03:09 Шахзодага "Нафс" фильми нима учун ёқмади... | |
"Нафс” фильми премьерасидан репортаж.
26 октябрь 2011й соат 18-00да "Алишер Навоий” номли Санъат саройи одамлар билан гавжум. Таниқли шоу-бизнес вакиллари йиғилган. Рухшона ва Муниса Ризаеваларнинг қўшиқларидан сўнг премьера бошланди.Премьерани салбий роллари билан таниш Босид Рахматов олиб борди. Куртка ва джинсида олиб борувчилик қиляптими?-деган томошабинларнинг хитоби эштилиб турди. Адашмасам Босиднинг олиб борувчиликка даъвоси йўқ, шунчаки янгилик қилишмоқчи бўлишгандир. Лекин асосийси яхши олиб борди. Сахнага бир қанча эпизодик ролларни ижро қилган хонанда ва актерлар чиқишмай томошабинлар орасидан жой олишди. Булар Жахонгир Позилжонов, Азиз Раметов, Шахзода Матчанова ва хоказо.
Фильм бошланди. Трейлердаги баъзи лавхалар негадир фильмда кўринмади. Кейин Алишер Узоқов ва Зохиршох Жўраевлар роллари фильмдан олиб ташланган. Зохиршох Жўраев хақида билганимиз фильмни ярмидан суратга тушишдан бош тортган, кейин эса у билан боғлиқ сахналар қайтадан Улуғбек Қодиров ижросида суратга олинган. Айтишларича бу рольни Адиз Ражабов хам ижро қилиши керак бўлган... Премьерада Алишер Узоқов хам кўринганди...У хам тушунмагандир премьерага келдиму...фильмда ман қаниман?-деб. Фильмнинг асосий ютуқ, плюслари:
-Монтаж, эффектлар аъло... хархолда бизнинг бугунги кунгача ўзбек фильмларида ишлатилган махсус эффект ва монтажлар орасида бу аълоси дейиш мумкин. Фильм бошиданоқ бугунги фильмлардан фарқли дид билан ёндошилгани сезилиб турилади.
-Юмор! Фильмдаги юмордан "Бақирмасдан, лўлилик қилмай, бачканаликсиз хам томошабинни яхшигина кулдирса бўлар эканку!” дейишингиз аниқ. Айнан фильмдаги юмор дид билан ишлатилган. Айниқса Пўлат Аламдарга қиёсланиш сахналари, бундаги Фаррухнинг тақлиди аъло даражада чиққан. Хажвий диалоглардаги фантазия хам ажойиб. Оригинал узвийлик, қахрамоннинг келиб чиқиш тарихи диалогларида аслида ким эканлигини сездириб туради, қўй қўзилар, пода, додам ва хоказолар. Ва хажвий ёндошишдаги диалогларда хам ўша холатга мослашиб оригинал фантазия билан ёндошилган. Хусусан яна ўша Пўлат Аламдар билан боғлиқ сахнада хам, келиб музокара бошлаб турк қахрамонидек "ақлли” иборалар билан ўзига хос томошабин ва ёвларни гипноз турини кўрсатиб бериш, бир сўз билан супер! Гарчан "Қашқирлар макони” сериалини умуман кўрмаган бўлсамда, бу сериал билан боғлиқ эшитган хамма нарсаларим мана шу "Нафс” фильмида қисқа ва лўнда тарзда сериалнинг барча фишкалари, Пўлатнинг мимикаларигача прикол кўринишида кўрсатиб берилган.
-Диалоглар яхши қўлланилган. Ёдда қолган афоризмлардан "Кўринишингга қараб кутиб олишу, шу кўриниш билан кузатиб қўйиш” ва хоказо.
