Шахло Ахмедова Қозоғистонда ғолиб бўлмади, лекин... Baxs| Tanqid | Janjal
Шахло Ахмедова Қозоғистонда ғолиб бўлмади, лекин...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 

18-январь куни жонли эфирда Қозоғистоннинг "Голос"идаги иштирокчиларга овоз берилаётгани инстаграм оламидан маълум қилинди.  Қозоғистоннинг примадоннаси саналмиш, Қозоғистон халқ артисти ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Роза Рымбаева инстаграм сахифасида ушбу овоз бериш жараёнида Шахло Ахмедовани қўллаб-қувватлагани қувончли холат бўлса керак.

Афсуски бирор соатдан кейин изохларда овозлар  натижаси қандай кечганини билиб олдик. Шахло ғолиб бўлмади... Шахлонинг сахифасидаги изохларда қозоқлардан хам Шахлони қўллаб-қувватлаётган мухлислар бўлди. 

Аммо бахс мунозараларда барибир ғолибликни ўзбекка беришмаслигини хам айтишиб бу  лойиханинг Қозоғистон овози дея номланишидан хам тушунса бўлади деган фикрлар хам бўлди. 

 

 

Изохларда бир нохуш вазият хам тезда жанжалга айланиб бунда хонанда Райхон тилга олингани жуда хунук бўлди.  Райхон фанатлари сахифаси деб очилган профиль эгаси миллатчилик мавзусида қозоқларни хақоротлай бошлади ва ўзини Райхонни маъмури дея таништирди. Очиғи, ўзимизни ўзбек аудиторияси хам хаммаси Райхонни маъмури ким эканлигини билмайди, қозоқларнику айтмаса хам бўлади. 

 

 

Райхонни расмий фанклуби сахифалари ва албатта Райхонни ижодий жамоасидан хабардор бўлган шахс сифатида ушбу профиль эгасини Райхон ва унинг атрофидагиларга мутлақо алоқаси йўқлигини таъкидлайман!

 

 

Шахло эса асосийси иштирок ва ундаги намоёнланишни ўзи ютуқ ва ғолиблик эканлигини билса керак. Менимча асл ният хам шу бўлган аслида. Шу учун юртимизга қайтаётган ватандошимизни омадли иштирок ва орттирган аудитория билан табриклаймиз холос!

 

19-Янв-2015 02:54
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod | Тег : Shahlo Ahmedova
1 tuxohr   (19-Янв-2015 04:36)
ха... майли Шахло Ахмедовага келажакда омад ижодига ривож тилиман, шу каторда сайёд ижодкорларига хам.

2 RaVsHaNBeK   (19-Янв-2015 07:08)
Lablarii jaaa boshqachadeee shu qizzi biggrin

3 Bek-Uzbekistan   (19-Янв-2015 16:13)
RAYHON ni FanClubi azosi sifatida aytamankiy buni FanClubimiz ga mutlaqo dahli yo'q,(RAYHON ni ma'murlari SHERBEK aka)

Nazarimda millatchilik ruhidagi anashu Instagramda yozilgan komentlar bu RAYHON ga qarshi uyishtirilgan fitnadan o'zga narsa emas.

4 hafizahon   (19-Янв-2015 21:07)
Shahloga omad tilaemiz kelgusida bundan ham zur proektlarda qarnashsin

5 jarariq997   (19-Янв-2015 21:15)
Расмларини учириб ташабди. Ёш болани ишига ухшавотти. Билми ёзворганде.кейин афсусланиб роса кечирим суради. Лекин хеч ким этибор бермади . Охири улдираман дигандан кейин профилди расмлани тозалапти. Буса 15-20 ёшлар орасидиги болани иши. Кечираколила энди.

6 Muzaffar9527   (20-Янв-2015 03:05)
Omad tilaymiz....

7 EternityCK   (21-Янв-2015 21:03)
Manga Shahlo juda yoqdi, iqtidirli va ovozi ham chiroyli yoqimli. Umid qilamanki oz vatanimizda yulduz darajadiga erisha oladi deb

8 Mavlenova   (22-Янв-2015 00:00)
Men o'ylagandim g'olib bo'lmasa ham 3 chi turda ham o'tadi deb. Agar eng yahshi ovoz Shahloda bo'lsa ham uni kazakstan dauisi qilmasdi. Men Shahlo uchun har safar ko'rardim endi ko'rmayman

9 Zulfiya_A   (22-Янв-2015 13:25)
вообще не понравилось,что типа это проект наш и наш человек должен выиграть.Это что такое?Если их певица у нас Хизмат курсатган артист унвонига эга,почему наша певица не может там победить?Что за разделение нации в проекте ,где оцениваться должен только талант и голос!? Шахло умница! УЗБЕКИСТАН гордится тобой!

10 meloman7   (01-Фев-2015 09:40)
wink shaxlo bu proyektda qatnashish ham bir baxt mayli hech xafa bo'lmang. asosiysi biz siz tomondamiz

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 28
Мехмонлар: 27
Рўйхатдагилардан: 1
muussii