Аввал хабар бериб, хонанда Шербек Шодиев уйланаётгани ва тўйхона танлаётгани хақида маълум қилгандик.12 август куни "Флоренция" тўйхонасида Шербекнинг бахт тўйи бўлиб ўтадиган бўлди. Шербекнинг айтишига қараганда, у севган қизига уйланмоқда.
Шербек Шодиев: Бўлажак аёлимни кўргазмалар галереясида учратиб қолдим. У санъатшунос экан. Бир кўришда ёқтириб қолдим , лекин кўнглини овлаш осон кечмади. Унда бўлажак турмуш ўртоғимни кўрдиму, уйланишга қарор қилдим.
Худди шу куниёқ, айни 12 августда санъат оламининг яна бир вакилининг бахт тўйи. Шохруххоннинг собиқ маъмури ва айни дамда Нилуфар Усмоновага маъмурлик қилаётган Тохир хам уйланмоқда.
Унинг тўйи Бодомзордаги "Зебу-зар" тўйхонасида бўлиб ўтади.
Санъат олами шу куни икки тўйхона аро халак бўлиши кутилмоқда!))