-Шахзоданинг ролига урғу бўлишини тахмин қилгандим. Йўқ, айнан фильмдаги образга урғуни бериш уддасидан чиқилган. Бунга балки бир образни икки инсон Шахзода ва Улуғбек навбатма навбат алишиб ижро қилганлиги учун ижобий натижадир. Улуғбек ва Шахзодаларнинг роллари салбий бўлишига қарамай уларнинг ўзларида урғу бўлмай айнан шайтон образга юк тушгани омадли чиққан. -Муниса Ризаеванинг актерлик махорати бу фильмда очилган. Ижро аъло даражада. Фильмнинг минус тарафлари: Фильмда мувозанат бузилган. Жанрлар чалкашиб кетгандек. Аввалига динамикани уч босқичда кескин ўзгаришини сезиш мумкин: Бошидан ўртасигача юқори темпда, воқеалар ривожини бир нафасда қизиқиб томоша қилиб бораверасиз, ўртасига келиб умуман зерикарли, лавхалар чўзилиб кетган, томошабин зерика бошлайди. Охирига қадар эса шошилинч равишда жуда ва жуда оддий ва "банально” тугаган. Худди шундай жанр хам. Бошидан ўртасигача комедия, ўртаси мелодрамма, охирига бориб мистика трагедия билан "қуда-анда” кўринишида чалкашиб кетган. Балки мана шунинг учун фильм бошида томошабин фақат кулади, ўртасидан фильм мохияти ўзи нимада эди деб савол беради, охирига келиб эаса ха,замонавий эртак экан-да дейди. ЛЕКИН! Менинг фикримча фильмнинг керакли бўлган, томошабинга етарли равишда етказиб берса арзийдиган мохиятни айнан мана шу
бузилган мувозанат ва аралашиб кетганлик бўғиб қўйган. Томошабин сифатида
қандайдир бир кутилмаган ва хайратлантирувчи ечимни кутдим, чунки қахрамон
шайтонга қалбини сотгандек шартнома тузди. Воқеалар ривожида эса мана шунинг омили, мақсади, мохияти умуман очилмаган. Ечим бўлмади, шунчаки кутилган нарса жуда саёз тақдим этилган. Яъни худди "Хаётда нима қилсанг қил, истасанг қалбингни сот, лекин истаган пайтинг тавба қил ва бўлди яна ўз холингга қайтаверасан” дегандек. Ёки бўлмаса "Шоу-бизнес, санъат олами фақат
шайтонлардан иборатдек”..... Хм...мана шу сатрларни ёзиб эса ўйланиб қолдим....
Мохиятига назар солсак деб... Чуқурлашмаймиз ва фильмга қайтамиз: Фильм мавзуси зўр танлангану...уни аралаштириб ташланган. Мистик мелодрамма кўринишида ўша фалсафаларга урғу берилганида яхши шедевр қилса арзирди. Афсуски бугунги кундаги томошабинбоплик ва кассани ўйлаб юмор билан безаймиз деб мавзу бузиб қўйилгандек. Лекин бошқа тарафдан юморни фильмни ўртасигача аъло даражада етказилганидан, фильмни жиддийлик бузиб қўйгандек. Хуллас бу мавзуни ё жиддий, ё умуман комедия кўринишида тақдим қилиш керак эди. Чунки юмор деб аксарият лавхаларига енгил қарайдиган бўлсак, жиддий мавзулар кўтарилади... Жиддий қарай десанг, у мавзуларга ёндошиш бўрттириб комедияга мос кўринишга келиб қолади. Бунга яққол Муниса Ризаеванинг образини ўзини тутиши, фарзандлик бўлишга қатъий фикрлари мисол бўлиши мумкин. Ё бўрттирилган, ё комедияда нима учун бундай мавзу дейилаётгандек... Яна ўша жиддий тарафлама олсак эса шайтон билан сулх тузилдию лекин, йигит охиригача умуман гунох қилмади, шайтонни гапига кириб бир кам хиёнат қиламан деган хотинига хам миқ этмади. У хаттоки қизга дарров уйланди хам. Яъни "юрмади”. Шайтонга уни ушлаб қолиш нима учун керак бўлиб, нимаси наф бўлган деган мантиқий савол туғилади. Йигит гунохлар қилганида шайтонни шартномаси амалга ошган хисобланарди. Хуллас қалб нега сотилгани, қалбдан қандай фойдаланиши керак бўлгани, умуман кўп нарса тушунарсиз.
Шахсий хулосам: фильм аралаш қуралаш жанрида бўлиб, сифатли ва дид билан ёндошилган. Юмор аъло даражада. Лекин мохият ва мавзу харқанча зўр ва томошабинга етказиб бериш учун аъло материал бўлмасин уни мақсади ва ечими очилмаган. Сабаб оддий, бир асосий жанрда ёндошилиши керак эди, ва бошқа жанрлардан ёрдамчи сифатида фильмни бошидан охиригача тенг тақсимланган холда "ёйиб” ташланса мукаммалроқ фильм бўларди.
