04:26 Шербек Шодиев тўйидан | |
12 август 2013 й Шоу-бизнес оламида камсуқум ва камтарин хонанда Шербек Шодиевнинг бахт тўйи сифатида ёдда қоладиган кун бўлди. Флоренция тўйхонаси олдида одамлар гавжум. Эшик олдидан келин ва куёв номлари туширилган баннер олдида, мехмонларни Мс Мансур кутиб олиб, видеотарихга мухрламоқда. Келин-куёв хизматида Хаммермузин бўлди. Шербек Шодиевни отаси болалигидаёқ вафот этганидан хабаримиз бор ва бугунги бахт тўйида келин-куёвни кутиб олишда, Шербекнинг устози Бобур Бобомурод оталик фотихасини ўз зиммасига олди. Умуман тўй давомида у мехмонларни хам шу тарзда кутиб олди. 33 ёшида куёвлик бахтига эришган Шербек Шодиевнинг турмуш ўртоғининг исми Зиёда. Уларнинг танишиш тарихини бундан аввалги хабарларда маълум қилгандик. Шу куни Шербекнинг акаси ўғилларини хам суннат тўйи нишонланиб, қўшалоқ тўй бўлди. Одам жудаям кўп бўлгани сабабли тўйни эртароқ тарк этдик. Тўйчилик тушунса бўлади, яна машхур инсон бўлганидан кейин одам хам кўп бўлади. Асосийси икки ёшни бахти! Сайтимиз жамоаси номидан уларга оилавий бахт ва шириндан шакар фарзандлар ота-онаси бўлишни тилаймиз! Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов. | |
Бўлим: Tabriklar |
Кўрилган: 12735 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 12 | ||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |