Бош сахифа » 2013 » Декабрь » 28 » Шоиранинг мини-шоусидан батафсил
02:10
Шоиранинг мини-шоусидан батафсил
"Sayyod-media" марказининг "Жонли премьера" муаллифлик лойихаси, клипларни жонли тарздаги тақдимоти  бўлиб, нафақат санъат оламини  бир жойда йиғилиб хамсухбат бўлишига имкон беради, балки оммавий ахборот воситалари хамда мухлисларни машхурлар билан биргаликдаги учрашуви, янгиликларидан бохабар бўлишни реал имконияти, тақдим этилаётган клипни хамма билан биргаликда катта экранда томоша қилиш ва мухокама қилиш, клип хақида бевосита ижодкорлар ва хонандадан маълумотлар олиш ва албатта барча интернет журналистлари хамда бошқа истаганларга,  шу ерни ўзидаёқ  клипни оригинал турини олиб кетишдек қулайликларни яратиб беради.
 


Биринчилардан бўлиб, Шоира Отабекова ўзининг янги "Салом ёронам" қўшиғига ишланган клипини мана шу тарзда, жонли тақдимотда ўтказиб, шунинг билан бирга журналистлар билан юзма-юз тутиниш, клипни бирда оригиналини барча интернет сайтларига тақдим этиш,  кичик матбуот анжумани ўтказиш, санъат ахли билан кўришиш ва албатта янги йил шукухини бошлаб бериш ниятида амалга оширди.

25-декабрь соат 15:00дан "Сайёд-медиа" марказида Шоира Отабекованинг "Салом ёронам" клипи жонли премьераси байрамона тарзда бўлиб ўтди.

Ташриф буюраётган мехмонларни холлда енгил фуршет билан кутиб олинди. 



Бироздан сўнг, бошловчи Отабек Тожибоев, махсус залга йиғилганлар билан саломлашиб, Шоира Отабекованинг фанклубидан йигит ва қизлар унинг "Табассум" қўшиғига ИМПРО-ТК(импровизацион театр клип) намойишидан жонли тақдимотни бошлашни эълон қилди. Фанклуб аъзолари табассум учун оддий холатлар ва аксарият холларда бизга осону, лекин билинмаган шодлик хадя этувчи холатларни намойиш қилиб беришди. 



Жонли тақдимоти кутилаётган "Салом ёронам" қўшиғи  билан сахнада пайдо бўлган Шоира Отабекованинг олдида келинчак келин салом қилди.  Келинчак ролидаги қиз ,  хонанда Ирода Иралиева бўлиб чиқди. Қўшиқнинг рамзий маъноси сифатида, бу келин салом, суйган инсонни хаётига кириб келишдаги муқаддас туйғуларни намойиш этишдек сахна кўриниши тақдим этилди. 



Санъат ахлидан шу куни Манзура, Лейли, Ягона, Амира Алибекова, Тамила, Бурхон Шаропов, Илхом Мий Арма, интернет ва газета журналистлари хамда шоиралар хам ташриф буюришди.  



Кичик матбуот анжуманида кўпчилик, хусусан Манзура ва Бурхон Шароповлар Шоира Отабековага илиқ фикрлар билдиришди. Бурхон Шаропов , Шоиранинг болалигидаёқ машхур бўлишини айтганини эслаган бўлса, Манзура сўнгги пайтлар жудаям очилиб кетган Шоира Отабекованинг фаоллиги жўшқин эканлигини эътироф этди.



Муаллифлик борасидаги мавзуда Манзура қизиқ фактларни келтирди ва бу жараённи кузатиш жуда қизиқ кечди. (видеода кўрасиз)



Савол жавоблар ва фикрларни хаммасини видеода кўриб оласиз. 



Клип тақдимоти ўтказилгач, машхурлар фикри билан қизиқилди.  Яна сахнада пайдо бўлган Шоира "Эй дил" қўшиғини яни талқинини премьера тарзида куйлаб берди. 



Шоиранинг Шахина исмли қизи шу куни онасига совға қилган ажойиб сувенири ва куйлаб берган қўшиғи илиқ онларни хадя этди. 



Тақдимот сўнггида  катта торт олиб кирилди ва Шоира уни санъат олами вакиллари ва бошқаларга едириб, улашди. 



Йиғилганларга дискда янги клиплари ва қўшиқлари ёзилган дисклар тарқатилди. Тақдимот тугагач, хамма узоқ вақт холлда суратларга тушишди, ўзаро сухбат қуришди...хуллас хаммага байрамона кайфият улашилди, дийдор кўрилди ва маза қилинди!)





Жонли тақдимотни ўтказишда яқиндан ёрдам берган барча иштирокчилар ва "Сайёд" фанфоруми аъзоларига алохида миннатдорчилик билдирамиз!

Эртага ВИДЕО!



Суратлар муаллифлари Абдурахмон Содиқов ва Улуғбек Илёсов.
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 5646 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shoira Otabekova

Нравится
Барча изохлар: 5
1 Shahzod   (28-Дек-2013 02:53) [Материал]
Tamila Honanda Leyliga O'hshab qolipdi !

2 Abishka   (28-Дек-2013 15:55) [Материал]
xa zur bulibdi yana shunaqa qiziqarli malumotlardan kutib qolamiz sayyod.com

3 Kamola_95   (28-Дек-2013 21:40) [Материал]
da zo'r shou bo'ldi usha kuni. Sayyod media group I respect you a lot...!

4 Сара   (29-Дек-2013 00:06) [Материал]
нимага Шахло Кодирова доим кора кузойнакни бошларига кундириб оладилар хозир ахир кишку

5 LOLA   (03-Янв-2014 00:32) [Материал]
SARDOR.DJ

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!