Бош сахифа » 2012 » Апрель » 2 » Газеталар келинчаги - "Бекажон" 10 ёшда!
11:32
Газеталар келинчаги - "Бекажон" 10 ёшда!

 Бугун, 2 апрель куни , "Бекажон" газетаси ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонламоқда!


Мамлакатимиз ҳаётига боғлиқ   барча жараёнларни халқимиз эътиборига ҳавола этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни бе қиёс. Бунда газеталарнинг алоҳида ўрни бор. Жумладан, «Бекажон» газетасининг жамиятимиздаги воқеа-ҳодисаларнинг ёритишда жуда катта роль ўйнаб кел моқда. Ёшлар тарбияси, оилавий ҳамжиҳатлик, миллий қадриятларимиз борасидаги мақолалари, ҳам қизиқарли бадиий асарлар билан ўқувчилар эътиборини торта олган ушбу газетанинг 10 йиллиги билан чин дилдан қутлаймиз! Газета жамоасига ижодий парвозлар тилаймиз. Саҳифаларингиз янада қизиқ, сермазмун бўлсин, доимо ўқувчиларингиз олқишида бўлинг.

                                                                                               Фонд форум 
 

«Бекажон»га,
                                бекажонларга

«Дунё урушлари ҳам аёллар туфайли бошланиб эди», дейди устозим Тоғай Мурод. Аёллар туфайли бир газета очилган бўлиб, шу газетанинг оти «Бекажон» бўлди. Аёлларга ёзган уч-тўр товгина машқим туфайли «Бекажон»га ишга келиб қолдим. «Бекажон»да ишлаганим туфайли аёлларга атаб кўп-кўп ҳикоялар ёзар бўлдим. Аёлларнинг қайғуси менинг қайғум бўлди, шодлиги менинг шодлигим бўлди. «Бекажон»га ёза-ёза, ёзганларим китоб бўлди, учовгинаси босилиб ҳам чиқди. Аёлларга кўп-кўп ёзганим туфайли беш-олтов мухлис орттирдим, аксари аёл бўлди. Мухлисларимнинг дуолари ижобат бўлди, муборак Ҳаж зиёратини адо қилдим. Каъбада туриб, юртим аёлларини дуо қилдим. «Иймон-эътиқодлари зиёда бўлсин», дедим.
«Бекажон»ни дуо қилдим. «Мухлиси кўп бўлсин», дедим. «Барака бер», дедим. «Бекажон» ўнга кирди. ўн йилдирки, юртимиз аёлларининг кўнглини чоғлайди. Тўққиз йилдирки, «Бекажон»га қўшилиб, мен ҳам аёлларнинг кўнглини овлайман. Умидимиз ундан-да узун. Орзуларимиз ундан-да сероб. Режаларимиз ундан-да улкан. Бахтимизга соғ бўлинг! Бахтимизга бор бўлинг! Борлигингизнинг ўзи бизга бахт!
Ер юзида биттагина аёл қолганида ҳам «Бекажон» муштарийсиз қолмайди!
Ер юзида битта аёл бор экан, биз ҳам ишқ тўла сатрларимизни ёзаверамиз!
«Бекажон»га содиқ, бекажонларга содиқ
                                 Каримберди Тўрамуродов, ёзувчи.

   

Ҳозир мамлакатимизда юзлаб газета ва журналлар чоп этилмоқда. Улар орасида ўз овози ва қиёфасига эга бўлиш осон эмас. Мен «Бекажон» газетасини кўп йиллардан бери кузатиб келаман. Унинг ўз мавқеи, ўз мухлислари бор. ўйлайманки, бугунги кунда ўқувчи эътиборини торт ган бошқа нашрлар қатори «Бекажон» ҳам янгидан-янги муштарийларни жалб этаверади. «Бекажон» таҳририяти ва ўқувчиларини қўшалоқ байрам билан чин дилдан табриклайман, ижодий омадлар тилайман.

Ўткир Ҳошимов,  Ўзбекистон халқ ёзувчиси
  

  10 ёшга кирган «Бекажон» 1 ёши даёқ халқимизнинг севимли нашрига айланиб улгурганди. Мана 10 йилдирки, ўз мавқеини йў қотгани йўқ, аксинча, кун сайин муштарийлар қалбига чуқурроқ кириб бормоқда. Газетанинг бутун жамоасини, азиз ҳамкасбларимни чин дилдан табриклайман!