Бу шунчаки тахлил. Балки жуда чуқур. Шунинг учун хам шахсий фикр. Фильм эса менга ёқди. Пўлат Аламдар сахнаси. Премьерадан сўнг Шахзода билан боғландим: Фильмдаги ролингиздан чўчигандек эдингиз, фильмни томоша қилдик ва чўчишга арзигулик нарса кўрмадик, роль ажойиб, салбий юк хам икки актерга юклатигани боис сиз ва Улуғбек салбий кўринмай қолдингизлар. Ўзингиз хам шундай фикрдамисиз? Умуман фильм ёқдими ўзингизга? -Ролим менга бошиданоқ ёққан...биласизми фильмни томоша қилдиму, тўғрисини айтсам бошқа нарса кутгандим. Чунки сценарийда бошқа нарсани кўргандим. Фильмдан ўзим хис қилган ва истаган нарсамни кўрмадим. Қандайдир бир сунъий, кўнгил кўтариш учундек бўлиб қолган, балки кимгадир графика ва хоказолар ёқар, лекин томошабинга таъсир қилиши керак бўлган ва мени сценарийда таъсирлантирган нарсани фильмда афсуски кўрмадим. Менга фильмнинг охири ёқди, эр ва хотиннинг диалоги ва айниқса Акбархўжа Расуловнинг махорати. Мана шу якуний лавхалар мени таъсирлантирди холос. Фаррух айнан нима демоқчи бўлганини тўғрисини айтсам тушуна олмадим. Худди бутун бошли бир шоу-бизнес бўм-бўш, сунъий ва ахмоқонадек кўрсатилган. Биласизми, фильмда бир қанча
артистлар роль ижро қилиб, худди мана шу хамма артистлар ахмоқ деган нарсани тасдиқлагандек бўлиб қолган. Фильм монтаж жараёнида мавзуси ва мохияти бузилиб,
шунчаки Фаррух Соипов учун шахсий байрам
фильми бўлиб қолган холос. Фильмда яна бошқа актерлар кўриниши керак бўлган, лекин негадир кўринмади, бу хам монтаж билан боғлиқмикан? -Мени ўзимни хам бу қизиқтириб қўйди. Хусусан актер Алишер Узоқов билан боғлиқ. Паркентда бўлган суратга олиш ишларига хамма ишларимизни ташлаб борганмиз ва у ерда иссиқ сув ва шунга ўхшаш айтарли шарт-шароитлар йўқ жойда икки кун Алишер Узоқов сўзсиз суратга олиш ишларида қатнашиб, роль ижро қилдию...лекин негадир фильмда кўрмадим. Тушунарсиз холат, мени бу жуда ажаблантирди.
Демак фильмдан кўнглингиз тўлмади. -Ха деса хам бўлади. Балки томошабинга ёқар, чунки режиссер бир қанча ёрқин нарсалар билан безаб ташлагандек, ўша Оскар тақдимоти ва хоказолар. Худди бир зар қоғозга ўралгандек тақдим қилинди. Тўғриси тайёр фильм нима демоқчи бўлганини тушунмадим.
Гап сценарийда эмас, шунчаки томошабинбоп ва кассабоп бўлиши учун безаб комедик қилиб юборишган бўлиб қоляптими? -Бўлиши мумкин, билмасам, айтяпманку тушунмадим. Бир китобни бир қанча одам ўқиб чиқиб хар бири ўзича тушуниши мумкин деган гапни кўп қайтараман, балки мен сценарийни ўқиб чиқиб умуман бошқа нарсани кўрдиму, фильм бошқа нарсани... Шоу-бизнес яхши тарафлама кўрсатилмаган, биласизми нафақат шоу-бизнес, балки умуман хамма жойда ўз салбий ва дарс олса арзигулик тарафлари мавжуд, лекин бу қадар ахмоқона тарзда кўрсатиш...хуллас билмадим.
Ролингиз мохияти етарли очиб берилган дея оласизми? -Етарли очиб берилганди, чунки шундай лавха ва диалоглар кўп эди. Лекин негадир (кулади) бу диалогларни хам фильмда кўрмадим. Билмадим нима учун, вахоланки ролимиз мохияти очилганди буни сценарийдан мен ва Улуғбек Қодиров ўқигандик. Бош қахрамон ўз қалбини сотгани эвазига келган бойликлардан воз кечган сахнаси бор эди. Ана шунда менинг қахрамоним "Бу йўлни ўзинг танлагансан, энди нима истайсан? Хаммасига эришиб бўлгач воз кечмоқчимисан?” каби ечимга кўп диалогли лавхалар бор эди.
Мана шу диалогни фильм трейлерида кўргандик, лекин фильмда бўлмади. -Балки режиссер шундай кўргандир, билмасам. Фильмдаги актерлар "Шарқ синема” компаниясига хурмат билан, ўз ролларига сидқидилдан ёндошиб харакат қилишди, ва бир қанча актерларни фильмда кўриш менга ёқди.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10844 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 27 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |