Бош сахифа » 2011 » Ноябрь » 13 » Умрим охиригача чақалоқ катта қилишга мажбурман...
06:15
Умрим охиригача чақалоқ катта қилишга мажбурман...
Бу аёлни махалласида кўпчилик танишади, катта аравада ёши кап-катта бўлиб қолган йигитчани куни бўйи кўчада олиб юради. Боласини ташхиси ДЦП...Кап-катта чақалоқ.
14-15 ёшга тўлган йигитча на юра олади ва на овқат ея олади. Хар бир овқатлантириш дўзах азоби, бошқасинику айтмаса хам бўлади.
Хар куни тонгда юқори қаватдан йигитчани бир ўзи кўтариб тушади, тушгача айлантириб юради. Тушда уни даст кўтариб олиб чиқиб кетади, овқатлантириб яна қайтиб олиб тушади, шу билан кечгача аравачада судраб юради. Кечқурун яна даст кўтариб олиб чиқиб кетади...
Хар кунги ахвол. Унинг хеч кими йўқ, фақат шу боласига олинадиган пенсия пулига яшашади...яъни яшамоқ хиссидан йироқроқ, механик мавжудилик билан ўтади умр...

Унинг хаёти ва бундай тақдири хақида у яшайдиган домда турли гаплар юргани боис, менга шу аёл тақдири билан қизиқишни сўрашди.
Тушлик пайтига яқин домининг олдига келганимда бир ўзи аравачадаги ногирон ўғли билан ўтирган эди. Ёнидаги скамейкага ўтириб саломлашдиму нима дейишни билмадим. Ўғли хам ўзи хам қараб туриб, аёл кимнидир кутяпманми йўқми қизиқди. Томдан тараша тушгандек сабабни айтиб юбордим.
-Шу қўшниларимни қиладиган иши йўқда, энди мани кавлашяптими? Хаммаси билади жудаям яхши. Олдин ёмон кўришарди, хозирку хеч ким билан ишим йўқ бўлса, тегмаяптган бўлсам..

Аввал тегармидингиз?
-Ох...жуда ёшлигим шовқинли бўлган нимасини айтасиз. Уришмаган қўшним қолмаган, тонггача биттаям қўшнига дастимдан тинчлик бўлмаган...Сиз нима буни хаммасини газетага чиқармоқчимисиз?

Йўқ, интернетдаги сайтга, лекин исмингизни қўймайман, одамларга ибрат бўлар...
-Ибрат?  (хайратланиб бир мийғида кулиб ўйланиб қолади)  Мани хаётим ибрат эмас уларга дахшат бўлади. Ана кейин ўзбекча дахшатли фильм оласизлар (кулади) .(Шу пайт ногирон ўғли оғзини катта очиб ғалати  овоз чиқарганидан чўчиб кетдим)  
-Қўрқманг, онам куляпти демак кулгулик деб буям куляпти. Силарниям қиладиган ишинглар йўғэй, ана домимизни подъездига ногиронлар аравачаси учун йўл қилиб бериш хақида ёзсангларчи, неччи йилдан бери ёзаман, бефойда. 9 этаждан хар куни 3 махал бола билан аравачани кўтариб тушаман. Яхши лифт бор, барибир қийин, аввал бола билан чиқаман кейин тушиб аравачани олиб кетаман. Гохида чироқ бўлмайди ёки лифт ишламайди ох ана азоб.

Тошкентликмисиз асли?
-Тошкентга чекка қишлоқдан келганимда иттифоқ даври эди. Онам ўлиб кетган, отам мени шогирди билан юриб кетганимни билиб, оқ қилиб қишлоқдан хайдаб солган. Шогирди эса оилалик эди, мани қаёққаям олиб борарди? Хеч бўлмаса Тошкентга кетишимга пул ололдим холос.
Аввалига официант бўлиб ишладим. Ижарада яшадим..лекин яхшироқ пул тўланадиган завқли  ва шўх хаётга аралашиб кетдим. Ўзи қўйишмади хам. Абортга пул тополмасдиму, шу хомила катта бўлгач миям ишлаб қоларди, кейин сунъий туғдирадиган укол қилиб уйда боладан қутулардик. Бир дугонам медсестра бўлиб ишлаган, бирга квартирада яшардик ўша билан қилардик...

Тушунмадим, хомила катта бўлгач? Шунгача юраверармидингиз?
-Эх...у даврлар..кўп ичардик, мижозлар қоринни сезиб қолгач камая бошлардими? Демак пул хам йўқ, демак ароқ хам, демак трезвый бўлиб қолгач қоринга ахамият тушади. Ана кейин нимадир қилиш керак.

Неччи ойлик бўларди улар?
-6 ойликлигиним олиб ташлаганмиз..Абортнию гапирмасаям бўлади..

Нечта бўлган шу уйда қилинадиган сунъий туғиш?
-4-5та...

Тушунмадим, бола туғилармиди? Тирикми?
-Ха шу тирикроқ туғилардида. 5-6 ойлик қанақа хам бўларди.

Кейинчи?
-Челакда сув тайёрлаб турардик, шунга солинарди, сувга ўпкаси тўлиб типирчилаб ўлиб қоларди. Охирги маротабасида хаммаёқ дабдала бўлди, шифохонага тушдим, судландик хам. Дугонам билан ғирт маст ахволда бошладик, болани олиб ташлагач, яна битта бола бор деб кўзига кўринган, яъни бачадонимни хам яна бир фарзанд деб тортаверган, аъзоим ярми буёққа чиқиб қолгач, хушимни йўқотдим, ўзимга келсам бутун квартира  хаммаёқ қон, тепамда 4-5та шифокор.. капельница.. укол.. милиция.. 
Реанимацияда бир ойча даволандим. Кейин бизни судлашди. Ўзи зўрға яшардиму яна фалоооон сўм штраф бўлганди. Шундан кейин эхтиёт бўла бошладим. Бу орада дугонамдан ўрганиб олган шу ишимизни бошқа дугоналарга ёрдам қилиб кўрсата бошладик. Ичмаганимизда аъло даражада уддалардик. Шунинг учун бу ишда ичмасдик, тавба мижозларам кўп бўларди. Кўпчилик расмий абортни истамасдида ўша пайтлар.

Шу пайт боласини тушлик қилиши кераклигини айтди. Бу пайтга келиб шок холатида бўлганим сабабли, бошқа савол бермай тезроқ кетмоқчи эдим, лекин у аравачани уйига олиб чиқишга илтимос қилди. Интервьюга рози бўлгани учун йўқ демадим, у болани кўтарди, мен аравани. Уйига кираверишда гапириб беришни давомлаверди.  

-Кираверинг энди, охиригача эшитиб кетасиз, бахонада яна кўчага чиқишимизга ёрдамлашарсиз.

Боласига тайёрлаб қўйилган емакни едира бошлади....Бу дахшат эди. Тасвирлаб бера олмайман, ногирон бўлганигами тишлашни билмайди, чайнашни хам. Онаси чайнаб оғзига овқатни тиқиб юттирарди. Шу тариқа бир тарелка овқатни едириш учун бир соатча вақти кетди, бу орада шундоқ хам бесарамжон ошхона хаммаёғи овқат бўлди. Бу манзарани хануз эсласам умуман овқатга қарагим келмайди, астағфируллох.

-Мана шунақа хар бир овқатланиш азоби.Тан оламан хаммасини...қанчадан қанча чақалоқларни умрига зомин бўлганман. Хар бир чақалоқни катта қилишга кетадиган вақт билан хамма умрига зомин бўлган чақалоқлар умрини битта қилиб шу ўғлимга берди...бир умр чақалоққа қарагандек кўтариб юраман энди...
Сизниям хаёлингиздан нега детдомга бериб юбормади деган хаёл ўтгандир? Кўпчилик айтган айтишади хам. Лекин бу Худо тарафдан манга берилган жазолигини тушуниб туриб, қандай қилиб воз кечаман? Гунохларимни натижаси эканлиги яққол тушунарликку. 

Бола туғилгунча бир бойвачча бозорда ишлайдиган бола билан юрганман. Ўша менга квартира қилиб берган. Уни севардим жудаям. Бола бўлиб қолиши хаёлига келмаган. Барибир сендан туғаман деганимдан кейин шу ижарадаги уйни олиб берди, нияти тезроқ фарзандданам, менданам қутулиш эди. Чунки оилалик, оиласи жуда қатъий ва роса қўрқоқ эди. Мени ниятим эса шу бола билан уни ушлаб олиш эди...Фарзандим туғилгач... 

Хаммасини бирда тушундим. Болани отасига умуман қўнғироқ қилмадим, кутмадим хам. Болани туғма ДЦП билан туғилгани ва мени нималар олдинда кутаётганлигини билгач, жимгина ўша квартирага келдиму...мана шу тариқа умр кечмоқда. 
Хаёт мен билан хисоблашди, хаммаси хаққоний. Мана сенга гунохларингга натижа, бу азобни ўташ учун шароит хам бор, мана ўша гунохларинг кечган  квартира. Ўзи у бола квартира олиб берганидаям анча пайт ўзимга ишонмагандим, нахотки?-деб. Билсам бу хаётни менга атаган жазохонаси экан. Ижарадаги квартирам ўша пайт эгаси сотаманлаб бўшатишни сўраганди, тасодифларни қаранг, ўша болага квартира сотиларкан бошқа ердан ижарага квартира олиб бер десам мана шуни олиб бера қолди.
Кўряпсизми? Хаммаси тушунарли холат.
Қишлоғимга қайтишдан эса  фойда хам йўқ эди...Отам ўша судим бўлаётган пайтим ўлиб кетган. Отамни бошқа хотиндан фарзандлари бўлган, улар эса мени деярли билишмайдиям. Ота тарафни айтмаса хам бўлади. Онам эса рус бўлган, уни зоти Россияда. Қаердалиги кимларлигини билмай ўсганман.

14 ёшлик кап-катта бўлиб қолган ногирон ўғлини даст кўтариб яна кўчага отланади.  

-Эрталаб туриб ювинтираман, тишларини юваман, чайнай олмаслиги сабабли тишлари чириб тушиб кетяпти. Ювинтириш овқатлантиришдан хам қийин. Кейин нонушта қилиб дарров кўчага тушамиз, шу тариқа тушгача. Тушликка уйга чиқиб яна кўчага. Кейин уйга қайтишдан аввал дўконга кириб керакли нарсалар олиб уйга чиқамиз. Шу билан кечки овқатни амаллаб, ухлатаман. Озгина ТВ кўриб ўзим хам қотиб ухлаб қоламан. Бошқа пайт бу квартирада яшаб бўлмайди. Бутун турмуш тарзим шу квартирада кечган, яна шу квартирани олиб берган бўлса, хотиралар азобли...

Болага пенсия оламан шу билан яшаймиз.
Билмадим кимга бу воқеам нима беради,  нима ибрат бўлади, лекин хаммасига чидашга мажбурман. Худодан қўрқаман, тўғриси, шу фарзандим туғилгач уни ташхисини айтишганида биров бошимга қаттиқ зарба ургандек кўзларим очилган. Агар бу боладан қутулганимда тасаввур қила олмайман қандай жазога йўлиқишимни...Ўзим шу ахволга тушиб қолишдан қўрқаман. Билмадим боламга қанча умр берилгану, охиригача боламга қул бўлиб ўтишга розиман. (йиғлайди).
Бу мажбурият дерсиз, мен эса бу гунохларимни бу дунёдаги жазоси  деб биламан....