Аброр Зоҳидов, «7х7» газетаси бош муҳаррири
  

Ҳозир газета-журналлар кўп. Лекин мухлислар орасида севимли, машҳур ва қадрли бўл ган нашр лар жу да кўп эмас. Минглаб ўқувчилар сўроқлаб, излаб, мириқиб ўқийдиган «Бекажон»имиз 10 ёшга тўлибди. ўн ёшида юз минглаб одамларни оғзига қаратиб, меҳрига сазовор бўлибди. Бу жуда катта бахт,  катта масъулият. «Бекажон»га донолик, хушчақчақлик, ёшлик ва дилларга сирдош бўлиш бахти ҳамиша насиб этсин. 
Ойдин Ҳожиева, Ўзбекистон халқ шоири, «Саодат» журнали бош муҳаррири

 

Дўстлар, ҳамкорлар кўпайсин!
Мен ҳурмат қиладиган, мен доимий мурожаат қиладиган, қизларим ҳар ҳафтада сўраб турадиган «Бекажон»ни 10 йиллик тўйи билан чин дилдан табриклайман.
Газета иши оғир, заҳматли. Буни таҳририятда ишлаб кўрган инсон билади. «Сезон», «не сезон» деган атамалар бор. Тираж тушиб кетса, кайфиятинг ҳам тушади. Қизиқарли материал тополмай, жиғибийрон бўласан. Газетхонлардан бирортаси норози бўлиб қўнғироқ қилса, дард устига чип қон! Айниқса, саҳифаларда хато кетиб қолган бўлса...
«Бекажон» шунча машаққатларни енгиб кел япти. Бу газета ижодкорларининг адабиёт аҳлига чексиз эътибори, ёш қа­ламкашларни қўллаб-қувватлаётганининг ўзи таҳсинга сазовор. Бошқа газеталарда бундай эъти борни кўрмаганман.
Ана шу боис ҳам «Бекажон» жамоатчиликнинг эътирофига сазовор бў либ улгурди. Биз ардоқлаган ушбу газетанинг дўстлари, ҳамкорлари яна да кўпаяверсин!
ўн йиллик тўйингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!
Анвар Намозов,
«Янги аср авлоди» нашриёт-матбаа маркази бош муҳаррири


  
Беш йилдан бери оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлаётган бўлсам, бу ўринда «Бекажон»нинг роли ўзгача. Адолат нишони остидаги фаолиятимда айнан шу газета орқали ижодий лойиҳаларим, суҳбатларим «енгил нафас ола бошлагани» рост. Ижодий жамоага юзта шов-шувли, олди-қочди хабардан бир дона-ю, керак бўлса, ўн варақдан иборат мазмунли суҳбат афзал эканлиги ҳурматга сазовор. Газетанинг ўз маданиятини сақлаган ҳолдаги фаолиятини ушлаб туришганлиги, ОАВ оламида ўз йўналиши, маърифат тарғиби ва дилкаш суҳбатдош эканлиги сабаб ижодий жамоага ҳурматим чексиз.
Нафақат бекажонлар учун, балки оилавий мавзуларда хам муаллифлик материалларини ортиқча рекламасиз, содда бўлса ҳам етказиб бераётгани уларнинг ҳаққоний ва ҳалол меҳнатидан дарак.
Байрам муборак, азизлар! Рости, бу қисқа давр ичида газета ўн чандон кўп йиллик меҳнат самарасини кўрсата олди. Шу жамоа билан ҳамнафас, ҳамкор бўлганимдан ғурурланаман!
Газеталар кўп, лекин уларнинг файзли келинчаги, «Бекажон». Бу номга фақат шу газета ҳақли!
 Sayyod

  
«Бекажон» ва мен
Агар дунёда «Бекажон» деб аталгувчи газета бўлмаганида, уни, албатта, яратишарди ва бу улкан ҳодиса Самарқандда содир бўларди. Буюк зотларни тарихга ато этган, номи, шуҳрати оламга таралган Самарқанд яна бир эзгулик - «Бекажон»га ҳам доя бўлган юрт.
Бекажон» деганда юра гим бир тўлқинланиб кетади. У менинг оилам аъзосига айланиб кетган. Бу газета шундайин қут­луғ кунда яратилган эканки, ундан фақат ва фақат эзгулик нури таралади. «Бекажон»ни ўқийман» деган одам кўзимга иссиқ кўриниб кетади.
Биринчи гал бу газетани ўқиганимда, шунчаки оддий газета сифатида варақлаб кўрган эдим. Иккинчисида «Яхши газета экан», деган фикр учди. Учинчи марта ўқиганимда «Аъло газета» деган сўз хаёлимни банд қилиб қўй ди ва мен бу газетанинг мухлисига айланиб қолганимни ўзим ҳам сезмай қолдим.
Газетани ўқиганимда ич-ичимдан уни яратаётганларга ҳавас қилардим. Буни қарангки, бир кун келиб ўзим ҳам шу газетани яратаётганларнинг  ичида бўлиб қолдим. Бу мен учун шараф. Мен илгари тележурналист сифатида ишлаган бўлсам, «Бекажон» да ўзимни тамоман ўзгача томондан кашф этдим. Тўғрироғи, газета мени кашф этди ва янада жўш­қинроқ ишлашга имконият яратиб берди.
Бу газета борлиги учун, уни ўқиб, қалбларимиз ором олаётгани учун уни илк бор яратганларга раҳмат!

