiroyli eshitilarkan, yaxshi qipti ashulasini saytga berib, ertaga klip oganida to'chna taqqoslashardi, Farrux melochli qimagan! Shoxruxxon aldagani yo' aldamaganini shu sayttan, hudo holasa o'qib bilvolarmiza.
oy uzr kechirasizlar man Shozriyor bn aytgan qushigini nazarda tutib gapirgandim les nuages qushigi bn adashib ketdim. Faruh Soipovga omad tilayman. Shahruhhon va Shaxzodaga ham nima bulganda ham biz uchun ular xarakat qilishgan ))
Vooooy kopya buptiyu, minus bir hilu))) faqat solo azgina xunulashtirilgan shoshmada.Ugrili yaxshimas lekeeee, tembole uzimizanikiladan atak Rahmatullaevni yomonlashardila... pesh oshibtilayu
Sumaya v tochku! )) Chet eldiladan uxlatilgandayam chunsa bo'lardi. Lekin o'zinikini o'zi o'g'irlash? Bo'mapti! Eng qiziqtirvotkan narsa Shoxruhxon bilip turip qiganmikin shu ishshi???
Фаррух Соипов француз буп копти узиям, симпатяга, Жерар Депардье Фаррухни енида , Фаррух Соиповни билдик, демак у нитолько талантливый актёр, еще композитор, а голос какой шикарный, целая Романтика, как раз сегодня классная погода, я уже его песню на звонок поставила))))))
Shoshma-shohmadan, aaaaancha zo'r ekan bu qo'shu OFARIN! Zo'r chiqibti, bu shunchaki tasodif ham bo'lishi mumkin Shohruxxonni darroda yolg'onchi va ubu narsala deb bo'midi!
Jasur Badalboevga 5 baho muzikani qaerdandir topibaranjirofkasini tog'irlab birinchi Farruh Soipovga sotdi keyin mualliflik huquqi bilan qoshib Shohruhhonga sotdi. Bizda mualliflik huquqi degan narsa yoqmi?
masalani endi bir tomonini tingladik endi Shohruhhonni ham eshitib ko'rish kk avval hulosa qilmasdan. Atak Farrux Soipov man ashaddiy muxlisizman aktyorlik qobilyatizga tan berardim qo'shiqchilik borasida ham ZO'R qoyil manga juda juda yoqdi. Olloh taolodan hammaga insof so'rab HAMMAGA OMAD TILIMAN!!!
o'xshasayam boshi oxshidi qogani umuman boshqacha. odamla Rahmatullayevi gapirmela please uni hamma repertuari boshqadan ashulasidan sozlarigacha. tak chto ne budte takimi kritichnami
Манимча гап Шохруххонда эмас Жасур Бадалбоевда. Адашмасам, маколада хар икки кушикни сайкалчиси Бадалбоев дейилган. Балки Жасур ака бу кушикни Фаррух хам куйламокчи эканини Шохруххонга айтмагандир ва Шохруххон кушикнинг бир икиита жойига узгартириш киритиб муаллифман деб куя колгандир. Актёр Фаррух Соиповга келадиган булсак: ХАММА УЗ ИШИНИ КИЛГАНИ МАЪКУЛ манимча. P.S.Кушик айтмаган битта ман копман узи )))
Nimaga endi hamma protiv Shohruhxon..??????umuman awula og'irlanmaganu....prosto awulani stili oxwab ketarkan..........wuni db og'riga chiqarib qoyiw keremi?agar shohruhxon og'ri bosa,unda turk azerlani og'irlab ozimi awulam db yurgan xonandalani kim db chaqiramiz unda? SHOHRUHXONGA OMAD!!!!!!!!!!!!
Nme pawwadan Fil yasaysila,, Shohruhxon O'g'rimas,,, Sayyod ga xam xayronsande darrov shov shuv qimasdan oldin aniqlab keyin qoysa bo'lardiyu, yangilik topilmay qolibdida deyman,, Shohruhxonga xurmatim baland dalshe shundo qoladi!!! Kim qando qabul qilsa qilsin man bunaqa melochlarni deb xurmat qigan insondan kechmiman!!! Be ayb parvardigor,,,
Sayyod ga katta raxmat Bekorchilaga gap topib berganlari uchun!!!
senga gap buliwi mumkunmas omadingni bersin seni 8 yildan tinmay ewitib kelayotgam muxlisingman orzuyim kansertinga kiriw nasif qilsin qachon kansert yana boraman
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.