Бу якшанба мухлис минбарига тайёрланади, асосан воқеа қахрамонлари савол билан мурожаат қилишади, балки саволингиз бордир?
-Тақдиримга саволоим йўқ, кўриб турибсиз хаммаси кундек равшан..лекин ўқийдиган одамларга...(ўйланиб)...
Бор... 
Хозирги кечираётган турмуш тарзингиз натижаси ўзингизга жазо бўлиб қайтишини тасаввур қила оласизми? 
Қилган гунохларингиз худди шундай мантиқан жавоби бу дунёни ўзида жазо бўлиб келишига ишонасизми? 
Тайёрмисиз? 

Аёл билан хайрлашиб, бу воқеани ёзиб сайтга бергунимча   воқеа хам, кўрган манзараларим  ва энг асосийси аёлнинг саволлари хам миямдан чиқмаяпти...


Аёлнинг қатъий талабига асосан исм, манзил берилмайди ва суратга хам олинмади.

 Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.

  kamilovsardor@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида нома битишингиз ёки (+99897) 4052540 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

АНОНИМЛИК кафолатланади!
Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 12877 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 1051 2 3 »
1 UmID   (08-Ноя-2011 21:18) [Материал]
voy s*** j****

2 shohida   (08-Ноя-2011 21:27) [Материал]
qorqib ketdim

3 Liar   (08-Ноя-2011 21:41) [Материал]
Qanday dahshat.....

4 Liar   (08-Ноя-2011 21:42) [Материал]
Dahshatku buuuu.... Ey xudo

5 Bro   (08-Ноя-2011 21:45) [Материал]
ID nima dib yozding?

6 Dilrabo   (08-Ноя-2011 21:49) [Материал]
Astagfurulloh!!! Dahwatli vahwiylik... öqib g'alati bb ketdim.

7 Dilrabo   (08-Ноя-2011 21:58) [Материал]
Kim ekana u Xudo qarg'agan "ayol"???Nega bu darajada yovuzlik qildi ekan-a???Sayyod,oydinlik kiritolmaysizmi bu mavzuga?Wu gaplarni yozguningizcha qay ahvolga tuwganiyzni his qildim.

8 What?   (08-Ноя-2011 22:10) [Материал]
выйййййййй жа*** шунакаям одам боладимииии аа отиш кере бунакалани

9 Яхёбек   (08-Ноя-2011 22:16) [Материал]
Ё роббим осий бандаларингни узинг авф этгин!

10 SAMARQANDIY   (08-Ноя-2011 22:17) [Материал]
vooy sayyod daxshatu qiziqtirib quydiz

11 Bоnu   (08-Ноя-2011 22:17) [Материал]
Ўқишни ўзи қўрқинчли. Қотил билан гаплашиш ва ёзиш эса Дахшаат бўлса керак

12 Yasmina   (08-Ноя-2011 22:20) [Материал]
Voy tavba! Xudo asrasin!

13 scorpion   (08-Ноя-2011 22:20) [Материал]
shunaqayam vahshiy bo'ladimi

14 nodir   (08-Ноя-2011 22:20) [Материал]
YAKSHANBANI KUTAMIZA !!!!

15 Kamola   (08-Ноя-2011 22:23) [Материал]
Astag'firullo! Kutamiz yakwanbani. Bechora farzandga achindim holos

16 Bride   (08-Ноя-2011 22:27) [Материал]
Odamla bolaga zoru bu iflosi qigan iwini! Xudo jazosini yaxwigina beribdi. Xudo asrasin bunaqaladan!

17 bek_x6   (08-Ноя-2011 22:29) [Материал]
e xudo tovba qildim((((((
naxotki *bir necha* yosh go'dakni shunday qilgan bo'lsa? nma sabab? bolada nma ayb?

shunchalixam vaxshiy bo'ladimi exx

18 QaySaR_QiZalOq   (08-Ноя-2011 22:32) [Материал]
Yakshanba Kunini Kutamiza

19 Dilnoza   (08-Ноя-2011 22:34) [Материал]
Daxshat. Òqimaganim maqulmi? Sayyod uzoqroq yuring bunaqalardan. Bunaqa ishni qilishga nima majbur qildi ekan?

20 Hulkar   (08-Ноя-2011 22:57) [Материал]
tavba!

21 shahlo ahmedova   (08-Ноя-2011 23:17) [Материал]
Tovba qanaqa xudodan qaytgan ayol ekan,kutamiz

22 bek88   (08-Ноя-2011 23:24) [Материал]
ming lanat

23 Gogowa   (09-Ноя-2011 00:15) [Материал]
Manim4a 4aqalolani oldirib tawu4i doctor bogan boasla kere

24 uk   (09-Ноя-2011 00:23) [Материал]
kichkina farishta chaqalolani qaysi yure bilan o'ldirganikin Astag'firulloh? qaytar dunyode o'rtada begunoh farzand azob chekkani qopti Hudo asrasin bunaqa ahvolga tushib qolishlidan.

25 Nikki   (09-Ноя-2011 00:39) [Материал]
e xudo qanchalik daxshat nimaga begunoh chaqaloqlarni o'ldirgan? Shunchalik vaxshiy bo'lganmi? ha xudo jazosini beribdi lekin bechora bolasiga rahmim keldi unda nima ayb? onasi ham hech bo'masa o'g'lini tashlab ketmapti shu ham katta gap sad
davomini kutib qolamiz

26 Vika   (09-Ноя-2011 00:49) [Материал]
Astagfirullo sad

27 movies   (09-Ноя-2011 01:18) [Материал]
Вот отличная история, чувствуется по рассказу. Может получится отличный фильм,если знать эту историю до конца и написать сценарий к нему. Но жаль историю как всегда могут не пропустить,сказав, что у нас, такое не бывает или нельзя показывать это в кино.

28 Davron   (09-Ноя-2011 01:25) [Материал]
Падарига минг ланат бунакалани. астафурулло.

29 Sanjar90   (09-Ноя-2011 01:37) [Материал]
Xudoni o'zi jazolab qo'yibtiyu

30 mullada   (09-Ноя-2011 01:49) [Материал]
hi boshka yozgani skazka topmadinglarmi?

61 Dilnoza   (10-Ноя-2011 22:08) [Материал]
Nimaga? bunaqalar tiqilib yotibdi. Roddomda qiz tug'ulgani uchun o'lsin deb o'z onasi qaramay o'ldirganlar bor. Ishoning demayapman. Shunchaki aytdim.

31 Дилфуз   (09-Ноя-2011 01:59) [Материал]
Bu ayolni öziniyam qöl oyog'iga katta katta tosh bog'lab suvga tashlash kerak,öziniyam öpkasi suvga tölib ölib ketishga munosib ekan iflos!
Ming la'nat,dözaxiy,shaytonni xotini.
Eng yomon xaqorat sözlariyam bu iblisga arzimaydi,yana ayol kishi ekan e xarom ölgur.

32 Dark   (09-Ноя-2011 02:19) [Материал]
Astagfirulloh... Vaxwiyla ko'p, eng achinarlisi bolalarda nima ayb?

33 Poland   (09-Ноя-2011 02:26) [Материал]
g'alati hudo uzi uni kechirsin boshqa gap yoq uni qiganlariga shu holatiham kam

34 Shahzod   (09-Ноя-2011 02:48) [Материал]
Tavba,Dahshatku.....!

35 Mister-X   (09-Ноя-2011 02:53) [Материал]
Astafurullox. Bunaqa ifloslar vabshem ko'peyib ketibdiyu...

36 QALQON   (09-Ноя-2011 03:27) [Материал]
Borgan sari haqiqiy hayotga kirib borayapmiz azizlar!!! Kutamiz yakshanbani!

37 KomilEl   (09-Ноя-2011 05:48) [Материал]
exxxxxxx daxshatku tovba qildima onani yuragi ohirigacha dosh bera olmabtida

38 Gul far   (09-Ноя-2011 08:33) [Материал]
Bu onani ayblashdan oldin, qiz va yigitlarga savol, Xudo asrasin, l.n shu vaziyatga ular tushib qolishganida, nima qilgan bo'lishardi???
Ayblashga hamma birinchi, l.n vaziyatni o'rganib chiqmasdan gapirish yahshimas.