Дилфуза Зарипова, журналист.
  

Бир неча ой бўлди - телевизорда қизиқроқ кўрсатув кўрсам ҳам, китоб ўқисам ҳам, театрга борсам ҳам, кино томоша қилсам ҳам, биров билан гаплашсам ҳам анави мавзуни, мана бу  кишини, шу асарни «Бекажон»га берсак, «Бекажон»­да чиқарсак, қандай бўларкин, деган хаёл келаверади. «Бекажон», «Бекажон», «Бекажон»... Севган кишиси ҳақида одам шундай тинмай ўйларди. Ёшлигимиздаги маш ҳур қўшиққа монанд, қўйнимда «Аъло кайфият»у, кўнг лимда «Бекажон» бўлиб қолди...
Назокат Азим (Абдуқундузова),
«Аъло кайфият» журнали бош муҳаррири


Газетанинг байрам сонини ўтказиб юборманг:

Бўлим: Tabriklar | Кўрилган: 11796 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Bekajon

Нравится
Барча изохлар: 17
1 Wildrose   (02-Апр-2012 12:00) [Материал]
Bekajon bilan bir kunda tugilgan ekanmiz. Faqat men undan 6 yosh katta ekanmanda))

2 888   (02-Апр-2012 12:06) [Материал]
Tabriklaymiz!!!
Sayyod O'tkir Hoshimovdan ham bir intervyu olsangiz yaxshi bo'lardi iltimos

3 NARGIZA   (02-Апр-2012 12:16) [Материал]
tabriklayman

4 Назокат   (02-Апр-2012 13:23) [Материал]
Газетани 10 йиллиги билан табриклийман! Хакикатдан хам "Бекажон" файзли газета!

5 Loading   (02-Апр-2012 13:48) [Материал]
Tabriklimiz. Shaxsan o'qib bormasamda bu gazeta haqida iliq so'zlarni eshitgandim!

Nima Shaxzodame!

6 Dilfuza   (02-Апр-2012 14:25) [Материал]
Tabrikliman,kelajakda bundanam köproq muvaffaqiyatlaga erishib yurish nasip qisin:)

7 Azizbek717   (02-Апр-2012 15:54) [Материал]
Tabrikliman endi o'qishga xarakat qilaman !!!! biz bop mavzular ham topilib qolar~~?~~?~?~~~?~?~ happy happy

8 Doston   (02-Апр-2012 16:04) [Материал]
shahzodaga omad

9 sherzod   (02-Апр-2012 16:12) [Материал]
Tabrikliman. Bundanda ulug' martabalarga eriwiwlariga tilakdowman.

10 SanjarBek   (02-Апр-2012 16:22) [Материал]
Bu ajoyib gazetani oyim uchun har hafta sotib olaman. Gazetaga, ijodiy guruhga omad tilayman.

11 Safina   (02-Апр-2012 16:23) [Материал]
Congratulations!

12 kamila777   (02-Апр-2012 17:13) [Материал]
BEKAJON 10-eillik yoshing qutlug bulsin, minglab, milyonlab muhlislarni yuragidan joe olgan bekajon kup ellar muhlislarni hushnud etish nasib etsih. cake

13 Gucci 58   (02-Апр-2012 18:05) [Материал]
Tabriklimza iwlariga bundanda rivoj omad

14 Комрон   (02-Апр-2012 19:03) [Материал]
Муборак бўлсин! Битта таклифим - шу газетани 2 та сони - пайшанба ва жума кунги чикадиганларини бирлаштириб, қўшиб юборса, "Даракчи"ниям, "Суғдиёна"ниям синдириб юборардими дейман-да...

15 milawka   (03-Апр-2012 11:13) [Материал]
xmm yawwi gazetaa

16 Musilmanka   (06-Апр-2012 00:43) [Материал]
bekajonni bundan keyingi ijodiga xam omad tilab qolaman xech qachon ijodi to'xtab qolmasin ilohim. jurnalistlarga xam baxt omad ijodiga omad tilab qolaman

17 Xusan_uz   (19-Апр-2012 13:55) [Материал]
tabriklaymiz!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!