16:21 Шахло Ахмедованинг лицензияси олиб қўйилди. | |
Хабарингиз бор, 2018 йилнинг февраль ойидан бошлаб “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгаши мана бир неча ойдан бери ўз фаолиятини давом эттириб келяпти. Мутахассислардан иборат бўлган бу кенгаш йиғилишларида миллий қадриятларимизга, шарқона одоб-ахлоқ қоидаларига ёт бўлган, ёшларимизнинг руҳий-маънавий дунёсига салбий таъсир кўрсатувчи қўшиқлар ва видеоклипларни яратмаслик борасида хонандаларга йўл-йўриқ ва кўрсатмалар, тавсиялар бериб бориляпти. Бироқ, Муассаса томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, хонанда Аҳмедова Шахло Бахтиёр қизининг “Летние дожди” деб номланган қўшиғига ишланган видеоклип ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этилаётганлиги аниқланди. Хонанда Ш.Аҳмедованинг “Летние дожди” деб номланган видеоклипида миллий маънавиятимизга ёт бўлган, томошабинларнинг эътиборини жалб этиш учун халқимиз менталитетига зид, шарқона одоб-аҳлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган ҳаракатлардан ҳам тап тортмай, йигит ва қизнинг ишқий кечинмаларини очиқ-ошкора ифода этиб, буни андишасизларча тасвирга олиб кенг оммага намойиш этган. “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосланиб, Аҳмедова Шахло Бахтиёр қизига 2017 йил 11 июлдаги МР-02-сон бўйруғига асосан берилган АА-сериа, №0064-сон лицензияси жорий йилнинг 13 ноябрь кунидан тугатилганлигини маълум қиламиз.
Ўзбекконцерт давлат муассасаси матбуот маркази.
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 5106 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |