20:33 Шахзода аниқлик киритди. | |
Актриса, дизайнер ва рассом Шахзода Мухаммедова билан интервьюдан кейинги шов-шувлар хали бери тинмаслиги аниқ. Ютубдаги видеоларда умумий хисобда 500дан ошган изохларни аксариятида Шахзодани отаси 29 ёшида оламдан ўтган бўлса у қандай қилиб 14 ёшда бўлгани хақида бахс мунозаралар кўпроқ авж олган. Шу масалада бизларга мухлислар аниқлашни мурожаат қилгани учун Шахзодадан бу хақида ойдинлик киритдик. Шахзода Мухаммедова:- Онамдан сўрадим ва отам 31 ёшларида оламдан ўтган эканлар, Пайғамбар ёши 33 деб "кўтарилган" эканлар. Отам 20 ёшда эканида мен туғилган бўлсам, 12 ёшимда отам оламдан ўтган. Икки ёшга адашибман.
Умуман олганда бу оддий адашишга нега шунчалик катта урғу бериб шовқин қилинаётгани тушунарсиз. Балки бу актрисага бўлган қизиқишни катталиги билан боғласак тўғри бўлар? Хар биримизни ўсмирлик пайтимиздаги бирор ходиса сўрашса рақамларни аниқ қилиб айтиш хаммада қийин кечса керак. Ўзимни мисолимда хам бувим оламдан ўтганида неча ёшлигим тугул йилни хам эслай олмадим. Кейин эса бу 1994 йил бўлгани ва шунга қараб ёшимни аниқлаганимда бундай нарсаларда хамма адашиги мумкинлигини англадим. Ундан ташқари, видеодаги сухбатга яхшилаб ахамият берган бўлсангиз Шахзода отаси 29 ёшида аварияга учраб ўша захоти оламдан ўтмагани балки узоқ муддат даволанганини айтганди.
Шахзодага 600 доллар ташлаган йигит хақида эса.... (диққат интрига) ТАДАААН!!!
Ха, бу рост бўлиб чиқди! Очиғи бизда хам бир ООООЗгина шубха бўлгандию аммо кейинги (айта олмайдиган) воқеалар ривожидан кейин бу бироз ғалатироқ туюлган романтик холат асли хақиқат эканини билдик. Қизиғи, рости хам Шахзода у йигитни танимайдиган бўлиб чиқди. Бу барчасини сайтимизга у йигит бу видеони олиб ташлаш хақида мурожаат этганидан сўнг билиб олдик. Бироқ видеони олиб ташлаш имкони йўқлигини (интервью жойлангач "исходник"лар ўчириб ташланади) ва уни видеодан таниб бўлмасликни тушунтириш билан чекланишдан илож қолмади. У билан кечган мулоқот ва сабабларни унинг илтимосига кўра очиқлай олмаймиз аммо бу хамма воқеа рост ва у Шахзоданинг ашаддий мухлиси экан. Қолгани сир. Балки вақти келиб у йигит ё (танишиб олишгач) Шахзодани ўзи 600 доллар сабабини айтиб беришар.
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 24411 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |