Бош сахифа » 2013 » Август » 1 » Шоира Отабекова - "Куйдирма мани" Видеожараён
05:31
Шоира Отабекова - "Куйдирма мани" Видеожараён

Шоира Отабекова шоу-бизнес оламида кўринганидан бери, долзарблик мақомини йўқотмаган хонандалардан хисобланади. Мунтазам равишда ва бир маромида жараёнда бўлмаса хам, хар холда, танаффусдан қайтганида хамиша ярқ этиб кўрина олади. Асосийси, биронта  қўшиғи хали эътибордан четда қолмаган.



Жорий йил бошидаги янги альбом тақдимотидан кейин, ушбу альбомдан ўрин олган "Эй дил" қўшиғи хам, хали хануз ўз долзарблигини йўқотмаган ва шахсан сайтимиз винамп-парадида бир неча ой биринчиликда турди. 



Шунингдек "Ханузам", "Табассум" ва "Гули" қўшиқлари хам кўпчиликни севимли тароналарига айланиб улгурган.




Қизиғи, унинг эски қўшиқлари хам, хамон ўз долзарблигини йўқотмаган. Булар қаторига бемалол "О, Юрак", "Мерави", "Шудам ёр", "Сени эсласам" ва бошқа тароналарини киритиш мумкин.




Шоира бу сафар танаффуссиз бир маромида жараённи давомламоқчи кўринади. Сабаби, бу йилги янги альбомидан ташқари, яна бир қатор қўшиқлар ёзиб тугатиб бўлиб, улардан бирига клип хам суратга олишга киришиб кетган.




Айни дамда, ушбу, янги "Куйдирма мани" қўшиғига ишланаётган клип жараёнидан репортажни тақдим этарканмиз, барча маълумотлар ва албатта кадрдан ташқари қизиқ холатларигача видеодан томоша  қилиб олиш имкониятини хам тақдим этамиз.  



Шоиранинг бу сафарги имиджидан то, раққосалар либоси дизайнигача Отабекованинг шахсан ўзига тегишли. 



Қўшиқ муаллифлари: ғоя Шоиранинг ўзига тегишли,  аранжировка ва мусиқа Роберт Мирзоян, матн Бобур Умаровга тегишли



Раққосалардан бири Шоиранинг синглиси... Яшил ялтироқ либосдаги қиз унга ўхшайдими?



Клипда 4 образ, ўтов, оқ-қора, сувда ва кўчада...




Визажист Артем Дробыш(ев)


Клипмейкерлардан, Шоира янги ва энтузиаст Исроил Исмоилов иқтидорига мурожаат этиб, тажриба қилишни истади. Хали унча кўп клиплар олишга улгурмаган Исроилга, бу ўзига хос яна бир яхши имконият, ва келгусидаги мижозлар кўпайишига айнан шу клип сабабчи бўлиши хам мумкин. 




Клип жараёнидан видеони охиригача томоша қилинг ва бугунги кундаги модага айланган "Группадагилар" приколини Шоиранинг талқинида хам кўришингиз мумкин бўлади. 



Яширин камерамиз етарли даражадаги приколларни мухрлашга улгурди))












Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 9839 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shoira Otabekova

Нравится
Барча изохлар: 9
1 Frenk-kent   (01-Авг-2013 08:41) [Материал]
superrrr victory vapshee zur  ,rasmlqa klasssss, biggrin
bundan ham zur buladi Xudo xoxlasa yes biggrin biggrin

2 UmOr_8080   (01-Авг-2013 11:27) [Материал]
rasimlar zo'r ekande

3 Sardor_B   (01-Авг-2013 12:39) [Материал]
Klip jarayoni yaxshi ketmoqda klipni ekranlarga chiqsa baxosini beramiz

4 mujik   (01-Авг-2013 14:36) [Материал]
ochilib ketibdimi? krassavica

5 $aLoXiDDiN   (01-Авг-2013 17:54) [Материал]
xaxa omad

6 Azizochka   (01-Авг-2013 18:35) [Материал]
axaxaxax mmm da prikol'no)

7 Izzat_I   (02-Авг-2013 04:09) [Материал]
azishkayam tushiptilaku klipda raqosa shahzodani kansertida rosa oynudik shu qiz bn butunxalq bizaga qaragandi shahzoda chetda qoludila qoyil shoiraopa omad ijodizga istoraxonxam klipda tushiptila ulagayam omad jdem klipa

8 Samina   (02-Авг-2013 17:47) [Материал]
умуман ёкмади!

9 Abishka   (27-Авг-2013 12:16) [Материал]
vay  buncha uxshash klip jarayonini kurgandim zurrrrrrrrrrrrrrr

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!