Инстаграмдаги кенг оммага кўрсатилаётган суратига боғлиқ эътирозларда артистлар шахсий худуд дейиши қанчалик мантиққа хос?
"Бекажон" газетасининг бугунги сонида журналист Ситора Азизова кўтарган "Реклама деб ўз хурматини йўқотаётган юлдузлар" мавзуси чоп этилди. Унда менинг хам мазкур мавзу юзасидан фикрим чоп этилган. Фурсатдан фойдаланиб сайтимда хам ўша фикримни тўлиқ турини тақдим этмоқчиман
Биласизми, артистларимиз кўпинча шахсий худуд борасида журналистларга эътироз билдиришадию афсуски у худудни эса мухлислардан чегаралашмайди. Шахсий хаётми ёки ижтимоий тармоқдаги шахсий сахифами унда нима учун юзминглаб мухлисларни обуна бўлишига қўйиб беришади? Шахсий бўлса оила аъзолари ва шахсий кишилари учун атиги 20-30 қилиб қолганларга ёпиқ қилиб қўйса бўладику. Нима кийгани, нима егани ва нима қилаётганини минглаб одамларга олиб чиқишяптими, улар орасидаги журналистлар бу мавзуни кўтарса айбдор хам шу журналист бўлиб, шахсий худуддаги нарсани олиб чиққандек бўлиб қолади.
Кейин эса журналистларни айблай бошлашади. Уёғига мутасадди идоралар танқид қилишса ва борингки лицензиясини хам тўхтатишса яна бошқалар айбдор.
Одам аввало кенг омма билан ишлайдиган сохага қадам қўйдими, хох у актерлик ва хох хонандалик бўлсин аввало маданият вакили эканлигини хис қилиши ва бу мажбурият доирасидаги фаолият эканлигини хис қилиши шарт! Истайсанми йўқми юрган қадамингда қилаётган ишларингу суратларинг бирда кенг оммага тарқалиши ва шахсий хаётни хам оммадан беркита олмаслигингни тушуниб етишинг керак. Тағинам бизда хориждака ахволда эмас. Шукрки журналист ва фотографларимиз артистларимизни кетидан пойлаб юриб барча кирдикорларини оммага тақдим этиб пуллашаётгани йўқ.
Инсон сифатида ички маданияти агар унинг сахнадаги юқори рейтингига ва ижодига бўлган талабга хос бўлмаган равишда экан хеч бўлмаса ўша тарафларини мана шундай тушунчалар яъни маданият вакили эканлиги ва аввало ёшларга салбий таъсири хақида ўйлаб, ё ижтимоий тармоқлардаги сахифасини ёпиқ қилиши ва ёки умуман ижтимоий тармоқда бўлмаслиги керак. Бу бошқа тарафдан артистга бўлган хурмат ва СОҒИНЧни хам оширади. Хозирги артистларни мухлис билан орасида хечқандай барьери йўқ шу сабаб хам хурмат йўқолиб оддий дўстдек муносабатда бўлиб кўчада кап-катта кишини орқасидан "хов фалончи" деб бақиришмоқда. Тўйда шартта келиб қўлидан тортиб расмга тушишяпти. Селфи қилишяптию аммо бунга артистдлан рухсат сўрашмапти. Нега? Хаммасига бу нарсаларга рухсатни бериб қўйган артистларни ўзида айб.
Шахсий сахифасида ётганию, ярим яланғоч расмларини қўйгани етмагандек яна мухлислар билан баравар уришиб, талашиб сўкинаётган машхурлар талайгина. Нима бўлган тақдирда хам ўша асл мухлисми ё провокаторми бу даражага тушиб лўлилик қилишни ўзи катта хато! (сурат мавзусидан ташқари, шунчаки хақоротлайдиган ва сўкиниб ёзадиган манфаатдор ёлланма провокаторлар бундан мустасно, зеро менга хам ундайлар кўп учраб лойиқ жавобини олишади. Аммо артист маданият ходими хамда ўқувчилар сони кўп ва ундайлар билан пачакилашгандан кўра ўчириб қора рўйхатга тиққани яхшироқ)
Юқорида айтганимдек артист у маданият ходими. Керак бўлса ўша масхарабозлари бўлган Цирк хам Маданият вазирлигига қарашли демакки маданиятга хам). Афсуски айрим артистлар...йўқ, аксарияти циркдаги масхарабоз тугул хайвонот боғида яшовчилардан фарқи қолмаяпти.
Мутасадди идора бўлганимда артистларни интернетда шахсий профилларини ёптиришга мажбурлаган бўлардим . Кенг омма олдида ва керак бўлса тўй хизматларига хам тансоқчи билан кириб келаётган артистларга ижтимоий тармоқда нима бор унда?
Журналистлар ва "Ўзбекнаво"га эътироз қилишдан аввал артистларни "шахсий сахифам" дейилганидаги сахифасини аслида нечоғлик шахсий тарзда эканлигини аввал мантиқан ўйлашса бўларди.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Халқимизда бир ажойиб накл бор - Қўлингни ювиб юр - нима ейишингни биласан, тилингни тийиб юр - нима дейишингни биласан!