105 Shuhrat79   (16-Ноя-2011 13:51) [Материал]
опа узлари оч булганлар..

39 Mubina   (09-Ноя-2011 09:12) [Материал]
abo'rt qiladigan ayol bo'lib ishlagan bo'sa kerede, qanchadan qancha chaqaloq diptilayu, yana bilmadim

40 UZRO   (09-Ноя-2011 10:40) [Материал]
dax shat

41 Бахром   (09-Ноя-2011 11:12) [Материал]
Ла илаха иллоллох Мухаммадун рассуллуллох.Ашхаду анна илохо иллоллох ва ашхаду анна Мухаммаду абду ва расулих. Оллох хак.

42 Iroda   (09-Ноя-2011 11:13) [Материал]
Tavba astag'firillah

43 винни   (09-Ноя-2011 11:22) [Материал]
Хаёёёёт эх...-қанча яшасен шунча нарсани кўрувураркансан...Инсон қилган айби учун доим жавоб берган.Аллох кўрсатади хар кимга қиганига яраша у аёлга ачинмийман умуман ачиниш керемас, фарзандидан қайтипти фақат у ёш болани айби йўғийдику...якшанбани кутамиз енди Саййод жаноблари кен яна ўз каментларимизни ёзип қолдирамиз сиздан жудаям миннадормиз узр хаммани номидан гапирвордим smile

44 Komila   (09-Ноя-2011 11:46) [Материал]
товба худони ўзи асрасин бунакаладан

45 ledy   (09-Ноя-2011 12:17) [Материал]
афсуски орамизда хамма биз кургандек оппок эмас. Хар бир одам тилсим. Автобусга чиксак, орамизда балки очилмаган котиллик эгалари юрар, ёки интернетга аллакачон баданларини куз-куз килиб улгурган "фариштамисоллар" Уларнинг хеч бири мен манабу гунохни килганман одамлар, деб жар солиб юришмайдику. Ха, бу каби ишлар качондан бери булади, афсуски куз юмиб булмайди.

Куп эшитганман, интернет порталлардан курганман аборт жараёнларини. Агар уша азобларни "айрим" кизлар курганида сал оёкларини уйлаб босишган булишарди, балки. Аллох барчамизнинг иймонимизни бутун килсин. Билиб билмай гунох килишдан хар бир инсонни узи асрасин. Гунох килган, уни бандалар кузидан яширган билан Оллохнинг кузидан яшириб булармиди?

46 ledy   (09-Ноя-2011 12:17) [Материал]
Тавба дейишдан бошка нажотлирок суз топилмаса керак хозир.

47 Nodira_M   (09-Ноя-2011 13:38) [Материал]
Viiiy ujas nafratlanaman bunaqa odamladan qanaq qilib kichkina begunox chaqaloqlani bunaqa qilishmukun bu vaxshiylik yer kotaradide shunaqa odamlani

48 Xulkar   (09-Ноя-2011 16:32) [Материал]
nma ish qlarkan bu xotin?

49 Farrux   (09-Ноя-2011 16:58) [Материал]
Olloh jazosini bersin, go'dakni o'ldirgan ayol ikki dunyoda xam rushnolik ko'rmaydi...

50 MsLaziz89   (09-Ноя-2011 20:51) [Материал]
Bu xozirgi real hayotda odatiy xol hayratlanarli joyini topmadim shu <<< voy tovba dahshat >>> demayman

1-50 51-100 101-102
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!