Бош сахифа » 2017 » Март » 4 » Шахзода Мухаммедова ўптирмаганига хақоротланди! Видео
08:48
Шахзода Мухаммедова ўптирмаганига хақоротланди! Видео

Актриса Шахзода Мухаммедованинг хориждаги видеосидан бир парча  “Не ожидала” (кутмаганди) номи билан февраль ойида Кавказликларни инстаграмдаги профилида машхур бўлиб кетди.

 

 500 мингдан зиёд ўқувчилари бўлган kavkaz_insta_day сахифасида жойланган Шахзода иштирокидаги  видеода (ОРИГИНАЛИ БИЗДА ЮТУБДА) у хорижда ўзини турли қахрамон қиёфасига келтириб кўчада  суратга тушиб пул ишлайдиганлардан робот қиёфасидаги масхарабоз билан “ВидеоСелфи” тушаётгани тасвирланган. 

 

Шу пайт у робот  образдаги инсон қўлини ўрта бармоғини кўрсатган (хорижда  “ф*к” маъносини ўтайдиган хақорот тури) ва  Шахзода ажабланиб унга бироз қараб туриб, актер Акбархўжа Расуловнинг қахқахаси остида  нари кетган.

 

Кавказликларнинг изохида Шахзоданинг Мона Лизага хос бир неча эмоцияларни ўзида қамраган нигохи  қизғин мухокама остида қолиб,  унинг гўзаллиги айниқса кавказлик йигитлар унга ошиқ бўлишганини ёзиб Шахзода билан қизиқиш кучайиб кетган.

 

Видеони асли тўлиқ турида бироз аввал у масхарабоз Шахзодани сочларини титиб, ёнбоши билан уни туртиб юборган. Шунда Мухаммедова эътирозини нақ 5 мартта тез айтишдек билдирган ва натижада эса хақоротли ишора билан сийланган.

 

Ўз шарм хаёси қон қонига сингган ўзбегим хорижда хам бу  приколдек бўлса хам хақоротга жавоб билдирмай, юз ўгириб кетган.

Бошқаси бўлганида борми...ўша масхарабозни ишорасини ўзига хис қилдирармиди))

 

Видеони ТЎЛИҚ турини ютубда томоша қилмоқ



 

Шахзода Мухамедова:- У видео 2016-йил ижодий гуруҳимиз билан Чехиянинг пойтахти Прага шаҳрида Travel5 кўрсатувининг бошловчиси бўлиб ташриф буюрганимизда олинган эди. Ўша вақтда янги йил арафаси бўганлиги сабабли, масхарабозлар шаҳар бўйлаб одамларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида ҳар хил образларда юрганлигининг гувоҳи бўлган эдик. Бу робот одам эса актёр бўлиб, кўчада шу орқали пул топар экан, у билан суратга тушаётганимда аввал ўпиб қўймасанг суратга тушмайсан деди. Мен эса унга рад жавобини бериб: "Мен ўзбек қизиман, ўзбек қизи учун бу уят," - дегандим  шунга бўлса керак видеога суратга ола бошлагач у аввалига мени туртиб юбориб, кейин қўлини мана шундай кўрсатди.

Ҳа, энди у инсон қаердан ҳам тушунсин ахир, у билан кунига миллиондан ортиқ турист суратга тушади ва мендан ташқари ҳамма чиройли қизлар уни ўпиб қўяр экан. Мен ундан хафа бўлмаганман, позитив талантли актёр экан. Образи мени лол қолдирган эди.



Нодира Тўраева: Бу видео ҳозир Кавказда хит ва кавказ йигитлари сизга ошиқ бўлиб, ижодингизга ҳам қизиқиши ортган. Бунга фикрингиз қандай?

Шахзода Мухамедова: -Қизиқишган бўлса интернет орқали ўзбек фильмларимизни томоша қилишсин. Youtube тармоғида 25 дан ортиқ фильмларим жойланган бўлиб, у ердан Travel5 кўрсатувини ҳам томоша қилишлари мумкин.

 

Нодира Тўраева  тайёрлади 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 26545 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shahzoda Muhammedova

Нравится
Барча изохлар: 6
1 Nigora   (04-Мар-2017 09:38) [Материал]
Manimcha Akbarxoja bir solishi kk edi.Xexexexexe qilmasdan. Ana bu haqiqiy uzbek yigitini ishi bolardi

2 Gafur   (05-Мар-2017 21:43) [Материал]
salooooooooooooooom

3 Rano   (06-Мар-2017 21:42) [Материал]
Men Shaxzoda Muxamedovani aktrisa deb bilmayman.U Yunusobodda buvisi ochgan " Ra`no xojiona" o`quv markazida vizajistlikdan dars berar edi.Bir -ikki kinolarga tushib akrtrisalikka da`vogarlik qilyapti.Chumchuq so`ysa ham ,qassob so`sin" degan maqol bor. San`at institutini bitirmagan , kinolarda chiqib turgan ko`pgina aktrisalarni bilaman.Oriyatga kelsak, men unday deb o`ylamayman. surprised sad wink

4 Inson   (07-Мар-2017 12:58) [Материал]
Mendan tashqari hamma chiroyli qizlar uni upib quyar ekan....! Shahzodahon bu gapizga isbot bormi? Robot odammi idishchasiga pul tashash kk Suratga tushishdan avval U ushani orqasidan pul topadiku!! Sayyod uzbek hayoli qizlariga ishonarliro qizla kopu Shahzodadan boshqa.........!

5 bek88   (08-Мар-2017 02:49) [Материал]
Akbarxuja ximoya qilish kerakmidi.?

6 Rano   (09-Мар-2017 19:42) [Материал]
O`ptirmasa ham hamma kinolarda kimnidir xotini, kimnidir sevgan qizi bo`lib chiqyaptu-ku.Bunga nima deysiz? sad surprised

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!